Урганч “Хоразм” нашриёти


Download 0.81 Mb.
bet15/21
Sana29.01.2023
Hajmi0.81 Mb.
#1138583
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   21
Bog'liq
2 5226862323196494511

Иқболой Mахсуджонова
1996 йил 3 декабда Хоразм вилояти, Гурлан тумани, Вазир қишлоғи, Деҳқонобод маҳалласида туғилган. Ҳозирда УрДУ Филология факультети 2 босқич талабаси.


ЎЗБЕК

Қайга борса бошга дўппи кийди ўзбек,


Дўппи миллат кўркилигин билди ўзбек,
Керак эмас бизга тожлар, тақинчоқлар,
Байроғин ҳам бошидай тик тутди ўзбек.

Синамади йўлидаги дўсту ёрни,


Қучоқ очиб ҳадя қилди йўғу борни,
Наҳот дунё деганлари шунча торми,
Ўз ерида оламлар кашф қилди ўзбек.

Нондай азиз унга замин,она тупроқ,


Даладаги пахтасидай кўнгли оппоқ,
Йироқ бўлса ундан қаҳр –ғазаб йироқ,
Меҳр мурувватни ошно қилди ўзбек.

Бугун эса зўр давронлар кўраётир,


Олам унга чирой очиб кулаётир,
Бугун бахтли,бугун бахтли бўлаётир,
Дунёни лол қилиб даврон сурди ўзбек.


СОҒИНЧ...

Сени кўролмайман олиссан жуда,


Ҳаёлим йўларрни қилсада яқин.
Унутиш ёмғири ёғар беҳуда,
Соғинчдан топталган юраклар учун.
Мен ошиқ, мен шайдо, мен девонаман,
Гоҳида сенингсиз ололмам нафас.
Гоҳида кулсамда ичим тўла дард,
Гоҳида дунё ҳам туйилар қафас.
Юрагим келишинг тилабон ҳар кун,
Оромин билмайди қиййналар ожиз.
Менинг ожизгина юрагим учун,
Сенинг хотирангда қолдиролсам из.
Сенинг нафасингда қарашларингда,
Нетай топгандимда ўзимга паноҳ.
Унутмоқ истадим, лек юрак кўнмай,
Сенинг дардларингда чекаверар оҳ.
Баъзида севгиси армон инсонлар,
Севгисин тупроққа кўмиб қайтишар.
Қўлимга олганда маюс юрагим,
Исмингни пичирлаб севишин айтар.
Сени унитмайман, унутолмайман,
Ҳатто бир сония, ҳатто бир зум.
Унитиш ёмғири ёғар беҳуда,
Соғинчдан топталган юраклар учун...


КУЗ ГУЛЛАРИ…

Кузнинг ҳазонлари недан тўкилар,


Ахир баҳор тафти етмасми шунча.
Айрилиқниг тафти оғриқли бироқ,
Куз нечун талпинар аёзга бунча.

Қизиқ баҳор меҳри пайпаслаб кузни,


Гуллар билан безаб тутди қуёшга.
Ёзидан ўтдию кузига келиб,
Гулларни узатди мунгли кўз ёшга.

Ёмғир остидаги кузнинг гуллари,


Томчилар томчилаб рангларин олар.
Шу сабаббаҳорнинг шодон гуллари,
Кузнинг хазонига айланиб қолар.

Кузнинг хазонлари шундан тўкилар,


Керакмас гулларга юксакка парвоз.
Қуёш меҳри керак бизнинг гулларга,
Бироз тоза ҳаво етишмас ҳалос.





Download 0.81 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   21




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling