Қурилиш машиналари паркини ташкил этиш ва улардан фойдаланиш, Қурилишда транспортни ташкил этиш
Download 375 Kb.
|
17 -маъруза
- Bu sahifa navigatsiya:
- Меъёрий ҳолатдаги (1524 мм ) темир йўл изларида ҳаракатланувчи темир йўл транспорти
- Тор темир йўл излари (750 – 600 мм ) асосидаги темир йўл транспорти
Автомобил транспорти ҳаракатчанлиги ва манёврларни амалга ошириш қулайлиги, юкларни бевосита истеъмол қилиниш жойларигача етказиб берилиши имкониятига эгалиги, бунда технологик нуқтаи назардан вақтдан ютилиши, шунингдек бир қатор ҳолатларда механизациялаштирилган тартибда, ўз – ўзидан таъминланувчи юклаш ва туширишдан фойдаланиш каби ҳал қилувчи афзалликларга эга ҳисобланади.
Меъёрий ҳолатдаги (1524 мм) темир йўл изларида ҳаракатланувчи темир йўл транспорти қурилувчи йирик корхоналар қурилиши лойиҳасида темир йўлларининг доимий равишда қурилиш майдонига киритилиши назарда тутилган ҳолатда, қурилиш ичида материалларни етказиб беришда фойдаланилади, бунда вақт давомидаги қўшимча тармоқланишлар минимум қийматга етказилади. Келтирилувчи юкларнинг йилига 400 000 – 500 000 тоннадаги катта ҳамжни ташкил қилиши ва шунингдек, жойнинг текис рельефга эгалиги шароитларида, қурилишда меъёрий ўлчамдаги темир йўл излари асосида, қурилиш майдонига яқин жойлашган темир йўл тармоғи ёки сув транспорти бандаргоҳлари, шунингдек қазилма қурилиш материаллари ҳудудларидан қурилиш майдонига йўналишда қурилиш амалга оширилиши даврида вақтинчалик темир йўллардан фойдаланишнинг лойиҳалаштирилиши бевосита иқтисодий жиҳатдан ўзини оқловчи ва оқилона ечим ҳисобланиши мумкин. Тор темир йўл излари (750 – 600 мм) асосидаги темир йўл транспорти ташқи тармоқларга чиқишсиз, узоқ муддат давомида сезиларли даражада юк ташиш оқимлари қайд қилинувчи, ёпиқ тавсифдаги трассаларда қурилиш ичида материалларни етказиб бериш мақсадларида фойдаланилади, масалан темир – бетон махсулотлар (ТБМ) ишлаб чиқарувчи корхона ёки йирик қурилиш объектига қазиб олиш жойларидан қум ва майда тош – шағалнинг келтирилишида ушбу усулдан фойдаланиш мумкин. Юк ортилган вагонларни тортиш мақсадларида тор темир йўл изларида юришга мўлжалланган, тепловоз ва мотовозлардан фойдаланилади. Меъёрий ўлчамдаги темир йўлларга нисбатан, шунингдек одатдаги автотранспорт воситалари ёрдамида ташишга нисбатан солиштирилганда, тор темир йўл бўйлаб материалларни ташиш нисбатан арзон тушади. Шу билан бир вақтда, тор ўлчамдаги темир йўлларни қуриш, меъёрий ҳолатдаги темир йўлларга нисбатан сезиларли даражада оддий ва арзонга амалга оширилади. Темир йўллар ва сув транспорти воситаларидан фойдаланишнинг нисбатан паст қийматга эгалигига қарамасдан, ушбу транспорт турларидан фойдаланиш фақат, сезилари даражада узоқ масофадан ва юклаш – тушириш ҳамда омборда сақлаш билан боғлиқ операциялар қийматининг катта меҳнат сарфи сиғимига эгалиги, шунингдек етказиб бериш муддатларининг ортиши шароитларида фойдаланилишидагина мақсадга мувофиқ ҳисобланади. Темир йўл транспортидан фойдаланишда юкларни етказиб беришнинг ўртача оралиқ масофаси фойдали маъдан тавсифига эга бўлмаган қурилиш материаллари учун – 350 км, цемент учун – 700 км, метал материаллар учун – 1000 км ва ёғоч материаллари учун – 1500 км ни ташкил қилиши белгиланган. Download 375 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling