Урду жисмоний маданият факультети «Умумий жисмоний тарбия» кафедраси ўқитувчилари п ф. н. В рахимов, п ф. н. А шариповлар томонидан


Download 1.64 Mb.
bet35/164
Sana27.09.2023
Hajmi1.64 Mb.
#1688508
1   ...   31   32   33   34   35   36   37   38   ...   164
2.1 Холат ва ҳаракатланиш техникаси.
О`йинда ро`й берадиган вазиятларга қараб о`йинчи холати турлича бо`лиши мумкин.
Жанговор холат – ҳар қандай ё`налишдаги ҳаракатланишга ёки вазиятга муносиб о`йин малакасини дархол бажаришга қаратилган бо`лади. Бунда о`йинчи оёқларининг таянчи деярли катта бо`лмайди яъни салгина оёқ учида турилади, оёқлар тизза бо`г`инларидан бирозгина егилган бо`либ, тана олдинга интилган бо`лади. Вазиятга қараб «жанговор» холат 3 турда ижро етилиши мумкин.
Тургун холат – бир оёқ иккинчи оёқдан бир оз олдинга жойлашади, тиззалар букилган, гавда бир оз олдинга букилган, қо`ллар тирсак – енгак сатхигача ко`тарилган бо`лади.
Асосий холат – икки оёқ бир-биридан 20-30 см оралиг`ида параллел жойлашган бо`лади. О`йинги ог`ирлиги тиззалар букилгани икки оёқка тенг тақсимланган бо`либ гавда олдинга интилган тирсаклар букилган ҳолда қо`ллар гавда олдида жойлашган бо`лади.
О`згарувчан холат – юқорида қайд етилган у ёки бу холатларнинг техник нусхасини о`зида мужассамлаштирган бо`лади.
Ҳаракатланишлар – турли усулларда амалага оширилади; юриш, югуриш, силжиш, хатлаш.
Узатиш техникаси. то`п узатиш волейболда асосий о`йин малакаларидан бири бо`либ, шу о`йин билан бог`лиқ бо`либ барча техник – тактик фаолиятни амалга оширишга имкон яратувчи ягона воситадир.
Узатиш – хужум техникасига мансуб бо`либ, уни маълум вазиятда тактик маҳорат билан то`г`ридан-то`г`ри ижро етиш очко олиш имконини бериши мумкин.
То`п узатиш – немис мутахассиси М. Фидлерни (1970) изоҳига биноан – бир вақтни о`зидан бажариладиган икки ҳаракат малакасидан иборат бо`лади. Биринчи «жанговор» холатдан гавдани ог`ирлик марказини бир оз пастга тушириш, яъни оёқларни тизза қисмидан салгина егилишидан то то`пни қабул қилишигача бажариладиган малака. Бу малака ҳимоя техникасига киради. Иккинчиси – агар то`п мақсадли ё`налиш бо`йича маълум о`йинчига аниқ етказиб берилса, бу узатиш деб юритилади ва хужум техникасига киради.
Узатиш бир неча турлардан иборат бо`лади: таянч холатда икки қо`ллаб юқоридан узатиш, икки қо`ллаб пастдан узатиш, бир қо`л билан юқоридан ва пастдан узатиш, сакраган /таянчсиз/ холатда икки қо`л ёки бир қо`л билан юқоридан узатиш.
Узатиш вертикал, горизонтал ёки диоганал равишда баланд, паст, узоқ ёки яқин ё`налишларда ижро етилиши мумкин.
Икки қо`ллаб юқоридан узатиш техникаси. «Жанговор» холат – бир оёқ иккинчисига нисбатан олдинга, иккала оёқ ҳам тизза қисмидан егилган бо`лади; келаётган то`пни ё`налишига, баланд - пастлигига ва тезлигига қараб холат ёки ҳаракатланиш - жой танлаш муносиб мазмунга ега бо`лиши лозим; то`п якинлашганда то`пга нисбатан қарши ҳаракат оёқларни тизза қисмидан ёзилиши билан бошланади; қо`лларни ко`рсаткич ва катта бармоқлари учбурчак шаклида бо`либ, уни орасидан то`пни яқинлашиши кузатилади; билаклар салгина оркага егилган бо`либ, бармоқлар – панжа – кафтлар, чумич шаклида бо`лади; то`п билан қо`лларни «учрашуви» арафасида оёқларни тизза қисмидан ёзилиши, қо`лларни тирсак қисмидан ёзилиши билан давом етиб, узатишда то`пни ё`налиши мақсадга мувофиқ таъминланиши лозим. Узатишни со`нги дақиқасига оёқ ва қо`ллар шиддат билан ёзилади. Узатиш вақтида бармоқлар амортизация ва ё`налтириш ко`рсатиш ва о`рта бармоқлар еса билакларни то`пга қарши ҳаракати билан биргаликда узатишни таъминловчи куч вазифаларини бажаради. Номсиз ва кичик бармоқлар то`пни ён томондан уни аниқ ё`налтирилишига ёрдам беради.
Таянчсиз холатда /сакраган холатда/ икки қо`ллаб юқоридан узатиш техникаси. – аксарият қисқа баландликда фақат сакраган холатда амалга оширилади.
Икки ёки бир қо`ллаб пастдан узатиш (қабул қилиш) техникаси маърузанинг «ҳимоя техникаси» қисмида ёритилади.
То`пни о`йинга киритиш техникаси. то`пни о`йинга киритиш – о`йинни бошлаш ёки давом еттириш воситаси бо`лсада, у айниқса со`нгги йилларда, хужум техникаси тизимида г`алаба (очко) келтирувчи асосий малакаларга айланиб бормоқда. То`пни о`йинга киритиш бир неча турлардан иборат; турга нисбатан то`г`ри туриб пастдан ва юқоридан то`п киритиш; турга нисбатан ён томон билан туриб пастдан ва юқоридан то`п киритиш; юқоридан то`г`ри ва ён томон билан туриб то`пга умуман айланма ҳаракат бермасдан (планируюшая падача) то`п киритиш.
Юқорида қайд етилганидек, то`п киритиш турлари ҳар хил бо`лсада, уларнинг бир хил хусусиятлари мавжуд, Чунончи, дастлабки холат – чап (о`нг) оёқ бир қадам оралиг`ида олдинга жойлашади, ҳаракатланишнинг дастлабки босқичида оёқлар тиза қисмидан бир оз егилган бо`лади; чап қо`лда жойлашган то`пни; пастдан то`п киритилишида тахминан то`п 20-25 см баландга вертикал ирг`итилади. Юқоридан то`п киритишда то`п тахминан 1,0 м атрофида ирг`итилади; бундан ташкари пастдан то`п киритишда гавда олдинга бир оз буиклган бо`лади, юқоридан то`п киритишда еса гавда вертикал холатда бо`лади; то`п ирг`итилиш тананинг ог`ирлик маркази орқа томонга силжитилади; гавда ва о`нг қо`л баробарига орқа томонга ҳаракатланади.
Пастдан то`г`ри туриб то`п киритишда о`нг қо`л ерга нисбатан перпендикулар равишда орқага силжитилиб со`нг ирг`итилган то`пни шиддат билан олдинга – баландга ирг`итилади;
пастдан ён томон билан туриб то`п киритилганда о`нг қо`л ерга нисбатан параллел равишда орқага силжитилади, со`нг олди томонга параллел томонга шиддат билан ирг`итилган то`пни олдинга баландга урилади;
юқоридан то`г`ри туриб то`п киритишда о`нг қо`л юқорига вертикал ко`тарилган холатда орқа томонга ҳаракатлантирилиб, тирсакдан букилади, со`нг қо`л ёзилиши билан бир қаторда олд томонга шиддат билан ҳаракатлантирилиб вертикал холатга етганда то`п зарб билан урилади, тананинг ог`ирлик маркази олд томонга силжиши керак;
юқоридан ён томон билан турган холатдан гавда о`нг томонга егилади, қо`л орқага – пастга туширилади ва қайта шиддат билан олд томонга ҳаракатлантирилиб, вертикал холатда ирг`итилган то`п зарб билан урилади,
то`г`ри ва ён томон билан то`пни айланма ҳаракациз киритишда зарба берувчи қо`л то`пдан деярли қисқа оралиқда бо`лади ва зарба то`пни марказий нуқтасига то`г`ри келиши керак.
Албатта то`п киритиш техникасига юқорида қайд етилган услубий ко`рсатмалар вазиятга, то`п киритиш тактикасига, о`йинчининг маҳорати ва имкониятига қараб у ёки бу томонга о`згариши мумкин.

2.2. Хужумкор зарба техникаси.


Сакраб зарба билан то`пни уриш ёки то`сиқчалардан чалг`итиш ниятида бир қо`л билан то`пни рақиб майдончасини бо`ш жойига узатиш, (о`тказиб юбориш) о`йин вазиятининг очко олиш билан тугалланишига ёки жуда булмаганда рақиб жамоани қайта хужум уюштиришига имкон бермасликка қаратилганлиги лозим.
Зарба – қисқа оралиқда чопиш (1 фаза), депсиниш ва сакраш (2 фаза), зарба бериш (3 фаза) ва қо`ниш (4 фаза ) малакалари асосида амалга оширилади.
Қисқа оралиқда югуриш фазаси о`з навбатида бир - бири билан бог`лиқ бо`лган 3 қисмга бо`линади: дастлабки (тайёргарлик), о`рта (югуришнинг асосий қисмлари) ва товонни ерга қо`йиш (депсинишгача) жараёнлари.
Югуришининг дастлабки қисмида волейболчи ҳали о`зига узатилган то`пнинг ё`налишини то`ла илг`амасдан, ҳаракат ё`налишини ойдинлаштириш мақсадида бир-иккита тайёргарлик қадамини қо`яди.
Югуришининг иккинчи (о`рта) қисмида, узатилган то`пни ё`налиши ва шунга муносиб бо`лган ҳаракат ё`налишини аниқланиб, шиддат билан югуриш қадамлари ташланади. Бу қисмда ижро етиладиган малакалар хужумчи жисмоний, техник ва тактик имкониятларига қараб у ёки бу томонга о`згариши мумкин.
Югуришнинг учинчи қисмида тана ог`ирлик марказини пастроқ тушириб, унг оёқ билан шиддатли катта қадам қо`йилади, авал ерга оёқнинг товон қисми қо`йилади, со`нг чап оёқнинг бирлаштириш билан бир қаторда икки оёқнинг тизза қисмлари янада букилади, икки қулоч орқадан олдинга тезлик билан ҳаракатланиб, инерциядан фойдаланилган ҳолда депсиниш ижро етилади.
Иккинчи фаза – сакраш. Вертикал равишда, қо`лларни олдинга юқорига шиддатли ҳаракати то`рга тегмасдан ва икки оёқ билан депсиниш евазига амалага оширилади. Сакраш фазасининг со`нги дамида гавда орқа томонга егилади, зарба берувчи қо`л, шиддат билан ёй шаклида юқорига ҳаракатлантирилади, қо`л тирсак қисмидан паст томонга букилади.
Учинчи фаза – то`пни зарба билан уриш. О`нг қо`лни (зарба берувчи қо`л) тирсак қисмидан ёзилиши, уни юқорига олдинга қараб ижро етилган ҳаракати билан ифодаланиб, қо`л айнан вертикал холатгача ёзилган вақтда қо`лдан ташқари қорин-ко`крак-бел мушакларини бараварига кескин қисқариши ёрдам бериши зарур. Зарбани тактик мақсадга қараб барча мушакларни қисқариш кучи ва иштирок етиш фоизи турлича бо`лиши мумкин.
Туртинчи фаза – куниш. Оёқларни егилган холида амортизация қаршилигида ижро етилади.
Зарба бериш техникаси. – то`г`ри ё`налишда, яъни чопишни ё`налишида гавдани бурмасдан ва буриб ва турли ё`налишда зарба беришни о`з ичига оллади. Зарбанинг мазкур турларидан ташқари сакраб ён томон билан зарба бериш тури мавжуд. Лекин зарбанинг ушбу тури со`нги йилларда, афсуски кам ижро етилмоқда.

2.3. Ҳимоя техникаси.


То`пни қабул қилиш техникаси.
То`пни қабул қилиш – бу о`йинчи о`з майдончасида то`пни қоидага биноан ерга тушишига қарши қо`ллайдиган ҳаракат малакасидир. То`пни қабул қилиш турли усулларда ва о`зига хос техник тартибда ижро етилади.
Пастдан икки қо`л билан қабул қилиш. Замонавий волейболда асосий ҳимоя воситаларидан бири бо`либ, дастлаб тез ва аниқ то`пни ё`налишига қарши чиқиш тана ог`ирлик марказини пастроқ тушириб (оёқларни тиза қисмидан букилиши ҳисобига), пастдан икки қо`лни то`г`ри ёзилган ва жипсланган икки қо`лни пастдан юқорига, олди томонга қараб ҳаракатланиши асосида ижро етилади.
Қо`л ҳаракати оёқларнинг тизза қисмидан ёзилиши ва тана ог`ирлик марказининг ко`тарилиши билан мос келиши керак. Қабул қилинган то`пга ё`налиш бериш қо`л оёқ ва гавданинг бир бирига мос бо`лган ҳаракати орқали амалга оширилади. Қо`лларнинг билак қисмидан тирсак қисмигача то`п қабул қилиш чегараси ҳисобланади.
Пастдан икки қо`л билан то`пни қабул қилиш техникаси, яъни мазкур малакани ижро етишда тана ог`ирлик марказини баланд пастлиги, оёқларнинг тизза қисмидан букилиши бурчаги катта кичиклиги, гавдани бир оз олдинга егилиш ва вертикал равишда бо`лиши, йиқилиб қабул қилишлар о`йин вазиятига – о`йинга киритилган то`пни ёки хужум зарбасининг куч – тезлигига ва бошқа шароитларга бог`лиқ бо`лади.
Пастдан бир қо`л билан то`пни қабул қилиш. То`п о`йинчидан узоқроқ (баъзида баландрок) ё`налтирилган бо`лса (тушадиган бо`лса) амалга оширилади. Бунинг учун ҳаракатланишнинг со`нггида (ёки жойдан туриб) охирги қадам кенг қо`йилади, тиззалар букилади, тана ог`ирлик маркази пастроқ туширилади, гавда то`пга қарама қарши «жойлашади». Агар мазкур малака ёрдамида то`пни қабул қилиш имконияти бо`лмаса унда «узун» кадам ташланиб, ён томонга ярим овал шаклида егилиб то`п томон ташланади. То`п билан қо`лни «учрашуви» арафасида тана ер билан параллел даражага келган ҳолда сирпаниб «қо`нилади». Шуни ҳам еслатиб о`тиш о`ринлики, айрим холларда со`нгги қоидага биноан то`пни «олиш» имкони булмай қолса, уни қабул қилиш оёқнинг исталган қисми билан амалга оширилади.
То`сиқ қо`йиш техникаси. То`сиқ қо`йиш – бу рақиб о`йинчиси томонидан узатилган ёки зарба берилган то`п ё`налишини то`сиш, унга қарама-қарши «жонли девор» ташкил қилишдир. То`сиқ қо`йиш асосий ҳимоя воситаси бо`либгина қолмай, балки мазкур то`сиқ ёрдамида очко олиш имконияти ҳам мавжуд бо`лиши мумкин. Демак, о`з навбатида то`сиқ қо`йиш хужум тизимига ҳам мансубдир.
То`сиқ куювчи о`йинчи дастлаб оёқларини елка кенглигида жойлаштиради, Оёқлар тиза қисмидан хиёл букилган бо`лади, қо`ллар тирсак қисмидан букилган бо`либ, панжалар ёйилган шаклда бо`лади. То`пни ё`налиши жойига қараб ҳаракатлангандан со`нг (баъзида туриб) оёқлар тизза қисмидан бирозгина букилиб, шиддат билан ёзилади ва қо`лларнинг фаол ҳаракати билан сакраб, то`п кенглигида то`сиқ қо`йилади. «Қо`ниш» - оёқларни амртизацион букилиш ҳисобига амалга оширилади. То`сиқ қо`йишда сакраш жараёни рақиб хужумчисининг сакраш вақтидан бироз кечроқ бошлланиши мақсадга мувофиқдир.
То`сиқ қо`йиш якка ҳолда ва гуруҳ бо`либ ижро етилиш мумкин. Гуруҳ иштирокида то`сиқ қо`йювчи о`йинчиларнинг қо`ллари орасидан то`п ута олмаслигини таъминлаши зарур. То`сиқ қо`йишда рақиб томондан узатилган ёки зарба билан уриладиган то`пнинг бо`лажак ё`налишини фахмлаш ва шунга яраша муносиб жой танлаш мазкур малаканинг ижобий якунлашида гоят катта аҳамиятга ега.



Download 1.64 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   31   32   33   34   35   36   37   38   ...   164




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling