Урганч давлат университети “Жисмоний тарбия назарияси ва методикаси” кафедраси


Жисмоний маданиятнинг фаолият тури


Download 1.44 Mb.
bet12/77
Sana08.03.2023
Hajmi1.44 Mb.
#1253717
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   77
Bog'liq
Jismoniy tarbiya nazariyasi va metodikasi Maxsus sirtqi bo\'lim

Жисмоний маданиятнинг фаолият тури – сифатида инсоннинг узига хос, максадга мувофик харакат фаоллигини ташкил этади. Бошкача килиб айтганда харакат фаолиятини аник шакллари курсатилган. Жисмоний маданиятга хамма шаклдаги харакатлар кириб колмасдан, балки харакат фаолиятини аник машклари кирадики, булар хаётда керакли харакат куникма ва малакаларини ташкил топтира оладиган, хаётга ахамиятли булган, жисмоний сифатларни йуналтирилган холда ривожланишини таъминлай оладиган, инсоннинг соглиги ва иш кобилиятини юкори даражада ушлаб тура оладиган булсин. Бундай жисмоний мданият фаолиятини асосий унсурлари, жисмоний машклар деб ном олган.

Тарихий текшришларнинг курсатишича, жисмоний маданиятга таъсир курсатувчи шакллари, мехнат фаолиятини биринчи элементар шаклларини кайтарган холда, купрок жисмоний мехнат характерида булган. Жисмоний маданиятнинг кейинги ривожланиш жараёнида, купрок харакат ва фаолиятни махсус (уйин, спорт, гимнастика ва хакозо) маданий таълим, тарбиявий, согломлаштириш ва бошка вазифаларни ечиш учун, махсус «тузилган» шаклларни уз ичига олади. Бу эса, окибатда мехнат билан уз алокасини туликлигича йукотди деган суз эмас. Юкорида кайд килинганидек жисмоний маданият амалий томондан, мехнат амалиётига олдингидек тайёрлаш воситаси ссифатида колади.
Бу эса, мехнат операцияларини тез эгаллаб олишни таъминлаши, унумли мехнат килишни, хамда хаётда амалий вазифаларни ечиш учун керак буладиган куникма ва малакаларни, жисмоний сифатларни ривожлантиришни ва юкори иш кобилиятини таъминлайдиган жисмоний тайёргарликка олиб келади.

  1. Жисмоний маданият- предметлар бирлигининг бойлиги сифатида жамият томонидан яратилган моддий ва материал бойликни, жисмоний маданият фаолиятини самарали равишда таъминлаш натижасидир.

Жисмоний мданиятни ривожланишидаги хар бир боскичда уни бойлик (кишини талабларини кондирадиган бойликни) мазмунини ким шугулланаётган булса ургатиши, ишлатиш бу билан бирга имконияти борича кейинчалик ривожлантириши мумкин. Бу ерда суз жисмоний маданиятнинг хозирги кунда куп таркалган шакллари: гимнастика, спорт турлари, спорт уйини туридаги уйинлар, жисмоний машкларни мажмуи сифатида жисмоний маданиятни амалий ва бошка булимларига киритилган.
Ижтимоий хаёт ва фаолиятни узок ривожланиш йулида, жисмоний маданиятнинг мазмуни ва шакли хам аста секин фаркланиб борди (таълим ва тарбия, моддий ишлаб чикариш ва хизмат фаолияти, кунлик хаётда ва дам олишда, медицина ва бошкалар). Бу эса жисмоний маданиятда, купгина ижтимоий ахамиятга эга булган булимларни мактабда, ишлаб чикаришда, турмушда, рекреатив даволаш жисмоний маданият ва бошкани ташкил топишигп олиб келди. Буларни илмий – амали томондан ишлаб чикилиши, методик ва техник ва бошкалар томондан бойиши, жисмоний маданиятни восита ва услубларини самарали равишда фойдаланишга таълим тарбия, согломлаштириш ва бошка вазифаларни ижобий холда амалга оширишда жамият ва шахс учун уз таъсирини орттирди ва бугунги кунда яна хам уз салохиятини оширмокда.
Шунинг билан бир каторда маданий бойлик предмети сифатида, уни таркибий кисмини ахамияти ортиб бормокда.
Максадга мувофик ишлаб чикилган харакат фаолиятини турлари, жисмоний маданият сохасидагибойликлар билан бирга бевосита махсус амалий билимлар, тамойиллар, жисмоний машкларни ишлатиш коидаси ва услубияти этик нормалари, жисмоний маданият сохасидаги фаолият жараёнида кишилар уртасидаги муносабатларда намоён булади. спортдаги ютуклар жамиятда жисмоний маданиятини самарадорлигини ошириш учун махсус тайёрланган материал техник ва бошка шароитларга боглик (жисмоний маданият – медицина таъминоти, жисмоний маданият- спорт ифнормацияси, жисмоний маданият - акс эттирувчи санъат махсулотлари, спорт курилишлари махсус асбоб ва ускуналар ва хакозо).
Тугриси буларни хаммасини, факат жисмоний маданиятга тааллукли деб булмайди, чунки курсатилганларни купчилиги жисмоний маданиятгагина муносабати булмасдан маданият сохасидаги аралаш фанларга хам тегишли.


  1. Download 1.44 Mb.

    Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   77




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling