Урду жисмоний маданият факультети «Умумий жисмоний тарбия» кафедраси ўқитувчилари п ф. н. В рахимов, п ф. н. А шариповлар томонидан


Download 1.64 Mb.
bet33/164
Sana27.09.2023
Hajmi1.64 Mb.
#1688508
1   ...   29   30   31   32   33   34   35   36   ...   164
1 - жадвал

Собиқ CCР халқлари спартакиадаси чемпионлари

Йил

Еркаклар

Аёллар

1959

Украина

РСФСР (Москва)

1959

РСФСР (Ленинград)

РСФСР (Ленинград)

1963

РСФСР (Москва)

РСФСР (Москва)

1967

Украина

РСФСР (Москва)

1971

РСФСР (сб.обл.краев, АССР)

РСФСР (Москва)

1975

РСФСР (Москва)

Украина

1979

РСФСР (Москва)

Япония

1983

Латвия

РСФСР (Москва)



2 - жадвал

Олипиада о`йинлари

Йил

О`тказилган жой

Еркаклар

Аёллар

1964

Токио

СССР, ЧССР, Япония

Япония, СССР, Полша

1968

Мехико

СССР,Япония, ЧССР

СССР, Япония, Полша

1972

Мюнхен

Япония, ГДР, СССР

СССР, Япония, КНДР

1976

Монреал

Полша, СССР, Куба

Япония, СССР,Ж.Кореа

1980

Москва

СССР, Болгария, Руминия

СССР, ГДР, Болгария

1984

Лос Анжелес

АКШ, Бразилия, Италия

КНР, АКШ, Япония

3 - жадвал

Жаҳон биринчилиги

Йил

О`тказилган жой

Еркаклар

1949

Чехославакия

СССР,ЧССР,Болгария

1952

СССР

СССР,ЧССР,Болгария

1956

Франция

ЧССР,Руминия, СССР

1960

Бразилия

ЧССР, Руминия, СССР

1962

СССР

ЧССР, Руминия, СССР

1966

Чехославакия

ЧССР,Руминия, СССР

1970

Болгария

КДР, Болгария, Япония,СССР – 6 о`рин

1974

Мексика

Полша,СССР, Япония

1978

Италия

СССР, Италия, Куба

1982

Аргентина

СССР,Бразилия, Аргентина

1986

Франция










Аёллар

1952

СССР

СССР,ПолшаЧССР

1956

Франция

СССР,Руминия, Полша

1960

Бразилия

СССР,Япония,ЧССР

1962

СССР

Япония,СССР,Полша

1967

Япония

Япония,АКШ,Перу

1970

Болгария

СССР,Япония,КНДР

1974

Мексика

Япония,СССР,Ж.Корея

1978

СССР

Куба,Япония,СССР

1982

Перу

КНР,Перу,АКШ

1986

Чехославакия






4 - жадвал

Овро`па биринчилиги

Йил

О`тказилган жой

Еркаклар

1948

Италия

ЧССР,Франция, Италия

1950

Болгария

СССР,ЧССР, Болгария

1951

Франция

СССР,Болгария,Франция

1955

Руминия

ЧССР,Руминия,Болгария

1958

Чехославакия

ЧССР,Руминия,СССР

1963

Руминия

Руминия,Венгрия,СССР

1967

Туркия

СССР,ЧССР,Полша

1971

Италия

СССР,ЧССР,Руминия

1975

Югаславия

СССР,Полша,Югаславия

1977

Финландия

СССР,Полша,Руминия

1979

Франция

СССР,Полша,Югаславия

1981

Болгария

СССР,Полша,Болгария

1983

ГДР

СССР,Полша,Болгария







Аёллар

1949

Чехославакия

СССР,ЧССР,Полша

1950

Болгария

СССР,Полша,ЧССР

1951

Франция

СССР,Полша,Югаславия

1955

Руминия

ЧССР,СССР, Полша

1958

Чехославакия

СССР,ЧССР,Полша

1963

Руминия

ЧССР,СССР, Полша

1967

Туркия

СССР,Руминия,Полша

1971

Италия

СССР,Полша,ЧССР

1975

Югаславия

СССР,ЧССР,Полша

1977

Финландия

СССР,Венгрия,ГДР

1979

Франция

СССР, ГДР,Болгария

1981

Болгария

Болгария, СССР,Венгрия

1983

ГДР

ГДР,СССР,Венгрия



5 - жадвал

Жаҳон кубоги

Йил

О`тказилган жой

Еркаклар

1965

Полша

СССР,Полша,ЧССР

1969

ГДР

ГДР,Япония,СССР

1973

Чехославакия

СССР,Япония,ЧССР

1977

Япония

СССР,Япония,Куба

1981

Япония

СССР,Куба,Бразилия

1985

Япония










Аёллар

1973

Уругвай

СССР,Япония,Ж.Корея

1977

Япония

Япония,Куба,Ж.Корея

1981

Япония

КНР,Япония,СССР

1985

Япония






1.6. О`збекистон Республикаси жисмоний тарбия тизимида волейболнинг о`рни.
1941 йилнинг октабр ойида О`збекистонни барча вилоят, шаҳар ва туманларида ҳарбий о`қув шахобчалари ташкил етилиб улар фаолиятида жисмоний тайёргарликка алоҳида еътибор берилди. 1943 йил 18 июлда О`збекистон спортчилари ва спорт ихлосмандлари Бутуниттифоқ физкултурачилар кунини нишонлади. «Пишчевик» стадионида мазкур санага баг`ишланган волейбол мусобақалари бо`либ о`тди. Урушнинг ог`ир йилларига қарамасдан О`рта Осиё ва Қозог`истон спартакиадаси о`тказилиб, ундаги дастур бо`йича ташкил етилган волейбол мусобақаларида О`збекистоннинг еркаклар жамоаси биринчи о`ринни, аёллар жамоалари баҳсида еса Қозог`истон спортчилари юқори натижага еришди. 1944 йилда о`тказилган навбатдаги О`рта Осиё ва Қозог`истон спартакиадасида О`збек волейболчилари юқори маҳорат намойиш етиб, еркаклар ва аёллар жамоалари биринчи о`ринни егаллашга муваффақ бо`лишди. 1945 йилдан бошлаб жисмоний тарбия ва спорт ҳамда жамоаларни қайта тиклаш даври кучга кира бошлади.
1946 йилдаги Тошкент, Андижон,Самарқандда шаҳар биринчиликлари шу йили июн ойида Республика биринчилиги о`тказилган бо`лса, октабрда Тошкентнинг «Локомотив» жамоаси Одесса шаҳрига Собиқ иттифоқ биринчилигида иштирок етиш учун жо`нади. Бу мусобақада еркаклар ва аёллар жамоалари о`з гуруҳларида ИВ ва ИИИ-о`ринни егаллашди.
1947 йил 1 январда берилган ҳисоботларга ко`ра волейбол билан мунтазам шуг`улланувчиларнинг сони 9278 кишини ташкил етган. Жумладан қишлоқ аҳолиси 3086, спорт мактабларида шуг`улланувчи болалар 2328 кишига тенг бо`лган еди. Республика бо`йича И- разрядли волейболчилар 6 кишини, ИИ - разрядлар 344 кишини о`з ичига олган. Бундан ко`риниб турибдики волейболнинг оммавийлик даражаси ҳам, волейболчиларнинг маҳорат савияси ҳам, ко`нгилдагидек бо`лмаган.
О`збекистонда волейболнинг оммавийлик доираси кенгайишига ВКП/б/ МКнинг 1948 йил 27 декабрда қабул қилинган «Жисмоний тарбия ва спортни аҳоли орасида ривожлантириш ҳамда спортни оммавийлигини ошириш» ҳақидаги қарори алоҳида куч баг`ишлади.
1949 йилдан қишлоқ спортчиларига жумладан, меҳнаткашлар волейболчилар спорт ҳаракатини жадаллаштиришга катта еътибор берилди. Шу йили о`тказилган қишлоқ спортчиларининг ВИИ- спартакиадасида иштирок етган волейбол жамоаларининг умумий сони 29887 кишига етган еди. 1950 йилдан бошлаб О`збекистон волейболида узлуксиз хужум тактикаси устунлиги ко`зга ташлана борди. О`йинларда турли тактик комбинациялар қо`ллана бошлади.
1945 йилда мусобақа қоидасига 5 партия давом етилиши ҳақидаги янгилик киритилгандан со`нг, шуг`улланувчилардан катта жисмоний тайёргарлик, чидамлилик ва матонат талаб қилина бошлади. О`йинлар мазмуни ва моҳияти янада қизиқарли томонга о`згара борди. Лекин шундай бо`лсада о`збек волейболчиларининг маҳорати ҳали иттифоқдаги кучли жамоаларникидан анча паст еди.
1950 йилнинг июлида Тошкентда Темирё`лчилар бог`ининг спорт майдончаларида еркаклар ва аёллар жамоалари о`ртасида Собиқ Иттифоқ кубоги о`йинлари о`тказилди. О`збек волейболчилари бу мусобақада маг`лубиятга учрадилар.
1951 йилдан о`смирлар о`ртасида Собиқ иттифоқ биринчилиги о`тказила бошлади. О`збекистон жамоаси 14 о`рин билан кифояланди. 1954 йилдан бошлаб волейбол бо`йича иттифоқ биринчилиги «А» ва «В» гуруҳларига бо`линган ҳолда ташкил етила бошлади. О`збек волейболчилари «В» гуруҳига киритилди. Шу йили Бутуниттифоқ мусобақалари ёпик спорт майдончаларида о`тказила бошлади.
1954 йили Тошкентда қатор мусобақалар о`тказилди. Шаҳар очиқ биринчилиги, шаҳар кубоги шулар жумласидандир.
Ёпик майдончаларда мусобақа о`тказиш Тошкент ва кейинчалик айрим вилоят ва шаҳарларда тадбик қилина бошлади. 1954 йили 1 январга ккелиб волейбол билан шуг`улланувчилар сони 64942 кишига ко`пайди. Лекин Республикада вилоят туман ва қишлоқларда волейболнинг маҳорат даражаси жуда паст бо`либ, юқори малакали волейболчилар санокли еди.
1955 йилнинг сентабр ойида Тошкентда илк бора О`збекистон давлат жисмоний тарбия иниститути ташкил қилиниб, унинг таркибида спорт о`йинлари кафедраси фаолият ко`рсата бошлади. 1955 йилдан бошлаб Республикамиз волейболчилари И - Собиқ иттифоқ халқлари спартакиадасида тайёргарлик машг`улотлари ва мусобақаларни режалаштирдилар.
Чунончи 1955 йил якунида жисмоний тарбия ва спорт кумитаси таклифига биноан Тошкентга Алма-Атанинг еркаклар ва аёллар жамоаси ташриф буюришди. Биринчи о`йинда о`збек аёллар жамоаси 3:0 ҳисобида галаб қозонган бо`лса, еркаклар жамоаси 2:3 ҳисобида маг`лубиятга учрашди. Иккинчи о`ринда ҳам аёллар (3:0), ҳам еркаклар (3:2) жамоалари г`алаба нашидасини суришди. 1956 йили (июн, август) Москванинг Лужники спорт мажмуасида И – Собиқ иттифоқ ҳалқлари спартакиадаси очилди.
Спартакиаданинг волейбол мусобақаларида республикамиз еркаклар жамоаси 14 ва аёллар жамоаси 13 о`рин билан кифояландилар.
1958 йилда республикамизда мактаблараро мусобақалар авж олди. Айникса бу даврда олий о`қув юртлари жамоалари о`ртасидаги мусобақалар кизгин тус ола бошлади.
1959 йилда о`збек волейболчилари ИИ-Собиқ иттифоқ ҳалқаро спарткакиадасида иштирок етиб, еркаклар 14 о`рин, аёллар жамоаси еса 11 о`ринни егаллади. 1959 йилда О`збекистон Давлат Жисмоний тарбия иниститути о`зининг И - битирувчиларини кутлади. Улар орасида волейбол ихтисослиги бо`йича 11 киши олий маълумотга сазовор бо`лди. (битта о`збек аёли ва иккита о`збек йигити волейбол бо`йича иниститутни тугатишган еди).
1960 йилда СКИФ волейболчилари (Еркаклар ва аёллар жамоаси) ёзги республика талабалар о`йинларида енг юқори натижаларга еришишди. Шу йили СКИФ жамоалари Харков шаҳрида о`тказилган Бутуниттифоқ ёзги талабалар о`йинларида қатнашиб еркаклар жамоаси 13 чи о`ринни, аёллар охирги 18 чи о`ринни олишди.
1961 йил октабр ойида Тошкенгтда И - О`збекистон аёллар спартакиадаси очилди. Бу тадбир аёллар волейболини оммавийлашишида катта туртки бо`лди.
1962 йилда Тошкентда Москванинг «Буровестник» аёллар жамоаси ва СКИФ ҳамда О`збекистон терма жамоалари билан учрашув о`тказди. 1963 йили Собиқ иттифоқ халқлари ИИИ- Спартакиадасида республикамиз еркаклар жамоаси 9, аёллар еса 15чи о`ринни егаллади. Айнан шу йили о`збек волейболчилари мураббий И.Л.Киблицский раҳбарлигида «Диномо» марказий уюшмаси биринчилиги г`олиби бо`лишди ва О`збекистон волейбол тарихида илк бора 6 та Собиқ иттифоқ спорт устаси разряди даражасига ега бо`лган спортчиларга ега бо`лди. Булар Г.Худяков. Г.Багиров, Ю.Симонов, В.Кучеров, В.Ананич ва Р.Хусаиновлардир. Аёллар о`ртасида еса Л.Величко, Е.Склярова, М.Катасанова, Л.Ишмаева, Л.Рахманкулова, И.Назарова ва бошқалар биринчи бор спорт устаси деган номга сазовор бо`лдилар.
1964-1965- йиллардан бошлаб о`збек волейболи тобора шакллана бошлади. Юқори малакали волейболчилар доираси кенгая борди. Булар қаторига олимпиада чемпионлари В.Дуюнова, Л.Павлова ёшлар о`ртасида Европа чемпионлари Л.Ишмаева, Л.Сулейкина, О.Белова, Л.Лепилина, О.Дубяга С.Мячин кабилар киради. О`збек волейболи тарихида Республикамиз терма жамоаларининг ҳалқаро мусобақаларида иштирок етиб келиши алоҳида аҳамиятга егадир. Шуни таъкидлаш о`ринлики о`збек волейболчилари о`зининг илк бора ҳалқаро учрашувини 1935 йил октабр ойидла Тошкентда Авгонистон терма жамоаси билан о`тказди.
Мазкур учрашув собиқ иттифоқ микёсида 1 чи ҳалқаро мусобақа бо`либ о`рин олган. Бу даврда ҳали ягонга ҳалқаро мусобақа қоидалари бир биридан сезиларли даражада фарқ қилган. Шунинг учун Авгонистон волейболчилари билан бо`лган учрашув шу давлат қоидаларига биноан утди. Майдонда 9 киши о`з жойларни алмаштирмасдан ҳаракат қилишди. Ҳисоб 22 гача давом етди. 3 та партиядан иборат бо`лган о`йин 2:0 ҳисобидан бизнинг волейболчиларимиз фойдасига ҳал бо`лди.
1961 йили Авгон волейболчилари Тошкентга иккинчи бор ташриф буюришди.
Биринчи куни мехмонлар 0:3 ҳисобида «Мехнат резервлари» иккинчи куни еса 2:3 ҳисобида «ОДО» жамоаларига учрашувни бой беришди.
Шу йили О`збекистонга Монголиянинг еркаклар ва аёллар жамоаси келишди. Мехмонлар республикамизнинг «ОДО», «СКИФ» ва «Буровестник» жамоалари билан куч синашди ва барча учрашувларда маглуб бо`лишди.
1961 йилнинг декабрида О`збекистон волейболчилари Индонезияга уртоклик учрашувлари о`тказиш учун жунашди. Улар Суратайя шаҳрида қатор учрашувларда иштирок етиб битта о`йинда маглуб бо`лган бо`лса колганларида мезбонлар жамоаларидан устун келишди.
1962 йил июл ойида О`збекистоннинг еркаклар ва аёллар жамоалари Монголияга жунашди ва барча учрашувларда г`олибликни қо`лга киритишди. 1964 йил август ойда О`збекистонга жавоб сафари билан Индонезиянинг еркаклар ва аёллар жамоалари ташриф буюришди. Мехмонларнинг еркаклар жамоаси О`збекистоннинг «Диномо» (Тошкент) жамоаси билан уйнаб учрашувни 0:3 ҳисобида бой беришган бо`лса, Индонезиянинг аёллар жамоаси Тошкентнинг «Спартак» жамоаси кизларига 2:3 ҳисобида ютказишди. Мазкур ҳалқаро о`йинларда еркаклар волейбол жамоасидан Г.Худяков, Г.Багиров, Р.Хусаинов, Ю.Смонов, В.Кучеров, В.Ананич ва бошқаларнинг аёллар жамоасидан еса М.Катасонова, Е.Склярова, Л.Рахмонкулова, Ю.Холикназарова, Л.Корчагина ва бошқаларнинг алоҳида маҳорат намоиш етганликларини таъкидлаш лозим.
1970-1972 йилларга келиб о`збек волейболчилари Бангладеш Хиндистон ва бошқа хорижий давлатларда ҳалқаро о`ртоқлик учрашувларни о`тказиб юксак маҳорат ко`рсатишди. 1970 йилдан то 1991 йилларгача о`збек волейболчилари талайгина ҳалқаро расмий ва о`ртоқлик учрашувларда иштирок етиб келишган. Буларга мисол қилиб Л.Ишмаева, В.Галушко (Дуюнова) Л.Павлова (Лулина) О.Белова, Л.Лепилина, О.Дубяга, С.Мячин ва бошқаларни келтириш мумкин. Аммо бу мусобақаларда О`збекистонлик спортчилар собиқ иттифоқнинг турли жамоалари шарафини ҳимоя қилишга жалб қилинган едилар. Шуни ҳам қо`шимча қилиш мумкинки республикамизнинг еркаклар ва аёллар жамоалари 1934 йилдан деярли 1988 йилларгача собиқ иттифоқ чемпионатида ва 1956 йилдан то 1986 йилларгача иттифоқ халқлари спартакиадасида иштирок етиб бирон марта юқори пог`оналардан жой олмаган. Еркаклар бир мартадан. 6 о`рин (1967 й) ва 8 о`рин. (1975й) ларни, аёллар еса 6 чи о`рин (1971й) ва 5 о`рин (1975й) ларни егаллашган. Ватанимизни о`з мустақиллигини қо`лга киритиши о`збек волейболини ҳалқаро миқёсидаги о`рнига ҳам ижобий таъсир ко`рсатди. Чунончи 1993 йил 24-31 июлда Шанхай (ХХР) шаҳрида о`тказилган ВИИ осиё чемпионатида мустақил О`збекистоннинг аёллар миллий терма жамоаси волейбол тарихида 1-чи бор иштирок етиб фахрли 6 о`ринни қо`лга киритишди. 1994 йилда Тайландда о`тказилган Принцесса кубоги мусобақаларида Л.Айрапетянц раҳбарлигида ташкил етилган «СКИФ - Интеркросс» клуби қошида таркиб топган аёллар волейбол жамоаси иштирок етиб, мақтовга лойик о`йин намойиш етишди.
1997 йил 21-28 сентабрда Манила шаҳрида о`тказилган ИХ- Осиё чемпионатида аёллар терма жамоаси ВИ- о`рин. 1998 йилда о`тказилган Қозог`истон Республикаси Президенти кубоги ҳалқаро турнирида ИИИ- о`рин. Шу йили Тайландда о`тказилган ИХ- «Принцесса кубоги»да ВИ- о`рин. 1998 йил 24-28 майда о`тказилган Х - Осиё чемпионатида ИИИ- о`рин ва 1999 йил Тошкентда о`тказилган «Кубок Микаса» ҳалқаро турнирида И – о`ринларни олишга сазовор бо`лишган.
Еътиборга лойиқ жойи шундаки истиқлолдан со`нг о`збек волейболининг тараққиёти республикамизда янгича ё`налишда давом етиши ко`зга ташланаётир. Жумладан 1992 йилдан бошлаб мунтазам о`тказилаётган О`збекистон миллий чемпионати волейболнинг янада ривожланишига ва равнақ топишига катта таъсир ко`рсатмоқда.
Айниқса со`нгги йилларда тадбиқ етилган о`қув мусобақалари о`ртасида о`тказилаётган уч босқичли мусобақалар «Умид нихоллари», «Баркамол авлод» ва «Универсиада» волейболни о`қувчи талаба ёшлар о`ртасида кенг ривож топишига муҳим туртки булмоқда. Шуни таъкидлаш о`ринлики, со`нгги йилларда республика миқёсида о`тказилаётган мусобақаларда касб корлик (профессионаллик) асосида иштирок етувчи жамоалар доираси кенгайиб бормоқда. Булар қаторига «Кинап» (Самарқанд ш) «Виктория» (Навоий ш), МХСК (Чирчиқ ш), «СКИФ» (Тошкент ш) ва хакоза жамоалар киради. Мазкур волейбол жамоаларининг аъзолари булмиш о`йинчилар спорт усталари А.Сович, Ш.Муслимов, И.Власова, А.Поповкин, С.Журавлев, И.Тамбиев (ҳаммаси «Виктория» жамоасидан), С.Баннов, А.Рибалкин, А.Серебрянников, С.Мячин (Тошкент-Самарқанд жамоасидан) А.Колесников. К.Пак. А.Жирнов, В.Петров, М.Маматюк, Ф.Баватов, Д.Султонов, С.Сиддиков, («СКИФ») А.Косимов, Р.Князев, И.Ермиш, («МХСК») В.Домниди (Кукон) барча мусобақаларда о`зларининг юқори савиядаги маҳоратларини намойиш қилдилар. Аёллар жамоаларидан «СКИФ» (Тошкент) о`йинчилари Е.Лебедянская, П.Кибардина, С.Ашуркова, Е.Шпачук, М.Мартиненко,С.Григорева,Н.Хоменко, Н.Ходжаева ва бошқалар О`збекистон спорт устаси деган номга сазовор бо`лди. Бу борада мураббий – мутахассис ва ташкилотларни ҳам хизмати ҳурматга сазовордир. Жумладан А.Ким (Самарқанд) Т.Абрамова (Тошкент), Г.Понамарев (Тошкент), А.Аскаров (Кукон) ва бошқаларни алоҳида таъкидлаб о`тиш о`ринлидир.
Мусобақа о`йинларининг мазмунли, қизиқарли ва шу билан бир қаторда талаб доирасида о`тказишда О`збекистон волейбол федерациясининг бош котиби ҳалқаро тоифадаги хакам Л.Айрапетянц миллий ва республика тоифасидаги хакамлар В.Шнуров, В.Бардин, А.Скворцов, Н.Япаров, В.Баусов ва шу каби ко`пгина мутахасисларнинг хизмати катта. О`збекистон волейболини янгича ё`налишда тараққий еттиришда уни вилоятларда «ҳаракатга» келтириш, хорижий давлатларни волейбол жамоалари билан алока бог`лаш улар билан расмий мусобақаларни ташкил қилишда О`збекистон волейбол федерациясининг президенти Е.М.Г`аниев ҳамда федерациянинг барча аъзолари ибратли фаолият ко`рсатмоқдалар.



Download 1.64 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   29   30   31   32   33   34   35   36   ...   164




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling