Қурилиш меъйёрлари ва қоидалари


Кўприкларда асфальтобетон қопламаларини


Download 1.55 Mb.
Pdf ko'rish
bet35/69
Sana07.02.2023
Hajmi1.55 Mb.
#1174826
1   ...   31   32   33   34   35   36   37   38   ...   69
Bog'liq
shnk-3.06.03-08-u

Кўприкларда асфальтобетон қопламаларини
қуришнинг хусусиятлари 
 
10.86. Кўприкда қопламалар иссиқ ёки иссиқ асфальтобетон қоришма-
ларидан 2 қатламда қурилади. Қопламанинг умумий қалинлиги 7-8 cm 
атрофида бўлиши керак. 
Қуйи қатлам учун майда доналик Б турдаги, устки қатлам учун В турдаги 
ёки қумлик қоришмалар қўлланилади. 
10.87. Кўприклар қопламалари сув ўтказмайдиган асфальтобетон қоришма-
ларидан қурилади. Асфальтобетоннинг сув ўтказмаслиги фаоллаштирилган 
минерал кукунлар ёки ЮФМ қўшилган битумлар қўллаш орқали амалга 
оширилади. Фаоллаштирилмаган минерал кукунлар қўлланган қоришмаларни 
истисно тариқасида кичик кўприклар учун ишлатиш мумкин. 
10.88. Асфальтобетон қоришмасининг сув ўтказмаслигини таъминлаш 
учун минерал материал қисмининг, қолдиқ бўшлиғи ва сувга тўйиниши 10.6-
жадвалда кўрсатилган чегараларидек бўлиши керак. 
10.89. Кўприкларда асфальтобетон қопламалар қуришда юқорида 
кўрсатилган асосий қоидаларга риоя қилиниши шарт. Қоплама қуришда кўприк 
юзаси тоза бўлишига ва қоришмаларни зичлашга катта эътибор бериши лозим. 
Устки қатламни қуйи қатлам қурилган заҳоти кетма-кет ётқизиш ва зичлаш 
талаб қилинади. 
10.90. Тайёр қопламанинг сифатини аниқлаш учун намуна бўлак ёки 
кернлар ҳар бир 1000m
2
юзадан бир намуна, лекин ҳар бир кўприкдан 2 тадан 
кам бўлмаслиги шарти билан олинади. Зичликни баҳолаш 10.91 бўлим талабига 
мувофиқ амалга оширилади. 
Асфальтобетон минера қисмининг ғоваклиги, қолдиқ 
ғоваклиги ва сувга тўйинишига талаблар 


ШНҚ 3.06.03-08 75-бет 
Жадвал 10.6 
Асфальтобе 
тон 
қопламаси 
қатлами 
Асфальто 
бетон тури 
Асфальтобетонни минерал 
қисмининг ғоваклиги, 
ҳажмга нисбатдан % дан 
кўп эмас 
Қолдиқ ғо-
вакли 
ҳажмга 
нисбатдан 

Сувга 
тўйиниш 
ҳажмга 
нисбатдан % 
дан кўп эмас 
Фаолллаштирилган минерал кукун билан 
устки 
қумли 
майда 
донали 
20 
18 
3.0-4.0 
30.4-4.0 
2.5 
3.0 
қуйи 
майда 
донали 
19 
3.0-4.5 
3.5 
Фаолллаштирилган минерал кукун билан 
устки 
қумли 
майда 
донали 
19 
17 
2.5-3.5 
2.0-3.0 
2.0 
2.5 
Қуйи 
майда 
донали 
18 
3.0-4.5 
3.5 
10.91. Асфальтобетон қоплама ғадир-будирлигига Б турдаги қоришма 
таркибидаги қумни майдаланган қум билан алмаштириш орқали эришилади. 
Қоплама юзаси ғадир-будурлигини “қумли қоғоз” га ўхшаш турдаги қумли 
қоришмаларда майдаланган қум зарралар қўллаб олинади.Қопламада қолдиқ 
ғовакдорлик 2-2,5% бўлганда ғадир-будурлик юзага ишлов бериш йўли билан 
амалга оширилади. 

Download 1.55 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   31   32   33   34   35   36   37   38   ...   69




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling