Урду жисмоний маданият факультети «Умумий жисмоний тарбия» кафедраси ўқитувчилари п ф. н. В рахимов, п ф. н. А шариповлар томонидан
Download 1.64 Mb.
|
- Bu sahifa navigatsiya:
- Назорат учун саволлар.
- Фойдаланилган адабиётлар
- 8-Мавзу: Волейбол о`йини малакалари техникасига дастлабки о`ргатиш услубияти.
Таянч тушунчалар:
Истиқболли, жорий, тезкор режалаштириш, тайёргарлик даври, махсус тайёргарлик босқичи, мусобақа даврида, о`тиш даври, педагогик назорат, машг`улот ташкил етиш, танлаш. Назорат учун саволлар. Режалаштиришни роли. Истиқболлли режалаштириш. Жорий режалаштириш Тезкор режалаштириш. Педагогик назорат. Волейбол спорт секциясини ташкил етиш. Волейбол секциясини о`тказишдаги умумий талаблар Фойдаланилган адабиётлар: Айрапетянц Л.Р. Годик М.А. «Спортивние игри» Тошкент Ибн Сино 1991 г. Айрапетянц Л.Р. Баирбеков М.Г. Волейбол (курс спортивного совершенствование в ВУЗ Методические рекомендация) Тошкент 1994 г Железняк Ю.Д. Ивойлов А.В. Волейбол. Учебник для ИФК. ФИС 1991 г.Москва. Железняк Ю.Д. Айрапетянц Л.Р. Пименов М.П. Кунянцкий В.А .Массовий волейбол. Ибн Сино 1994 г. Пименов М.П. Волейбол специалний упражнение Киев 1993 г. К мастерству в волейболе Ю.Д. Железняк 1988 г. М. Юнний волейболист Ю.Д. Железняк 1988 г. М. Волейбол маърузалар то`плами Т. 2004 г. 8-Мавзу: Волейбол о`йини малакалари техникасига дастлабки о`ргатиш услубияти. Режа:
О`ргатиш жараёнини босқичларга бо`либ о`ргатиш Фаол услубларни амалга ошириш Спорт малакаларига дастлабки о`ргатиш жараёни ко`п йиллик спорт тайёргарлиги тизмининг пойдевори бо`либ ҳисобланади. Дастлабки о`ргатиш о`з ташкилий, услубий илмий ва моддий техника нуктаи назаридан канчалик пухта асосланган бо`лса, сифатли бо`лса, шунчалик спорт о`ринбосарларини тайёрлаш ё`ли қисқароқ ва осонроқ бо`лади. Аммо бу, албатта, мутахассиснинг билимига касбий ко`никма ва малакаларига бевосита бог`лиқ бо`лади. Шунинг учун мутахассисларнинг тайёрлашга мо`лжалланган о`қув дастурининг енг еътиборли ва асосий билимларидан бири бошланг`ич о`ргатиш услубияти бо`либ ҳисобланади. Мазкур маърузада бошлангич о`ргатиш жараёнини мақсад ва вазифалари услуб ва воситалари ҳамда мавзуга оид бо`лган маълумотлар талқин етилади. Мусобақа жараёнида самарали натижага еришишнинг асосий шарт шароитларидан бири – бу волейболчининг техник тайёргарлиги, техник маҳорати такомиллашган даражада бо`лишидир. Демак о`ргатиш жараёнининг дастлабки ва асосий мақсади бу о`йин техникасини мукаммал о`злаштиришидир. Ҳаракат – (о`йин) малакалари – то`пни узатиш, қабул қилиш (ҳимоя), то`пни о`йинга киритиш, зарба бериш. то`сиқ қо`йиш – белгиланган босқичларда, маълум услублар ва воситалар ёрдамида о`злаштирилади, мукаммаллаштирилади, такомиллаштирилади. Мазкур жараён педагогик биопсихологик ва биомеханик қонуниятлар асосида амалга оширилади. О`ргатиш жараёни – бу педагогик жараён бо`либ, мураббийдан, о`қитувчидан катта маҳорат, касбий тайёргарликни талаб қилади. Лекин шундай бо`лсада, ҳаракатни (о`йин малакасини) ижро етиш техникасига о`ргатиш бошқа аҳамиятли сабабларга ҳам бог`лиқдир: боланинг фаоллиги машг`улотларнинг сони, сифати давом етиш муддати, ёрдамчи техник ускуналар, машуглот о`тказиладиган жойнинг шарт шароитлари, боланинг қизиқиши, ҳаракат “бойлиги”, тажрибаси ва ҳакозо. Шуни ҳам айтиш зарурки, ҳаракат техникасини о`злаштириш муддати боланинг оилавий шароитига, ижтимоий ва иктисодий имкониятига ҳамда, холатига бог`лиқдир. Юқорида келтирилган маълумот ва о`ргатиш жараёнида еътиборга олинадиган омиллар маълум услубий тартибда асосланган режалаштирув хужжатлардан жой олиши керак. Бундан ташқари боланинг ички “сирли” имкониятларини ҳамда мавжуд омилларни аниқлаш танлов дастури ва машқлари ёрдамида амалга оширилиши зарур. Олинган натижалар о`ргатиш услубларини, босқичларини ва технологиясини қо`ллашда таянч омил бо`либ хизмат қилиши керак. Дастлабки о`ргатиш жараёни бу бир неча босқичларда амалга оширилади ва бу босқичларнинг ҳар бири о`зига хос услуб ва воситаларни о`з ичига олади. Умумий ривожлантирувчи машқлар о`йинчида жисмоний баркамоллик ва о`йинчи учун зарур бо`лган ҳаракат ко`никмалари ва малакаларини сайқаллаш учун фойдаланилади. Барча машқлар о`з ё`налишига мос равишда бирлашган ҳолда спорт тайёргарлигининг қуйидаги бо`лимларида қо`лланилади: умумий жисмоний, махсус жисмоний, техник, тактик, о`йин тайёргарлиги. Ҳар бир тайёргарлик турида о`зининг етакчи омиллари борки, улар ёрдамида ко`зланган мақсадга еришилади. Шу билан бирга барча турдаги тайёргарликлар бир - бири билан узвий бог`лиқ. Мисол учун агар о`қувчи жисмоний яхши тайёрланмаган бо`лса, у хужумда зарба бериш техник машқини яхши бажара олмайди. Бундай ҳолда о`қувчини жисмоний томондан чиниқтириш, зарба бериш усулини ко`п марта такрорлашдан ко`ра фойдалироқдир. Download 1.64 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling