Урганч “Хоразм” нашриёти


Download 0.81 Mb.
bet3/21
Sana29.01.2023
Hajmi0.81 Mb.
#1138583
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   21
Bog'liq
2 5226862323196494511

























ОНАМНИ СОҒИНИБ

Уйимиз жим, ҳуввиллаб қолган,


Байрам азаларга ўхшайди.
Татимайди тотли таом ҳам,
Юракларда соғинч яшайди.
Ғамгин тортган акам ва укам
Оғир келар ҳар сўз юракка.
Бахт улашиб турар эдингиз,
Биздек тажанг учта эркакка.
Мана баҳор, уйимиз-чи қиш,
Чунки баҳор сиз билан кетган.
Тезроқ қайтинг, соғайиб кетинг,
Поёндоз ҳам сизни зор кутган.
Остонадан эсмайди шамол,
Қизғонади қуёш тафтини.
Мен соғиндим,
жуда соғиндим
Онажоним қайноқ кафтини.
Боғимизда дарахтлар қақшар,
Куртагини ким деб очади.
Сиз келсангиз биламан улар,
Пойингизга гуллар сочади.
Уйимизнинг баҳори, бахти
Ёнимизда бўлинг жон онам.
Кулбаларда бўлсам ҳам агар,
Сиз бўлсангиз жаннат кошонам.
Мен Оллоҳдан сиҳатни тилаб,
Бу сафар ҳам кечиринг дейман.
Сизга соғлик тилаб туриб ҳам,
Аслида-чи, ўз ғамим ейман.



Муйиба Отамуратова
1995 йил 4 июнда Хоразм вилояти, Ҳазорасп тумани Карвак қишлоғида зиёлилар оиласида туғилган. Ҳозирда УрДУ Филология факультети 4 босқич талабаси.

ВАТАН

Сени танлаб бўлмас, кечиб бўлмайди,


Севдим деб қасамлар ичиб бўлмайди.
Бахтимга, дардимга сен гувоҳимсан,
Сўнгги нафасгача саждагоҳимсан!

Кулсам кулгичимсан, йиғласам оҳим,


Қоқилсам суянчим, турсам паноҳим.
Қалбим қуёшига самосан ўзинг,
Бахт қуши аталмиш Хумосан ўзинг.

Онам оразидек ораста ошён,


Онам оғушидек осуда макон.
Қўл очсам кафтимга гул тутганим сен,
Дил очсам, розимга дил тутганим сен.

Кавсар сувларидек зилолим, Ватан!


Бошимда порлаган ҳилолим, Ватан!
Қонимда гупурган шиддат ҳамда шахд,
Ватан, чап кўксимда гуллаган дарахт!

Сени танлаб бўлмас, кечиб бўлмайди,


Севдим деб қасамлар ичиб бўлмайди.
Бахтимга, дардимга сен гувоҳимсан,
Сўнгги нафасгача саждагоҳимсан!

Download 0.81 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   21




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling