Урганч давлат университети “Жисмоний тарбия назарияси ва методикаси” кафедраси


Download 1.44 Mb.
bet27/77
Sana08.03.2023
Hajmi1.44 Mb.
#1253717
1   ...   23   24   25   26   27   28   29   30   ...   77
Bog'liq
Jismoniy tarbiya nazariyasi va metodikasi Maxsus sirtqi bo\'lim

Таянч сузлар : Эксперимент, педагогик кузатиш, лаборатория, табиий кузатиш, модул асосида кузатиш
Уз-узини текшириш учун саволлар



  1. Назарий тахлил ва умумлаштириш

  2. Библиография

  3. Анкета оркали суров услубиёти.

  4. Педагогик тадкикот

  5. Хронометрлаш

  6. Харакат параметрини хисобга олиш услубияти.

  7. Тажриба илмий тадкикот методлари.

  8. Экспериментал гурухларни хилланиши.

  9. Табиий, лаборатория ва моделли тажрибаларни утказиш.

  10. Изланиш натижаларини математик тадкик килиш услубиёти.

Фойдаланилган адабиётлар.


1. Теория и методика физического воспитания: Учеб, пособ, для студентов пед.институтов: . Под.ред. Б.М.Шияна - М. : Просвещение, 1988. Стр 80 -101.


2.Матвеев Л.П. Теория и методика физической культуры.- М: Физкультура и спорт., 1991 г. Стр . 106-107,114-120, 126, 220, 226, 233.
3. Теория и методика физического воспитания: Под. Ред Б.А.Ашмарина - М. Просвешение, 1990 г. - 65-75 стр.
4. Минев Б.Н.,Шиян Б.М. Основы методики физ. восипитания школьников. -Москва., Просвешение 1989 г. Стр 86-103.
5. Боген М.М. Обучение двигательным действиям.
- М . Физ-и Стр. 14-41.
6. Усмонжоджаев Т.С. Жисмоний тарбия назарияси ва методикаси. Тошкент. 1976 й. 527 б.
7. Турсунов У.Т. Жисмоний тарбия назарияси ва методликаси.Кукон 1992 й. 191 б.
8. Абдуллаев А.А. Жисмоний тарбия назарияси ва методикаси Фаргона 2000й. 146 б.

МАВЗУ : ЖИСМОНИЙ ТАРБИЯ ВОСИТАЛАРИ.

Р Е Ж А :


  1. Жисмоний маданиятда жисмоний тарбия воситаси тушунчаси.



  1. Жисмоний машклар жисмоний тарбиянинг асосий воситаси эканлиги.



  1. Жисмоний машклар техникаси.



  1. Табиатнинг согломлаштирувчи кучларидан жисмоний тарбия жараёнидан фойдаланиш.



  1. Гигиеник омилларнинг жисмоний тарбиядаги ахамияти.

Куп йиллик жисмоний тарбия жараенида жисмоний машклар, табиятнининг согломлаштирувчи кучлари ва гигиеник омиллардан жисмоний тарбиянинг воситаси сифатида фойдаланилади.



ЖИСМОНИЙ МАШКЛАР. АТАМА ВА ТУШУНЧАЛАР.
Жисмоний машкларнинг келиб чикиши ва мохияти.

Жисмоний машкларнинг келиб чикиши инсон жамиятининг узок утмишига бориб такалади. Жисмоний машкларнинг пайдо булишида моддий хаёт шароитлари – даставвал, бутун мехнат фаолияти хал килувчи ролъ уйнаган; машк килиш ходисасини инсон тушинишиннинг ахамияти катта булган.
Жисмоний машклар харакат килиш тажрибасини ургатиш зарурати билан инсонни мехнатга тайёрлаш учун унинг жисмоний кучларини ривожлантиришга йуналтирувчи тасир утказиш эхтиёжи билан боглик равишда келиб чиккан.
Жисмоний машклар, дастлаб, мехнат харакатлари билан чамбарчас боглик булган. Жисмоний машкларнинг ривожланишига санъат, харбий иш, шунингдек, уз ичига анчагина расм-русум, урф-одатлар ва раксларни олган динга сигиниш хам муайян даражада таъсир утказган. Лекин жисмоний машкларни карор топишида ва ривожланишида моддий эхтиёжлар ва шароитлар хамиша хал килувчи омил булган. Жисмоний машклар энг бошданок асосан ижобий билимлар,махоратлар ва куникмалар билан боглик булган.
Жамият ривож топган сари жисмоний тарбиянинг узи хам ривожланиб, жисмоний машкларнинг мехнат ва бошка бевосита амалий харакатлар билан алокаси узининг бевосита боглик булиш характерини йукота бошладию. Жисмоний машклар утилитар ахамиятга молик булган харакатлардан ажралиб кола бошлади. Бу эса, жисмоний машкларни кулланиш чегараларини кенгайтириш имконини берди (А.Волъ).Жисмоний машклар муайян ишлаб чикариш ёки харбий шароитлар билан боглик булмай колди. Масалан, табиий кочишдан (улжанинг кетидан кувиб ёки душмандан кутулиш учун ),конкрет эхтиёждан, канчалик хавф борлигидан,табиий тусиклардан ва шунга ухшаш конкрет шароитлардан келиб чикдиган кочишдан югуриш киска, уртача ва олис масофага югуришга, тусиклар оша югуришга айланди. Худди шунга ухшаш копъё (найза)ни овдагидек нишонга эмас, олис масофага отиладиган булиб колди: узунасига сакрашни шартли тусиклар оркали бажара бошладилар ва хоказо. Жисмоний машкларнинг абстрактланиши жисмоний тарбия максадида фойдаланиладиган айрим кисмларни ундан ажратиб олиш имконини берди. Амалий харакатлар билан боглик булган харакатларнинг инсонга хос мавхумий тус олиши жамиятнинг муайян ривожланиш даражаси борлигидан дарак беради.
Жисмоний машкларнинг бундай мустакиллиги у кишиларнинг амалий хаётий фаолиятида умуман ажралиб колагнилигидан дарак бермайди, Аксинча, жи смоний машклар ижтимоий амалиёт билан, жамиятнинг моддий хаёт шароитлари билан чамбарчас боглангандир ва бу кишиларнинг мехнатга тайёрлашга ва бошка бир ижтимоий фаолиятга тайёрлашга хизмат килиб, уларни жисмоний ва маънавий жихатдан ривожлантиради. Мехнат, жанговор ва турмуш фаолиятидан олинган машклардан ташкари (юриш, югуриш, сакраш, тирмашиб чикиш, бирон нарсани иргитиш, сузиш ва хакозо), шартли равишда «табиий» деб аталган машклардан ташкари жисмоний тарбия назарияси ва амалиётини ривожлантириш жараёнида махсус яратилган ва аналитик машклар деб аталган машклар пайдо булди. Бу машклар харакат асосларини ургатиш учун, харакат сифатларини ривожлантириш учун шунингдек алохида педагогик ёки даволаш вазифаларини хал этиш учун кулланилади. Купчилик гимнастика снарядларида машклар, баданнинг айрим кисмлари учун кулланиладиган машклар турли туман предметлар билан килинадиган машклар ва бошкалар шулар жумласига киради.
Жисмоний машклар мехнат харакатлари негизида келиб чикар экан, улар билан мехнат орасида купчилик умумийлик борки, бу харакатнинг хар икки турида бимеханик, физиологик ва биохимик механизмларнинг муштараклигида ифодаланилади. Лекин бу жисмоний машкларни мехнат билан айни бир нарса дейиш учун асос була олмайди.
Маълумки, мехнат инсон билан табиат уртасидаги харакат жараёнидир; инсон ташки табиатни узгартира бориб, унинг предметларини уз эхтиёжларига мослаштиради. Лекин айни пайтда узини хам узгартириб боради. Аммо жисмоний мехнат инсонга ишлаб чикариш жараёнида ишлаб чикаришни ривожлантириш конуниятларига буйсунадиган йулдош омил булиб колади. Ижтиомий ишлаб чикаришда мехнат унумдорлиги асосан ишлаб чикаришнинг узини такомиллаштириш хисобига масалан: автоматлаштиришни жорий этиш хисобига руй беради. Бунда жисмоний мехнатнинг улуши камаяди, бинобарин, ишловчининг жисмоний ривожланиши ва унинг бевосита таъсири хам камаяди.
Жисмоний машкларга келганда эса, уларнинг таъсири жисмоний тарбия жараёнининг конуниятлари билан белгиланади. Жисмоний машкларнинг ёрдамида унинг жисмоний ва маънавий кобилиятларини ривожлантириш максадида инсонга муайян максадни кузда тутилган таъсир утказилади. Айрим холларда Жисмоний машклар билан мувофик равишда амалга ошириладиган жисмоний мехнат атрофидаги ташки мухит кулай булган шароитларда (урмонда, далада ишлаганда ва хакозо) муайян нагрузка билан ишлаганида жисмоний тарбиянинг ёрдамчи воситаси сифатида намоён булиши мумкин. Лекин шу тарика фойдаланиладиган жисмоний мехнат жисмоний тарбия максадлари ва конуниятларига буйсуниб колади, бунда унинг мохияти ва йуналиши узгаради. Юкорида айтилганларни хисобга олиб, жисмоний машкларни жисмоний тарбия конуниятлари асосида амалга ошириладиган фаолиятдир деб таърифлаш мумкин.

Жисмоний машкларнинг асосий тушунчалари.



Жисмоний машклар назариясини билиш куйилган педагогик вазифалардан келиб чикиб, укитувчига энг самарали жисмоний машкларни танлаб олишга имконият яратади. Жисмоний машкларнинг педагогик классификациясидан тула фойдаланади ва жисмоний машкларни кушимча воситаларини комплекс куллайди.

Download 1.44 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   23   24   25   26   27   28   29   30   ...   77




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling