Қурилиш машиналари паркини ташкил этиш ва улардан фойдаланиш, Қурилишда транспортни ташкил этиш


Вақт бўйича қурилиш машиналари паркидан фойдаланиш коеффиценти


Download 375 Kb.
bet9/16
Sana24.12.2022
Hajmi375 Kb.
#1060090
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   16
Bog'liq
17 -маъруза

Вақт бўйича қурилиш машиналари паркидан фойдаланиш коеффиценти – ҳақиқатдан бажарилган машина – кун – сон миқдорининг берилган даврда – хўжаликда мавжуд бўлган машина – кун тақвим миқдорига нисбати билан аниқланади:
(20.7)
Вақт бўйича машиналардан фойдаланиш коеффиценти – қиймати йил давомида машиналарнинг ҳақиқатдан бажарган ишлари вақти – йил учун белгиланган режалаштирилган иш вақтига – нисбати билан ифодаланади:
(20.7)
Иш унумдорлиги бўйича машиналардан фойдаланиш коеффиценти – берилган давр давомида машиналарнинг ҳақиқатдан бажарган иш унумдорлиги – қийматининг режалаштирилган меъёрлар – қийматига нисбати билан аниқланади:

Машиналар ишларининг сменалилиги (алмашиниши) коеффиценти – қиймати ҳисобот даври – давомида бир хил типдаги машиналар билан бажарилган машина – соатлари сон миқдори қийматининг ушбу машиналарнинг иш давомида машина – кун бўйича иш бажариш миқдори – ва беш кунли ҳафта давомида иш кунининг ўртача давомийлиги – қиймати кўпайтмасига нисбати билан ифодаланади:
. (20.10)
Смена давомида вақт бўйича машиналардан фойдаланиш коеффиценти – қиймати смена давомида машиналарнинг бажарган иш соатлари қийматининг смена давомийлиги – қийматига нисбати билан ифодаланади:
= (20.11)
Келтирилган кўрсаткичлар бўйича ҳисоблашлар ҳисобот маълумотларини асосий машиналарнинг иш бажариш унумдорлиги ва улардан фойдаланиш бўйича белгиланган меъёрий маълумотлар қийматлари билан солиштириш йўли билан амалга оширилади.
4. Қурилишда транспортни ташкил этиш
Қурилишда транспорт (ташиш жараёни) – бу узлуксизликдаги қурилиш конвейерининг бир қисми, қурилиш объектини заводлар, қазилма конлари, омборлар ва бошқа турдаги моддий ресурслар манбалари билан боғловчи, технологик ҳалқа (звено) ҳисобланади. Қурилишда транспортнинг аҳамияти – қурилиш материалларининг моддий сиғими катталиги ва юклаш – тушириш ишларининг меҳнат сиғими катталиги билан белгиланади. Ташишларга кетувчи сарфларнинг солиштирма қиймати қурилиш – монтаж ишларининг умумий қийматининг 20% қисмигача етади, транспорт (ташиш) ва юклаш – тушириш ишларининг меҳнат сиғими эса – қурилишдаги меҳнат сарфлари умумий қийматининг деярли 40% қисмини ташкил қилади.
Қурилишда барча асосий транспорт турларидан фойдаланилади: жумладан, автомобил йўллари, темир йўллар, сув йўллари, тракторлар ёрдамида ва ҳаво йўлларидан материалларни ташиш мақсадларида кенг кўламда фойдаланилади. Автомобил транспорти – бу қурилишда асосий ўринга эга бўлиб, барча қурилиш юкларини ташишда оғирлик қийматига кўра, унинг улуши 80% дан ортади, шунингдек темир йўллар ва сув транспорти орқали ташишда, мос равишда бу қиймат 15 ва 5%ни ташкил қилади.

Download 375 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   16




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling