Урганч “Хоразм” нашриёти


Download 0.81 Mb.
bet18/21
Sana29.01.2023
Hajmi0.81 Mb.
#1138583
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   21
Bog'liq
2 5226862323196494511

Қувончой ЮСУПОВА
1998 йил Хоразм вилояти Қўшкўпир туманида туғилган. Ҳозирда УрДУ Филология 3 босқич талабаси.


БАХТ ҚИЗИМАН

Сўранг мендан, нега тошар дарё тўлиб,


Сўранг ҳар тонг нега чиқар қуёш кулиб,
Жавоб айтай кўксингиздан дардни юлиб,
Ишонингиз мен осмондан – бахт қизиман.

Қизиқмасми ою юлдуз мавжуд нега,


Гоҳи бўзлаб гоҳ жим йиғлар булут нега,
Қалбингизга қувонч бермоқ насиб менга,
Ишонингиз мен осмондан – бахт қизиман.

Сабаби не йиғлашингиз жим, панада


Тундай зулмат аро чўкиб сиз янада,
Ҳаётингиз ўзгартиринг шу санадан,
Ишонингиз мен осмондан – бахт қизиман.

Қалбингизда бахт кулбада яшар нечун,


Ишончсизлик ўз ҳаддидан ошар нечун,
Кулиб қўйинг ҳаётга бир менинг учун,
Ишонингиз мен осмондан – бахт қизиман.

Юрагингиз шафақ мисол ёниб турар,


Қулоқ солинг у армондан тониб турар,
Бугун бахтдан кўксингизга сиғмай урар,
Ишонингиз мен осмондан – бахт қизиман.

Тошиб яшанг дарё қолсин кўлмак бўлиб,


Ҳар тонг чиқсин қуёш сизни кўрмоқ бўлиб,
Дард илдизин қалбингиздан олай юлиб,
Ишонингиз мен осмондан – бахт қизиман.


СЕНИ КУЙЛАЙМАН ҲАЁТ!

Кўзлар гирён, сатрлардан лол,


Ақл ожиз қалам сеҳрига.
Эй одамзот, кўзларингни оч,
Дунё чўмган аёл меҳрига.

Ҳар бир сатр, ҳар бир туйғуни,


Гўдак каби авайламоқда.
Оқ қоғозга ўраб ҳисларни,
Қалб қўрига етакламоқда.

Ардоқлаб, авайлаб яшайди кўнгил,


Меҳр, илиқликниҳис этур Юрак!
Кўзлар суҳбатлашур, диллар тиллашур,
Оқибат сеҳрдан яралур тилак.

Энг эзгу ният ҳам бирга биз билан,


Бирга қуёш билан, еру кўк бирга.
Ҳис этар юрагим шамол эсганин,
Олиб кетмасмикан лолага – қирга.

Қирларда тўлғонар тиниқ туйғулар,


Эрка кийик каби чопиб бетўхтов.
Гуркираб оқади томирда ҳислар,
Эҳ, гулгун дамларим, ёшлигим – олов.

Қизил гулхан ичра ёниб яшаймиз,


Бирга курашамиз яшамоқликка.
Улкан ҳаёт, унда дарду шодлик бор,
Тайёр турибмизку бошламоқликка.

Жиловлаб ололмам хаёлларимни,


Тоғу тошлар ичра юрибман сарсон.
Дунёларни кездим хаёллар билан,
Шимолдан жанубу шарқдан ғарб томон.

Юрибман тентираб гоҳида ойда,


Гоҳи юлдузларга бошим қўяман.
Гоҳида шамоллар измидадурман,
Билмам орзуларга қачон тўяман.

Кўнгил ҳам истайди кўкдаги бахтни,


Баъзида орзулар кўринар йироқ.
Лек бахт қанот-ила унга етаман,
Орқамда ютқазиб, йиғлайди Фироқ.

Мен кутиб яшайман сени келажак,


Ҳаёлимда бахтдан таралгандурсан.
Оппоқ қоғозларга ўраб қўяман,
Бахтим, шеърларимдан яралгандурсан.




Download 0.81 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   21




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling