Урганч “Хоразм” нашриёти


Download 0.81 Mb.
bet11/21
Sana29.01.2023
Hajmi0.81 Mb.
#1138583
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   21
Bog'liq
2 5226862323196494511

Р ухсора Базарова
1999 йил 6 январьда Хоразм вилояти, Хива туман, Журён қишлоғида туғилган. Ҳозирда УрДУ Филология 1 босқич талабаси.
ЙИЛЛАР ҚАЙ ТОМОН ШОШАР?

Бу узоқ йўлларда кутади нелар?


Йиллар қай томонга кетади шошиб?
Тўхта,безаб қолай умримни бахтга
Вақт ҳам кетмасинда,ҳаддидан ошиб.

Кеча бола эдик,шўх ва ўйноқи


Тупроқ кўчаларни кетдик чангитиб.
Беғубор болалик қанотларида
Сабрсиз эртанинг келишин кутиб.

Куйлар эдим жўшиб,ёшлик қўшиғин,


Бунга гувоҳ гуллар,еру самолар.
Пойимда дунёнинг гўзал онлари,
Қалбимда жаранглаб эзгу садолар.

Мурғак қалб улғайди йиллар бағрида


Қадрлай бошладим ҳар бир тунимни.
Йиллар олиб кетди олис ёқларга
Энди соғинардим ўтган кунимни.

Эҳ,қайга шошади шошқалоқ йиллар,


Уни тизгинлашга бор кучим ожиз.
Неларни излайди чопқиллаб кетиб,
Мени танҳоликда қолдириб ёлғиз.

Бу беш кунлик дунё ўтиб кетаркан,


Мана шу йилларда жо бўлар ҳаёт.
Бу йиллар қанчалик шошқин бўлса ҳам
Мана шу йилларда этиламиз ёд.

Ёру биродарлар,ота-онани


Азиз ва мўътабар этади йиллар.
Бугун ўтиб борар,эрта бегумон,
Қай томон элтишин билмаймиз йўллар.

Туганмас бир боқий эртак мисоли


Йилларга чап бергим келмайди сира.
Қадамим тезлатган ҳаёт йўлида
Ҳар кунимдан қолсин ширин хотира.

Йиллар қай томонга шошиб кетади..


Асрлар қаърига ботиб кетади...
АЖАБ ДУНЁ!

Турфа рангда товланади инсонлар,


Гоҳо аччиқ,гоҳида ширин онлар,
Адоғи йўқ экан шубҳа-гумонлар,
Ҳайратдаман,вақт-асов,умр-дарё,
Бир эртакдай сеҳрли,ажаб дунё!

Гоҳ орзулар бўлар экан қуммозор,


Шошганингда кутдирарлар интизор,
Билолмайсан,бу кўнгилда нелар бор,
Ҳайратдаман,вақт-асов,умр-дарё,
Бир эртакдай сеҳрли,ажаб дунё!

Мусибатда тугаса сабру бардош,


Йиқилганда суяб турар экан тош,
Не кунларни кўрмас экан битта бош,
Ҳайратдаман,вақт-асов,умр-дарё,
Бир эртакдай сеҳрли,ажаб дунё!

Чин дўстинг ҳам сотаркан кўнглинг ғашлаб,


Яқинларинг ўтаркан кўзинг ёшлаб,
Қоларкансан,не дарддеб, ёқа ушлаб,
Ҳайратдаман,вақт-асов,умр-дарё,
Бир эртакдай сеҳрли,ажаб дунё!

Фисқу фасотлардан тугаса тоқат,


Бир келса жуфт бўлиб келаркан кулфат,
Қиёматга қоларкан баъзан омонат,
Ҳайратдаман,вақт-асов,умр-дарё,
Бир эртакдай сеҳрли,ажаб дунё!

Меҳнатин қилсангиз кўргайсиз ҳузур,


Яхшилик қилсангиз юргайсиз мағрур,
Ширин сўз айлагай барчани масрур,
Унутманглар,вақт-асов,умр-дарё,
Бир эртакдай сеҳрли,ажаб дунё!


ТОМЧИЛАР

Улкан гумбазни ёриб


Ерни қучар томчилар.
Сельдай бўлиб шашқатор
Майсаларни томчилар.

Бир-бирларини қувиб,


Ўйнаб тушар томчилар.
Табиатнинг чанқаган
Чанқоғини қондирар.

Узоқдан,олислардан


Меҳмон бўлар томчилар.
Ер кенгмасми,бир зумда
Уни бағрига олар.

Кўзда қотган ёшларга


Ошно бўлар томчилар.
Қалбдаги дард-аламни
Бир бўлиб ерга кўмар.

Download 0.81 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   21




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling