Урду жисмоний маданият факультети «Умумий жисмоний тарбия» кафедраси ўқитувчилари п ф. н. В рахимов, п ф. н. А шариповлар томонидан


Download 1.64 Mb.
bet32/164
Sana27.09.2023
Hajmi1.64 Mb.
#1688508
1   ...   28   29   30   31   32   33   34   35   ...   164
(1941-1964 йиллар).
Улуг` ватан уруши йилларида мусобақалар сони анча камайган бо`лсада волейбол аҳолини жисмоний-ҳарбий томондан тайёрлашда о`з вазифасини топди. Улуг` ватан уруши волейболнинг тараққиётини то`хтатиб қо`йди. Ко`пгина спортчилар Фронтга кетдилар. Аммо мамлакатда спорт хаёти бутунлай то`хтаб қолгани ё`қ. Бу даврда волейбол ҳарбий қисмларга кириб борди. 1943 йилдаёк фронт орқасидаги волейбол майдончаларига жон кирди. Шу йили Москва ва бошқа шаҳарларнинг биринчиликлари о`тказилди. Уруш арафаси йилларида жамоаларнинг асосий таркибига ёш о`йинчилар ко`плаб кириб кела бошлади.
1945 йилда волейбол бо`йича мусобақалар Москва, Ленинград, Баку, Тблиси шаҳарларида бо`либ о`тди. То`гаракларда о`қув машг`улот ишлари мунтазам равишда о`тказиладиган бо`лди. Етакчи мутахассислар урушгача бо`лган давр тажрибасини умумлаштирдилар.
1945 йилдан Собиқ иттифоқ биринчиликлари узлуксиз о`тказилиб келинди. Урушдан кейинги дастлабки биринчиликларнинг г`олиблари – «Диномо» еркаклар жамоаси ҳамда «Локомотив» аёллар жамоаси еди. Бу мусобақалар хужумчиларнинг аҳамияти о`сиб бораётганлигини ко`рсатди. Диномочилар асосий таркибида 4 та хужумчига ега едилар ва шу жиҳатдан 2 ёки 3 хужумчи билан о`йнайдиган бошқа жамоалардан фарқ қилардилар. Тактикада ҳам о`згаришлар бо`лди – биринчи узатиш ёки «отиб» беришдан хужум қилиш кенг қо`ллана бошлади. Гуруҳли то`сиқ қо`йиш кучли то`п киритишларнинг ҳам ишлатилишини еса асосий камчиликлар қаторига киритиш мумкин. 1947 йилги Иттифоқ терма жамоаси ҳалқаро доирага чиқиш билан диққатга сазовор бо`лди. Прагада бо`лган демократик ёшларнинг биринчи ҳалқаро фестивалида волейбол бо`йича мусобақалар о`тказилди ва улардан Чехославакиянинг ёшлар жамоаси Югаславия ҳамда Ленинград терма жамоалари қатнашди. 1948 йилдан Бутун Иттифоқ волейбол шо`ъбаси ҳалқаро волейбол федерацияси (ФИВБ) аъзолигига қабул қилинди, 1949 йилда еса волейболчилар биринчи марта расмий ҳалқаро мусобақаларда иштирок етдилар. 1949 йилнинг сентабр ойида Прагада еркаклар жамоалари орасидаги И-жаҳон биринчилиги ва аёллар жамоалари о`ртасидаги И- Европа биринчилиги бо`либ утди. Бундай йирик мусобақалар собиқ иттифоқ волейболчилари учун катта тайёргарлик бо`либ, Будапештда утган демократик ёшларнинг иккинчи ҳалқаро фестивалида қатнашиш учун хизмат қилди.
Жаҳон ва Европа биринчилигида дастлабки расмий мусобақалари ҳам ажойб муваффақиятлар билан якунланди. Аёллар жамоаси барча мусобақаларда ютиб, биринчи о`ринни егалладилар. Ҳар иккала собиқ иттифоқ терма жамоаси енг кучли деган номни кейинги иккита европа биринчилигидан – 1950 йилда Софияда, 1951 йили Парижда ҳам оқлади.
Еркаклар о`ртасида иккинчи жаҳон биринчилигини ва аёллар о`ртасида биринчи жаҳон биринчилигини, 1952 йили Москвада о`тказишга қарор қилинди.
Мусобақалар ко`п сонли томошабинларни о`зига жалб қилди. Омад яна ҳамма учрашувларда 3:0 ҳисобида г`алаба қозонган собиқ иттифоқ жамоасига кулиб боқди.
Кейинги йилларда расмий ҳалқаро мусобақаларда терма жамоалар натижаси кескин пасайиб кетди. 1955 йилда Бухарестда о`тказилган Европа биринчилигида еркаклар жамоаси то`ртинчи о`ринни егалладилар, аёллар еса биринчи о`ринни Чехларга бо`шатиб бердилар. 1956 йил Парижда о`тказилган жаҳон биринчилигида собиқ иттифоқ аёллар терма жамоаси иккинчи марта г`олиб деган номни олишга муваффақ бо`лди, еркаклар жамоаси еса олдинга Чехославакия ва Руминия жамоаларини о`тказиб юбордилар. 1958 йилда Прагада бо`лган Европа биринчилиги ҳалқаро доирадаги кучли муносабатини о`згартира олмади. Еркаклар терма жамоаси учун бундай жиддий ва узоқ давом етган омадсизликни, биринчи навбатда, 1952 йилдаги жаҳон биринчилигидан кейин жамоа асосий таркибида содир бо`лган кескин о`згаришлар билан тушунтириш мумкин. Узоқ вақт асосий таркибда о`йнаган фахрийлар жамоани тарк етдилар, ёшлар еса катта авлод о`рнини босишга ҳали тайёр емас еди. Бундан ташкари мамалакатларнинг биринчи навбатда Чехославакия, Руминия, Венгрия, Полша давлатларининг миллий терма жамоалари о`йин даражаси кескин ко`тарилиб кетганлиги ҳам ана шундай холатни юзага келтирди.
1959 йилда Парижда о`тказилган уч қитъа беллашуви дунёнинг енг кучли жамоаларини йиг`ди. Асосий таркиблар (Руминияни 3:0, Чехославакияни 3:2 ҳисобида) устидан г`олиб келиб, собиқ иттифоқ еркаклар жамоаси узоқ танаффусдан со`нг ҳалқаро мусобақаларда яна биринчиликни қо`лга киритди.
Аёллар о`ртасидаги учинчи ва еркаклар о`ртасидаги туртинчи жаҳон биринчилиги Европада емас, 1960 йилда Бразилияда о`тказилди. Собиқ иттифоқ терма жамоаси о`зининг енг кучли еканини яна бир бор исботлаб кетма-кет уч марта жаҳон чемпиони унвонини қо`лга киритди.
Илк марта қатнашаётган Япониия аёллар жамоасининг кумуш медал совриндори бо`лиши катта шов-шув кутарди. Собиқ иттифоқ еркаклар терма жамоаси яна жаҳон чемпиони номига ега бо`лди.
1962 йилда Москвада иккинчи марта аёллар о`ртасидаги ИВ- еркаклар о`ртасидаги В- жаҳон биринчилиги о`тказилди. Аёллар жамоаси кумуш медалга сазовор бо`лдилар. Бу даврда Япония, Полша, ГДР, Хитой каби мамлакатлар жамоаларининг о`йин даражаси нихоятда ошганлигини еътироф етиш керак. Жаҳон биринчилиги ко`пгина жамоаларнинг техникаси усганлигини ко`рсатди.
1963 йилги Европа биринчилиги Руминияда бо`либ утди. Собиқ иттифоқ аёллар терма жамоаси омадсизликка учради. Еркаклар терма жамоаси бронза медалларни қо`лга киритди. Шу йилнинг ко`пгина ҳалқаро мусобақалари Токиода бо`ладиган олимпиада о`йинларига тайёргарлик сифатида о`тказилди. Айрим жамоалар асосий таркибини 5х1 тартибда шакллантира бошлади.
Токио олимпиада о`йинларидаги волейболчилар куч синашуви 1962 йилги жаҳон биринчилигида совринли о`ринларни егаллаган жамоалар маҳоратини таъкидлади.
Япония аёллар жамоаси ва собиқ иттифоқ еркаклар жамоаси биринчи олимпиада г`олиблари бо`лдилар, аёллар терма жамоаси еса кумуш медал олишга еришди.Токио мусобақалари жамоаларнинг маҳорат даражаси тобора о`сиб бораётганини исботлади. Агар илгари совринли о`ринларга 2-3 та жамоа давогарлик қилган бо`лса, енди уларнинг сони 5-6 тага етди. Токио мусобақалари давомида хакамлар хайъати йигилиши бо`либ утди. Мусобақа қоидаларидаги о`згаришлар тасдикланди. Бу о`згаришлар 1965 йилдан кучга кирди. 1965 йилнинг июлида Венгриянинг усмирлар (20 ёшгача) жамоалари о`ртасидла И- Европа биринчилиги бо`либ утди. Бу беллашувда 12 та аёллар ва 16 та еркаклар жамоаси қатнашди. Европанинг усмирлар о`ртасидаги мусобақаларнинг илк чемпионлари деган номга собиқ иттифоқ усмир кизлар ва йигитлар жамоалари сазовор бо`лди. Шу йилнинг о`зида Чехославакияда еркаклар о`ртасида ВИ-жаҳон биринчилиги о`тказилди. Турли мамлакатларнинг 22 та миллий жамоаси қатнашган бу мусобақаларда Чехославакия терма жамоаси г`олиб чиқди. Собиқ иттифоқ терма жамоаси ИИИ- о`ринни олди. 1966 йилги жаҳон биринчилигининг о`зига хос хусусияти шунда едики, бу даврга келиб ко`п жамоалар о`йин даражаси жиҳатидан о`заро тенглашди. Совринли о`ринларга 5-7 та жамоа давогарлик қилди. Жамоаларнинг хеч бири мусобақалардан маг`лубияциз о`тмаганлиги ҳам юқоридаги фикрларнинг далилидир. Дунёнинг енг кучли волейболчилари Чехославакия, Руминия, Собиқ иттифоқ терма жамоалари билан ГДР (4чи о`рин) ва Япония (5чи о`рин) о`йинчилари маҳорат нуктаи назардан тенглашиб олдилар. Хитой, АҚШ, Куба ва Бразилия волейболчиларининг о`йин даражаси ҳам сезиларли о`сди.
Замонавий волейболнинг янада такомиллашувида уни техник, тактик нуқтаи назаридан шаклланишига ва оммавийлигини ортишида мунтазам о`тказиладиган чемпионатлар, спартакиадалар кубок о`йинлари катта аҳамият касб етди. Қуйида тақдим етилган жадвалларда собиқ иттифоқ чемпионатлари, иттифоқ ҳалқлари спартакиадаси Европа ва жаҳон биринчиликларида клуб ва терма жамоаларнинг еришган натижалари тарихий маълумот тарикасида ёритилган. (1,2,3,4,5 жадваллар)

Download 1.64 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   28   29   30   31   32   33   34   35   ...   164




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling