1 – расм. Қурилиш юкларини ташиб келтириш учун ихтисослаштирилган автотранспорт воситаларидан фойдаланиш ҳақидаги таснифлашга оид маълумотлар.
Тупроқ, фойдали маъдан тавсифига эга бўлмаган материаллар, шунингдек сочилувчан тавсифдаги суъний иссиқлик изоляцияси мақсадларида фойдаланилувчи материаллар (жумладан, керамзит) барча қурилиш юкларининг 65% қисмини, яъни ўртача 4 000 000 000 000 тоннани ташкил қилади. Бу материаллар фақат, автосамосвалларда, самосвал тиркамалари ўрнатилган автопоездларда ва тупроқ ташувчи транспорт воситаларида ташиб келтирилади.
Қоришмалар ва бетон қоришмаси. Унча катта бўлмаган масофаларда автобетон ташувчилардан фойдаланиш, шунингдек объектларнинг жойлашиш масофаси сезиларли даражада узоқ жойлашган ҳолатларда автобетон қориштиргичлардан фойдаланиш етказиб берилувчи бетон қоришмасининг миқдорий ва сифат жиҳатидан сақланишини кафолатлайди. Ўз навбатида, замонавий технологияларда тарқатувчи махсус мослама қисмига эга бўлган бензин ташувчи автомобиллар ҳажмига кўра унчалик катта бўлмаган бетон ишлари (устунлар тагини қотириш, таъмирлаш ишлари ва ҳакозолар) эҳтиёжларини таъминлаш учун фойдаланилади.
Самосвалларда ташиш жараёни етказиб берилувчи қоришмаларнинг сифат даражаси пасайишига олиб келади ва шунингдек материалларнинг сезиларли миқдорда (5 – 6%) йўқотилиши қайд қилинади. Самосваллар ўрнига ихтисослаштирилган қоришма ташишга мўлжалланган – цистерналардан фойдаланишга ўтилиши бевосита ташилувчи қоришманинг сифати сақланишини таъминлаб беради. Бироқ, бунда бошқа бир катта камчилик бартараф қилинмайди, яъни универсал самосвалларда қоришманинг порциялар кўринишида берилишини таъминлаб берувчи дозага ажратишга мослашган қурилма мавжуд эмас, шу сабабли қоришнинг бир хил кўринишда аралаштирилиши ва бир нечта объектларга порциялар кўринишида берилиши таъминланмаган. Шу билан бир вақтда, қоришмаларнинг кичик партиялар (0,5 – 1 м3) кўринишида етказиб берилиши – бу йиғма тавсифга эга бўлган қурилишларга хос бўлган талаб – эҳтиёж ҳисобланади. Кичик партиялар билан таъминлаш айниқса, тиғиз вақт давомида (смена бошланишида) ўз вақтида таъминот амалга оширилишини белгилаб беради, бунда барча объектлар қоришма билан таъминланади; бир вақтнинг ўзида материалнинг катта қийматда тежалишига эришилади.
Айрим ҳолатларда қоришмалар сиғими 1,5 – 2,5 м3 ни ташкил қилувчи, ечиб олинувчи махсус идишлар (бадь) билан жиҳозланган автомашиналар ёрдамида ташилиши амалга оширилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |