Урганч давлат университети “Жисмоний тарбия назарияси ва методикаси” кафедраси


Download 1.44 Mb.
bet11/77
Sana08.03.2023
Hajmi1.44 Mb.
#1253717
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   77
Bog'liq
Jismoniy tarbiya nazariyasi va metodikasi Maxsus sirtqi bo\'lim

Жисмоний тарбия услубияти илмий ва укув билимлари фани сифатида жисмоний тарбия сохасида касбий фаолиятини аниклашга каратилган асосий билимлар системасини шакллантиради.
Укитувчи томонидан жисмоний тарбия назарияси ва услубиятини чукур билиш ва унинг педагогик фикрлашни етакловчи ривожланиши шартидан хисобланиб, жисмоний тарбия муаммоларини барча шароитларда хар хил формаларда ижодий ечишга, янги маълумотларни йуналишини урганишга имкон беради, амалий харакатларни ва у ёки бу назарий холатларни танкидий кабул килади ва жисмоний тарбия вазифаларини амалга оширишда илмий фанларнинг ролини тугри бахолайди ва шахсий педагогик ижодиёти учун асос яратади.

Жисмоний тарбия тизимининг асосий тушунчалари.



Жисмоний маданият назарияси предметини урганишда, бошка илмий укув фанлари сингари, биринчи навбатда унинг имкониятларига караб ушбу предметга тааллукли дастлабки тушунчаларни аниклаш зарур. Жисмоний маданият назарияси пердмети кенг маъноли тушунчаларга эга.
Жисмоний маданият асосий тушунчаси сифатида нимани олиш керак? Унинг коидасини ифодалашдан аввал, тушунчаси билан боглик уни мохиятини максадга мувофик равишда очиб беришга ёрдамлашадиган маданиятга оид айрим масалаларга тухталиб утамиз. Умумий «маданият тушунчасини тушунтиришда купинча» табиатни борликни узлаштириш ва узгартириш тушунчаси билан таккосланади. Табиатда, инсонга боглик булмаган ва уни иш фаолиятини натижаси хисобланмаган, табиий конуниятлар буйича мавжуд булган хамма нарса дунёдаги тирик ёки улик, инсон томонидан узгартирилмаган нарсалар киради.
Маданият ходисаси эса, иносн фаолиятини узгартирадиган усул ва натижалар, яъни инсоннинг талабларини кондирадиган учун, табиатни узгартиришга каратилган фаолиятини тушунамиз.
Маданият ривожланиш жараёнида (уни мавжудлиги булиб), шундай фаолият турлари (шакллари, усулятлар) кириб колдики, улар кишининг уз – узини такомиллаштиришга, шахсий «табиатини» узгартиришга йуналтирилгандир. Мана шундай маданиятнинг таркибий кисми жисмоний маданият хам киради. Жисмоний маданият инсоннинг хаётдаги мухим сифтларига, имкониятларига йуналтирилган холда таъсир этади. Булар табиатдан заколат тарикасида олиниб наслдан наслга узатилади (ривожланишнинг генетик асослари сифатида), авлодлар хаёти даврида, хаёт шароити, фаолияти ва тарбия таъсирида ривожланади.
Жисмоний маданият термини жисмоний ривожланиш атамаси билан узвий равишда богликдир. Жисмоний ривожланиш бу инсон организмининг табиий шароитида морфофункционал холатини ва унга асосланган жисмоний сифатларини кейинчалик узгаришини конуний жараёни тушунилади.
Албатта, инсон хам, жамият хам умуман узини объектив ривожланиш конунларини бекор кила олмайди ва узгартира олмайди, чунки улар инсонга боглик булмаган холда мавжуддир. Мсалан, организмни аста секин сон ва сифат жихатдан узгариши, организмда функционал ва тузилиш узгаришлар конуни, организм ва унинг хаёт шароити билан бирлиги ва хакозо конунлар. Шундай булсада, конуниятлар билан биргаликда табиий ривожланиш жараёнига (жумладан организмнинг жисмоний ривожланишига) жамиятни ва шахсни талабига жавоб берувчи маълум тузилиши буйича йуналиш бериб таъсир курсатиш мумкин. Бу томондан жисмоний маданият, кишининг жисмоний ривожланиш жараёнига махсус ижтимоий омил сифатида максадга мувофик равишда, таъсир курсатиб жисмоний сифатлар ва кобилиятларини йуналтирилган холда тарбиялашга ёрдам беради. иноснни жисмоний ривожланишига, ижтимоий хаёт шароити, тарбия жумладан жисмоний тарбия, генетик ва акцелерация жараёни таъсир этади. Жисмоний маданият энг аввал, ёш авлодни ва катталарни мехнатга тайёрлашдаги, жамиятнинг амалий талаблари таъсирида тарихан руёбга чикди. Шу билан бирга жамиятда ургатиш ва тарбиялаш тизимини ташкил топишида, жисмоний маданият, асосий омил сифатида, хар хил харакат куникмалари ва малакаларини амалга ошириш ва кишини фаолият имкониятларини кенгайтириш, жисмоний кобилиятларини, шу билан бирга интеллектуал, ахлокий ва эстетик тарбияни амалга ошириш органик равишда кириб келди. Техника тараккиёт шароитида, мехнат характерини ва хаёт шароитини узгариши, кишининг жисмоний маданиятини узгартиришдакатта бойлик сифатида, касалликнинг олдини олиш организмининг функциялар ишини яхшилашни иш фаолиятини ошириши ва саклаб туришда, кискача килиб айтганда, соглигини саклаш ва мустахкамлашда унинг жисмоний холатини энг юкори даражадаги восита сифатида кулланилади.
Шунинг хам, жисмоний маданият, умумий маданиятини катта ва ажралмас кисми булиб колди. Умуман жамият маданияти сингари, жисмоний маданиятнинг хам хар хил томондан ва хар хилсоха буйича куриб чикиш зарур. Нисбатан тулик тавсиф бериш учун уни энг булмаганда уч соха буйича куриб чикиш керак.

  1. Фаолият сифатида (маданият – фаолиятини, максадга мувофик ташкил этиш жараёнидир);

  2. Предметлар – бойлиги сифатида (маданият – жамият ва шахсни талабини кондириш учун маълум бойлик келтириб чикарувчи «предметлар» йигиндисидир);

  3. Натижа сифатида (маданият – фаолиятини натижаси).


  1. Download 1.44 Mb.

    Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   77




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling