Урду жисмоний маданият факультети «Умумий жисмоний тарбия» кафедраси ўқитувчилари п ф. н. В рахимов, п ф. н. А шариповлар томонидан


Волейбол о`йинининг вужудга келиши, унинг дастлабки қоидалари


Download 1.64 Mb.
bet31/164
Sana27.09.2023
Hajmi1.64 Mb.
#1688508
1   ...   27   28   29   30   31   32   33   34   ...   164
1.2 Волейбол о`йинининг вужудга келиши, унинг дастлабки қоидалари.
Волейбол 1895 йилда Америка Қо`шма Штатларининг Массачусец штатидаги Холиок шаҳрида ёш христианлар иттифоқини жисмоний тарбия бо`йича раҳбари пастор Вилям Морган томонидан яратилган. У волейбол о`йинини оддий ко`п маблаг` сарфламасдан ташкил етишни ко`зда тутиб янги о`йиннинг қоидаларини ишлаб чиқди.
1896 йилда Спрингфилд шаҳридаги коллеж директори доктор Алфред Холстед бу о`йинга «Волейбол» деб ном берган.
«Волейбол» ингилизча со`з бо`либ, о`збек тилида «Парвоз қилувчи то`п» деган маънони билдиради.
1897 йилда тадбиқ етилган баъзи бир о`йин қоидалари қуйидагича еди.
Майдонча чегаралари 7,6 х 15,1 м.
То`рнинг о`лчамлари 0,65 х 8,2 м, баландлиги 198 см.
То`пнинг вазни 340 гр, айланаси 63,5 см.
О`йинчиларнинг сони чегараланмайди ва ҳакозо.
1895-1920 йиллар волейбол о`йини ривожланишининг биринчи босқичи бо`либ ҳисобланади.
О`йиннинг бошқа давлатларда вужудга келиши ва ривожланиши қуйидагича:
1900 – йил Канада, 1908 – йил Куба, 1909 - йил Пуерто-рико, 1910 – йилда Перу, 1917 – йил Бразилия, Уругвай, Мексика, Осиёда 1900 - 1913 – йиллар Япония, Китай, Филлипинда, 1914 – йил Англия, 1917 – йил Франция.
1.3 Волейбол о`йинининг Собиқ иттифоқда вужудга келиши ва ривожланиш тарихи.
Волейбол Собиқ иттифоқда 1920 – 1921 – йилларда о`рта Волга (Козон, Нижний Новогорд) нохияларида тарқала бошлади. 1922 – йилдан бошлаб волейбол Всеобуч (Умумий ҳарбий тайёргарлик) таркибига киритилди.
Москвада волейбол билан мунтазам шуг`улланишга санъат ва театр вакиллари киришдилар. 1923 йилда ташкил етилган «Диномо» жамияти спортнинг бошқа турлари билан бир қаторда волейболни ҳам тарг`иб қила бошлади.
Худди шу йилларда Узоқ Шарқда – Хабаровск ва Владивостокда пайдо бо`лди. 1925 – йилдан еса Украинада ҳам ривожлана бошлади.
Волейбол ҳамма ерда тарқала бошлади.
Шу билан бог`лиқ равишда мусобақаларнинг ягонга қоидаларини ишлаб чиқиш зарурати туг`илди.
1925 – йилнинг январида Москва жисмоний тарбия кенгаши волейбол бо`йича мусобақаларнинг биринчи расмий қоидаларини тузиб тасдиқлади. То`рнинг баландлиги аёллар учун 2 м 20 см ва еркаклар учун 2 м 40 см килиб белгиланди. Аёллар жамоаларида о`йин 15 х 7,5 о`лчамли майдончада о`тказиладиган бо`лди.
1926 – йилда Москвада янги қоидалар асосида биринчи мусобақалар о`тказилди. 1927 йилдан волейбол бо`йича Москва биринчилиги мунтазам равишда о`тказила бошлади.
«Собиқ иттифоқда» биринчи босмадан чиқарилган волейбол бо`йича махсус адабиёт 1926 – йилда пайдо бо`лди ва у «Волейбол ва муштлар» жанги деб ном олган еди. Унинг муаллифлари С.В. Сисаев ва А.А.Марку еди.
Шу йилларда волейбол фақатгина Москвада емас балки, Украинада, шимолий Кавказда, Кавказ ортида, Узоқ шарқ ва о`рта Волга о`лкаларида ҳам кенг тарқалди.
«Собиқ иттифоқ» волейболига таълуқли муҳим воқеалардан бири 1928 – йилнинг августида биринчи Бутун иттифоқ спартакиадаси вақтида о`тказилган Иттифоқ биринчилиги бо`лди.
Унга Москва, Украина, Шимолий Кавказ, Кавказ орти федерацияси ва узоқ шарқ о`лкасининг еркаклар ва аёллари қатнашдилар. Мусобақалар чиқиб кетиш тартибида о`тказилди. Москва аёллар жамоаси ва Украинанинг еркаклар жамоаси г`олиб чиқдилар.

Биринчи Бутун Иттифоқ спартакиадасида волейболчиларнинг учрашувлари мусобақа қоидаларининг алоҳида бандларини ягона тартибда изохлаш учун имкон берди. Спартакиада мусобақаларида аёллар жамоалари биринчи бор нормал о`лчовли майдончаларда (18/9 м) о`йнадилар. Совет Иттифоқининг турли минтақаларида волейбол тараққиётида хилма-хил ё`налишлар юзага кела бошлади. Украиналиклар жамоаси о`йин тактикасини ва фидокорона ҳимояни намойиш етдилар, Москваликлар кучли хужумчи еканликлари билан ко`зга ташландилар, Узоқ шарқликлар еса паст узатилган то`п билан хужум қилишдек ажойиб янгилик олиб келдилар.


Терма жамоаларнинг Бутун Иттифоқ спартакиадасига тайёрланиш волейболнинг жойларда оммавий равишда ривожланишига туртки бо`лди.
1928 – йилда Москвада доимий хакамлар уюшмаси ташкил етилди.
Волейбол тараққиётида мактаб о`қувчилариниг спартакиадаси ҳам (1929й) катта аҳамиятга ега еди. Бу спартакиада қатнашчиларидан ко`пчилиги кейинчалик волейбол усталари бо`либ етишдилар.
Шаҳарлараро мусобақалар сони анчагина ортди, бу еса турли техник усулларнинг пайдо бо`лишига волейбол тактикасининг ривожланишига, о`йинчилар жисмоний тайёргарлигининг о`сишига олиб келди. Шу даврда о`йинчилар майдонга то`пни куч билан киритиш алдов зарбалари усулларини кенг қо`ллай бошладилар, узатиш техникасига еътибор бердилар, ҳимоянинг аҳамияти ортиб о`йин тезкор, шиддатли бо`ла бошлади, натижада о`йинчиларнинг ҳаракатчанлигига талаб ошди.
1932 – йилдан волейбол катта спартакиадаларнинг дастурига тенг ҳуқуқли спорт тури сифатида киритилди.
1932 – йилнинг баҳорида Бутун Иттифоқ жисмоний тарбия кенгаши қошида волейбол секцияси ташкил топди ва унинг таркибига А.Поташник (раис), В.Осколков, М.Вилграт, Ю.Багон, В.Крюк ва бошқалар киритилдилар.
Волейбол бо`йича Собиқ иттифоқ биринчилиги илк бора Днепропетровск шаҳрида 1933 йилнинг 4-6 апрелида бо`либ о`тди. Мусобақаларда аёллар жамоаси (Москва, Днепропетровск, Харков, Баку, Минск) ва 5 та еркаклар жамоаси (Москва, Днепропетровск, Харков, Баку, Минск) иштирок етди. Айланма тартибда о`тказилган о`йинлар ко`п сонли томошабинларни о`зига жалб қилди.
Қизиқарлиси биринчилик тугагач Москвалик аралаш жамоаларнинг ко`ргазмали о`йинлари о`тказилди. Ҳар-бир жамоа таркибида уч аёл ва уч еркак бор еди.
Волейбол бо`йича Собиқ иттифоқ ИИ - биринчилик 1934 – йилда Москвада о`тказилди. ИИИ - (1935 йил Баку), ИВ - (1936 йил Ростов). Собиқ иттифоқ биринчиликлари ко`пгина умумий томонларга ега еди улар енди ко`пгина ёпиқ майдонларда, залларда о`тказилди.
Ёшлар орасида волейболни оммалашишига қаттиқ туртки бо`лган ҳодиса 1935 йилнинг августида о`тказилган мактаб о`қувчиларининг Бутун Иттифоқ биринчилиги ҳисобланади. 12 шаҳар ва вилоят жамоалари иштирок етган бу мусобақаларнинг биринчи босқичи чиқиб кетиш тартибида якунловчи (финал) о`йинлар еса айланма тартибда о`тказилди. Ҳар бир шаҳар жамоаси учун уч жамоа: катта ва кичик ёшдаги йигитлар ҳамда катта ёшдаги қизлар қатнашди.
1935 – йил о`йинчиларнинг ҳалқаро учрашувларда биринчи бор куч синашиб ко`рганлиги тарихда о`чмас из қолдирди. Тошкентда ва Москвада волейболчилар Афг`онистон жамоаси билан иккита о`ртоқлик учрашуви бо`либ утди. О`йин Афгон қоидалари асосида о`тказилганлигига қарамай (жамоада 9 о`йинчи бор еди, о`йин 22 очкогача давом етди, о`йинчилар майдонда жой алмашмадилар). Собиқ иттифоқ волейболчилари осонгина г`олибликка еришдилар.
Волейболнинг техника ва тактикасигина емас мусобақа қоидалари ҳам о`згаришда давом етарди, яъни 1935 йилда еркаклар то`рининг баландлиги 2,45 смга ко`тарилди, 1937 йилдан еса аёллар то`рини баландлиги 2 м 25 см қилиб белгиланди. Майдончада хужум чизиг`и белгиланди ҳамда олд ва орқа чизиқ о`йинчилари деган тушунча пайдо бо`лди, бу еса алоҳида о`йинчиларнинг о`йин ихтисослиги ҳаракатларни чегаралаб қо`йди. Шу йили о`йинга то`п киритиш жойи майдончанинг орқа о`нг қисмидан 3 м қилиб белгиланди. Сабабидан қатъий назар о`йинчиларни алмаштиришга рухсат берилди (илгари алмаштиришга фақат бахциз ҳодисалардан кейин рухсат бериларди). Биринчилик ко`пгина янги жамоаларни о`зига жалб етди ва ҳамма ерда волейболчиларнинг ишига жонланиш олиб кирди.

1.4 О`збекистонда волейболнинг вужудга келиши ва ривожланиш тарихи.


Волейбол жисмоний тарбия ва спорт тизимининг йирик ва мустақил ирмоқларидан бири ҳисобланиб, О`збекистон унинг вилоятлари ва туманларида о`зига хос ривожланиш тарихига ега. Волейбол О`збекистонда енг оммалашган спорт турлари қаторига киради, Республикамизнинг барча минтақаларида у турли даражада «обро`-еътибор» қозониб келган. Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида водий шаҳар ва қишлоқларида волейбол бошқа вилоят туманлардагига нисбатан самаралироқ «ҳурматга» сазовор бо`лган. Бундай вазиятнинг сабаблари деярли шу вилоятлар тарихий ижтимоий негизлари билан бог`лиқ деб тахмин қилинсада, лекин масала чуқур изланишни мавзуга оид тарихий маълумотларни илмий асосда о`рганишни тақозо етади.
Волейбол О`збекистонда қачон, қаерда ва қандай вазиятда вужудга келгани ҳақида аниқ маълумот ё`к. Лекин айрим тахминларга қараганда 1921-1924 йилларда волейбол о`йини Қо`қон Тошкент ва Фарг`онада вужудга кела бошлаган. О`ша даврнинг спорт ветерани К.Лебедевнинг ҳикоясига биноан 1924-1925 йилларда ко`пгина ёшларни доира шаклида жойлашиб бир-бирларига то`п узатиш о`йинлари тарқала бошлаган. О`збекистонда волейбол қоидалари 1924-1925 йилларда анча содда бо`лган. О`ша даврнинг В.И.Перевозников деган спорт ихлосмандининг айтишича 1926 йилда Тошкент шаҳридаги Чернишевский номли мактаб о`қитувчиси Москвадан мусобақа қоидалари волейбол тури ва то`пини биринчи бор келтирган 1927 йилнинг 26 апрелида еса айнан шу мактабнинг волейбол то`гараги жамоаси биринчи расмий мусобақа ташкил етиб, унда у юксак маҳорат ко`рсатди ва мусобақа г`олиби бо`лди.
Мазкур мусобақа волейболнинг оммавийлашиши ва шаклланишида катта бурилиш кашф етди. 1927 йилнинг ёз ойларидан бирида волейбол бо`йича Тошкент шаҳар биринчилиги о`тказилиб, унда 9 та волебол жамоаси иштирок етди. Чернишевский номли мактаб волейбол жамоаси бу мусобақада ҳам г`олиб бо`лди.
1927 йилда Тошкентда 6 та волейбол майдончаси мавжуд бо`либ, улар Чернишевский ва КИМ номли мактабларда, Механика техникумида (2 та) «Металлист» спорт то`гараги қошида ва Профинтерн ёзги спорт клубида жойлашган еди. 1928 йилда Тошкентда кузги воллейбол мусобақалари бо`либ о`тди. Унда 10 та еркаклар ва 4 та аёллар жамоаси қатнашган еди. 1929 йилдан бошлаб волейбол бо`йича Тошкент шаҳар биринчилиги о`тказила бошлади. 1930 йилларда «Диномо» ко`нгилли спорт жамиятида волейбол жамоалари тузилди. Илк бор тузилган «Диномо» волейбол жамоасининг биринчи мураббийси Б.А.Воронцов О`збекистонда волейболнинг ривожланишига салмоқли хисса қо`шди.
Шу билан бир қаторда малакали мутахасисларни етишмаслиги айниқса маҳаллий миллатга мансуб ё`риқчи мураббий ва машг`улотчиларни саноқли бо`лганлиги волейболнинг узоқ вилоят ва қишлоқларда қулоч ёзишига ҳалақит бериб келди.
Мехнаткашларни айникса аёлларни жисмоний тарбия ва спортга жумладан волейболга жалб қилиш мақсадида Тошкент шаҳар кенгаши Тошкент Мавзе қо`митаси билан биргаликда 1929 йил 25- апрелдан 15-майгача Республика миқёсида амалий хафталик ташкил қилган еди. Мазкур тадбир сезиларли натижалар берди. Жумладан жойларда жисмоний тарбия ва спорт, аксарият волейбол билан шуг`улланувчилар сони кескин ортиб бориши ко`зга ташланди. Ко`пгина жойларда волейбол майдончаларини ва бошқа спорт иншоотлари барпо етилиши авж олиб борди. О`қув машг`улот ишларига ва мутахасисларнинг малакасини оширишга алоҳида аҳамият берилди. 1929 йили 30 сентабрда Самарқандда маҳаллий миллатга мансуб, бо`лган ёшлардан иборат жисмоний тарбия ва спорт бо`йича ё`риқчи – ташкилотчилар тайёрланди. 1933 йилда ИИ-О`збекистон спартакиадаси о`тказилди. Еркаклар о`ртасида «Диномо» ва аёллар бахсида О`зтранс жамоалари И– о`ринни егаллади.
1934 йил О`збек волейболи учун муххим бурилиш йили бо`либ қолди. Жумладан, о`збек волейболчилари биринчи бор Москвада Собиқ иттифоқ биринчилигида иштирок етди.
Шу йили волейбол биринчи бор О`рта Осиё, Козог`истон спартакиадаси дастуридан о`рин олди.
1936-йилда Тошкентда «Жисмоний тарбия туркуми» ва «Физкултура УЙИ» очилиши волейболнинг янада оммавийлашишида катта аҳамият касб етди. Бундан ташқари Тошкент молия иқтисод институтида волейбол бо`йича машг`улот ва мусобақалар о`тказишга мо`лжалланган катта спорт зали очилди. Самарқандда шаҳар маъмурияти ва шаҳар физкултура кенгаши қарорига биноан 60 кишига мо`лжалланган волейбол спорт мактаби очилди.
Шуни ҳам таъкидлаш о`ринлики о`збек волейболини илк бор равнақ топишида А.Сааков, Г.Л.Кишишев, В.Х.Шнуров, А.А.Богаченко, Б.А.Воронцов каби мураббийларнинг хизмати алоҳида аҳамиятга ега.
1938 йилга келиб О`збекистонда кучли жамоаларнинг сони 72 тага етди. Улар САГА «Диномо», ОДО қурилиш техникуми «Локомотив» О`зТРАНС, СазПИ (Тошкент), Фарг`она, Хоразм, Бухоро, Қорақалпог`истон, Самарқанд, Қо`қон ва бошқа жамоалардир.
1938 йилнинг декабридан бошлаб биринчи бор Конституция кунига баг`ишланган анъанавий мусобақалар ташкил етилди.
Волейболнинг янада оммавийлашишига ва волейболчиларнинг маҳоратини оширишга 1939 йилда о`тказилган Собиқ иттифоқ биринчилигининг Тошкентда ташкил қилинган зонал мусобақалари катта асос бо`лди. Бу зонал мусобақаларида «Наука» (Тблиси), «Спартак» (Сталинабад), «Учител» (Чкалов), «Локомотив» (Баку), «Учител» (Куйбишев), «Спартак» (Ашгабат) ва «Строител» (Тошкент) жамоалари иштирок етишган еди. Тошкентнинг еркаклар жамоаси учинчи, аёллар жамоаси то`ртинчи о`ринни егаллади.

1.5 Уруш даврида ва урушдан кейинги йилларда волейболнинг ривожланиши



Download 1.64 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   27   28   29   30   31   32   33   34   ...   164




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling