Қурилиш машиналари паркини ташкил этиш ва улардан фойдаланиш, Қурилишда транспортни ташкил этиш


Қурилиш машиналарига бўлган эҳтиёжни ҳисоблаш


Download 375 Kb.
bet3/16
Sana24.12.2022
Hajmi375 Kb.
#1060090
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   16
Bog'liq
17 -маъруза

2. Қурилиш машиналарига бўлган эҳтиёжни ҳисоблаш
Қурилишни ташкиллаштириш лойиҳаси (ҚТЛ) босқичида қурилиш – монтаж ишларининг 1 млн рубль ҳисобига тўғри келувчи смета қиймати бўйича қурилиш машиналарига бўлган эҳтиёж аниқланиши учун меъёрий кўрсаткичлар бўйича ҳисоблашлар амалга оширилади. Эҳтиёжлар меъёрлари таркибига қурилиш ташкилотининг хусусий кучлари ҳисобига белгиланган ишларни бажариш учун қурилиш машиналарининг асосий турларига бўлган эҳтиёж киритилади, шунингдек бунда қурилиш балансида бўлган ишлаб чиқариш корхоналарининг мшиналарга бўлган эҳтиёжлари ҳисобга олинади.
1 – жадвалда келтирилган, эҳтиёж кўрсаткичи қурилиш соҳалари бўйича дифференциалланган бўлиб, танлаш асосида акс эттирилган. Ҳисоблашлар давомида меъёрийлаштириш манбалари асосида мўлжал олинган ҳолда ва асосий қийматларга жорий қийматлар бўйича тузатишлар киритилиши асосида, 1 – ҳудудий минтақа шароитларида қурилишнинг смета қийматини келтириш учун тузатиш коеффицентларини киритиш талаб қилинади. Келтирилган кўрсаткичлар машиналарнинг умумий қувватини ҳисоблаш имконини беради, бироқ типга оид ўлчамлар нисбатлари истеъмол қилинаётган қийматлардан сезиларли даражада фарқланиши мумкин ва шу сабабли, ҳисобланган умумий қувват доирасида қурилишнинг аниқ шарт – шароитлари ҳисобга олиниши асосида аниқлик киритилиши мумкин.
1 – жадвал

Т/р (№)

Машиналар

Қора металлургия

Рангли металлургия



Кимё саноати



Машина ишлаб чиқариш



Целлюлоза – қоғоз ва ёғочни қайта ишлаш саноати



Қурилиш материаллари ишлаб чиқариш саноати ва қурилиш индустрияси

Енгил саноат ва саноатнинг бошқа тармоқлари



Турар – жойлар ва маданий – маиший мақсадларда фойдаланилишга мўлжалланган қурилишлар

500 000 гача аҳоли истиқомат қилувчи шаҳарлар, ишчи посёлкаларда

500 000 дан ортиқ аҳоли истиқомат қилувчи шаҳарларда

1

Чўмичининг сиғими 2,5 м3 гача бўлган, бир чўмичли экскваторлар

1,42

1,35

1,77

0,92

1,09

1,06

0,72

0,41

0,39

2

Кўп чўмичли экскваторлар (дона)

0,15

0,15

0,1

0,07

0,1

0,09

0,08

0,045

0,03

3

Скреперлар (чўмичининг м3 сиғими)

2,32

1,72

2,14

2,24

1

1,2

1,65

0,075



4

Шартли қуввати 74 кВт (100 л.с) га тенг бульдозерлар (дона)

2,18

1,93

1,95

1,75

2,84

1,5

1,47

1,53

1,14

5

Автогрейдерлар (дона)

0,3

0,25

0,25

0,2

0,28

0,15

0,25

0,16

0,1

6

Қозиқ қоқиш қурилмалари (дона)

0,32

0,19

0,18

0,33

0,13

0,16

0,12

0,024

0,024

7

Бурғуловчи ва бурғуловчи – кўтариш дастгоҳлари

0,32

0,23

0,29

0,33

0,04

0,12

0,18

0,12

0,08

8

Минорали кранлар (юк кўтариш қий)

6,2

5,24

5,24

4,93

5,33

6,8

7,24

7,5

9,23

9

Занжирли кранлар (юк кўтариш қиймати, т)

9,65

8,65

10,15

10,82

2,54

8,65

6,75

2,35

3,03

10

Дам солинувчи ғилдиракли кранлар (юк кўта
риш қиймати, т)

6,66

4,35

5,46

5,69

11,83

4,85

6,53

5,1

2,82

11

Автомобил кранлари (юк кўта
риш қиймати, т)

7,89

9,55

8,12

7,32

2,83

5,76

8,24

7,64

4,15

12

Темир йўл кранлари (юк кўта
риш қиймати, т)

0,91

0,86

0,96

0,23



0,36

0,85





13

Трактор кранлар (юк кўтариш қий
мати, т)

1,07

0,2

0,2

0,21

0,48

0,49

1,05



0,27

14

Қувур ўрна
тувчилар (юк кўта
риш қиймати, т)

5,95

4,17

5,14

4,75

1,43

5,4

5,86

0,21

1,25

15

Қурилиш кўтариш мосламалари (юк кўтариш қиймати, т)

0,33

0,23

0,22

0,27

0,29

0,25

0,22

0,39

0,47

16

Бир чўмичли юкловчилар (юк кўтариш қиймати, т)

3,17

1,7

1,7

1,54

2,38

1,62

1,36

0,49

0,38

17

Автоюкловчилар (дона)

0,17

0,03

0,2

0,21

0,32

0,17

0,24

0,12

0,06

18

Ҳаракатчан компрессорлар (иш бажариш унумдорлиги куб.м/мин)

7,94

11,14

7,14

5,7

5,34

13,33

3,8

4,84

3,06

19

Қуввати 30 кВт ва ундан ортиқ бўлган, ҳаракатчан элек
тростанциялар

0,98

20,83

11,68

8,77

3,57

31,37

12

16,93

24,19

Ишлаб чиқариш ишлари лойиҳаси (ИЧИЛ) босқичида қурилиш машиналарига бўлган талаб – эҳтиёж қуйидаги келтирилган иккита услубларидан бири бўйича бажарилиши керак бўлган ишларнинг физик (сметада белгиланган) ҳажмидан келиб чиқиб, аниқланади:

  • ҚМвҚ (IV қисм «Смета меъёрлари») бўйича машина вақти сарфлари меъёрлари бўйича;

  • Қурилишнинг маҳаллий шарт – шароитлари ҳисобга олиниши асосида, тегишли идоралар томонидан белгиланувчи, машина ишлари меъёрлари бўйича.



3. Қурилиш машиналари паркидан фойдаланишнинг ташкилий шакллари
Қурилиш машиналари паркининг ташкил қилиниши ва структураси шакллари у хизмат кўрсатувчи, яъни унинг бажарувчи ишлари турлари ва ҳажми асосида, қурилиш – монтаж ташкилотининг шакли ва структурасига боғлиқ бўлиб, қурилишнинг ҳудудий концентрацияланиши даражаси бўйича аниқланади. Санаб ўтилган омиллар фойдаланилувчи ташкилотнинг ихтисослаштирилиши имкониятларини олдиндан белгилаб беради ва унинг ривожланиши моҳиятига таъсир кўрсатади.
Қурилиш машиналаридан фойдаланишнинг асосий тўртта ташкилий шакллари мавжуд ҳисобланади. Улар бирламчи қурилиш ташкилотлари ўртасидаги ўзаро муносабатлар ва улар ўртасидаги ҳисоб – китоблар тартиби асосида белгиланувчи маълум бир аниқликдаги тавсифларга мувофиқ келади.
I шаклбунда қурилиш машиналари қурилиш ташкилотининг (Қурилиш – монтаж бошқармаси, Ҳаракатчан механизациялаштирилган колонналар ва бошқалар) балансида бўлиш белгиланади. Машиналарнинг сақлаб турилиши ва фойдаланилишини бош механик хизмати бошқаради. Чизиқли тавсифда иш бажарувчи ишчилар томонидан келиб тушувчи аризалар бўйича машиналар объектларга ажратилади. Сменага оид баённомада тасдиқланган ва берилган бошқарманинг режага оид – ҳисоб – китоблар қийматларида белгилаб қўйилган тартибда, бажарилган иш соатлари миқдори бўйича механизмларнинг бажарган ишлари ҳисоб – китоблари қиймати тегишли объектларнинг қурилиш қиймати таркибига киритилади. Паркнинг бу кўринишда ташкил қилиниши шаклида машиналарга хизмат кўрсатиш ва уларни таъмирлашни ташкил қилишда катта қийинчиликлар юзага келиши қайд қилинади. Унча кўп бўлмаган сонда жуда турли хилдаги техникалар катта кўламдаги машиналар паркида кузатилгани каби, кенг кўламдаги эҳтиёт қисмлар номенклатурасини талаб қилади. Бу шароитларда зарурий базани яртиш қийинлашади, жумладан замонавий даражадаги диагностик ва таъмирлаш қурилмаларига эга бўлиш, малакали (профессионал) таъмирловчиларга эга бўлган устахоналарни жамлаш ишлари сезиларли даражада қийинчилик туғдиради.
Ишлаб чиқариш ишларининг сезиларсиз кўламда бўлиши техникалардан тўла қимматли тарзда фойдаланиш имконини бермайди. Шунингдек, кенг кўламдаги ишлар фронтларининг мавжуд эмаслиги ишлар давомида тўхталишлар юзага келишига олиб келади. Катта қийматдаги иш бажариш унумдорлигига эга бўлган машиналар кўпинча ҳолатларда кичик ҳажмдаги ишлар билан банд бўлиши қайд қилинади, ушбу кўринишда бу ташкиллаштириш шакли турли хил қувватга эга бўлган бир хил турдаги машиналарни етарлича миқдорда жамлаш ва сақлаш имкониятларини бермайди. Гарчи, умумий кўринишда қурилиш техникаларини бу кўринишдаги шаклда сақлаш ва фойдаланиш ишлаб чиқаришни интенсификациялаш (жадаллаштириш) талабларига жавоб беради, шу билан бир вақтда, бу шакл узоқ масофада жойлашган ҳудудларда иш олиб бориш шароитларида, шунингдек ҳаракатчан механизациялаштирилган колонналар ёки қурилиш – монтаж поезди типидаги ҳаракатчан тавсифга эга бўлган қурилиш ташкилотларида ҳаракатчанлик даражасини оширишда, бундан ташқари бир хил турдаги ихтисослаштирилган ишларни (пайвандлаш, тупроқ қатламининг қотирилиши, кессон тавсифидаги ишлар ва бошқалар) бажаришда бу йўналишдаги ягона ташкилий шакл ҳисобланади.
Бироқ, фойдаланишнинг ушбу қараб чиқилаётган шакли сўзсиз равишда, айрим афзалликларга ҳам эга ҳисобланади: жумладан, бунда машиналар ва уларнинг экипажи қурилиш ташкилоти таркибида бўлиши қайд қилинади, бу ҳолат ўз навбатида қурилиш ташкилоти раҳбарияти томонидан уларга чегаравий даражада тезкорлика топшириқлар берилиши имкониятини яратиб беради; шунингдек машиналарни бошқарувчи машинистлар ва уларни бошқарувчи чизиқли тавсифда фаолият олиб борувчи ишчи – ходимлар, уларнинг турли хил ташкилотлар таркибида иш олиб боришлари шароитига нисбатан солиштирилганда, жамоада белгиланган умумий вазифаларни бажариш мақсадида нисбатан юқори даражада ўзаро чамбарчас боғлиқликка эга бўлиши қайд қилинади.
II шаклбунда қурилиш машиналари қурилиш ташкилотига бўйсинувчи, ихтисослаштирилган механизация бўлими таркибида ва унинг балансида бўлиши қайд қилинади. Техникаларни тақсимлаш ва улардан фойдаланиш, уларнинг иш бажариши бўйича барча ҳисоб – китоб ишларини юритишга тезкор тартибда раҳбарлик қилиш қурилиш – монтаж ташкилоти томонидан амалга оширилади. Қурилиш бошқармаси ижара ёки пудрат тартиби шартлари асосида машиналарни олиши белгиланади. Ҳисоб – китоблар режага оид – ҳисоб – китоблар қийматлари (нарҳлар) бўйича олиб борилади.
Биринчи ташкилий шакл билан солиштирилганда, бу кўринишдаги схема нисбатан кўпроқ даражада оқилона тавсифга эга ҳисобланади, шундай қилиб бу схема қурилиш техникаларининг квалификацияга эга бўлган таркибини сақлаш ва улардан иш бажариш унумдорлиги бўйича яхшироқ фойдаланишни таъминлайди. Бу ҳолатда қурувчилар ва механизаторлар ягона раҳбарлик қўли остида фаолият олиб боришади ва бу қурилиш машиналари ва қурилмаларидан тезкор тартибда фойдаланишни таъминлаб беради.
III шаклбунда қурилиш машиналари ва қурилмалари собиқ механизация трестлари ёки ҳудудий қурилиш бирлашмалари, қурилиш комбинатлари ва ҳакозоларга бўйсинувчи, мустақил ҳолатдаги механиция корхоналари таркибида ва уларнинг балансида бўлиши белгиланади. Ихтисослаштирилган корхоналарда қурилиш техникаларининг концентрацияси (тўпланиши) уларнинг сақланиши ва хизмат кўрсатилиши учун нисбатан юқори даражада қулай шарт – шароитларни яратиб беради, бунда машиналардан уларнинг техник параметрларига мувофиқ тарзда максимал даражада фойдаланиш имкониятлари таъминланади, шунингдек бу ҳолат талаб қилинган вазиятларда кўпроқ сон миқдоридаги машиналарни керакли йўналишга йўналтириш имконини беради.
Собиқ трестлар ва механизация бошқармаларининг сезиларли даражадаги қисми хусусийлаштирилган корхоналардан (ЁАЖ, ЖЧЖ ва бошқалар) ташкил топган бўлиб, бироқ уларнинг ташкилий структураси ўз навбатида, сақлаб қолинган. Шу сабабли, бу ерда улар олдинги, одатланилган номланишлари асосида келтирилган.

Download 375 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   16




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling