Қурилиш машиналари паркини ташкил этиш ва улардан фойдаланиш, Қурилишда транспортни ташкил этиш
Автотранспорт воситаларининг сон миқдорини ҳисоблаш
Download 375 Kb.
|
17 -маъруза
- Bu sahifa navigatsiya:
- Ишларни бажариш лойиҳаси (ИБЛ) босқичида
Автотранспорт воситаларининг сон миқдорини ҳисоблаш
Қурилишни ташкил этиш лойиҳаси (ҚТЭЛ) босқичида йил давомида қурилиш – монтаж ишларининг 1 000 000 рубль ҳисобидаги смета қийматига нисбатан транспорт воситаларига бўлган талаб – эҳтиёж даражаси аниқланиши меъёрий белгиланган кўрсаткичлар бўйича ҳисобланади. Меъёрий белгиланган эҳтиёжлар таркибига барча турдаги автомашиналар киритилади ва бунда машиналар паркига тегишлилигидан қатъий назар, автотранспорт воситаларига нисбатан умумий йиғинди талаб – эҳтиёж қиймати ҳисоблаб чиқилади. 2 – жадвалда келтирилган талаб – эҳтиёж кўрсаткичлари танлама асосида келтирилган бўлиб, қурилиш соҳалари бўйича дифференциалланган. Ҳисоблашлар давомида 1984 – йилда қайд қилинган асосга нисбатан, шунингдек белгиланган меъёрий манба мўлжалланган, 1 – ҳудудий минтақа шароитларида қурилиш жойининг смета қийматида келтирилган кўрсаткичлар бўйича нарҳларнинг ўзгартирилишида тузатиш коеффицентларини киритиш талаб қилинади. Меъёрий белгилашлар жадвали бўйича автомобил тиркамалари, занжирли тракторлар ва уларга тиркамалар, шунингдек меъёрий ҳолатдаги ва тор кўринишдаги темир йўлларда ҳаракатланувчи темир йўл транспорт воситасининг таркибига бўлган эҳтиёж қиймати аниқланади. Ишларни бажариш лойиҳаси (ИБЛ) босқичида транспорт воситалари учун талаб – эҳтиёж қуйидаги тартибда аниқланади: яъни, етказиб беришларга нисбатан талаб даражасига аниқлик киритилади, юк оқимлари схемаси тузиб чиқилади; ишларнинг тақвим даврлари (смена, сутка, ҳафта, ой ва бошқалар) бўйича юк айланмалари ҳисоблаб чиқилади; транспорт воситаларининг турлари танлаб олинади; транспорт бирликларининг иш унумдорлиги аниқланади; турлари бўйича транспорт воситаларига бўлган талаб – эҳтиёж ҳисоблаб чиқилади ва транспортларга талаб бўйича ариза ёки транспорт (монтаж – транспорт) графиги тузиб чиқилади. Қурилишда транспортларнинг иш бажариши етказиб беришлар ва юк айланмалари ҳажми билан тавсифланади. Етказиб беришларнинг ҳажми – бу вақт бирлиги давомида етказиб беришда тонна ҳисобига ифодаланувчи юк миқдори ҳисобланади. Юк айланмаси – бу вақт бирлигига нисбатан тонна – километр (т – км) қийматида ифодаланган, транспорт ишларининг ҳажмини ифодалайди. Юк оқими – маълум бир аниқ йўналишдаги юк айланмасини ифодалайди. Юк оқимини ҳисоблаш учун ташиш масофаси ва транспорт воситаларининг типи, ташиш йўналиши, ҳар бир юкларнинг турлари ва миқдори ҳисобга олиниши асосида, тузиб чиқилувчи схемалар ва жадваллар бўйича амалга оширилади. Бунда бошланғич маълумотлар сифатида қурилиш таъминотининг тақвим режалари хизмат қилади. Юк айланмаси ва юк оқимлари маълумотлари бўйича транспорт турларидан оқилона тарзда фойдаланиш вариантлари ишлаб чиқилади. Қурилишда ташқи ва ички юк оқимлари ўзаро фарқланади. Ташқи юк оқимларига автомобил, темир йўллар ва сув йўллари орқали келтирилувчи умумий фойдаланишга мўлжалланган юклар киритилади. Ташқи ташиш ўз навбатида, транспорт ташкилотлари билан тузилган шартномалар бўйича, марказлаштирилган тартибда амалга оширилади. Қурилиш ичидаги юклар оқими таркибига участкада, объект қошида жойлашган оралиқ омборларга келиб тушувчи юклар ёки бевосита, ишлаб чиқариш ишлари амалга оширилувчи жойларга етказиб берилувчи юклар, қазиш соҳаларида иш олиб боришда ва вертикал текислаш ишларида олиб келинувчи юклар, шунингдек хўжалик – маиший турмуш мақсадларида фойдаланишга мўлжалланган юклар кабилар киритилади. Юк оқимларининг қиймати турли хил маршрутлар бўйича суткалик юклар оқимлари ўлчамларини аниқлаш учун талаб қилиниб, бу қиймат транспорт воситалари сон миқдори ва транспорт схемаларини танлашни асослаб бериш учун хизмат қилади. Юк оқимларини аниқлаш қурилиш материаллари, ярим тайёр махсулотлар, йиғма қурилиш конструкуцияларига бўлган талаб – эҳтиёжнинг умумий йиғинди графиги асосида бажарилади. Хўжалик – маиший турмуш мақсадларида фойдаланилувчи юкларнинг ҳажми ишлаб чиқаришда банд бўлган битта ишчига нисбатан йил давомида 1,6 – 2,2 тонна юк ҳисобида ҳисоблаб чиқилади. Бошқа турдаги қолган юклар таҳминан, умумий юклар оқимининг 10 – 15% қисми миқдорида қабул қилинади. Қурилишга юкларнинг келиб тушиши бир текисда бўлмаслигида бир текис эмаслик коеффиценти ҳисобга олинади, бу коеффицент қуйидаги қийматларда қабул қилинади: жумладан, умумий мақсадларда фойдаланишга оид темир йўллар орқали келиб тушувчи юклар учун – 1,3 – 1,5; маҳаллий миқёсда корхоналар ва омборлардан келиб тушувчи юклар учун, шунингдек хўжалик – маиший турмуш мақсадларида фойдаланишга мўлжалланган ва бошқа турдаги юклар учун – 1,1 – 1,5 га тенг ҳисобланади. Download 375 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling