Урганч “Хоразм” нашриёти


Download 0.81 Mb.
bet2/21
Sana29.01.2023
Hajmi0.81 Mb.
#1138583
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   21
Bog'liq
2 5226862323196494511

Дилшод Ғайипов
УрДУ ўзбек тили ва адабиёти кафедраси
мудири,филология фанлари номзоди,доцент


Жаҳонгир Тилло
(НорматовЖаҳонгир Бекмурод ўғли) 1994 йил 30 сентябрьда Хоразм вилояти Янгибозор тумани Уйғур қишлоғида туғилган. Ҳозирда УрДУ Филология факультети 3 босқич талабаси.







ЭНГ КАТТА БАХТ
Сафдошларим, елкангизда юрт тинчлиги,
Хизматдасиз тиним билмай хушёр-сергак.
Сарҳадларда тонг мунаввар, тун осувда,
Бу осмону шу заминга сизлар тиргак.
Қўлингизда маҳкам тутиб юрт байроғин,
Ҳумосининг қанотига қувват бўлинг.
Ота тупроқ хизматига яраб бир кун,
Тўла-тўкис қувончларга, бахтга тўлинг.
Тун хотиржам алласини айтар она,
Уни тинглаб ором олар ўғил-қизи.
Дуо қилар бизни шу эл кексалари,
Ёруғ бўлсин пушти-паноҳимиз юзи.
Қўрғонимиз омон бўлсин дилларда шахд,
Ёниб турсин юрт меҳридан оташ кўзи.
Кабаъдайин саждагоҳдир, нондай азиз,
Жаннат мисол табаррукдир “Ватан’’ сўзи.
Сойлар оқар, қирғоғида ялпиз ҳиди,
То тирикмиз, уриб турар танда юрак.
Шу қирғоқда ишқ, муҳаббат, бахт анқиди,
Ўлар бўлсак Ватан учун ўлмоқ керак.
Ортимизда дуо қилар юртбошимиз,
Балки камдир шу тупроққа жонни берсак.
Бу дунёда энг ката бахт азизларим,
Ўзбекистон байроғини қучиб ўлсак!






КEНГ ДУНЁНИНГОДАМЛАРИ


Оёғимни туфлигим сиқар,


Юрагимни эса одамлар.
Сохталиклар, ёлғон-яшиқлар,
Бошим эзиб ўтар қадамлар.
Кўзим очиб кўрганим ёлғон,
Ишонганим бўлди хиёнат.
Бозорларда маҳсулот эмас,
Ҳар хил нархда ҳар хил диёнат.
Қимматлашиб кетди садоқат,
Қурби етмас миллиардерлар ҳам.
Чўнтагингга қараб бозорлик,
Ярми ташвиш, ярми эса ғам.
Кенг кўчага сиғишмаяпман,
Йўл шаллаббо, кўзлар намланди.
Нега бир-биримиз туртамиз,
Кенг дунёнинг тор одамлари.

Download 0.81 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   21




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling