Урганч давлат университети “Жисмоний тарбия назарияси ва методикаси” кафедраси


Жисмоний маданият фаолият натижаси сифатида керакли натижаларни бир бутунлигича ишлатилиши, жамиятда предмет бойлиги сифатида маданийлаштирилиши билан характерланади


Download 1.44 Mb.
bet13/77
Sana08.03.2023
Hajmi1.44 Mb.
#1253717
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   77
Bog'liq
Jismoniy tarbiya nazariyasi va metodikasi Maxsus sirtqi bo\'lim

Жисмоний маданият фаолият натижаси сифатида керакли натижаларни бир бутунлигича ишлатилиши, жамиятда предмет бойлиги сифатида маданийлаштирилиши билан характерланади. Буларга кисман: жисмоний маданият фаолияти натижасида эгалланган жисмоний тайёрланганликва шу асосида харакат куникма ва малакаларини такомиллаштириш боскичига эришиш, хаётий кучлар, спорт ютуклари даражасини, жисмоний маданият билан алокада булиши билан орттирган натижалардир. Шундай килиб жисмоний маданият фаолияти, одам билан ташки муносабатда булиб колмсдан балки, куникма малака кобилият сифатида уйгунлашган холда ички бойлик сифатидаги шаклида хам булади.

Ижтимоий хаёт образига, аник органик шароитида жисмоний маданият хамма сохаларини туликлигича киритиш натижаси халк оммасини жисмоний камолоти буйича мажмуий курсаткичига эришганлигидандир.
Жисмоний камолот – бу хар томонлама жисмоний тайёргарлик ва гармоник жисмоний ривожланган, мехнат ва бошка сохалардаги талабларга жавоб бера оладиган индивидуал талантини юкори даражада ривожланганлигини курсатади, шахсни хар томонлама ривожланиш ва узок йиллар соглигини мустахкамлаш конуни билан муросада булади.
Жисмоний камолотни таркибий кисми, аник тарихий характерга эга булиб, жамиятни аник талабини курсатган холда, хамма вакт бир хилда колмасдан ижтимоий ривожланиш боскичига караб узгаради, хозирги даврда «Алпомиш ва Барчиной» махсус тест мезонлари Республика спорт классификацияси мезонлари билан кушилган холда жисмоний камолотнинг асосий, таркибий кисми булиб хисобланади.
Жисмоний маданиятни ривожланиши ва маълум даражадагивазифани бажариши, жамиятдаги хаёт шароитида белгиланган харатерда ишлатилишига караб уни аник бахоси ва роли билан богликдир. Жисмоний маданиятни шароитга богликлигига караб, кишига хар хил принцип буйича таъсир курсатиши (шахсга бир томонлама ёки хар томонлама) мумкин.
Жамиятда жисмоний маданият, шахсни гармоник ташкил топишида, факатгина жисмоний камолот омили булиб колмасдан балки ахлокий, эстетик, интеллектуал тарбиянинг воситаси сифатида, жамиятни хамма ъазоларига маданиятни бошка томонлари билан бирга кушилган холда хар томонлама ривожланишига ёрдам беради.
Жисмоний маданиятдан жамиятда йуналтирилган холда фойдаланиш иктисодий усишга ва Ватаннихимоя килишга кенг равишда ёрдам берибгина колмасдан, кишиларни рухий талабини хам кониктириб, шахсни хар томонлама гармоник ривожланишига, согломхаёт тарзини ташкил топтириш воситаси сифатида фойдаланилади.
Юкорида айтилганларни хаммаси «жисмоний маданият» тушунчасини куйидагича аниклашга имкон беради.
Жисмоний маданият – жамият ва шахс маданиятининг таркибий кисми булиб, унинг махсус мазмунини негизи, иносн фаолиятидан аник фойдаланишни ташкил килса, амалиётидажисмоний тайёргарлик, жисмонийхолат ва ривожланишини оптимал равишда ушлаш омилларидир. Бунга: фаолият ва уни усиб бораётган ёшларини ва кишиларни йуналтирилган шароитда усулларни ташкил топишида жамият ютукларини йигиндисидир хакикий гоявий жамиятда жисмоний маданият шахсни хар томонлама гармоник ривожланишини самарадор воситаси, хар бири кишини жисмоний камолотга эришишда ижтимоий омил булиб колади.

Download 1.44 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   77




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling