Қурилиш машиналари паркини ташкил этиш ва улардан фойдаланиш, Қурилишда транспортни ташкил этиш


Download 375 Kb.
bet4/16
Sana24.12.2022
Hajmi375 Kb.
#1060090
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   16
Bog'liq
17 -маъруза

IV шакл – лизинг, яъни бунда уларга тегишли бўлган машиналар ва қурилмалар шартнома асосида, қисқа муддатли ёки узоқ муддатли фойдаланиш учун техникаларни лизинг тартибида (ижара) беришга ихтисослаштирилган лизинг компанияси балансида бўлиши қайд қилинади.
Ушбу ўринда лизингга тегишли айрим масалаларни нисбатан батафсил ҳолатда қараб чиқамиз. Сўнгги вақтларгача тавсифий номенклатураси бўйича ижара чегаравий даражада чекланган кўринишга эга бўлиши қайд қилинади, жумладан ижара асосан пардозаш қурилмалари, қурилиш ҳавозалари, инвентарлар ва шу кабиларга тегишли тушунча сифатида қараб келинган. Лизинг тизими Россия учун деярли янги шакл бўлиб, тезкорлиги ва мослашувчанлиги билан фарқланади.
Лизинг фойдаланиш жараёнида олинган даромадлар ҳисобига ишлаб чиқариш ваоситаларини сотиб олиш имкониятини беради. Кўпгина корхоналарда бошланғич ва айланма воситаларнинг (пул маблағлари) мавжуд эмаслиги, шунингдек банклар томонидан таклиф қилинувчи кредит ставкалари юқорилиги сабабли, лизинг инвесторлар учун маълум бир кафолатлар тақдим этилишини таъминлайди.
Унча катта бўлмаган қийматдаги молиялаштирилиш шароитларида лизинг машина ва қурилмалар паркига тезкорлик асосида эга бўлиш имконини беради, бу ҳолатда лизинг ишлаб чиқаришнинг ривожлантирилишида бир бутун молиявий маблағларнинг сарфланишини кафолатлайди.
Ривожланган мамлакатларда лизинг асосий фондларнинг янгиланишида инвестицияларнинг жалб қилинишининг энг кенг тарқалган механизмларидан бири ҳисобланади. Ушбу мамлакатлар миқёсида умумий сармоялар сарфлаш ҳажми таркибида лизингнинг улуши 20 – 30%ни ташкил қилади.
Шу билан бир вақтда, индустриал жиҳатдан ривожланган мамлакатларда лизинг шакллари ўзининг ҳажми ва кўрсатилувчи хизматлар, ўзаро ҳисоб – китобларни амалга ошириш турлари бўйича турли хиллиги билан кенг тарқалган. АҚШда лизинг битимларининг йиллик ҳажми 130 000 000 000 АҚШ доллари қийматига тенглиги, шунингдек Германияа бу қиймат 33 000 000 000 АҚШ долларни ташкил қилиши қайд қилинган, Россияда эса – бу кўрсаткич 1 000 000 000 АҚШ долларига тенг ҳисобланади, бироқ ҳозирги кунда Россия миқёсида 1200 дан ортиқ лизинг компаниялари ўз фаолиятларини олиб бормоқда.
Қурилиш ташкилотлари учун қурилиш машиналари паркидан фойдаланишнинг ушбу шакли қуйидаги афзалликларга эга ҳисобланади:

  • Қурилиш – монтаж ташкилотларини ўз таркибида чегаравий даражада мураккаб тавсифга эга бўлган, таъмирлаш – фойдаланишга оид базани ташкил қилиш заруриятидан халос қилади;

  • Параметрлари ва қуввати бўйича турли хидаги қурилмалардан фойдаланиш имкониятлари туғилади;

  • Айниқса, қимматбаҳо техникалардан қисқа муддат давомида фойдаланиш зарурияти шароитларида ишларнинг бажарилиши қиймати пасайтирилишига эришиш имконини беради.

Юқорида келтирилган тавсифлар операцион ёки фойдаланишга оид лизингга тегишли бўлиб, бунда мол – мулк орқали кўрсатилувчи хизматлар давомийлиги шартнома асосида ижарага бериш амалга оширилади ва ижарага олувчиларнинг ҳар бири мулк эгасининг кўрувчи зарарини фақат қисман қоплаши белгиланади. Бу кўриниш туридан фарқ қилиб, молиявий лизинг қурилмаларни тўлиқ ҳолатда эскиргунга қадар беришни назарда тутади, яъни ижарага олувчи лизингга берувчи учун ижарага олинган қурилмаларнинг тўлиқ қийматини ва қўшимча тарзда, келишув асосида даромаднинг бир қисмини аста – секин тўлаб боради. Ўз мазмун – моҳиятига кўра, бу ерда муддати узайтирилган тўловлар билан биргаликдаги кредит берилиши бўйича шартнома ўрин тутади. Бунда ўзаро фарқланиш лизингга берувчининг ижарага берилган қурилмалардан фойдаланиш даври давомида сервис хизматларини таъминлаб беришида акс этади.
Лизинг қурилиш ташкилотларига механизациялаштирилган қурол – аслаҳалардан тортиб, катта қуватга эга бўлган қурилиш қурилмаларигача – яъни, катта қийматдаги юк кўтариш қувватига эга бўлган қурилиш кранлари, бельдозерлар, скреперлар, автобетон қориштиргичлар, бетон қориштиргич тармоқлари, қурилиш лифтлари ва бошқа турдаги замонавий қурилиш техникаларининг кенг спектридан фойдаланишда чекланмаган имкониятларни яратиб беради. Ҳеч бир қурилиш ташкилоти барча турдаги замонавий қурилиш машиналари спектрини ўз ичига олувчи машиналар паркига эга бўлиши имкониятига эга эмас. Лизинг технологиялар амалга оширилиши вақти давомида зарурий ҳисобланган ҳар қандай ҳохлаган турдаги, энг қиммат қурилмалардан фойдаланиш имкониятини яратиб беради.
Лизинг қурилиш ташкилотларини кўпинча вазиятларда иқтисодий жиҳатдан мақсадга мувофиқ ҳисобланмайдиган, ўзларининг хусусий фойдаланиш базасини ташкил қилиш заруриятидан халос қилади.
Лизинг ёрдамида молиявий имкониятлар даражасининг ортиши билан, импорт эвазига келтирилувчи, энг замонавий техникаларга эга бўлиш мумкин. Кичик ва ўрта даражадаги хусусий ижарага берувчи – қурилиш фирмалари сон миқдорининг ортиб бориши бу кўринишдаги ривожланиш учун ҳақиқий асосларни яратиб беради.
Лизингга берувчи (ижарачи) ва лизингга олувчи (ижарага олувчи) ўртачида тузилувчи, лизинг шартномаси ўз таркибида томонларнинг қуйидаги келтирилган мажбуриятларини қамраб олади: жумладан, етказиб бериш вақти, фойдаланиш давомийлиги, техник хизмат кўрсатилиши ва таъмирлаш, ижарага берувчи томонидан қўйилувчи сақлаш ва муҳофазалаш шартлари, қурилмаларнинг суғурталаниши, лизинг қиймати, тўлов тартиби ва муддатлари, юзага келиши эҳтимоллиги мавжуд бўлган зиддиятларни ҳал қилиш тартиби ва бошқа ҳар қандай мол – мулкка тегишли шартномаларга хос бўлган бандлар келтирилади.

Download 375 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   16




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling