Қурилиш машиналари паркини ташкил этиш ва улардан фойдаланиш, Қурилишда транспортни ташкил этиш


V шакл – бунда қурилиш техникалари якка тартибдаги хусусий мулк эгасининг ихтиёрида бўлиши қайд қилинади. Механизация бошқармаси


Download 375 Kb.
bet5/16
Sana24.12.2022
Hajmi375 Kb.
#1060090
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   16
Bog'liq
17 -маъруза

V шаклбунда қурилиш техникалари якка тартибдаги хусусий мулк эгасининг ихтиёрида бўлиши қайд қилинади.
Механизация бошқармаси – бу мустақил ҳолатдаги хўжалик ҳисобига эга бўлган, пудрат тартибида фаолият олиб борувчи ташкилот ҳисобланиб, бошқа пудратчилардан фарқ қилиб, унинг фаолияти қурилиш – монтаж ташкилотларининг бажарувчи ишлари билан доимий ва узлуксиз тарвсифда боғлиқликка эга ҳисобланади. Одатда, механизация бошқармаси мажбуриятлари белгиланган муддатларда ва сифатли кўринишда ишларни бажариш, ўз вақтида зарурий механизация воситаларини ажратиш ва уларнинг ҳалокатсиз иш бажаришини таъминлашдан ташкил топади.
Қурилиш ташкилотлари машиналарнинг узлуксиз иш бажариши учун шарт – шароитларни яратиб беришлари талаб қилинади. Уларнинг мажбуриятлари таркибига механизация бошқармасига лойиҳа – смета хужжатларини ва буюртма – топшириқларни ўз вақтида узатиш, ишлар фронтини таъминлаш, зарурий турар – жой ва маиший – турмуш мақсадларида фойдаланилувчи иншоотларни тақдим этиш, меҳнат муҳофазаси бўйича чора – тадбирларни амалга ошириш, ишлар тугалланиши билан эса – ишларни қабул қилиш ва бажарилган ишлар учун тўловларни амалга ошириш кабилар киритилади. Қурувчилар ва механизаторлар ўртасидаги ўзаро муносабатлар меҳнатнинг иш унумдорлиги, қурилишнинг давомийлиги ва қийматига ҳал қилувчи даражада боғлиқ ҳисобланади.
Қурилиш – механизация трестлари бир нечта механизация бошқармаларини бирлаштиради. Трест аппаратининг таркиби қуйидаги бўлимлардан ташкил топади: жумладан, машиналар паркига техник хизмат кўрсатиш ва таъмирлаш ишлари билан шуғулланувчи, қурилиш ташкилотларига машиналарни тақдим этиш ва улардан фойдаланишни йўлга қўювчи, фойдаланишга оид – ишлаб чиқариш бўлими; режалаштириш, техник, эҳтиёт қисмлар бўлимлари, таъминот, ҳисобхона ва бошқа бўлимлар. Ушбу кўринишда, «Мосстроймеханизация – 1» (1 – Москвақурилишмеханизация) трести (1 – расм) умумий қурилишга оид ва ихтисослаштирилган трестлардан хизматларини амалга ошириб, унинг таркибига 1 – МБ (минорали кранлар), 2 – МБ (ер қазиш техникалари – жумладан, экскваторлар, бельдозерлар, думперлар), 7 – МБ (занжирли ва дам солинувчи ғилдиракли ўқли кранлар ва автокранлар), 14 – МБ (компрессорлар, автоюкловчилар, ҳаракатчан электростанциялар, автоминоралар ва кичик қувватли механизация воситалари) кабилар киритилади. Механизация бошқармасининг тузилиши схемаси 2 – расмда кўрсатилган.




Download 375 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   16




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling