Урганч давлат университети “Жисмоний тарбия назарияси ва методикаси” кафедраси


Мавзу: Лицей ва коллежларда жисмоний тарбия ишларини ташкил этиш


Download 1.44 Mb.
bet8/77
Sana08.03.2023
Hajmi1.44 Mb.
#1253717
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   77
Bog'liq
Jismoniy tarbiya nazariyasi va metodikasi Maxsus sirtqi bo\'lim

Мавзу: Лицей ва коллежларда жисмоний тарбия ишларини ташкил этиш .
КХК талабларини касб-хунарга каратилагн жисмоний тарбиянинг максади ва мазмуни, олий ўқув юртларида жисмоний тарбиянинг максади, вазифаси ва мазмуни, харбийга чақирув олди ва чақирувчилар жисмоний тарбияси,
Катта ёшли ахол жисмоний тарбиясининг мазмуни.
Мавзу: Спорт тренировкасининг қонуниятлари.
Спортнинг мохияти, жамиятда тутган ўрни, спорт Машқининг тамойиллари ва воситалари, спорт машқининг томонлари
Мавзу: Спорт машқининг даврлари, спорт машқини режалаш
Спорт машқи услубияти, спорт формаси ва уни ривожланиши конуниятлари, спорт Машқини режалаш ва хисобот.

МАВЗУ : ЖИСМОНИЙ МАДАНИЯТ НАЗАРИЯСИ ВА МЕТОДИКАСИ ФАНИ МАЗМУНИ ВА ВАЗИФАЛАРИ.




Р Е Ж А :



  1. Жисмоний маданият назарияси ва методикаси фанининг максади, вазифалари.

  2. Жисмоний маданият назарияси ва методикаси фан ва укув предмети сифатида.

  3. Жисмоний маданият назарияси ва амалиётида аоссий тушунчаларга тавсиф.

  4. Фаннинг мазмуни ва тузилиши.

Жисмоний маданият назарияси фани жисмоний маданият ва спорт хамда организмга таъсир курсатадиган биологик умумий конун коидаларини урганади ва умумлаштиради. Жисмоний маданият тизимининг максад ва вазифаларини, восита ва усулиятларини, тамойилларини, жисмоний юклама ва уни куллаш конуниятларини, жисмоний тарбияни звеноларидаги жисмоний тарбия хусусиятларини, жисмоний тарбиянинг аклий, ахлокий, эстетик ва мехнат тарбияси билан боглик булган спорт тренировкаси ва уни конуниятларини очиб беради.


Жисмоний маданият назарияси амалиёт билан чамбарчас богланган холда ривожланиб боради. Ривожланиш манбаи булиб республикамизда ва чет давлатларда олиб борилаётган илмий тадкикотлар ва илгор тажрибалар хисобланади.
Жисмоний маданият назарияси предметини урганишда, бошка илмий укув фанлари сингари, биринчи навбатда унинг имкониятларига караб ушбу предметга тааллукли дастлабки тушунчаларни аниклаш зарур. Жисмоний маданият назарияси пердмети кенг маъноли тушунчаларга эга.
Жамият таракккиёти тарихи шуни курсатадики, факат маъанвият маърифат кенг кулоч ёйган илм тубдан тараккий этган мамлакатдагина адолатли жамият куриш ва унда бир-бирига мехр окибатли, камолатли инсонлар шаклланиши мумкин.
Шахс ва жамият яратган маънавий илмий бойликлар, инсоннинг узига янгича муносабат, ёндашувни юзага келтиради. Президентимиз И.А.Каримов айтганларидек:»Фукаролар энди ижтимоий иктисодий жараёнларни иштирокчиси, бажарувчиси эмас, балки бунёдкори ва ташкилотчисидир». Бундай янгича ёндашувлар жисмоний маданият фанинг объекти ва предмедини кенгайтиради.
Жисмоний маданиятда кенг илмий тадкикотлар маданиятнинг катор бошка сохаларига караганда анча кеч бошланди.Лекин бу, жисмоний маданиятнинг ривожланиши маълум вактгача умуман махсус билимлар тизимини шаклланиши билан боглик булмади, деган маънони англатмайди. Улар албатта шаклланди, лекин куп вактгача эмперик (тажрибага асосланган ) характерга эга булди. Жисмоний маданият харакатининг амалий кенгайиши ва жисмоний маданиятнинг жамият хаётидаги солохиятини ортиб бориши\, уни илмий жихатдан фикрлашга булган талабини орттирди, шу билан бирга, уни хаётга сингдириш учун имкониятлар яратилди.Жисмоний маданият хакидаги илмий билимлар тизимнинг хар хил булимларини тикланиши баб-баравар содир булгани йук. Бошка билимларидан олдин, жисмоний тарбия хакидаги билимлар пайдо булди. Бунга биринчи навбатда, жисмоний тарбия, жисмоний маданиятнинг асосий шакли сифатида,уз тарихининг бошланишидан бошлаб тарбиянинг умум ижтимоий амалиётининг катта кисмини ташкил этганлиги сабаб булди.Унинг асосида пайдо булган жисмоний тарбия назарияси ва усуляти бевосита педогогика фани билан боглик холда тараккий килди ва нисбатан ривожланган илмий-амалий предмед сифатида анчагина илгари шаклланди.
Узбекистон республикасининг «Таълим тугрисидаги» ги конунида (1997 й) таълим давлатимиз ижтимоий тараккиёти сохасида устивор деб эълон килиниши жисмоний маданият фани зиммасига жуда катта маъсулиятли улугвор вазифаларни юклади. Жуда бой илмий, маънавий, маданий,диний меросимизни кайта тикланиши, уларни замон рухи талаби билан уйгунлаштириб факат шахсий, миллий манфаат касб этилиб колмасдан умум жахон маънавий ижтимоий иктисодий тараккиётга улкан хисса булиб кушилмокда.
Жисмоний тарбия илмий назариясининг катор асосий масалалари бизнинг мамлакатларимизда хам буюк олимлар ва жамоат арбоблари томонидан илгари сурилган,(жумладан Абу Али Ибн Сино (980-1037), Амир Темур (1360-1436) ва уларнинг издошларини айтиш мумкин.
Шунга карамасдан, жисмоний тарбия назарияси ва услубиятининг умумлаштирилган масалалари биринчи марта 1930 йилларда кенгайтирилган монография шаклида чоп этилди ва олий жисмоний маданият таълимотида укув предмети сифатида расмийлаштирилди. Махсус шаклланган предметлар уртасида жисмоний маданият билан бевосита богланган предмед бу жисмоний тарбия назариясидир. Лекин у бутун жисмоний маданият назариясини акс эттиролмайди, чунки жисмоний маданият факат жисмоний тарбия шаклидагина намоён булмайди. Жисмоний маданият сохасидаги илмий билимларни умумлаштирувчи бошка ривожланган предмет бу спорт назариясидир. Бу фанни тез ривожланишига ,айникса охирги ун йилликлар ичида, олимпия уйинларидава умуман халкаро спорт харакатидаги курсатилган юкори спортнатижалари сабаб булади.
Шуни таъкидлаш шартки, халкаро микёсдаги мусобакалар мустакил Узбекистонимизни дунёга танитди. Ёшларимизни маънавий ва жисмоний етук инсон килиб тарбиялаш буюк келажак сари интилаётган жамиятимизнинг асосий вазифасидир. Чунки, жисмоний бакувват, маънавий етук комил инсонларгина жамият тараккиётини белгилаб беролади.
Шу сабабли олимпияда , жахон чимпионатларини аниклаш ва максимал даражадаги ривожланишнинг янги усулларини кидириб топишда, купгина таткикотчиларни жалб этишнинг узига хос таббий лабораториясига айланди ва табийки спорт хакидаги илмий билимларни тез тупланишида уз аксини топди. Спорт назарияси хозирги кунда дунёнинг купгина мамлакатларида ,спорт сохасидаги мутахасисларни булажак касбига тайёрлашнинг етукчи предмети сифатида шаклланган. Шу билан бирга, жисмоний маданият сохасидан,жисмоний тарбия ва спорт тааллукли булмаган анъанавий катор мухим таркибий кисмлари кейинги йилларгача кенг куламда илмий тадкикот ишлари утказилишида четда колди. Бунда биринчи навбатда, ахолининг буш вакти, дам олиш тартиби ва маданий фволиятини камраб олаётган жисмоний маданият шакллари – кундалик турмушда кишиларни жисмоний маданиятга жалб этишнинг мустакил шакллари хакида, ишлаб чикариш жисмоний маданияти хакида, согломлаштириш- организмни тиклаш ва бошка купгина шакллар хакида фикр юритилади. Оммавий жисмоний маданият амлиётининг ушбу таркибий кисмлари куп киррали илмий тадкикотлар олиб борилишини талаб этади.
Бу эса жисмоний маданият назарияси фанини факат спортчиларга таълим тарбия жараёнини назарий методик амалий таъминловчи фан эмас, балки комил инсонни шаклланишини, ривожланишини таъминловчи кенг сохаларни уз ичига олади. Маълумки, хар кандай илмий билимлар тизимини ривожланишида хар доим икки йуналиш узаро богликликда булади:
-табакалашган (айрим шахсий объектга ва йуналишга тегишли билимларни ихтисослашуви ва булиниши)ва интеграция (купгина шахсий билимларни бир бутунликка бирлаштирувчи умумий билимларни шакллантириш). Жисмоний маданият ва у билан боглик ходисаларни (нарсаларни) урганувчи илмий фанларни шаклланиши купгина даврларда, асосан табаклаштирилаётган йули билан амалга оширилади. Натижада жисмоний маданиятни ва унга чегарадош ходисаларни ошириш томонларини акс эттирувчи купгина айрим предметлар пайдо булди. Уларни айримлари жисмоний маданият ва спорт амалиётининг аник булимларидан келиб чиккан ва уз таркибига, касбга тааллукли амалий билимларни киритади (гимнастика, уйин, яккама – якка кураш, енгил атлетика, сузиш ва х.к.) айримлари эса, жисмоний маданият сохасида яритилмаган, билимлар доирасида пайдо булмаган, лекин узларининг тармоклари билан унга хам тегишли табий ва бошка фанлар ёки илмий – амалий предметлар (анатомия, физиология, биохимия, гигиена, биомеханика, психология ва х.к) ихтисослашгансоха шаклида намоён булади. бир пайтни узида умумлаштирувчи предметлар хам шакллана борди. Масалан ХХ нчи йиллардаёк жисмоний маданият институтларининг укув планига «яжисмоний маданият назарияси назарияси ва умумий услбуияти» мажмуий предмети киритлган эди. Лекин дастлабки аник маълумотларни тулик эмаслиги ва айрим бошка сабаблар уни яхлит илмий предмет сифатида шаклланишига халакит берди. Кейинги ун йилликларда, хар хил фан сохаларида маълумотларни тез суръатлар билан ортиб боришига боглик холда илмий билимларнинг интеграциялашиш тендленцияси ортди. Гап шундаки, инсон фаолиятининг у ёки бу томонларининг акс эттирувчи таркок айрим илмий маълумотларни тупланиши, уз – узидан ишнинг мохиятини яхлит холда тушинишга ваколат бера олмайди ва амалиётмини илмий жихатдан етарли даражада таъминлаш учун асос була олмайди. Бундан ташкари, умумий назарияни мантики билан тартиблаштирилмаган айрим маълумотларни куплиги бутунликни тугри тушунишга халакит бериши мумкин. Айнан шунинг учун хам хозирги замон фанида «маълумотга ботиш» хафи таъсирида синтезли ёндошишни (масалан, интегратив - тизимли) куллашга ва купгина айрим маълмуотларни интегративлаштиришга, уларни бир яхлит кондепцияга бирлаштиришга муайян дунёнинг объектларини бутунлигини акс эттирувчи умумий назарияни ишлаб чикишга булган эътибор кескин тезлашади.

Download 1.44 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   77




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling