Урганч давлат университети “Жисмоний тарбия назарияси ва методикаси” кафедраси


Жисмоний маданиятнинг келиб чикиши ва ривожланиш сабаблари


Download 1.44 Mb.
bet16/77
Sana08.03.2023
Hajmi1.44 Mb.
#1253717
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   ...   77
Bog'liq
Jismoniy tarbiya nazariyasi va metodikasi Maxsus sirtqi bo\'lim

Жисмоний маданиятнинг келиб чикиши ва ривожланиш сабаблари.



  1. Жисмоний маданият Узбекистон тизимининг ташкил топиши ва ривожланиш боскичлари.



  1. Жисмоний тарбия тизимининг максади ва вазифалари.



  1. Жисмоний тарбия тизимининг умумий тамойиллари.



  1. Жисмоний тарбия тизимининг асослари.



  1. Жисмоний тарбия тизимининг йуналишлари.


Жисмоний тарбия ижтимоий тизим сифатида.
Жамиятдан ташкарида маданият йук. Ижтимоий муносабатлардаги хар кандай узгариш маданиятга таъсир этади ва у бу муносабатларининг кандай натижаларга олиб келишидан хабар беради. Шу боисдан маданият нафакат утмишга ёки бугунги, шу билан бирга, инсоннинг узи пировард натижада маданият махсулидир. Хатто, айтиш мумкинки, маданий мухит кандай булса, инсон хам шундай шаклланади.
Ал-Фаробийнинг «Фозил одамлар шахри» асаридаги гояни олиб куринг. Унга кура жамиятнинг хар бир фукароси – мансаби, тутган урни, яъни ким булишидан катъий назар фозил киши. Фозил инсон уз давлатининг барча конун коидаларини яхши билади, унга амал килади, уз касбининг устаси, лозим булганда, ватани учун жонини фидо килади.
Жисмоний маданият тушунчаси мураккаб ходиса хисобланиб, уз назарияси ва тарихи узининг кадрлари ва муассалари, адабиётлари ва моддий юазаси кабиларга эгадир (умумий атаамаларга каранг).
Маданиятнинг ривожланиши, жамиятнинг моддий ва маънавий хаётини мураккаб жараёнларида акс этади. Маданият кишиларга табиат томонидан берилмаган. У кишиларнинг ижтимоий ва шахсий ижодининг натижасидир.
Маданиятнинг негизи жамиятнинг моддий хаёт шароитидир.
Моддий маданиятни (нарсалар, мехнат куроллари, малакалар моддий ишлаб чикаришнинг махсулоти ёки моддий хаётга хизмат килувчилар ва маънавий ижоднинг махсулоти) фарклаш кабул килинган.
Киши маданият сохасида уч соха буйича таъсир килади:
-кишилар томонидан яратилган тажрибани, (асосий санъат, техника, адабиётлар) кайт килинган маънавий ва моддий бойликлар маданиятини эгаллайди;
-жамоат уртасида маълум маданият бойликларини ташувчи булиб хизмат килади;
-узи ижод килади, янги яратилган маданий бойликлар маданиятнинг кейинги ривожланиши учун асосий омил булади ёки бошкача айтганда баркамол инсонни шакллантириш воситаси хамдир.
Хар бир жамиятда шахснинг шаклланиши, камол топиши мухим муаммолардан бири хисобланад. Шу сабабли шахснинг шаклланиш масалаларига тугри ёндошиш учун шахснинг табиатини, тузилишини , унинг хулк-атворини ва унга таъсир курсатувчи сабаб ва воситаларини билиш зарур.
Президентимиз таъкидлаганидек, шахс ижтимоий хаётининг махсули экан,у албатта болани ураб олган мухит таъсирида ривожланади.
Маданий тарихий жараёнинг мазмуни ва асосини кишининг жисмоний ва интеллектуал кобилиятлари, унинг ахлокий ва бадий эстетик сифатларини ривожланиши ташкил этади.
Маданият масалалари мустакил Узбекистонда энг мухим ва долзарб сохалардан биридир. Илгари давлат булиш учун жамиятимизда энг етишмайдиган омил маданиятдир.Бу ишлаб чикариш маданияти, муомала маданияти, экология маданияти, бола тарбияси маданияти, жисмоний маданият ва спорт буларнинг хаммаси биздан катта диккат, изчил эътиборни талаб килади. Бизнинг хозирги маданиятимиз талай жихатдан бир томонламалик хусусиятига эга: кейинги етмиш йил давомида, мустакилликкача, у хукумрон мафкура ва истибдод тизими тазийикида асосан гарб маданиятига таклид рухида ривожланган. Иккинчидан эса, миллий маданиятимизнинг бой утмиши бир томонлама урганилган, унинг купгина бебахо дурдоналаридан миллатимиз бехабар булган. Бундай жиддий камчиликларни бартараф килмок учун маданият назариясини, шу жумладан жисмоний маданият кайта назариясини ишламок керак.
Шунинг учун жисмоний мваданият, умумий маданиятнинг ажралмас кисми булиб, жамиятни моддий ва рухий маданияти билан бир вактда хосил булади ва ривожланади.
Жисмоний маданият кишиларни хаётга ва мехнатга жисмоний машклар воситаси оркали тайёрлашга каратилган булиб, бунда табиатнинг согломлаштирувчи кучи, гигиена ва мехнат режими, дам олиши хисобга олинади ва ишлатилади.
Жисмоний маданиятни фаолият тамони (гоявий, педогогик, ташкилотчилик, хужалик ва бошкалар) ва натижа курсатиш (масалан спорт ютуклари, жисмоний тайёргарлик даражаси техник воситалар ва бошкалар) томони бир. Жисмоний маданият ва спорт маълум маънода умуман, жамиятнинг холатини курсатиб унинг ижтимоий сиёсий ва ахлокий тузилишини куриниш шаклларидан бири булиб хисобланади.
Мехнат хаётнинг махсус шакли сифатида кишини бирдан бир бойлигини ташкил килиб, жисмоний ривожланиш билан чамбарчас боглангандир. Ишлаб чикаришни хар кандай кишилик тажрибасини асосидир.Ишлаб чикаришни устириб ёки мехнат килиб, киши бир вактда уз шахсини такомиллаштиради. Озод кишининг мехнати маълум микдорда унинг рухий, ахлокий, жисмоний ва бадиий эстетик тарбиясининг воситаси хамдир.
Жисмоний маданият ва спорт социологлари кейинги йилларда жисмоний тарбияни ишлаб чикариш жараёнидаги самарадорлигини текшириб, жисмоний тарбия билан шугулланувчи ишчининг ишлаб чикариши, уртача ишлаб чикаришидан 7% юкори эканлиги исботланган.
Текширишлар натижасида шунга ухшаш курсаткичлар купгина бошка корхона ва муассасаларда хам аникланди. Бу борада, баркамол авлодни жисмоний баркамолсиз тасаввур килиб булмайди, бу тарбиянинг бош максади жисмоний чиниккан, мард ва саботли, катъиятли ватанпарварларни камол топтиришдир. Жамиятда жисмоний маданият умумхалк мулки булиб, унинг ривожланишида кейинчалик катнашиш жамиятнинг хар бир онгли фукаросининг хукук ва бурчига айланади.
Жисмоний маданият согасида махсус вазифаларидан ташкари умум маданий вазифалар хам хал килинади. Буларнинг ичида масалан, халкнинг истеъмол килувчи (томошабин ) сифатидагина эмас, балки маданий бойликларни ишлаб чикарувчи (катнашувчи, яратувчи), зиёли кадрларни тайёрлаш ва тарбиялаш, оммани маълум билимларга, шахсни куникма ва малакаларни камол топтириш ва уз фикрини ифода килишни хар хил шакллари восита ва усулларини шакллантириш тарихий хамда миллатлар уртасидаги узаро алокаларни ривожлантиришда мухим ахамият касб этади.
Жисмоний маданият сохасидаги маданиятнинг функцияси тажрибада хамма вакт янги усуллар яратилиши, янги воситаларни ишлатилиши, кишиларнинг психологиясига таъсир килишда хам куринади уни хамма вакт йигиб борилади.
Шахснинг рухий ривожланиши факатгина иш фаолиятининг характерибилангина эмас, балки буш вактидагихарактери билан хам аникланади. Кишининг маданият даражаси унинг тжамоат бойлиги, буш вактдан рационол ва тулик фойдаланиш куникмасида хам куринади.
Социал маиший ва маданий турлар фаолияти тизимида, буш вактдан ижобий фойдаланишни таъминлашда, жисмоний тарбия ва спорт асосий уринни эгаллайди.
Жисмоний маданият инсон фаолиятининг турли сохалари билан куп тамонлама алокадор булиб, узининг мантикий ва ривожнаниш конунлари, мураккаб ички богликлиги ва бир бирга карамлиги. Узининг назарияси ва тарихига эгадир.
Шу сабабли Президентимиз олимларга мурожат килиб, сизлар миллатимизнинг хакикий тарихини яратиб беринг, токи у халкимизга маънавий куч кудрат бахш этсин, гурурини уйготсин. Биз юртимизни янги боскичга. Янги юксак маррага олиб чикмокчи эканмиз, бунда бизга ёруг гоя керак. Бу гоянинг заминида халкимизнинг узлигини англаши ётади. «Хакикий тарихни билмасдан туриб эса узликни англаш мумкин эмас». (тарихий хотирасиз келажак йук, мулокат журнали, 1998 йил №5).
Жисмоний тарбия ижтимоий ходиса сифатида тахлил килинса, жисмоний тарбия тизимининг келиб чикиши ва ривожланишининг асосий конунларини, унинг вазифалари ва тузилишини тан олишга ёрдам беради. Бундай билимларнинг йигиндиси таълим ва тарбия принциплари асосида ёш авлодни жисмоний тарбиясини амалга ошириш зарурдир.
Жисмоний тарбия - ижтимоий муносабат соха ва ташкилий педагогик жараён булиб, жисмоний маданият бойликларини эгаллашга каратилгандир.


Download 1.44 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   ...   77




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling