Урганч “Хоразм” нашриёти
Download 0.81 Mb.
|
2 5226862323196494511
- Bu sahifa navigatsiya:
- КЕТГАНЛАРИНГДА
Шаҳзодбек Абдуллаев
1997 йил 19 июльда Хоразм вилояти, Гурлан тумани Дўсимбий қишлоғида туғилган. Ҳозирда УрДУ Филология факультети 1 босқич талабаси. ЗАБАРЖАД Аччиқ ҳаёт азобини берар жим, Мунча мени қийнамасанг эй ҳаёт? Бугун мени дарддошларим бўлар ким, Синовларинг дастидан дейман ҳайҳот... Сирдошим ёлғизлик якка ўзимман, Кечалар дардимни ойга сўзлайман, Соямдек эргашар қайғу изимдан, Тонггача ёстиқни қучиб бўзлайман. Лекин мен тинмайман, йўлдошим сабр, Қолсам ҳам дунёда якка бир ўзим. Бахт сари одимлаб бораман мудом, Бир зум тўхтамасман Забаржад сўзим! КЕТГАНЛАРИНГДА Бахт манзили дебон йўлларинг, Кутар эдим ўнг-у сўлларинг, Кўнглим қолди, нозик қўлларинг, Бегонага тутканларингда... Васлинг қўмсаб яшашдан тўйдим, Ёлғизлигим тақдирга йўйдим, Келгин дея кутмайин қўйдим, Сен ўзгани кутганларингда... Меҳринг излаб лаҳза онимдан, Суйгандима сени жонимдан, Алам ўтди бу кун ёнимдан, Бепарводек ўтганларингда... Ҳушбўй эди муҳаббат ҳиди, Ҳушрўй эди тароват, диди, Кетди дилдан ишқинг умиди- Мендан олис кетганларингда... Қаро кўзинг - қароғларингни, Ғунча лабинг – дудоғларингни, Унутгум ёр нигоҳларингни, Манзилингга етганларингда... Тингламадинг оҳ-у додимни, Тингламадинг дил фарёдимни, Эслагайсан фикр-ёдимни, Соғинч майин ютганларингда... * * * Севмас мени барибир Севиб нетаман Оддий одам, мен фақир Ўлиб кетаман Еҳ, телбаман, мен мажнун Йўқ тоқат жонда Бир камбағал юпунман Ёлғиз жаҳонда Буни тақдир демишлар Демишлар ҳаёт Гоҳо куйиб севмишлар Гоҳ изсиз, наҳот Бас йиғлама юрагим Йиғлама дилим Кимгадир бор керагим Келар у куним Розиман севмасин Бўлмасин Лайли Юзларим нам бўлмасин Севгим туфайли Менга ҳам бор гўзал ёр Ундан яхшироқ Садоқатли беғубор Мен каби қашшоқ Севмас мени барибир Севиб нетаман эрта индин барибир Ўлиб кетаман... Download 0.81 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling