Қурултойида сўзлаган нутқи, "Халқ сўзи" газетаси 1 июль 2017
Download 161.95 Kb.
|
222 qism
- Bu sahifa navigatsiya:
- Машгулотларда АКТни қўллаш тартиби
- Олий
- ихтисослаш -тирилган
- Олимпия заҳиралари, педагогика ва болалар спорти коллежларида ахборот-коммуникация технологияларипи ташкил
- жадвал
- Асосий тадбирлар ва фаолиятлар
жад вал
Республика спорт мактабларида АКТдан фойдаланиш даражалари (иштирокчиларга нисбатан фоиз ҳисобида)
Жадвал кўрсаткичларидан маълумки, бошловчи (БЎСМ) ва махоратни тарбиялашдаги йўналишларда натижалар бир-биридан катта фарқ қилади. Бу уларнинг ёши ва шуғулланиш гуруҳлари (жамоа, терма жамоалар) спорт тайёргарлиги билан боғлиқ эканлигини тушуниш қийин эмас. Таъкидлаш жоизки, АКТдан фойдаланиш ҳолатлари деярлик барча таълим муассасаларидаги спорт турларида у ёки бу даражада амалга оширилмокда. Кузатишлар, мураббийлар, спортчи ёшлар ва мутасадди ходимларнинг (халқ таълими, спорт ташкилотлари, федерациялар) мулоқотлар жараёнидаги мулоҳазаларга таянилса, шароитлари етарли бўлмаган шаҳар-туман марказларидаги (30-40%) БЎСМ, айниқса қишлоқ шароитидаги спорт мактабларида (60-70%) машғулотлар, мусобақаларни ташкил этишда АКТдан фойдаланиш қониқарли даражада эмас. Чунки, АКТ техник воситалари етишмайди (70-80%), мураббийлар бу соҳада тўла фаолият кўрсатмайди (50- 60%). Туман-шахар спорт қўмиталари, “Ёшлик” спорт жамияти, болалар спорта жамғармалари АКТ бўйича маблағ ажратмайди (50-60%). Демак, шаҳар-туман марказлари ва қишлоқ шароитидаги БУСМда АКТ бўйича махсус хоналар ажратиш, компьютер-интернет ва улар билан боглиқ бўлган техник воситалар билан таъминлаш, мураббийларнинг АКТ соҳасидаги малакаларини ошириш, иқтидорли спортчи болаларни бунга жалб этиш йўли билан инновацион технологиялардан мақсадли хамда самарали фойдаланишга замин тайёрлаш давр талабидир. Олимпия заҳиралари, педагогика ва болалар спорти коллежларида ахборот-коммуникация технологияларипи ташкил қилишнинг моҳиятлари Олимпия захиралари коллежлари. Республика вилоятларининг барчасида Олимпия захиралари коллежлари фаолият юритмокда. Тошкентда қарийб 60 йилдан буён Республика Олимпия захиралари коллежи (собиқ спорт интернати) етук спортчи ва ёш мутахассислар тайёрлашда хизмат қилиб қелмокда. Таъкидлаш жоизки, Республика спорт мусобақалари, шунингдек Марказий Осиё, Осиё биринчиликлари, нуфузли халқаро турнирлар, минтақа ўйинлари хамда халқаро спорт мусобақаларида (Осиё, жаҳон чемпионатлари, Олимпия ўйинлари ва ҳ.к.) қатнашувчилар, совриндор эгаларининг 50-60%и Олимпия захиралари коллежларининг тарбияланувчиларига тўғри келади. Республика Президентининг 2017 й. 31 октябрда спортга бағишланган йиғилишида “Маҳаллий ва халқаро спорт мусобақаларида спортчиларимиз томонидан 483 та олтин, 394 та кумуш, 536 та бронза, жами 1 минг 413 та медаль қўлга киритилди” деб таъкидланиши бежиз эмас. Республика Олимпия захиралари коллежи педагогик жамоаси томонидан ишлаб чиқилган “Уқув дастурлари” вилоятлардаги Олимпия захиралари коллежлари (ОЗК) учун хам хизмат қилмокда. Мазкур дастурлар мазмуни асосан мураббийлар, ўқитувчи ва соғломлаштириш йўналишлари бўйича мутахассис кадрлар тайёрлашга қаратилган. Бу йўлда эса: Мутахассисликка кириш. Педагогика. Умумий психология. Спорт психологияси. Мактаб ёшидаги болалар жисмоний тарбия асослари. Жисмоний маданият ҳаракатини бошқариш. Жисмоний маданият тарихи. Одам анатомияси асослари. Одам физиологияси асослари. Спорт физиологияси. Биомеханика. Спорт метрологияси. Даволаш жисмоний маданияти, гигиена, спорт уқалаши (массаж). Спорт машгулотлари назария ва усуллари. Танланган спорт турини ўқитиш усуллари. Мураббийлик ўқув амалиёти (практика). Ўқув амалиёти (практика). Спорт-педагогик маҳоратни такомиллаштириш асосий ўринда туради. 1 Шунингдек умумтаълим йўналишда: Она тили ва адабиёт; Рус ва чет тиллари; Тарих; Инсон ва жамият; Математика; Информатика; Физика; Астрономия; Кимё; Биология; Иқтисодий география; Ешларни чақириққача тайёрлаш; - Дав лат ва ҳуқуқ асослари; Маънавият асослари; Ахборот технологиялари; Эстетика; Оилавий психология; , Мустақилллик миллий гоялари: асосий тушунча ва мавжудлик; Узбекистан Конституцияср; Иқтисодиёт асослари фанлари ҳам ўқитилади. Дастурнинг умумтаълим йўналиши турлари таркибида ўқувчи ёшларгп “Ахборот ва ахборот технологиялари таълими” ўргатиш назарди 1 тутилганлиги муҳим аҳамиятга эгадир. Яъни иқтидорли спортчи ўқувчилар замонавий техник воситаларни ўзлаштириши ва касбий кўникмаларда уларпи қўллаши ҳаётий зарурият ҳисобланади. AMMO дастурлар мазмунида барчн спорт фанлари каби “Информатика” ва “Ахборот технологиялари” бўйичп ҳеч қандай услубий тушунча ва шархдар берилмаган. Бу эса мураббийлар фаолиятида АКТни татбиқ этиш ёки мақсад йўлида самарали фойдаланиш масъулиятларини сезиш жараёнларидан фойдаланишларига салбий таъсир этади. Спорт машғулотларида шуғулланувчиларнинг анатомик ва физиологик жараёнларини кузатиш, назорат қилиш, тегишли усулларни кенгайтириш ёки кучайтириш, илмий тадқиқотлар олиб боришда таълимда техник воситалардан фойдаланиш кўздатутилган. Уларнингтаркибида: Гониометр; Тензоп латформа; Электронур асбоби (асциллограф); Фотоаппаратлар; Киноаппаратлар; Кардиолидер; Пульсометр; Ҳисоблаш машиналари; Видеомагнитофон кўрсатилиб, эслатилган холос. Таъкидлаш жоизки, спортчилар маҳоратини тарбиялаш ва етук мутахассис кадрлар тайёрлашда АКТ воситаларининг (компьютер-интернет, мобиль телефонлар ва янгидан истеъмолга кириб бораётган техник воситалар) “Дастурлар” ишлаб чиқилган ҳамда нашр этилган даврларда (2003 й.) одат тусига кирмаганлиги сабабли эътибордан четда қолган дейиш мумкин. Муаммога шу нуктаи-назар билан эътибор берилса, вилоятлардаги ОЗКда АКТдан машгулотлар давомида фойдаланиш, ўкувчи- спортчи ёшларнинг техник воситаларини ўзлаштириш ва уларга қизикиш даражалари давр талаблари тўла жавоб бермаслиги кўзга ташланмоқда (жадвал). жадвал Олимпия заҳиралари коллежларида (ОЗК) АКТдан фойдаланиш холати даражалари (иштирокчнларга нисбатан % ҳисобида)
ОЗКда таҳсил олувчи ўқувчиларда шахсий (оилавий) компьютер- интернетлар мавжудлиги хақидаги жадвал кўрсаткичларнинг фарқига сабаб бўлган маълумотлар шундакй, аввало уларнинг иқтисодий-молиявий таъминоти (оила шароити) билан боғлиқдир. Қолаверса, уларнинг кўпчилиги ўқув-амалий хоналарда (лаборатория) машғул бўлиши сабаблидир. Вилоятлардаги ОЗКда компьютер-интернет хоналарининг тўла ташкил этилмаганлигининг асосий сабабларидан бири шундакй, давлат бюджетидан тақсимланадиган молиявий маблағлар кўпроқ спорт ускуналари, терма жамоаларнинг кийимлари ва ўқувчиларнинг озиқ-овқатларига режалаштирилади (сметалар кўрсаткичи). Жисмоний тарбия ва болалар спорти бўлимларига эга бўлган педагогика коллежларида АКТдан фойдаланиш ҳолати. Узбекистан Республикаси Президентининг “Педагог кадрлар тайёрлаш, халқ таълими ходимларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” 2017 й. 26 сентябрдаги қарорида умумий ўрта ва мактабдан ташқари таълим муассасалари ходимлари фаолияти давомида фанларни ўқитиш методикаси, таълим ва тарбия назарияси янгиликларидан, олий таълим тизимида амалга оширилаётган ислоҳотлардан, илгор хорижий тажрибалардан бехабар қолаётганлиги таъкидланган. Бу жараёнлар жисмоний тарбия соҳасига ҳам тегишлидир. Айниқса халқ таълими тизимидаги мактабгача таълим ва бошлангич таълим (IIV синфлар) педагоги коллежларида бўлажак тарбиячи хамда ўқитувчиларнинг “Жисмоний тарбия таълими” соҳасидаги назарий билим ва амалий кўникмаларини тарбиялашда гимнастика, ҳаракатли ўйинлар, енгил атлетика ва спорт ўйинлари қисмларининг (элементлар) техник шакл, мазмунлари бўйича АКТдан фойдаланишга тўла эътибор берилмаётир. Натижада эса уларнинг дастлабки фаолият даврларида (12 йил) богча болалари ва I-IV синф ўқувчилари билан ташкил қилинаётган машқ- ўйинлар талаб даражасига (қизиқиш, самарадорликни ошириш, техник воситалардан фойдаланиш ва ҳ.к.) жавоб бермаётир. Бу каби салбий фаолиятлар жисмоний тарбия ва болалар спорти бўлимларига эга бўлган педагогика коллежларида ҳам мавжуддир. Педагогика коллежларинипг (жисмоний тарбия ва болалар спорти) иш фаолияти, яъни мутахассис кадрлар тайёрлашдаги умумий ва спорт фанларини ўқитиш жараёни ОЗКдан фарқли ўлароқ, бунда шугулланувчиларнинг спорт турлари билан шугулланишдаги амалий кўникмаларини тарбиялаш билан бир қаторда бошланғич (I-IV синфлар) ва юқори синф (У-1Х)ўқувчилари билан жисмоний тарбия дарсларини ўқитиш усуллари ҳамда синфдан ва мактабдан ташқари ташкил этиладиган оммавий соғломлаштириш-спорт турларини ўтказиш йўлларига кўпроқ эътибор берилади (жадвал). Download 161.95 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling