Урганч “Хоразм” нашриёти


Download 0.81 Mb.
bet16/21
Sana29.01.2023
Hajmi0.81 Mb.
#1138583
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   21
Bog'liq
2 5226862323196494511

Нодирабегим
(Бакиева Нодира Қурбонбой қизи) 1996 йил 10 июньда Хоразм вилояти Қўшкўпир тумани Оқдарбанд қишлоғида туғилган. Ҳозирда УрДУ Филология факультети 3 босқич талабаси.


ЎЗБЕКИСТОНИМ

Сенинг чиройингдан баҳраманд олам,


Бунча меҳрибонсан, бамисли онам,
Дунё бўстонида очилган лолам,
Юрагим қўрисан, Ўзбекистоним!

Сен-ла ҳаёт гўзал, биз шоду хуррам,


Бағрингда ўсяпмиз тинчу хотиржам,
Омадлар, зафарлар, бахтлар мужассам,
Қўшиғим, шеъримсан, Ўзбекистоним!

Тарихинг унутмас асло хотирам,


Бутун бахтга ёрсан, мустақил, обод.
Халқим аҳил ва тинч, фаровон ҳаёт,
Бахтим, тақдиримсан, Ўзбекистоним!
ЭНГ БУЮК СЕВГИ

Дунё бўстонида очилган гулим,


Юрагим пойингга тўшай, ол умрим.
Сеники бор мулким, сенга вужудим,
Мен сенга ошно болиб қолибман,
Ишқингда бир гадо болиб қолибман.

Қўй десам қўймайди, талпинар юрак,


Менга бошқа эмас, фақат сен керак,
Сенсиз ёруғ олам мисоли эртак,
Ошиқлик дардини сендан олибман
Мен сенинг Лайлойинг болиб қолибман.

Сал узоққа кетсам согиниб сени,


Олдингга қайтаман такрор кўргани,
Ҳар нафас бағрингда бўлсам бўлгани,
Зериккан пайтларим сенга боқиб ман
Азизим, мен сени севиб қолибман.

Мен ахтарган чаман, боғларим ўзинг,


Суянчим, тоғу тошларим ўзинг,
Дилим ёритган қуёшларим ўзинг,
О, юртим, ниҳоят севгим типдим ман
Ватаним мен сени севиб қолибман.
* * *
Баъзан ҳаёлимни гулга ўрайсан,
Баъзан кипригимда мужассам расминг.
Нега оромимни ўғирлаяпсан,
Айтчи менда ёки бормиди қасдинг.

Ухласам исмингни айтиб чиқаман,


Юрагим қўймайди ҳоли жонимга.
Сўлган гулларимни кимга тутаман,
Маймунлар йиғлайди энди ҳолимга.

Қайдасан азизим, қуёшми ойда


Изладим тоғ- тошни топа олмадим.
Гулзор чамандами, шарқироқ сойда
Манзил маконингни била олмадим.

* * *
Бугун сизнинг қувончингиз бетакрор,


Шогирдлар ҳам сиздан жуда миннатдор,
Сизсиз бизга бундай ёруғ дунё тор,
Бахтимизсиз, боримизсиз устозлар
Байрамингиз қутлуғ бўлсин устозлар.

Онамиздай меҳрибонсиз ҳамиша,


Тўғри йўлни кўрсатасиз ҳар ишда,
Бизни дея тер тўкасиз ёз-қишда,
Дилимизни яшнатасиз устозлар
Байрамингиз қутлуғ бўлсин устозлар.

Сиз борсизки ҳаёт тўла –тўкисдир,


Билим ила баланд тоғ ҳам текисдир,
Сиз-ла синф меҳр, нурга тўладир,
Бошимизда тожимизсиз устозлар
Байрамингиз қутлуғ бўлсин устозлар.

Узоқ умр кўриб, бўлинг саломат,


Ютуқларга эришинг, қозонинг ҳурмат,
Биз учун азизсиз ҳамиша, ҳар пайт,
Онамиздек ғамхўримиз устозлар
Байрамингиз қутлуғ бўлсин устозлар.





Download 0.81 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   21




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling