Қурилиш машиналари паркини ташкил этиш ва улардан фойдаланиш, Қурилишда транспортни ташкил этиш


– расм. Катта қувватга эга бўлган қурилиш – механизация трестининг тузилиш схемаси


Download 375 Kb.
bet6/16
Sana24.12.2022
Hajmi375 Kb.
#1060090
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   16
Bog'liq
17 -маъруза

1 – расм. Катта қувватга эга бўлган қурилиш – механизация трестининг тузилиш схемаси.





20.2 – расм. Минорали кўтариш қурилмалари (кран) бўйича ихтисослаштирилган бошқарманинг тузилиш схемаси.

Кичик механизация воситалари (электрлаштирилган ва дам солиш асбоблари, кичик қувватга эга бўлган қоришма аралаштиргичлар ва ҳакозолар) қурилиш – монтаж ташкилоти балансида бўлиши ёки механизация корхонаси балансида бўлиши мумкин. Кичик механизация воситалари қурилиш ташкилотларига хизмат кўрсатувчи ишчи – ходимларсиз ҳолатда, ижара ҳуқуқида тақдим этилиши мумкин. Ҳисоб – китоблар ижарага берилувчи машина – соатлари миқдори бўйича амалга оширилади.


Механизациялаш бошқаруви асосидаги қурилиш ташкилотларининг ўзаро муносабатлари ва ҳисоблашлар шакллари:
Механизаторлар ва қурувчилар ўртасидаги ўзаро муносабатлар тизимида ҳисоб – китобларнинг шакли ҳал қилувчи аҳамиятга эга ҳисобланади. Қурувчилар учун механизаторлар томонидан бажарилган ишлар ҳажми турли хил усулларда аниқланиши мумкин: жумладан, ҳақиқатдан бажарилган ҳажм бўйича ва машиналарнинг объектда қурилиш ташкилоти иҳтиёрида бўлиш вақти бўйича ҳисобланиши мумкин.
Ишларнинг ҳақиқатдан бажарилиши бўйича ҳисоб – китобларда ўлчов бирлиги сифатида ишлар ҳажмининг табиий кўрсаткичлари (масалан, тупроқ қатламининг қазилишида 1м3) ёки тугалланган объект (турар – жой уйи, мактаб ва ҳакозолар) ёки унинг бир қисми (қават, секция ва ҳакозолар) қабул қилинади. Кўрсатилган биринчи ҳолатда механизация бошқармаси ишларни ўзининг хусусий кучлари эвазига, субпудрат тартибида бажаради, бунда ҳақиқатдан бажарилган ишлар ҳажми бўйича ушбу ишларга ҳақ тўланади. Табиий кўрсаткичлар бўйича ҳисоб – китоблар маълум бир аниқ турдаги ишлар билан чегараланади, яъни бунда механизаторларнинг бош пудратчи ишчи кучларини жалб қилмасдан ва унга боғлиқ бўлмаган ҳолатда бажарувчи ишлари назарда тутилади (тупроқ қатламини қазиш, пайвандлаш ишлари ва ҳакозолар). Бу кўринишдаги ҳисоб – китобнинг субпудрат тартибидаги шакли механизация бошқармасининг фаолиятини бевосита техникаларнинг ҳолати ва улардан фойдаланиш самарадорлигига боғлиқ қилиб қўяди.
Тугалланган объект бўйича ҳисоб – китобларни амалга ошириш давомида дастлаб берилган бино қурилишида талаб қилинувчи машина вақти ҳисоблаб чиқилади, бу қиймат прейскурант нарҳларнинг белгиланиши учун хизмат қилади. Тўловлар объектда машиналарнинг ҳақиқатдан ишлаш вақтидан қатъий назар, прейскурант бўйича амалга оширилади. Бу кўринишдаги тартибда қурувчилар объектда механизмларнинг бўлиши вақти қисқартирилишидан манфаатдор ҳисобланмайди, бу ҳолат ўз навбатида техникаларнинг яширин тавсифдаги тўхталишларига олиб келади, шунингдек машиналарнинг иш унумдорлиги пасаяди, механизация бошқармасининг фаолияти кўрсаткичлари ёмонлашишига олиб келиши мумкин. Шу сабабли, прейскурант бўйича машиналарнинг ишларини ҳисоб – китоб қилиш кенг кўламда тарқалмаган.

Download 375 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   16




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling