Қурилиш машиналари паркини ташкил этиш ва улардан фойдаланиш, Қурилишда транспортни ташкил этиш
Ишларнинг механизациялаштирилиши кўрсаткичлари
Download 375 Kb.
|
17 -маъруза
- Bu sahifa navigatsiya:
- Механик қуролланиш кўрсаткичи
- Энергия билан қуролланганлик кўрсаткичи
Ишларнинг механизациялаштирилиши кўрсаткичлари – қурилиш – монтаж ишларининг механизациялаштириш билан қамраб олиниши даражасини тавсифлаб беради, бу кўрсаткич ишларнинг механизациялаштирилиши даражаси ва мажмуавий механизациялаштириш даражаси сифатида хизмат қилади.
Ишларнинг механизациялаштирилиши даражаси – (% ҳисобида) асосий операциялар механизмлар орқали бажарилувчи, механизациялаштирилган ишларнинг – (м3, м2, т) машиналар ва қўлда бажарилувчи умумий ишлар ҳажмига – (м3, м2, т) нисбатини белгилаб беради: . (20.1) Мажмуавий механизациялаштирилиш даражаси – (% ҳисобида) мажмуавий механизациялаштирилган ишлар ҳажмининг – механизациялаштирилган ишлар ҳажмига – нисбати билан аниқланади: . (20.1) Механик қуролланиш кўрсаткичи – қурилиш ва монтаж ташкилотларининг механизациялаштирилиш воситалари билан жиҳозаланганлигини тавсифлаб беради ва қурилишнинг механик жиҳатдан қуроллантирилганлиги ёки меҳнатнинг механик жиҳатдан қуроллантирилганлиги кўрсаткичи сифатида белгиланади. Қурилишнинг механик қуроллантирилганлиги – (% ҳисобида) механизация воситаларининг баланс қийматининг – (минг рубль ҳисобида) хусусий кучлар билан бажарилувчи қурилиш – монтаж ишларининг умумий қийматига – (минг рубль ҳисобида) нисбатини белгилаб беради: . (20.3) Меҳнатнинг механик жиҳатдан қуроллантирилиши – қурилиш машиналари ва механизмлари баланс қийматининг – (минг рубль ҳисобида) қурилишда банд бўлган ишчиларнинг рўйхат таркибидаги ўртача сон миқдори қийматига – нисбатини ифодалайди: . (20.4) Энергия билан қуролланганлик кўрсаткичи ўз мазмун – моҳиятига кўра, механик жиҳатдан қуролланганлик кўрсаткичига ўхшаш ҳисобланади. Бунда ўзаро фарқланиш энергетик жиҳатдан механизациялаштиришни баҳолашда ифодаланиб, бу ҳолат меҳнат иш унумдорлиги ўсиши билан машиналарнинг истеъмол қилинувчи қуввати ортиши ўртасидаги боғлиқликни тавсифлаб беради. Қурилишнинг энергия билан қуроллантирилганлиги – хусусий кучлар эвазига бажарилувчи, қурилиш – монтаж ишларининг 1 миллион рубльга тўғри келувчи йиллик ҳажмига – С (млн сўм ҳисобида) мос келувчи, қурилиш машиналарига ўрнатилган двигателларнинг умумий қувватини – (кВт ҳисобида) белгилаб беради: . (20.5) Ҳозирги вақтда қурилишнинг энергия билан қуроллантирилганлиги 1 млн сўм ҳисобига 200 – 300 кВт ни ташкил қилиши қайд қилинган (1984 – йил нарҳлари асосида келтирилган маълумот). Меҳнатнинг энергия билан қуроллантирилганлиги – қурилишда белгиланган ишларни бажариш билан банд бўлган, битта ишчи ҳисобига тўғри келувчи, қурилишда фойдаланилувчи машиналар ва механизмларга ўрнатилган двигателларнинг умумий йиғинди қуввати – ни ифодалайди: . (20.6) Download 375 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling