Урганч “Хоразм” нашриёти


Download 0.81 Mb.
bet13/21
Sana29.01.2023
Hajmi0.81 Mb.
#1138583
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   21
Bog'liq
2 5226862323196494511

Рўза Ганжаева
1995 йил 10-февралда, Хоразм вилояти, Урганч шаҳрида туғилган. Ҳозирда УрДУ Филологияфакултети 3 босқич талабаси.
* * *
Кечир баҳор, мендан ранжима.
Хазонларни олиб ўйнасам.
Кўз ёшларинг тўкма дилимга,
Нима қилай,қорларни севсам...

Кечир баҳор, ранжима мендан,


Шайдосиман шу совуқ қорнинг.
Гарчи қишдан ортиқ, гўзалсан,
Кўркамлику чиройдир боринг.

Кечир баҳор, мендан ранжима.


Қиш тунларин зиёда кўрсам.
Яшнайвергин, йиғлаб ўксима,
Гулинг туриб, қорларни севсам...

Кечир баҳор, мендан ранжима,


Чечакларинг бир четга қўйсам.
Гулчанбаринг тақмай сочима,
Ўксимагин қорларни суйсам...
БАХТСИРАШ

Керак эмас кераксиз ғамлар,


Охири йўқ аччиқ аламлар,
Имконини топсангиз агар
Ҳаётимга бахт олиб киринг.

Фақат мени, бир мени ўйлаб,


Умримизни нурафшон айлаб,
Бахтлар ичрабирма бир сайлаб,
Ҳаётимга бахт олиб киринг.

Мен ҳам инсон, дунё тутқуни,


Гўзалликнинг шайдо мафтуни,
Қайтарарман мен ҳам бир куни,
Ҳаётимга бахт олиб киринг!
* * *
Ашъорлар битилган аёл номига,
Уларга такроран қайтгим келади.
Мақтовлар шодасин бирма-бир тизиб,
Ҳеч кимга ўхшатмай айтгим келади.

Аёлни дедилар муқаддас,гўзал.


Таърифлаб толмади шоир қалами.
Ҳойнаҳой алқовлар тожини кўриб,
Кўкда фариштанинг келар алами.

Аёл эзгуликка йўғрилган тимсол,


Сўзимнинг исботи мунис оналар,
Ширинсўз,меҳрибон,покиза хаёл
Ҳар бир қарашидан маъно таралар.

Қанча санамларнинг, қанча дурларнинг,


Олдида тиз чўккан асов йигитлар.
Уларни маҳлиё қилган аслида,
Мингта ҳайқириқни енгган сукутлар.

Малаклар рашкини келтириб яна,


Аёлни алқайман ўнгда ҳам тушда.
Айби фалакдамас ердалигими?
Ахир аёлмасми асли фаришта?!
КУЗИМ

Хазон эмас,гўзаллиги тиллоранг кузим,


Ёмғирлари ҳар томчиси бир жаранг кузим,
Кетганингда,ҳар баҳорда соғинган ўзим,
Сенга тегди ёмонларнинг ёмон касри,
Сен аслида ҳаётимнинг гўзал фасли.

Инсон «умри донолиги» куз эмасми,


Ўзга фасл тароватин куз бермасми,
Ахир бари саҳийлик ҳам куздамасми,
Кўкламдан ҳам кўркамлигим асли,
Сен аслида ҳаётимнинг гўзал фасли.

Бахт излаган дилхушликни кўрар сенда,


Ким истаса хомушликни кўрар сенда,
Не истасам шуни раво кўрасанда,
Сен мен учун тиллорангли олтин қасрим,
Муҳаббатга,нафосатга тўла фаслим.

Томчиларинг кўз ёш эмиш,ноҳақ улар,


Сенда йиғлаб яна сенда кулар улар,
Айтчи,сенсиз қайси фасл бутун бўлар,
Бор аламни бир ўзига олган кузим,
Хотирада ўчмас издай қолган кузим.






Download 0.81 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   21




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling