Урганч давлат университети “Жисмоний тарбия назарияси ва методикаси” кафедраси


Жисмоний тарбия тизимининг максад ва вазифалари


Download 1.44 Mb.
bet19/77
Sana08.03.2023
Hajmi1.44 Mb.
#1253717
1   ...   15   16   17   18   19   20   21   22   ...   77
Bog'liq
Jismoniy tarbiya nazariyasi va metodikasi Maxsus sirtqi bo\'lim

Жисмоний тарбия тизимининг максад ва вазифалари


Жисмоний тарбия аник бир тизимга таянсагина, олдиндан кузланган натижага эришилади.


Ж и с м о н и й т а р б и я т и з и м и деганда, жисмоний тарбиянинг принциплари, воситалари, методлари ва уни ташкиллаш шаклларининг шундай умумийлиги тушуниладики, у жамият аъзосини хар томонлама гармоник ривожлантиришнинг максад ва вазифаларига мос булсин (А.Д. Новиков 1967).
Ватанимиз мудофааси масаласи хам жамиятимизда йулга куйилган жисмоний тарбия жараенига катор талаблар куядики, бу талабларни амалга ошириш натижасида жисмоний тарбия тизимининг объектив хусу сиятлари намоен булади. Мамлакатимиз халкларининг хар томнлама жисмоний тайергарлиги, жисмоний сифатларини яхши ривожланганиги Ватан мудофаасига тайерлигининг курсаткичи булиб хизмат килиш лозим.
Шундай килиб, Узбекистонда ж и с м о н и й т а р б и я н и н г м а к с а д и Узбекистон халкини жисмоний камолотга эришган, хукукий давлат нинг актив курувчилари, ижодий мехнатга ва Ватан мудофаасига тайер килиб тарбиялашдир. Бу максад мамлакатда жисмоний тарбияни амалга ошираетган барча ташкилот ва муассасалар учун умумийдир.
М а к с а д н и н г у м у м и й л и г и жисмоний тарбия тизимининг а с о с и й к о н у н и я т л а р и д а н биридир.
Курсатилган максад ва шароитларга жавобан уни амалга оширишда шугулланувчиларнинг еши, соглиги, жисмоний тайергарлиги, шугуллани ладиган касби хисобига олинади ва жисмоний тарбияда конкрет вазифа лар хал килинади.
Жисмоний тарбия тизимига у м у м и й в а з и фа л а р куйилган булиб, улар куйдагилардан иборат:
а) одам организми форма функцияси гармоник ривожлантириш. жисмоний кобилиятни хар томонлама камолга етказиш, с о г л и к н и м у с т а х к а м л а ш ва халкнинг узок умр куринишини таъминлашга йуналиш бериш;
б) хаетий зарурий харакат малакаларини ва куникмаларини, кунда лик турмушда керак буладиган жисмоний маданиятга молик м а х с у с б и л и м л а р н и шакллантириш;
в) хар томонлама жисман ривожлантириш учун жисмоний сифатлар ни т а р б и я л а ш;
Инсон жисмоний тарбияси максад ва вазифаси унинг бошка тарбия жараенлари билан богликлиги шундагина мувофик деб тушуниладики, бу мувофиклик объектив характерда булади ва жисмоний тарбия жараёнига конуний йуналиш беради. Жисмоний тарбия жараенида тарбиянинг бошка сохаларидагидек максадга йуналтирилган фаолият режалаштирилган нати жага хар доим хам тугри кела олмаслиги амалиетда исботланган. Жисмо ний тарбияда тарбия натижасини еш спортчи еки физкультурачи трениров касидаги режалаштирилган жисмоний машклар унинг орга низмига кандай таъсир килаетганлигини хисобга олишни таказо килади: киска йуналишдаги спорт тренировкаларининг натижасига эътибор бер сак, шуни курамизки, юкори натижаларга эришиш маълум давр ичида булиб, олдингилари унутилса, тренировка машгулотлари кейинчалик узини окламайди. Бу эса хар томонлама гармоник ривожланишга халал беради ва спорт ютук ларини йукка чикаради.
Шунинг учун педагог ва тренер олдида узокни куриш талаби кунда ланг булади. Бу вазифани хал килиш эса укимишли, уз ишини биладиган, севадиган мутахассислар тайерлаш талабини куяди. Бу мутахассислар эса мамлакатдаги жисмоний тарбия тизимида амалга ошиши лозим булган максадни ва вазифаларни ижобий хал килишга кодир, ёш авлодни бола лик чогидан жисмонан соглом, маънавиятини уйгун килиб тарбиялашни узи нинг илохий бурчлари деб билишлари керак булади.
Навкирон, узлигимизни эндигина эътироф этаетган мамлакатимиз турли тоифасидаги давлат ва нодавлат спорт жамиятлари, физкультура хавасмандлари уюшмалари ташаббуси билан ягона ж и с м о н и й т а р б и я т и з и м и н и тузишга эътиборни кучайтириб у узида куйдаги а с о с и й х у с у с и я т л а р н и : маънавий баркамоллик, халкчилик, ва илмийликни мужассамлштиради.
Шарк мутафаккирлари м а ъ н а в и й б а р к а м о л, комил инсон масаласига азал азалдан алохида эътибор берганлар. Комиллик фазилат лардан улуги таннинг, инсон жисмининг баркамоллигидадир дейилган. Инсонни матонати, диёнати, риёзати, каноати, илм, сабр, интизом, микиё си, нафс, виждон, хакконият, назарий ибрат, иффат, хаё, идрок, зако, икти сод, итоат, хакшунослик, хайрихохлик, мунислик, садокат, адолат, мухаб бат, олий химматлик, авф, ватанни севиш каби ижобий хислатлар (А.Авлоний. “Турки гулистон ёхуд ахлок” Тошкент “укитувчи”1992 .13.бет) га факат соглом жисм, тани-сихатлилик оркали эришилади деб каралган.
Мамлакатимиз жисмоний тарбия тизимини х а л к ч и л л и г и деган да биз миллий уйинлар тарзида халк оммаси орасида енг таркалган жисмо ний машклар, миллий спорт турлари, оммавий спорт, олимпиадалар дастуридан урин олга “катта спорт” билан куп милатли республикамиз халкларини шугулланиш имконияти борлиги тушунилади.
И л м и й л и г и н и шунда куриш мумкин эдики, жисмоний мада ният сохаси буйича илмий текшириш ишларининг кенг таркалганлиги ва уни амалиет билан боглаб олиб борилаетганлиги, жисмоний тарбия наза рияси ва амалиёти илмий фанлари хисобланган педагогика, психология , анатомия, физиология, биомеханика, спорт метрологияси, спорт тиббиёти, даволаш физкультурасининг ва бошкаларга таянганлиги, уларнинг илмий ютуклари халкимиз хаётий эхтиёжини кондиришга йуналтирилган лигидадир.
Ж и с м о н и й т а р б и я т и з и м и бир-бири билан узвий боглик булган з в е н о л а р г а булиниб, хозирги кунда хам тарбия жараёнининг турли дастурларининг бажарилиши шу звеноларда амалга оширилмокда:
а) мактабгача таълим(давлат ва нодавлат мактабгача тарбия бола лар муассасалари) звеноси;
б) мактаб ешидагилар жисмоний тарбияси (умумий урта таълим I-IX синфлар) звеноси;
в) урта махсус, касб-хунар таълими(академик лицейлар, касб-хунар колледжлари) звеноси;
г) олий таълим звеноси;
д) армия звеноси;
е) олий таълим ва армиядан сунги хавасмандлик асосидаги жисмоний тарбия звеноси;
Жисмоний т а р б и я т и з и м и узида куйдаги а с о с и й э л е м е н т л а р н и бирлаштиради:
а) жисмоний тарбиянинг максади, вазифалари ва принципларининг максадга мувофиклиги;
б) жисмоний тарбия тизимида кулланиладиган воситалар - гимнас тика, уйинлар, спорт, туризм ва бошкалар типидаги жисмоний машклар;
в) турли шаклдаги педагогик жараён мобайнида кулланиладиган методлар (таълим жараёни методлари, спорт тренировкаси ва мустакил машгулотларида фойдаланиладиган методлар), воситалар
г) Жисмоний тарбия максади кишиларни уюштириш шакллари;
д) жисмоний тарбия мазмуни ва натижаларида ифодаланган жамият ва давлат талаблари(нормалар ва дастурлар).

Жисмоний тарбия тизимининг умумий тамойиллари.


Жисмоний тарбия назарияси ва амалиётида принципларнинг хилма-хил гурухлари мавжуд. Жисмоний тарбия тизимининг умумий ва методик принциплари, жисмоний тарбиянинг айрим куринишлари хусусият ларини ифодаловчи (масалан, спорт тренировкаси, космонавтлар, ут учи рувчилар тренировкаси ва хоказо) принциплари мавжуд. Улар бир-бири билан узвий боглик булиб, принципларнинг ягона тизимини ташкил эта ди. Энг аввало, биз жисмоний тарбия назариясининг умумий принциплари билан танишиб чикайлик. Улар куйидагилардан иборат: а) жисмоний тарбиянинг мехнат ва харбий амалиёт билан богликлиги;б) шахсни хар томонлама ривожлантириш; в) жисмоний тарбиянинг согломлаштиришга йуналтириш принципи.


Жисмоний тарбия жараенида назарий принциплар, бир томондан, низом вазифасини утаса, иккинчи томондан, жисмоний тарбия жараёнида укитувчини назарий ва методик жихатдан маълум рамка(колип)га, йуналишга солади. Педагогик жараён ва амалий фаолиятда принцип маж бурият, конун тарзида ахамият касб этиши мумкин.
Айрим холатларда: п р и н ц и п г а ж и с м о н и й т а р б и я д а г и м а ъ л у м б и л и м л а р н и н г б и р к и с м и, ё к и ф а о л и я т г а й у р и к ч и(курсатма берувчи), ё к и т у р л и х и л а л о х и д а в а з и ф а н и б а ж а р и ш у ч у н у м у м и й а с о с деб караймиз.
Жисмоний тарбия тизимининг гоявий негизини, инсонни хар томонлама ривожлантириш, шахсни хар томонлама гармоник тарбиялаш, жамиятни ривожлантиришда фаол инсонларни етиштиришдаги илмий мафкура ва маънавият ташкил этади.
Узбекистон Республикаси Президенти И.А. Каримовнинг фикрича:
«Жамият тараккиётининг асоси уни мукаррар халокатдан куткариб коладиган ягона куч - маърифатдир». «Акл – заковатли, юксак маънавиятли кишиларни тарбиялай олсаккина, олдимизга куйган максадларга эриша оламиз, юртимизда фаровонлик ва тараккиёт карор топади». «Тарихий хотирасиз келажак йук(«Мулокот» журнали 1998 йил 5 - сон)».
Республика фукароларини жисмоний ва маънавий кобилиятларинихар томонлама ривожлантириш, аклий, жисмоний, ахлокий, эстетик ва мехнат тарбиясининг узвий бирлиги, жисмоний тарбияни мехнат ва Ватан мудофааси манфаатларига йуналтириш буйича олиб борилмокда.
Жисмоний тарбиянинг хакчиллиги, биринчидан унинг максадлари халкнинг хаётий манфаатларига мехнатга ва Ватана мудофаасига тайёргарлик манфаатларига мос келишидан, иккинчидан, болаларнинг ёшлигидан бошлаб гимнастика машгулотларига, уйинларга, спортга, туризмга мунтазам равишда изчиллик билан оммавий жалб этишдан; жисмоний маданият ва спортнинг хар бир киши турмушига сингиб боришидан; учинчидан, жисмоний машкларнинг купчилик орасида кенг таркалган халк миллий спорт турлари ва уйинлари воситалари билан бир каторда жисмоний тарбия воситаларидан кенг фойдаланишдан иборат.
Мамлакатимизда жисмоний тарбия манфаатлари юкоридаги эхтиёжлар билан тугалланмайди. Шу билан бирога жисмоний тарбия максадларини аниклашда уларни асосий хал килувчи эхтиёжлар деб хисоблаш керак. Шу сабабли, жисмоний тарбияни турмушда, хусусан умумий таълим кишиларнинг сихат – саломатлигини ва мехнат кобилиятини саклаш хамда мустахкамлашнинг, маънавий бирдамлиги ва иродасини чиниктиришнинг, буш вактини соглом ва кунгил очиш воситаси деб йул курсатилади.
Шундай килиб, жисмониймаданиятнинг максади, жамият маданиятининг бир кисми сифатида, кишиларни жамият курилишида фаол иштирок этишини унинг талабларини кондирувчи жисмоний кобилиятларини хар томонлама ривожлантиришни объектив зарурати булиб хисобланади.
Жисмоний тарбиянинг шу максади республикада жисмоний маданиятни амалга оширадиган барча муассасалар ва ташкилотлар учун баб баровар тегишлидир.
Бу максадни амалга оширишда, шахсни хар томонлама камол топтириш принципининг амалий ва согломлаштириш йуналиши мухим ахамият касб этади.


Download 1.44 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   15   16   17   18   19   20   21   22   ...   77




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling