Қурилиш машиналари паркини ташкил этиш ва улардан фойдаланиш, Қурилишда транспортни ташкил этиш


Қурилиш ичида транспорт турларини танлаш


Download 375 Kb.
bet15/16
Sana24.12.2022
Hajmi375 Kb.
#1060090
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   16
Bog'liq
17 -маъруза

Қурилиш ичида транспорт турларини танлаш техник, ишлаб чиқаришга оид ва иқтисодий асослардан келиб чиққан ҳолатда амалга оширилади. Техник тартибдаги омилларга юкларнинг олиб келиниши тавсифлари ва у ёки бу турдаги транспорт воситаларининг параметрлари кабилар киритилади. Транспорт воситаларини танлаш ишлаб чиқаришга оид вазиятдан келиб чиқиб амалга оширилади: бунда, жумладан етказиб беришларнинг муддати, йўлларнинг ва транспорт воситаларининг ҳолати, қайта юклашларсиз тавсифда юкларни етказиб бериш имкониятлари ва бошқалар эътиборга олинади. Қурилиш ичида транспортларнинг танланиши ҳам иқтисодий кўрсаткичларни ҳисобга олган ҳолатда амалга оширилади.
Қурилиш ишлаб чиқариши технологиялари қурилиш юкларини етказиб беришни ташкил қилиш схемалари билан боғлиқликка эга бўлиб, бунда маятниксимон, мокисимон ёки мокисимон – маятниксимон схемалар ўзаро фарқланади.
Маятниксимон схемада транспорт воситалари (тиркамали автотортиш воситаси ёки тиркамасиз автотранспорт) юклар тушириб олингунга қадар объектда бўлиши белгиланади.
Мокисимон схемада тортиш воситасининг юкларни тушириб олишда тўхталишларсиз иш бажариш имкониятлари қараб чиқилади.
Бунинг учун транспорт воситасининг юк туширилиши даврида бўлиш вақти давомийлигига боғлиқ ҳолатда ва етказиб беришлар елкаси узунлигига боғлиқ ҳолатда ҳар бир тортиш воситаси учун бир нечта тиркама ажратилади.
Мокисимон – маятниксимон схема – бу олдинги келтирилган схемаларнинг хусусий ҳоли бўлиб, бунда юкларни тушириш вақти юкнинг олиб келиниши вақтига тенг ёки икки марта қийматга фарқ қилади.
Шундай қилиб, транспорт (ташиш) қиймати тортиш воситасининг иш бажариши вақтига боғлиқ бўлиб, келтирилган сўнгги иккита схема нисбатан кўпроқ ёки камроқ давомийликдаги юкларнинг туширилишида иқтисодий жиҳатдан мақсадга мувофиқ деб ҳисобланилади. Бу схема нисбатан йирик ўлчамли конструкцияларни (масалан, фермалар) келтириб бериш ҳолатида қўшимча афзалликларга эга ҳисобланади, бунда улар тезда автотранспорт воситасидан тушириб олишини мумкин эмас. Шунингдек омборга тушириб олиш давомида зарарланиш эҳтимолликлари юзага келади ва қўшимча равишда кенг кўламдаги омбор қурилмалари талаб қилиниши қайд қилинади.* Транспортларнинг иш самарадорлиги кўпгина омилларга боғлиқ ҳисобланади: жумладан, машиналар паркининг машиналар типлари ва уларнинг юк кўтариш қиймати бўйича оптимал даражада жамланиши, транспорт воситаларидан оқилона тарзда фойдаланиш, техник хизмат кўрсатиш ва таъмирлашни ташкил қилиш каби омилларга боғлиқ ҳисобланади.



Download 375 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   16




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling