Урганч “Хоразм” нашриёти


Барчиной Мавланова Шоназар қизи


Download 0.81 Mb.
bet17/21
Sana29.01.2023
Hajmi0.81 Mb.
#1138583
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   21
Bog'liq
2 5226862323196494511

Барчиной Мавланова Шоназар қизи
1998 йил 18 апрелда Хоразм вилояти, Урганч тумани Ғайбу қишлоғида туғилган. УрДУ «Туризм ва Иқтисодиёт» факултети, 3 босқич талабаси.
ЁШЛИК

Шўхликлару , ўйин кулгулар


Сувдай тиниқ шаффоф орзулар
Илк муҳаббат ажиб туйғулар
Энг гуллаган баҳорим ёшлик
Илк севгим, илк изҳорим ёшлик

Айтинг , ким ёш бўлмаган , ўйнаб-кулмаган?


Орзу-умидларга қалби тўлмаган
Юзга кирсак ҳам-ки дилда ўлмаган
Энг гуллаган баҳорим ёшлик
Беқарор, беғуборим ёшлик

Қисқа, аммо, энг ширин давр


Куч-ғайратга, завққа тўладир
Ўтдик шошиб, бўлиб бесабр
Энг гуллаган баҳорим ёшлик
Беқарор, беғуборим ёшлик
ЗУЛФИЯ ҚИЗИ

Ватаннинг фахрисан, дилбар лобарим,


Кулсанг кулгичинҳдан чирой оламан.
Сендек бўлмоқликни орзу қилганим,
Латиф сўзлар ила шеърга соламан.

Қўлингдан келмаган иш борми сенинг?


Айт ўзбекнинг қизи, Зулфия қизи.
Ҳар неда билимдон уддабуронсан,
Сенсан шу ватаннинг порлоқ эртаси.

Сенинг изларингни бир-бир босайин,


Ўзинг элт забт этган марраларингга.
Зулфияхонимга атаб бир шеър айт,
Мен ҳам жўр бўлайин сенинг шеърингга.

Сўз инжусин териб сўзлаганингда,


Сўзларингдан минг-минг маъно оламан.
Сендан ўрнак олиб намуна олиб,
Мен ҳам Зулфияхоним қизи бўламан!

ЁР-ЁР

Кўзларимга боқманг! унда ғам яширин,


Армонларга кўмиб қўйдим қалбим
сирин,
Хатто ҳаёл сурмай қўйдим ширин-ширин,
Илк муҳаббат юрагимда қолиб кетди.

Ёр-ёр мени ўзга уйга олиб кетди!


Ишонманглар! кулгуларим ёлғон бари,
Аламлардан тўлиб кетди дил дафтари,
Шодлик ва бахт чекиндилар мендан нари.

Айтилмаган изхорларим қолиб кетди


Ёр-ёр мени ўзга уйга олиб кетди!
Сўранг! тундан, дардларимни билар балки,
У ҳам менга қўшиб кўз ёш қилар балки.

Иккинчи бор менга севги тилар балки,


Қалбим сири қаро тунда қолиб кетди,
Ёр-ёр мени ўзга уйга олиб кетди!
Ота уйим деворлари бахт тилайди.

Ширин фарзанд тилар, олтин тахт тилайди,


Дардларимни тун билар ўзга билмайди,
Мен севган ёр кўксин тилиб қолиб кетди,
Куёв навкар кўз олдида олиб кетди!





Download 0.81 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   21




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling