Қурилиш меъёрлари ва қоидалари зилзилавий ҳудудларда қурилиш


Download 0.75 Mb.
bet21/44
Sana29.03.2023
Hajmi0.75 Mb.
#1305414
1   ...   17   18   19   20   21   22   23   24   ...   44
Bog'liq
КМК 2.01.03-19 узбек март

KN, кН/м:













DH1 =0,4 м учун

70,00∙104

9,80∙104

75,00∙104

11,00∙104

CT], %

0,5

2,0

0,6

2,5

4.6-жадвал


Асбестоцемент қувурларнинг туташув жойи

Параметрлар

Асбест-цемент муфта

Чўян муфта-да резина-ли халқача-лар билан бекитилган-да

Толали материаллар ва

Резинали халқачалар билан бекитилганда

асбест-цементли қоришма билан бекитилганда

асфальт-битумли мастика билан бекитилганда

KN1, кН/м:













DH1 = 0,119 м учун

44,0∙104

0,82∙104

0,44∙104

0,42∙104

CT], %

0,5

2,3

3

3,2

4.7-жадвал


Бир-бирига киргизиб бириктириладиган сопол (раструбли) қувурларнинг туташув жойи

Параметрлари

Толали материаллар ва

асбест-цементли қоришма
билан бекитилганда

асфальт-битумли
мастика билан бекитилганда

KN1, кН/м:







DH1 =0,24 м учун

1,20∙104

0,25∙104

CT], %

0,5

0,5

4.2.13.8. Чўян, бетон, темирбетон, асбест-цемент ва сопол қувурларнинг ўқи бўйлаб йўналган сейсмик тўлқинлар таъсирида қувурларнинг учма-уч туташув бирикмалари қуйидаги шарт асосида ҳисобланиши керак:


UCT ≤ [UCT]; (4.10)

бу ерда [UСТ] – туташиш жойининг рухсат этилган абсолют деформацияси бўлиб, қуйидаги формуладан топилади:
[UCT] = [εCT] lCT, (4.11)


бу ерда [εСТ] – туташув жойининг рухсат этилган нисбий деформацияси, 4.4 - 4.7-жадваллардан аниқланади.
(4.10) формуладаги UСТ туташув жойининг абсолют деформацияси, қуйидаги формуладан аниқланади:
. (4.12)

Агар ҳисоб натижасида Uct қиймати [Uct] дан катта бўлса, бикирлик коэффициенти қуйидагича бўлган қўшимча деформацияланишга мойил бўлган (податливый стык) туташув жойи ташкил қилинади:


,

масофа оралатиб


.


L>Lk (Lk - мураккаб тугунлар орасидаги масофа) бўлган тақдирда, ўтказувчи қувурларнинг мураккаб тугунлари билан туташадиган жойларига деформацияланишга мойил бўлган қўшимча туташувлар қўйилади. Туташиш жойининг бикирлик коэффициенти қуйидаги шартдан аниқланади:
.

Агар Lk>L ҳолатда бўлса, деформацияланишга мойил бўлган қўшимча туташув жойлари L га тенг масофада оралатиб қўйилиши керак.


4.2.14. Ҳар бир манбадан чиқадиган сув узатгичларнинг сони, одатда, иккитадан кам бўлмаслиги шарт. Тармоқларни ўзгартириш мосламаларининг сони сув узатгичларида иккита авария ҳолати содир бўлиш шартидан келиб чиқиб тайинланиши лозим. Бунда хўжалик-ичимлик эҳтиёжлари учун бериладиган умумий ҳисобий сув сарфининг 30% дан кўп бўлмаган ҳажмда қисқартиришга, ишлаб чиқариш эҳтиёжлари учун – авария ҳолати учун тузилган график бўйича узатилишига рухсат этилади.
III тоифага, шунингдек, асосланган ҳолларда II тоифага мансуб бўлган сув таъминоти тизимларининг сув узатгичларини бир чизиқда ётқизишга рухсат этилади, бунда сиғимларнинг ҳажми 4.2.2 банд талабларига мос равишда қабул қилинади.
Сув ўтказувчи тармоқлар, одатда, ҳалқа шаклда лойиҳаланиши лозим.
4.2.15. Масъул иншоотларнинг зилзилабардошлигини ҳисоблаш 2.6 а) банд бўйича бажариш тавсия этилади.

4.3. КАНАЛИЗАЦИЯ

4.3.1. Мазкур бўлим талаблари “Сув таъминоти” бўлими талабларига қўшимча равишда, сейсмиклиги 7-9 балли ҳудудларда канализация тизимларини лойиҳалашда бажарилиши шарт.


4.3.2. Сейсмик туманларда жойлашган саноат корхоналари ва аҳоли пунктларининг канализациясини лойиҳалашда, канализация ўтказувчи қувурлар ва иншоотларининг шикастланиши натижасида, ҳудудларни оқова сув босиши ҳамда ер ости сувлари ва очиқ сув ҳавзаларининг ифлосланишини олди олинадиган тадбирлар кўрилиши лозим.
4.3.3. Қурилишни сезиларли даражада мураккаблашуви ва қимматлашувига олиб келмаган тақдирда, канализация схемасини танлашда канализация иншоотларини марказлашмаган ҳолда жойлаштириш мақсадга мувофиқ. Шунингдек, тозалаш иншоотларининг технологик элементларини алоҳида секцияларга ажратиш лозим.
4.3.4. Қулай маҳаллий шароитларда оқова сувларни табиий тозалаш усуллари қўлланилиши лозим.
4.3.5. Чуқур ўрнатиладиган биноларни бошқа иншоотлардан камида 10 м ҳамда қувур ўтказувчилардан эса камида 10DH ва 10 м кам бўлмаган масофада жойлаштириш керак.
4.3.6. Насос станцияларда ўтказувчи қувурларнинг насосларга уланиш жойлари яқинида қувур учларининг ўзаро бўйлама йўналишда кўчишини таъминлайдиган эгилувчан бирикишни назарда тутилиши керак (4.2.11.бандга қаранг).
4.3.7. Канализация киритиладиган объект ҳудудларини авария ҳолатида, оқова сувини босишидан сақлаш учун, шунингдек, ер ости сувлари ва очиқ сув ҳавзалари (сув оқим объектлари: дарё, канал ва ҳ.к.) ифлосланишининг олдини олиш учун бир тармоқдан бошқа тармоққа (босимли) ўтишни ташкил қилиш ёки сув объектларига чиқариб ташламайдиган авария резервуарларини қуриш зарур.
4.3.8. Ўтказувчи қувурларнинг тайинланишига, қувурларнинг талаб этилган мустаҳкамлигига, туташувларнинг компенсация қилиш қобилиятига ҳамда техник-иқтисодий ҳисоб натижаларига кўра, босимли ва босимсиз канализация коллекторлари ва тармоқлари учун барча турдаги қувурлар қабул қилиниши мумкин. Бундай шароитда қувурларнинг қўйилиш чуқурлиги худди носейсмик ҳудудлардаги каби қабул қилинади.
4.3.9. Канализация тармоқларининг мустаҳкамлиги қувур материали ва мустаҳкамлик синфини танлаш орқали таъминланиши керак. Бунда “Сув таъминоти” бўлимининг 4.2.13 бандига мувофиқ аниқланадиган қўшимча сейсмик таъсирларни эътиборга олиб, статик ҳисоблар бажарилади. Кн коэффициентининг қиймати 4.8-жадвалдан аниқланади.
4.8-жадвал

Қувурлар

Кн қиймати

Пўлатли

0,12

Чўянли

0,12

Босимли ва босимсиз темирбетондан

0,15

Босимли ва босимсиз асбест-цементдан

0,25

Полиэтиленли

0,20

4.3.10. Туташув жойларининг компенсация қилиш қобилияти ҳисоб асосида аниқланадиган эгилувчан туташиш бирикмаларини қўллаш орқали таъминланиши керак.


4.3.11. Босимли ўтказувчи қувурларни лойиҳалаш “Сув таъминоти” бўлимига мувофиқ амалга оширилади.
4.3.12. Коллекторларни сувга тўйинган грунтлар (тоғ жинслари, ярим тоғ жинслари ва йирик синиқ тошли грунтлар бундан мустасно), намлигига боғлиқ бўлмаган тўкма грунтлар ҳамда тектоник бузилиш излари мавжуд участкаларда жойлаштириш тавсия этилмайди.
Юқорида келтирилган шароитларда коллекторларни жойлаштиришга алоҳида зарурат туғилса, тегишлича техник-иқтисодий асосланган ва мос Давлат назорат идоралари билан келишилган ҳолатларда жойлаштирилиши мумкин. Бунда лойиҳада ўтказувчи қувурларнинг ишончлилигини таъминловчи қўшимча тадбирлар кўзда тутилиши керак.

4.4. БИНОЛАРНИНГ ИЧКИ СУВ ЎТКАЗУВЧИ ҚУВУРЛАРИ ВА


КАНАЛИЗАЦИЯСИ

4.4.1. Сейсмиклик 7-9 балл бўлган ҳудудлар учун сув таъминоти тармоқлари ва иншоотларини лойиҳалашда зилзила натижасида содир бўлиши мумкин бўладиган ёнғинларни ўчириш учун сув узатиш, узлуксиз тарзда ичимлик суви билан таъминлаш, шунингдек, ишлаб чиқаришнинг зарур эҳтиёжлари учун сув етказиб беришни таъминлаш бўйича махсус тадбирлар (рухсат бериладиган жойларда авария насос қурилмаларини, электр ускуналарини ўрнатиш ва ҳ.к.) назарда тутилиши лозим.


4.4.2. Сейсмиклиги 8 ва 9 балли туманларда жойлашадиган саноат корхоналари биноларининг сув таъминоти тизимларини лойиҳалашда, сув узатишнинг тўхтатилиши оқибатида авария ҳолати ёки катта миқдорда моддий зиён келтириши мумкин бўлган ҳолларда, бир-бирига боғлиқ бўлмаган иккита мустақил сув таъминоти манбасидан фойдаланувчи иккита кириш жойини назарда тутиш керак.
4.4.3. Қувурларни бинолар ва иншоотлар деворларнинг теримига ва пойдеворларига бикир маҳкамланишига рухсат этилмайди. Девор ва пойдеворлардан ўтувчи қувурлар учун қолдириладиган туйнуклар ўлчами - қувур атрофи бўйлаб теримда 0,2 м дан кам бўлмаган кенгликдаги тирқиш қолишини таъминлаши зарур. Тирқиш ёнмайдиган эластик материал билан тўлдирилиши лозим. Сиғимли иншоотларнинг деворларидан қувурларнинг ўтиши деворга ўрнатилган сальникларни (қувур сирти билан тирқиш орасини зич ёпадиган ҳалқасимон резинали деталь) қўллаш орқали амалга оширилади.
4.4.4. Бино пойдеворлари остида ётқизиладиган қувурлар (пўлат ёки темирбетон қувурлардан ясалган) ғилофлар ичидан ўтказилиши лозим. Бунда ғилоф юқориси билан пойдевор ости орасидаги масофа 200 мм дан кам бўлмаслиги шарт.
4.4.5. Сейсмиклиги 7-8 балли туманларда биноларнинг ичида деформация чоклари билан кесишган жойларида ўтказувчи қувурларга компенсаторлар ўрнатилиши лозим.
Сейсмиклик 9 балл бўлган ҳудудларда ички сув ўтказувчи қувурлар бино деформация чокларини кесиб ўтишига рухсат этилмайди.
4.4.6. Кириш қисмларида ўлчов ускуналари олди, шунингдек, қувурларнинг насослар ва бакларга уланиш жойлари яқинида ўтказувчи қувурларнинг буралиш ва бўйлама кўчишини таъминлайдиган эгилувчан бирикиш назарда тутилиши керак.
4.4.7. Сув ўтказувчи қувурларнинг кириш қисмлари, ички сув ўтказувчи тармоқлари, насос ускуналарининг ўтказувчи қувурлари, сувни тозалаш ва тайёрлаш ускуналари, шунингдек, сув босими ҳосил қилувчи бакларининг вертикал ўтказувчи қувурларини пўлат ёки оғир типдаги полиэтилендан тайёрлаш мақсадга мувофиқ.
Бу мақсадлар учун чўян, асбестцемент, шиша ҳамда енгил ва ўртача типдаги полиэтилен қувурларни ишлатишга рухсат этилмайди.
4.4.8. Пўлат қувурларнинг бирикиш чокларини ҳосил қиладиган пайванд ишларини бажаришда пайванд бирикмалар билан қувур танасининг мустаҳкамлиги бир хил бўлишини таъминлаш керак. Қўлда газ билан пайвандлашга рухсат этилмайди. Бинога кириш қисмларида ва тарқатувчи тармоқларининг диаметри DН>25 мм бўлган ҳолларда, ўтказувчи қувурларнинг пайванд бирикмалари қопланадиган муфталарни пайвандлаб кучайтирилиши лозим.
4.4.9. Ёнғин ўчириш гидрантлари ҳамда ўтказувчи қувурлардаги задвижкалар билан жиҳозланган қудуқлар – атрофдаги бино ва иншоотларнинг қулашидан ҳосил бўладиган вайрона остида кўмилиб қолишининг энг кичик эҳтимолига кўра ўрнатилиши керак.
4.4.10. Бино (иншоот) ларнинг девор теримлари ва пойдеворларига канализация қувурларини бикир маҳкамлашга рухсат этилмайди. Девор ва пойдеворлардан ўтувчи қувурлар учун қолдирилган туйнуклар ўлчами - қувур атрофи бўйлаб 0,2 м кам бўлмаган кенгликда тирқиш қолишини таъминлаш зарур. Тирқиш сув ва газ ўтказмайдиган эластик материал билан тўлдирилиши керак.
4.4.11. Канализация қувурлари бинолар деформация чокларининг конструкцияларини кесиб ўтишига рухсат этилмайди.
4.4.12. Сейсмиклиги 8 ва 9 балли ҳудудларда ётқизиладиган раструбли қувурлар ва муфталар ёрдамида туташтириладиган қувурларнинг туташиш жойларида мумкин бўлган чўкишларнинг компенсацияси таъминланиши керак. Бунинг учун резинали зичловчи ҳалқалардан фойдаланиш мақсадга мувофиқ.
4.4.13 Вертикал қувурларнинг вертикал ҳолатдан горизонтал ҳолатга ўтадиган бурилиш жойларида бетон таянчлар ўрнатилиши кўзда тутилиши керак.

4.5. ИССИҚЛИК ТАРМОҚЛАРИ


4.5.1. Сейсмиклиги 8 ва 9 балли ҳудудларда, II типдаги чўкувчан, шўрланган ва кўпчийдиган грунтлардан иборат бўлган ишлов берилаётган ҳудудларда иссиқлик тармоқлари ва уларнинг иншоотларини лойиҳалашда, мазкур меъёрлар ва қоидаларнинг талаблари билан бирга, биринчи бўлим талабларини ҳам ҳисобга олиш зарур.


II типдаги чўкувчан грунтларда қуриладиган сиғимли иншоотларни лойиҳалашда “Сув таъминоти” бўлимининг талаблари ҳам бажарилиши лозим.
Изоҳ: I типдаги чўкувчан грунтларда иссиқлик тармоқлари лойиҳаланганда ушбу бўлим талаблари эътиборга олинмайди.
4.5.2. Қувур диаметрига ва иссиқлик ташувчисининг параметрларига боғлиқ бўлмаган ҳолда қулфли, тартибга солувчи ва сақловчи арматуралар пўлатдан ишланиши лозим.
4.5.3. Секцияларга ажратадиган “задвижка”лар орасидаги масофа 1000 м дан ортиқ қабул қилинмаслиги зарур. Асосланган ҳолда транзит ўтказувчи қувурларда ушбу масофани 3000 м гача узайтириш мумкин.
4.5.4. Ташқи иссиқлик тармоқларида нометалл қувурлар ётқизилишига рухсат этилмайди.
4.5.5. Иссиқлик тармоқларини газ ўтказувчи қувурлар билан биргаликда, газ босимидан қатъий назар, каналларда ёки туннелларда ўтказишга рухсат этилмайди.
Иссиқлик тармоқлари табиий газ ўтказувчи қувурлар билан биргаликда фақат газ босими 0,005 МПа дан юқори бўлмаганда, квартал ичи туннеллари ва умумий траншеяларда ётқизишга рухсат этилади.
4.5.6. Иссиқлик тармоқларининг бинолари ва иншоотлари учун ҳисобий сейсмиклик қурилиш туманининг сейсмиклигига тенг деб олиниши керак.
4.5.7. Иссиқлик тармоқларини каналсиз ётқизиш диаметри DH < 400 мм бўлган ўтказувчи қувурлар учун рухсат этилади.
4.5.8. Транзит иссиқлик тармоқларини тураржой, жамоат ва ишлаб чиқариш бинолари остидан, шунингдек бино деворлари, фермалари, устунлари ва б. устидан ётқизишга рухсат этилмайди.
4.5.9. Иссиқлик тармоқларининг ўтказувчи қувурларини бино деворлари ва пойдеворларидан ўтиш жойларида қувур иссиқлик сақловчи конструкциясининг сирти ва туйнукнинг юқори қирраси орасида 200 мм дан кам бўлмаган кенгликда тирқиш қолдирилиши лозим. Тирқиш сув ва ҳаво ўтказмайдиган эластик материаллар билан тўлдирилиши лозим.
4.5.10. Ўтказувчи қувурларни насосларга, сув иситиш ускуналарига ва бакларга туташадиган жойларида ўтказувчи қувурларнинг бўйлама ва бурчакли кўчишини таъминловчи тадбирлар кўрилиши лозим.
4.5.11. Сальникли пўлат компесаторларни қўллаш фақат ер остидан ўтказиладиган диаметри DH>400 мм бўлган иссиқлик тармоғининг қувурлари учун рухсат этилади.
Сальникли компенсаторларнинг ҳисобий компенсация қилиш қобилиятини компенсаторлар конструкциясида назарда тутилган қийматга нисбатан 100 мм кам қабул қилиш лозим.
4.5.12. Қувурларнинг “каток”симон ва шарсимон қўзғалувчан таянчларини таянч сифатида қўллашга рухсат этилмайди.
4.5.13. Ер устида ётқизиладиган тармоқлар учун эстакадалар ёки баландлиги 1,2 м дан ошмаган алоҳида турувчи паст таянчлар қўлланилиши керак. Иссиқлик тармоқ қувурларини алоҳида турувчи баланд таянчларга ётқизиш ва қувурлардан таянчлар орасидаги боғловчи сифатида фойдаланишга рухсат этилмайди.

4.6. ГАЗ ТАЪМИНОТИ


4.6.1. Сейсмиклиги 7, 8 ва 9 балли ҳудудлар учун газ таъминоти тизимларини лойиҳалашда биринчи бўлим талаблари ҳисобга олиниши зарур.


4.6.2. Газ тақсимотини тартибга солиш пунктлари (ГРП), газ тўлдириш станциялари (ГНС), газ тўлдириш пунктлари (ГНП), баллонлар учун оралиқ омборхоналар (ПСБ), автомобилларни газ билан тўлдириш станциялари (АГЗС) ва газ ўтказиш трассалари қурилиш майдончаларининг сейсмиклиги сейсмик микротуманлаштириш ёки биринчи бўлим кўрсатмаларига мувофиқ аниқланади.
4.6.3. Ички газ ускуналари одатий қурилиш шароитлари учун келтирилган кўрсатмаларга мувофиқ лойиҳаланиши керак.
4.6.4. Аҳоли сони 1 млн. кишидан ортиқ сейсмиклиги 7 балл ва ундан юқори бўлган шаҳарлар, шунингдек, аҳоли сони 100 мингдан ортиқ сейсмиклиги 8 ва 9 балли шаҳарлар учун газ таъминотини лойиҳалашда, шаҳарнинг қарама-қарши томонларида жойлашган иккитадан кам бўлмаган газни тақсимловчи станциялар (ГРС) ни назарда тутиш керак. Технологик жараёнлар узлуксиз кечадиган корхоналар учун, одатда, газни узатиш шаҳарнинг иккита газ ўтказувчи қувурларидан амалга оширилиши лозим.
4.6.5. Кириш босими 0,6 МПа (6 кгк/см2) дан юқори бўлган ГРП учун ва технологик жараёнлари узлуксиз кечадиган корхоналарнинг ГРПлари учун уларнинг қулаш эҳтимоли бор зонасидан ташқарида жойлашган газ узатилишини тўхтатиш ускуналари билан жиҳозланган ташқи айланма газ ўтказгич (байпас) лар назарда тутилиши лозим.
4.6.6. (4.6.4) бандда кўрсатилган аҳоли пунктлари ва объектларининг газ таъминоти учун мўлжалланган юқори ва ўрта босимли газ ўтказувчи қувурларини ҳалқа кўринишда лойиҳалаб, газ узатилишини тўхтатиш ускуналар билан секцияларга ажратилиши шарт.
4.6.7. Ер остида ётқизиладиган газ ўтказувчи қувурларда назорат қувурчалари (трубкалари) ни қуйидаги қисмларда ўрнатиш керак:
а) газ ўтказувчи қувурларнинг уланадиган жойларида;
б) газ ўтказувчи қувурларнинг бурилиш бурчакларида;
в) каналларда ётқизилган ер ости муҳандислик тармоқлари билан кесишган жойларида;
г) биноларга кириш жойларида.
4.6.8. Қулфли арматура (газ узатилишини тўхтатиш ускуналари) ни жойлаштириш оддий шароит учун ишлаб чиқилган кўрсатмаларга мувофиқ амалга оширилиши керак.
4.6.9. Газ ўтказувчи қувурларнинг бино ва қудуқ деворларидан ўтадиган жойларида қувур ва ғилоф орасини газ ўтказувчи қувурларнинг мумкин бўлган силжишига тўсқинлик қилмайдиган, сув ўтказмайдиган эластик бекитилишини кўзда тутиш керак.
4.6.10. Сейсмиклиги 8 ва 9 балли ҳудудларда ер устида ётқизиладиган газ ўтказичлари ўз-ўзини компенсациялай олмаса, қуйидаги жойларда компенсацияловчи мосламалар ўрнатилиши зарур: табиий ва сунъий тўсиқлар билан кесишган жойларида; газ ўтказувчи қувурларларнинг пойдеворларга ўрнатилган ускуналар (суюлтирилган углеводород газ сақланадиган СУГ резервуарлар, компрессорлар, насослар вa ҳ.к.) билан уланиш жойларида; шунингдек, биноларга кириш жойларида.

4.7. МАГИСТРАЛ ЎТКАЗУВЧИ ҚУВУРЛАР



4.7.1. Сейсмиклиги 7 балл ва ундан юқори бўлган туманларда ер устида ҳамда 8 балл ва ундан юқори бўлган туманларда ер остида ётқизиладиган ўтказувчи қувурларнинг тўғри чизиқли қисмларини ва уларнинг тармоқларини лойиҳалаш сейсмик таъсирларни эътиборга олиб амалга оширилиши керак.
4.7.2. Ўтказувчи қувурларнинг зилзилабардошлиги қуйидаги тадбирлар асосида таъминланиши шарт:
- сейсмик жиҳатидан қулай бўлган трасса участкаларини ва қурилиш майдончаларини танлаш;
- рационал конструктив ечимлар ва антисейсмик тадбирларни қўллаш;
- ўтказувчи қувурларни мустаҳкамлик ва устуворликка ҳисоблашда, қўшимча мустаҳкамлик заҳирасини қабул қилиш.
4.7.3. Сейсмик туманларда ўтказувчи қувурларнинг трассасини танлашда қия тоғ ёки тепалик ён бағирлардан иборат участкаларини, устувор бўлмаган ва чўкувчан грунтли участкаларни, тоғ қазилма ва фаол тектоник бузилиши мавжуд ҳудудларни, шунингдек, сейсмиклиги 9 баллдан юқори бўлган участкаларни четлаб ўтиш керак.
Юқорида санаб ўтилган шароитларда ўтказувчи қувурларни ётқизишга ўта зарурат туғилса, тегишлича техник-иқтисодий асосланган ва мос Давлат назорат идоралари билан келишилган ҳолатларда рухсат этилади. Бунда лойиҳада ўтказувчи қувурларнинг ишончлилигини таъминлаш бўйича қўшимча тадбирлар кўрилиши назарда тутилиши керак.
4.7.4. Сейсмиклиги 7-9 балл бўлган ҳудудларда ётқизиладиган ўтказувчи қувурлардаги барча монтаж пайванд бирикмалар 4.6.1 бандга кўра, ўтказувчи қувур ёки унинг участкаси тоифасига боғлиқ бўлмаган ҳолда радиографик усулда назорат қилиниши керак.
4.7.5. Ўтказувчи қувурларни бино (иншоот) ларнинг деворлари ва жиҳозлар билан бикир бириктирилишига рухсат этилмайди.
Агар бикир бириктиришга эҳтиёж сезилса, эгри чизиқли қўшимча зоналар ҳосил қилиш (вставка) ёки ўлчамлари ва компенсациялаш қобилияти ҳисоб асосида таъминланадиган компенсацияловчи мосламалар кўзда тутилиши лозим.
Ўтказувчи қувурларнинг биноларга кириш (компенсацияловчи, насос ва б.) жойларининг ўлчамлари ўтказувчи қувур диаметридан камида 200 мм катта бўлган туйнук орқали амалга оширилиши керак.
4.7.6. Сейсмиклик хоссалари бўйича бир-биридан кескин фарқ қиладиган грунтлардан ташкил топган трасса участкаларини ўтказувчи қувурлар кесиб ўтганда, қувурларнинг эркин кўчиши ва деформацияланишига имконият яратилиши зарур.
Бундай участкаларда ўтказувчи қувурлар ер остида ётқизилганда, қия траншеялар ҳосил қилиш, ўтказувчи қувурларни йирик қум билан кўмиш ва ҳ.к. тавсия этилади.
4.7.7. Ўтказувчи қувурларнинг трассаси фаол тектоник бузилишларни кесиб ўтадиган участкаларда қувурларни ер устидан ётқизиш мақсадга мувофиқ.
4.7.8. Ўтказувчи қувурларни ер остида ётқизилганда, қувурнинг грунтли асоси зичланиши керак.
4.7.9. Ер устида ётқизилган ўтказувчи қувурларнинг таянч конструкция- лари қувурларнинг зилзила пайтида вужудга келадиган эркин кўчиш имкони таъминланиши керак.
4.7.10. Ер устида ётқизиладиган ўтказувчи қувурларнинг тебранишларини сўндириш учун ҳар бир равоқда, қувур ҳарорати ва узатиладиган маҳсулот босими ўзгаришларидан қувур кўчишига тўсқинлик қилмайдиган сўндиргичлар (демпферлар) ўрнатилиши назарда тутилиши керак.
4.7.11. Трассанинг сейсмик жиҳатдан ўта хавфли участкаларида автоматик тарзда назорат қилиш ва ўтказувчи қувурларнинг аварияга учраган участкаларини узиш тизимларини жойлаштириш назарда тутилиши керак.
4.7.12. Диаметри 1000 мм дан катта бўлган ўтказувчи қувурлар, шунингдек, дарё ва бошқа тўсиқлар мавжуд ҳудудлардан ўтадиган ўтказувчи қувурлар ва атрофдаги грунт массивларининг зилзила вақтида тебранишларини қайд этиши учун Қурилиш вазирлиги билан келишилган ҳолда, муҳандислик-сейсмометрик станцияларни ўрнатиш кўзда тутилиши керак.
4.7.13. Сейсмик туманларда ётқизиладиган ўтказувчи қувурлар учун қувурнинг турли участкаларида содир бўлиши мумкин бўлган зилзила интенсивлиги – сейсмиктуманлаштириш маълумотларини ҳисобга олган ҳолда, сейсмик туманлаштириш харитаси ва сейсмик ҳудудларда жойлашган республика аҳоли пунктлари рўйхати бўйича биринчи бўлимга мувофиқ аниқланади.
4.7.14. Сейсмик микротуманлаштиришни амалга оширишда чегаралари ўтказувчи қувурдан 15 км дан кам бўлмаган коридорда трассасининг барча хавфли участкаси бўйича майдон тектоникаси ҳақида маълумотларга аниқлик киритилиши лозим.
4.7.15. Ер усти ва ер остида ётқизиладиган ўтказувчи қувурлар учун зилзиланинг ҳисобий интенсивлиги биринчи бўлимга мувофиқ белгиланади. Ер остида жойлашган магистрал ўтказувчи қувурларнинг ҳисобий сейсмиклиги ва грунтлар сейсмик тебранишларининг параметрлари - қувур жойлашган чуқурликни эътиборга олинмай, худди ер сиртида жойлашган иншоотлар каби тайинланади.
4.7.16. Ўтказувчи қувур участкалари учун зилзиланинг ҳисобий интенсивлигини белгилашда қурилиш майдончасининг сейсмиклигидан ташқари, ўтказувчи қувурнинг масъуллик даражасини ҳам эътиборга олиш керак. Бунда қувурларнинг характеристикасига боғлиқ ҳолда 4.7.21 бандга мувофиқ қабул қилинадиган юк бўйича ишончлилик коэффициенти К0 (4.9-жадвалга қаранг) ни ҳисобга киритиш зарур.
4.7.17. Сейсмик туманларда ётқизиладиган ўтказувчи қувурларнинг жойлашиши (ер ости, ер сирти, ер усти) га боғлиқ бўлмаган ҳолда, сейсмик таъсирларни эътиборга олган ҳолда юкларнинг асосий ва махсус бирикмасига ҳисобланади.
4.7.18. Сейсмик туманларда ётқизиши мўлжалланган ўтказувчи қувурлар ва уларнинг элементлари 4.7.1 бандга мувофиқ қуйидаги юклар таъсирига ҳисобланиши лозим:
- сейсмик таъсирлар эътиборга олинган ҳолда аниқланадиган шартли статик юкларга. Бунда чегаравий ҳолатлар, худди носейсмик туманларда ётқизиладиган ўтказувчи қувурлар учун қабул қилингани каби олиниши керак;
- қурилиш туманларида ёки сейсмик шароити айнан ўхшаш жойларда олдин содир бўлган зилзилаларнинг сейсмометрик станциялар томонидан қайд этилган (акселерограмма, велосиграмма, сейсмограмма кўринишидаги) ёзувларни таҳлил қилиш асосида аниқланадиган сейсмик таъсирларга.
Энг хавфли сейсмик таъсирларга ҳисоблашда, ўтказувчи қувурларни кўтариб турувчи конструкцияларнинг ноэластик деформацияланишига, уларда қолдиқ деформациялар пайдо бўлишига, маҳаллий шикастланишига ва ҳ.к. рухсат этилади.
4.7.19. Ер усти таянчларга ўрнатилган ўтказувчи қувурлар ҳисоби ўтказувчи қувурнинг ўқи бўйлаб йўналган сейсмик кучлар таъсирларига бажарилади. Шу билан бирга, ўтказувчи қувурдаги зўриқишлар миқдори аниқланади ҳамда ўтказувчи қувурларнинг бўйлама ўқига нисбатан нормал кесим (вертикал ва горизонтал текисликлар) бўйича таянч конструкциялари горизонтал сейсмик кучлар таъсирига текширилади. Бунда ҳисоб билан қуйидагиларни текшириш лозим: ўтказувчи қувурнинг кўчиш миқдори ва унинг таянчдан тушиб кетмаслигини таъминлаш учун ригеллар узунликларининг етарлилиги; ўтказувчи қувурлардаги қўшимча кучланишлар; горизонтал ва вертикал сейсмик юклар таъсирига таянч конструкциялари.
Ўтказувчи қувурлар қўшимча равишда, таянчларнинг ўзаро силжиши натижасида пайдо бўладиган кучлар таъсирига ҳам текширилиши керак.
4.7.20. Ер остида ва тўкма грунтларда ётқизиладиган ўтказувчи қувурлардаги қўшимча кучланишларни қувурларнинг бўйлама ўқи бўйлаб йўналган ва грунтнинг кучланиш ҳолатидан вужудга келадиган сейсмик тўлқин таъсирининг натижаси каби аниқланиши лозим.
4.7.21. Ер ости ва ер сирти (тўкма грунтлар) да ётқизиладиган тўғри чизиқли ўтказувчи қувурлардаги кучланишлар қувур бўйлама ўқи бўйлаб йўналган сейсмик куч таъсирига қуйидаги формуладан топилади:
, (4.13)

бу ерда g=9,81 м/сек2;



Download 0.75 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   17   18   19   20   21   22   23   24   ...   44




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling