Қурултойида сўзлаган нутқи, "Халқ сўзи" газетаси 1 июль 2017


Download 161.95 Kb.
bet9/12
Sana04.02.2023
Hajmi161.95 Kb.
#1162689
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   12
Bog'liq
222 qism

Спортчилар маҳоратини тарбиялаш ва уларни халкаро спорт
мусобақаларига тайёрлашда ахборот-коммупикация гехнологияларидаи
фойдаланиш


Ҳар бир жамиятда давлат сиёсатининг энг муҳим соҳаларига эътибор кучли бўлади. Узбекистонда тараққиётнинг ҳаракат стратегиясида барча йўналишлар таркибида жисмоний тарбия ва оммавий спортнинг ўзига хос ўрни ҳамда мавқеи мужассам. Айниқса спортдаги иқтидорли ўғил ва қиз болаларни танлаш, саралаш, синов-тажрибалардан ўтказиб, уларни умумий (комплекс) ва ихтисослаштирилган (спортнинг муайян тури) спорт мактабларида тарбиялаш, халқаро нуфузли спорт мусобақаларига етук, маҳоратли қилиб тайёрлаш энг юксак мақсад, вазифа, бурч, масъулият ва улуғвор фаолият ҳисобланади. Бунда эса:
Ҳар бир спорт тури учун махсус шароитлар (ўйин майдонлари, спорт зал, керакли асбоб ускуналар, ахборот технология воситалари, маҳоратли мураббий, моддий-молиявий таъминот ва х.к.) яратиш;
Мураббийнинг педагогик маҳорати, техник-тактик амалларда кўникма ва малаканинг замонавийлиги;
Машғулотлар ва мусобақалар жараёнида ахборот технологияларива уларнинг инновацион техник воситаларидан самарали фойдаланиш тажрибалар;
Машғулотлардаги тайёргарлик босқичлар, мусобақалар жараёнида мутасадди ходимларнинг (гуруҳ, терма жамоалар раҳбари, шифокор, психолог ва ҳ.к.) амалий ва самарали фаолиятлари;
Терма жамоа ёки индивидуал (якка, жуфт, кичик гуруҳ-жамоа) спортчиларга маданий (театр, тарихий обидалар, манзарали жойлар, атоқли кишилар билан учрашув, мулоқот) хамда маиший (ётоқхоналар, зарур жиҳозлар, безаклар, кучли ва мазали озиқалар, ичимликлар ва ҳ.к.) хизмат кўрсатиш;
- Терма жамоалар ёки якка тартибда мураббий ҳамда мутасадди ходимлар (раҳбар, шифокор, психолог ва ҳ.к.) ўртасидаги соғлом мулоқотлар (спортчилар фаолияти ёки бошқа мавзулардаги очиқ суҳбатлар);
Шахсан ўзи, жамоа ва Ватан шаъни, шуҳрати учун мусобақаларда астойдил шижоат, гайрат, ирода, ақл-идрок билан баҳслашиш хамда албатта голиб ёки ютуққа эришиш борасидаги бурч-вазифаларни ёдда сақлашни доимо эслатиб, огоҳлантириб бориш каби педагогик ёндашиш фаолиятлар асосий ўринда турмокда.
Барча спорт турлари бўйича тоифалардаги спорт макти(>>1.|рн
терма жамоаларда шуғулланувчи маҳоратли спортчи ёшлар биннн 1'*ы» малака ҳамда кўникмаларга эта бўлган мураббийлар шахсан ўзи Скн ср ымчн ходимлари (ахборот технологиялари, руҳшунос, шифокор на х к ) ҳамкорликда:
Компьютер-интернет тузилмалари фаолиятини тўла ўзланп ирит,
Интернет орқали эътиборга молик бўлган спорт манну Ш|*И
(тренировкалар) ва Республика ҳамда халқаро спорт мусобақаларн ьн i
муҳим бўлган жиҳатларни (техник-тактик амаллар, услублар) nopiau ..pirn ш сайтларга жойлаштириш, диск-роликларга кўчириб нусхаларни кўпаЙ1Н|
- Хорижий мамлакатлардаги тажрибали мураббийлар,Млхпри m спортчилар фаолиятини тасвирларга олиш, компьютер-интерпе! opi
алоқалар боглаш;
Муайян спорт тури бўйича (ўз соҳаси) ишлаб чиқилган дарслих, ўкуи, услубий қўлланмалар, тавсияномалар, илмий тадқиқот натижалиртш “Электрон табло”га жойлаштириш ва тегишли машғулотлар, суҳ(к
мулоқотлар жараёнида компьютер-телевизор, имконият даражнснл* “Электрон доска”ларда (кенг экранлар) намойиш этиш, тахдил, мулохпш юзасидан хулосаларга келиш каби ўқув-машғулотларни ташкил rt'HUI тажрибаларини қўллаш юртимизда шаклланиб, улар ривож топмокдп Натижада эса спортчиларимиз хапқаро спорт майдонларида IOKI пк натижаларга эришмокда. Улардан баъзи бир эътиборга сазовор бў|нпн жиҳатларни намуна қилиб кўрсатиш мақсадга мувофиқдир.
А) Осиё минтакаси бўйича чемпионатлар, халқаро тунирлар ва Оси. ўйинларида Узбекистан спортчилари фақат мустақилликка эрипинн туфайлигина қатнашишга мушарраф бўлишди.
1991-2017 йиллар даврида Узбекистан спортчилари спортнинг 30 днн ортиқ турлари бўйича Осиё минтақасига мансуб бўлган нуфузнн мусобақаларда муваффақиятли қатнашиб минглаб олтин, кумуш ва брон ш медаллар, юзлаб кубокларни қўлга киритишга муваффақ бўлишди. Улар орасида асосан кураш полвонлари (миллий, эркин, юнон-рум, шарқона яккн беллашув санъат турлари), бокс, штанга, енгил атлетика, бадиий гимнастика, сузиш, футбол, шахмат-шашка, найзабозлик каби спорт турлари бўйича моҳир, спорт усталари Ватан шарафини ҳимоя қилиб келмокда. Уларниш номлари, спортдаги маҳоратли фаолиятлари, эришган ютуқ ва ғалабапари алоҳида мавзу бўлиб, қолаверса, бир рисола-китобга сиғмайди. Фақат эш муҳим ва эътиборни ўзига жалб этадиган баъзи бир далилларнигина намуна қилиб кўрсатиш билан кифояланиш мақсадга яқиндир.
Таъкидланганидек, юртимиз спортчилари Осиё ўйинларида илк бор 1994 й. Херосимада (Япония) бўлиб ўтган XII ўйинларда иштирок этиб, футболчиларимиз чемпионликка эришди. Бошқа спорт турлари бўйича ҳам катта ютуқларни қўлга киритди. Минтақанинг турли шаҳарларида ўтказилган навбатдаги ўйинлари ва чемпионатларида ҳам фахрли ўринларни эгаллашга эришди.
2014 й. 16-28 август кунлари Хитойнинг Нанкин шаҳрида ўтказилган ўсмирлар ўртасидаги II Олимпия ўйинларида 28 нафар ёш спортчимиз бадиий гимнастика, бокс дзюдо, огир атлетика, спорт гимнастикаси, стол гснниси, сузиш, таэквандо (WTF), трамполин, ўқ отиш, академик эшкак эшиш, байдарка ва каноэда эшкак эшиш, юнон- рум ва хотин-қизлар кураши бўйича ўтказилган мусобақаларда 4 олтин, 3 кумуш ва
3 бронза медалларини олишга сазовор бўлишди.
Бу улкан ғалаба ва ютуқларни Республика биринчи Президенти И.А.Каримов мустақиллик куни байрамидаги нутқида таъкидлаб, ёшларга карата “Сизлар қаерда қайси соҳада бўлмасин - билим олиш, илму фан чўққиларини эгаллаш, энг замонавий касб-хунарни ўзлаштириш, бизнес соҳасини ривожлантиришда, спорт майдонларида Узбекистоннинг шуҳратини тараннум этишда барчага намуна бўлаётганингиз, сўзсиз, хаммамизни қувонтиради”, - деб хитоб этган эди.
Жанубий Кореянинг Инчхон шаҳрида (2014 й. сентябрь-октябрь) XVII Осиё ўйинларида 45 та давлат спортчилари иштирок этиб (36 спорт тури), Узбекистан спорт жамоалари 32 та спорт тури бўйича 228 нафар вакилларимиз баҳсларда куч синашди. Натижада эса жами 44 та медални (9 та олтин, 14 та кумуш ва 21 та бронза) қўлга киритиб, умумжамоа хисобида П-ўрин билан кифояланди. Юнон-рум кураши бўйича Рустам Ассакалов (85 кг вазн); бадиий гимнастикада Жамила Рахметова, Валерия Давидова, Равиля Фархутдинова, Анастасия Сердюкова; енгил атлетика соҳасида Светлана Радзивил (баландликка сакраш - 1,94 м) кабилар олтин медал соҳиби бўлишди. Уларнинг сафида (олтин медалчилар) Бекзод Абдурахмонов (эркин кураш - 70 кг), Алексей Мочалов (байдарка ва каноэ 1 000 м), Вадим Меньков (байдарка ва каноэ 1000 м), Рашид Қурбонов (эркин кураш - 74 кг), Екатерина Воронина (енгил атлетика - еттикураш), Жасур Бойқўзиев (таэквандо - 74 кг) ҳам бор эди.
2017 й. сентябрда Туркманистоннинг Ашхобод шаҳрида ёпиқ иншоотларда ва жанг санъатлари бўйича V Осиё ўйинларида ўзбекистонлик спортчилар муваффақиятли иштирок этиб, 131 медални қўлга киритишди. Улар орасида белбогли кураш усталари Ҳусниддин Рўзиев, Обидали Мавлонов, Шерзод Рахимовлар олтин медал соҳиби бўлишди. Иқтидорли спортчи қизлар орасида (муайтай тури) Рахима Йўлдошева хам юксак натижага (олтин медаль) эришди. Муаттар Набиева огир атлетика бўйича қатнашиб, даст кўтаришда (рывок) 94 кг, силтаб кўтаришда (толчок) 118 кг, умумий ҳисобда 212 кг натижа билан кумуш медалига сазовор бўлди. Достон Ёқубов штангани даст кўтаришда 139 кг, силтаб кўтаришда 137 кг, умумий хисобда 177 кг натижа кўрсатиб кумуш медалини қўлга киритди.
Енгил атлетика бўйича Елена Смольянова ядрони 15,60 м га иргитиб (отиб) кумуш медал, Марат Ҳайдаров эса кўпкураш турида бронза медалини олишди.

Миллий курашда Давлат Абраев, Камолиддин Расулов, lllyxpai ФИН Арслонов, Илҳом Жўраев, Муҳсин Ҳисомиддинов, Кумуш Юла нн
Гулнор Сулаймонова, Дилдора Шерматовалар олтин медал соҳиби бўш
Шунингдек, самбо, эркин кураш, оғир атлетика, теннис, сузиш, ф\ i н< < ва бошқа спорт турларида катта ғалаба ва ютуқларга эга бўлишди.
Ушбу мусобақалар доирасида Осиё Олимпия кенгашипиш I
ассамблеясида ўзбек курашининг 2018 й. Жакарта (Индонезия)да OVuun ўтадиган XVIII Осиё ўйинлари дастурига киритилгани эълон қилинди.
Бу хабар юртимиздаги спорт курашлари мутахассислари, мухлш nnpu мутасадди ходимларнигина эмас, ҳатто барча кекса ва ёш авлодларимн
хушнуд қилди ва Ватанимизнинг халқаро ҳамжамиятларида янада а.гш i иштирок этишлари, спортчи ёшларни кўпайтириш, уларни замош
инновацион технологиялар воситаси асосида тарбиялашга бўлган >i.ni(iop ҳамда амалий фаолиятларни такомиллаштиришга бўлган ишончларцпи юқори кўтарди.
Мамлакатимизда жисмоний тарбия ва оммавий спорт соҳасини iiiinui такомиллаштириш, бунда ахборот технологияларини самарали равишда и
йўналтиришда қитъа, турли минтақалар, ва, хусусан, Ўзбекистонда таижин этилаётган халқаро тунирлар, футбол, кураш, сузиш, бадиий гимнастика, суп спорти турлари, бокс, оғир атлетика, енгил атлетика ва бошқа спорт турлари бўйича Осиё чемпионата ва Осиё ўйинлари ҳамда жаҳон биринчиликлари нп Олимпия ўйинларида иштирок этиш ҳуқуқига (лицензия) эга бўлиш учуп саралаш турнирлар, расмий мусобақалар ижобий таъсир кўрсатмокда.
Бупдан хулоса шуки, юртимиз спорт ташкилотлари (Миллий Олимпии Қўмитаси, спорт федерациялари, ассоциациялари, марказий cnopi клублари)ва мутасадди давлат ҳамда нодавлат идоралари етук спортчиларпи тарбиялаш йўлида мақсадли технологиялар, техник воситалар, бу соҳада кадрларнинг амалий малака, кўникма, педагогик маҳоратларини хапқаро андозалар талабига мос келувчи инновацион усулларни кеш тармоқлаштиришларига тўғри келади.
Б) Олимпия ўйинларига тайёргарликда ахборот технологияларидап фойдаланиш йўллари. Жаҳон халқаро спорт ҳаракати ва амалий фаолиятларида ахборот технологияларининг аҳамияти беқиёс кенг ва жуда катта ҳисобланади.
Олимпия ўйинлари дастуридаги спорт турлари бўйича мусобақаларнинг бошланиши, давом этиши ва спортчиларнинг техник-тактик амаллари, муҳими кўрсатган натижаларини бевосита эфир-экранда намойиш этиш, айниқса Олимпия ўйинларининг очилиш ва ёпилиш маросимларини тўғридан-тўғри интернет орқали жаҳонга узатишда ахборот технологиялари ҳамда техник воситаларнинг аҳамияти барчанинг диққат-эътиборини жалб этиши табиий бир ҳол ҳисобланади.
Узбекистан спортчиларининг мустақилликкача бўлган даврлар ва истиқлол йилларида Олимпия ўйинларидаги иштироки, уларнинг эришган ғалаба ва ютуклари ҳақида махсус ўқув-услубий қўлланмалар, илмий- оммабоп рисолалар етарлича бор. Шунга асосан юртимиз спортчиларининг 2016 й. Бразилияда ўтказилган XXXI Олимпия ўйинларида Ўзбекистон спортчиларининг эришган натижаларини бир неча сўз ва рақам кўрсаткичлари билан баён этиш маъкул кўринди. Бразилиянинг Рио-де Жанейро шаҳрида XXXI Олимпия ўйинлари 2016 йилнинг 5-17 август кунлари давомида ўтказилди. Жаҳоннинг 207 спорт делегацияси орасида Ўзбекистон спорт жамоалари фахрли 21-ўринни эгаллади. Бу эса мустақил давлатлар ҳамдўстлиги (МДҲ-СНГ) бўйича Россия федерациясидан кейин иккинчи ва Осиёда Хитой, Япония ва Жанубий Корея давлатларидан кейинги 4-чи ўриндир. Марказий Осиё республикалари орасида 1-чи ҳисобланади.
Ўйинларнинг талиб ва совриндорлари қуйидагилардан иборат:
Олтин медаль сохиблари:

  1. Ҳасанбой Дўсматов, бокс (+49 кг).

  2. Шаҳобиддин Зоиров,бокс (-52 кг).

  3. Фазлиддин Ғойибназаров, бокс (-64 кг).

  4. Руслан Нурддинов, огир атлетика (-105 кг).

Кумуш медаль сохиблари:

  1. Шаҳрам Ғиёсов, бокс (-69 кг).

  2. Бектемир Мелиқўзиев, бокс (-75 кг).

Бронза медаль сохиблари:

  1. Диёрбек Ўразбоев, дзюдо (-60 кг).

  2. Ришод Собиров, дзюдо (-66 кг).

  3. Муроджон Аҳмадалиев, бокс (-56 кг).

  4. Рустам Тўлаганов, бокс (-91 кг).

  5. Элмурот Тасмурадов, юнон-рум (-59 кг).

  6. Ихтиёр Наврўзов, эркин кураш (-63 кг).

  7. Магамед Ибрагимов, эркин кураш (-97 кг).

Таъкидлаш жоизки, Олимпия ўйинлари голиблари ва совриндорлари муносиб равишда Республика Президентининг Фармонига асосан АҚШ доллари ҳисобида пул мукофотлари (олтин медаль - 200.000, кумуш - 100.000 ва бронза медаллари учун 75.000) билан такдирланди.
Юқоридаги далилларнинг исботи шундаки, XXXI Олимпия ўйинлари голиблари ва совриндорлари (13 нафар) орасида боксчилар - 7 нафар, спорт курашчилари - 5 нафар ва огир атлетика - 1 нафар кишини ташкил этмокда. Бундан хулоса чиқарилса:
Спортчиларнинг шаҳсий ҳаракат фаолиятлари энг юқори даражада; Спорт тайёргарлиги ва махоратининг етуклиги;
Мураббий, психолог, шифокор ва мутасадди рахбарларнинг (менеджер) спортчиларга ёндашув, тўғри бахо бериши, ишончини баркарорлаштириши;
Техник-тактик амалларни усталик билан ўзлаштиришлар;
- Машгулотлар жараёнида АКТ ва инновацион технологиялардан самарали фойдаланиш ҳолатлар;
Ватан шаъни ва шухратини энг юқори қўйиш, бу йўлдшн масъулиятларни амалга ошириш каби жараёнлар тўғри йўлн! кўйилганлигининг гувоҳи бўлишдан иборатдир.
Бу тадбирлар бошқа спорт турларида ҳам у ёки бу даражада одно борилаётганлиги жамоалардаги мураббийлар ва мутасаддиларга аён. ШунлиП бўлсада, терма жамоаларни шакллантиришдаги усуллар ва амилнП фаолиятларда энг аввало уларни саралаш, синов-тажрибалардан оқилопл. адолат юзасидан ўтказиш, муҳими эса жахон спортидаги глобин тараққиётларни (иқтидорли спортчиларни излаб топиш, уларни тарбиялшп. муносиб равишда рағбатлантириш, шахсий хусусиятларга алоҳида эътиборпи жалб этиш ва ҳ.к.) чуқурроқ, кенгроқ ўрганиш, илғор тажрибалардпн самарали фойдаланиш (“электрон китоб”, инновацион технологиялардап намуналар, мураббийларнинг иш фаолияти, иқтидорли спортчилар xa&ni. турмуш даражаси, қизиқиш ҳолатлари ва ҳ.к.) зарурияти туғилмоқда.
Таъкидлаш лозимки, спорт турлари бўйича юртимиз ва бошқа минтакп худудларда ўтказилаётган турли халқаро турнирлар, чемпионат ва ўртоқлиь учрашувларнинг мазмунида бўлажак олимпия ўйинларига (2020-Японпн, 2024, 2028) тайёргарлик мақсадлари кўзда тутилмокда. Уларди муваффақиятларга эришиш, эришилган илғор тажриба ва ютукларни янадп мустаҳкамлаш йўлида спортдаги иқтидорли ёш авлодни тарбиялаш, уларниш спорт махоратларини етук даражага етказиш энг олдинги вазифалар сирасиги киради. Бунда спорт таълими муассасалари ва тайёргарлик марказларидп компьютер- интернет тизимидаги барча техник воситалар билан таъминлаш, бу сохани мураббийлар ва терма жамоалар фаолиятига чуқур сингдириш лозим. Натижада эса, спорт фаолияти тизимида инновацион технологиялар чуқур ва кенг ёйилади, ахборот технологиялардан самарали фойдаланиш спорт мутахассислари, ҳатто бу йўналишдаги ўқувчи ва талаба ёшларнинг кундалик ўқув-машғулот фаолиятида муҳим, мустахкам ўрнашиб, тобора барқарорлашиши табиийдир.

  1. Махалла, хукукпи химоя қилиш идоралари тизимларида АКТдан
    фойдаланиш хусусида


Истиқлол туфайли аҳолининг ички ва ташқи хавфли вазиятларсизтинч- осойишта яшашлари, самарали меҳнат қилиш, ўқувчи ёшларнинг таълим олиш жараёнларини мухофаза қилиш, ёвуз кучларга мардонавор қарши курашиш каби ташкилий бошқарув тадбирлар мақсад йўлида ўз самараларини бермоқда.
Бу йўлда махалла фуқаролар йиғини кенгаши, тартиб ва қонунга хилоф амалларнинг олдини олиш, безори ва ёвуз кучларни тугатиш (профилактика), кузатиш, назорат қилиш ва ахборот узатиш билан шуғулланувчи (посбонлар) ходимларнинг ўзаро ҳамкорлигини кучайтириш борасида давлат сиёсатига молик бўлган турли хил амалий тадбирлар ташкил қилинмокда.
Табиийки, бу ўта қалтис, мураккаб бўлган фаолиятларда мутасадди ходимлар таркибида оддий фуқаролар, айниқса ўқувчи ёшлар, иқтидорли спортчилар ҳам иштирок этади. Уларнинг амалий фаолиятида замонавий техник воситапар (мобил телефон, тасвирга олувчи ва кузатувчи камералар, компьютер-интернет ва ҳ.к.) ва уларни татбиқ этиш (фойдаланиш) жараёнлари (ахборот коммуникация технологиялар - АКТ) асосий вазифалардан биридир.
Олий таълим тизими, ҳатто қуйи тизимдаги ўқув муассасаларида “Информатика ва ахборот технологиялари” фанини ўқитишда, шунингдек, жисмоний тарбия ва спорт соҳасидаги ўқув муассасаларидаги спорт фанларини (хусусан, кураш турлари, бокс, енгил атлетика ва ҳ.к.) ўқитишда ҳам компьютер-интернет тизимидаги техник воситалар ва технологияларни талаба ва ўқувчи ёшларга мукаммал равишда ўргатиш давр тақозо этаётган муҳим, масъулиятли вазифаларга айланмокда. Бу каби ижтимоий-педагогик фаолиятлар, биринчи навбатда, ўқитувчиларнинг касбий компетенциясини (нуфузи, салоҳияти, тадбиркорлиги) баланд кўтаришда хизмат қилади. Иккинчидан эса, талаба ва ўқувчи ёшларнинг инновация технологияларини ўрганишга бўлган қизиқиш, иштиёқ, эҳтиёжларини оширади ва мураккаб амалларни (ахборот олиш, узатиш, мобил иловаларидан фойдаланиш, юқоридан топширилган вазифаларни ижро этиш масъулиятларни ҳис этиш, уларга астойдил ёндашиш ва ҳ.к.) бажаришга одатлантиради. Шу билан бирга,Ички ишлар давлат идоралари ходимлари (профилактика инспектори, маҳалла посбони-милиция ходими) билан мулоқотда бўлиш, уларга ҳурмат билан қараш - ишонч, ўзининг ғурур ва ифтихорини сезиш каби ҳислат ва фазилатлар шаклланади ва кучаяди.
Демак, жисмоний тарбия ва спорт соҳасидаги талаба ва ўқувчи ёшларнинг касбий фаолиятларини тайёрлашда фақат ихтисосликка (ўқитувчи, мураббий, ташкилотчи) дойр АКТни ўргатиш билан чегараланиб қолмасдан, ҳатто бошқа соҳалар, хусусан, маҳалла, профилактика, посбонлик, фавқулодда вазиятлар бўйича масъул ходимларга ҳам амалий жиҳатдан кўмаклашиш усулларини тарбиялаш лозим бўлади.

  1. Маҳалла фуқаролари йиғини кенгашининг корхона, муассасалар
    билан алока
    боғлаш технологиялари


Аҳоли истиқомат жойлари (шаҳар-мавзелари, қишлоқ-овуллар) ва деярлик барча корхона, турли муассасаларда (боғча, мактаб, савдо-тижорат, дўкон, бозор, маданият, шифохона, дорихона ва ҳ.к.) виртуал (зудлик, тезкор) порталлар ўрнатилиб, мобил телефон, интернет тармоқлари орқали ахборот- маълумот бериш (узатиш) имкониятлар яратилган. Иккинчидан эса, ҳар бир ҳудудда (мавзе, қишлоқ) профилактика инспекторлари ва посбонларнинг алоҳида хизмат манзиллари ташкил этилган. Бу имкониятлар хавфсизлик сезилса ёки вазиятлар содир бўлса, оддий фуқаролар, шунингдек, ўқувчи ёшлар хам мобил телефонлар орқали хабар беришига қулайдир.
Ўзини-ўзи бошқариш маҳалла фуқаролари йиғини кенгаши идорасши ўқувчи ёшларнинг хабар қилишича гумон ёки аниқ бўлган воқеа, ҳодисалпр, яъни:

  • Ҳовли ёки кўп қаватли уйларда содир бўлаётган жанжал, ур- тўполонлар;

Болалар ва ўсмир ёшларнинг тарафма-тараф бўлиб ўзлари ва кўчп, хиёбон, уй атрофидагиларнинг тинчлигига озор бериш;
Қизлар, жувон, аёлларга тахдид солиш, дўқ-пўписа қилиш, ҳақорат nil зўравонлик ҳаракатлар;

  • Ўғрилик, гуруҳ бўлиб талон-тарожликка гумонлар сезилиши;

Тўдалашиб ғийбат, туҳмат, қасд олиш каби ҳаракатларни бошлаётган аёллар, эркаклар, аралаш одамларнинг хавфлари.
Таъкидлаш зарурки, бу каби вазиятлар кўпчилик аҳоли истиқом<п жойларида тез-тез содир бўлиб туради. Аммо уларга эътибор бериш, таҳдид, нохушликларнинг олдини олиш ва йўл қўймасликка барча кишилар ҳам аралашавермайди. Шу сабабдан ўқувчи, талаба ёшлар, айниқса жисмоний тарбия ва спорт соҳасидаги бўлажак мутахассислар, хусусан, ўқитувчи мураббийлар аҳоли истиқомат жойларида тартиб- интизом масалаларида фаол иштирок этишлари лозим бўлади.

  1. Профилактика манзилларива посбонларпунктлари билан
    алоқадорлик


Аҳолининг тинч-осойишталигини муҳофаза қилиш ва ҳуқуқбузарларни қайта тарбиялаш борасида мамлакатнинг барча ҳудудларида профилактика (безори, ҳуқуқбузар, қамоқ жазосини ўтаганларни тартибга чақириш, назорат қилиш, тарбиялаш ва ҳ.к.) ҳамда посбонлик (кузатиш, жиноятлар олдини олиш, безори, ўғри ва ҳ.к.) хизмати йўлга қўйилиб, бунда Ички ишлар давлат идора ходимлари (милиция) фаолият юритади. Улар хизмат юзасидан вазифа ва масъулиятларни тўла ижро этишлари учуй барча шарт-шароитлар (идора, хизмат жойлари, видео камера, мобил телефон, автомашиналар ва ҳ.к.) яратиб берилган. Уларга кўмаклашиш мақсадида ўқувчи, талаба, ишчи- хизматчи ёшларни ихтиёрий равишда жалб этиш (ёллаш) ҳуқуқлари ҳам тавсия этилган. Шу боиски, мутасадди ходимларнинг иш фаолиятини енгиллаштиришда зудлик билан мобил ахборотлар бериш, виртуал порталларга маълумотларни етказишда ахборот технологияларини етарли даражада эгаллаган ёшлар жалб этилмокда.
Мазкур жараёнлар фақат икки томонламагина эмас (милиция ходимлари ва ёшлар)балки, энг аввало, маҳалла, таълим муассасалари, меҳнат жамоалари ва оилалар билан келишган ҳолда “жамоатчилик посбонлар гуруҳи” ташкил этилади.
Профилактика ва посбонлар идоралари (пункт, хизмат хоналари) масъул ходимлари таклиф (ёлланма) этилган ёшларни ўз соҳаларидаги асосий вазифалар билан таништиради ва махсус топшириқлар, спорт тайёргарлиги (махсус ҳужум, ҳимоя) ва мулоқотлар ўтказиш, техник воситалар (фото камера, мобил телефон ва ҳ.к.) бўйича ўқув-семинар машғулотларини ташкил этиб, уларнинг фаолиятларини мустаҳкамлайди.
“Посбонлар гуруҳи” аъзолари ва аъзо бўлмаган ёшларнинг ахборот технологиялари (мобил телефон, видео тасвир ҳамда фото камералар) асосида профилактика ва посбон манзилларига хабар, маьлумот беришда асосан қуйидаги вазиятларга алоҳида эътибор беришни тавсия этилади:
Боғча, мактаб, шифохона, поликлиника, ошхона-кафе ва бошқа одамлар гавжум бўлиб ишлайдиган, кўчаларда юрадиган ҳолатларни кузатиш, хавфли ҳаракатлар гумон қилинганда зудлик билан хабар бериш;
Енгил авто уловларнинг одатдагидан тез ҳаракат қилиши ёки манзилларга қараб юриш ва тўхтатишнинг кўп такрорланиши;
Ёлғиз кетаётган ёки тўда бўлиб тургап одамларга 1 -2 ёки ундан ортиқ кишиларнинг дўқ-пўписаси, ёқалашиши, совуқ қуролларни кўрсатиб тахдид солиши;
Ҳовли, кўп қаватли уйлардан бир ёки икки кишининг аланг-жаланг қараб турли буюмларни (телевизор, гилам, катта-тўлдирилган халта, қоп, қишлоқларда молларпи етаклаб) кўтариб чиқишлар;
Уй (хона) ичидан “Ким бор, ёрдам, қутқаринглар” деган баланд овоз чиқаришлар;
Йиғлаётган, қаршилик кўрсатиб юришни хохдаётган болалар ёки қизларни кўтариб, судраб машинага элтиш;
Авто уловларга чиқиш, зич бўлиб кетиш, ундан тушаётган ҳолатлар, дўкон, бозор ва бошқа жойларда чўнтак, сумкаларга қўл тиқиш, кесиш ёки зўрлик билан пул, қимматбаҳо буюмларни (зирак, мунчоқ, узук, мобил телефонлар) беришга мажбурлаш;
Қимматбаҳо маркали ва янги машиналарнинг эшигини калитсиз очиш, ўғирлаб кетиш, уриниш жараёнлари;
Кўчалар ва хиёбонлар, биноларга ўрнатилган видео камераларни бузиш, олиб ташлаш учун ҳаракатларнинг кузатилиши;
Кўча, ҳовли ва кўп қаватли уйларда ёнғин, тутун белгилари сезилиши, аниқ кўриниши ва шу каби салбий қусурлар юз берилса ёки юз бериши мумкин бўлган ҳолатларда ёшлар тезлик билан хабар беришлари лозим бўлади.
Эътироф этиш жоизки, маҳалла, профилактика посбонларнинг ўзаро ҳамкорликда олиб бораётган амалий фаолиятлари турли хавф-хатарларнинг олдини олиш, оғир вазиятларнинг содир бўлмаслигига сабаб бўлмокда. Бу йўлда эса жамоатчилик асосида (посбонлар гуруҳи) ва шахсий ташаббус билан кўмаклашувчи ўқувчи, ишчи-хизматчи ёшларнинг амалий фаолиятлари таҳсинга сазовордир, деб хулоса қилиш мумкин.
Боб юзасидан хулосалар
Ўзбекистонда олиб борилаётган туб ислоҳотлар таркибида хин. манфаатлари йўлидаги давлат сиёсати ва турли нуфузли тадбирлар V i устуворлигини намойиш этмокда. Уларнинг негизида жисмоний тарбин ин оммавий спортни ривожлантиришга қаратилган салоҳияти ва моҳияти би инн манзур бўлаётган фаолиятлар муҳим аҳамият касб этмокда. Бу йўллп қурилган, янгидан таъмирланган улкан спорт иншоотлари ўзига хос заруриятга айланмокда.
Тошкентдаги “Ўзбекистон”, “Жар”, “Бунёдкор”, “Пахтакор” каби cnopi мажмуий иншоотлари, вилоятлар марказидаги стадион ва мажмуаиий иншоотлар, энг аввало, республика чемпионатлари, “Умид ниҳолларн", “Баркамол авлод”, “Универсиада”лар, хотин-кизлар спартакиадаси, марафон югуришлари каби спорт мусобақаларини ўтказишда хизмат қилмоқдп Шунингдек, спорт турлари бўйича Осиё биринчиликлари, Халқаро турнирлар, жаҳон биринчиликларини намунали ташкил қилмоқда. Бунди АКТ, компьютер-интернет хизматлари жаҳон технологиялари даражасида ишга солиниб, меҳмонлар, маҳаллий халқ олқишига сазовор бўлмокда.
Республика раҳбарияти, спорт ташкилотлари ходимлари, телерадио компанияси, матбуот ва АКТ марказлари аҳоли ўртасида жисмоний тарбия mi спортни тарғибот қилишда замонавий технологик воситалар ва инновацион технологиялардан самарали фойдаланилмокда. Бунда замонавий техник воситалар усталари, журналистлар, ҳаваскор ёшлар унумли фойдаланишгн эришмокда.
Аҳоли, айниқса, ўқувчи, талаба, ишчи-хизматчи ёшлар ўртасида миллий қадриятлар мазмунидаги халқ миллий ўйинларини кенг ёйиш, улардан саломатликни мустаҳкамлашда мақсадли фойдаланишга алоҳида эътибор берилмоқда. Шу асосда оила, маҳалла, қишлоқ шароитларида миллий ҳаракатли ўйинлар, рақсларни ўрганишга одатлантирилмокда. Шу асосда туман-шаҳар, вилоятлар ва республика миқёсида Алпомиш ва Барчиной ворислари рукнида (тарзи) турли фестиваллар ташкил этилиб, ёш авлоднинг маънавий ва жисмоний камолотини тарбиялашга катта эътибор берилмокда. Бу тадбирлар эса замонавий техник воситаларда тасвирга олиниб, интернет орқали телевизор ва кинотеатрларда халққа намойиш этилмокда.
Маълумки, ҳаваскор спортчи болалар машғулотидан бошлаб, республика терма жамоаларида маҳоратли спортчиларни тарбиялаш, уларни нуфузли халқаро спорт мусобақалари, айниқса Осиё чемпионатлари, ўйинлари ва жаҳон биринчиликлари, Олимпиада ўйинларига тайёрлашда техник-тактик амалларни такомиллаштириш асосий вазифа ҳисобланади. Бу йўлда республика мураббийларининг АКТ ва технологик воситалардан самарали фойдаланиш тажрибали спортчиларнинг ғалаба ва ютуқларни қўлга киритишларига замин бўлмоқда.
Хулоса тарзида айтилса, БУСМ, ихтисослаштирилган ОЗ ва ОСМ мактабларида замонавий техник воситалар билан таъминлаш, улардан
ахборот технологиялари соҳасида мақсадли фойдаланишни юқори поғоналарга кўтариш лозим бўлади. Бунинг учун эса кадрлар тайёрлашда спорт фанлари, хусусан, жисмоний тарбия назарияси ва услубияти фанида замонавий техник воситалар ва ўқитиш технологияларини амалга оширишда мобилли лойиҳаларни қўллашда олға
суриш лозим бўлади. Бунда эса профессор-ўқитувчиларнинг замонавий таълимдаги касбий
компетенцияларини (нуфузи) баланд кўтариш ва уларнн талаба-ўқувчиларда шакллантириш муҳим вазифалардан бири ҳисобланади.
Билим ва тушунчаларни текшириш учун саволлар

  1. Мобил иловалар асосида таълим бериш хусусиятлари ва уларнинг моҳияти.

  2. Жисмоний тарбия ўқитувчисининг касбий компетенцияси (нуфузи) ва уларни талабаларга ўргатиш технологиялари.

  3. Мобил иловаларини тайёрлаш ва уларни даре, спорт машғулотларида қўллаш усуллари.

  4. Спорт иншоотлари ва соғломлаштириш марказларида қўлланилиши зарур бўлган замонавий техник воситалар қурилмалари ва улардан фойдаланиш йўллари.

  5. Оммавий тарғибот воситаларининг йўналишлари ва уларда АКТдан фойдаланиш имкониятлари.

  6. Тарғибот ва ташвиқот йўлида республика “Спорт” газетаси ва “Фан спортга” журналининг (ЎзДЖТУ) амалий фаолиятлари.

  7. Халқ миллий ўйинлари тушунчаси, бу соҳадаги республика фестивалларининг моҳияти.

  8. Спорт турлари бўйича республика терма жамоаларида АКТни қўллаш тартиби ва уларнинг халқаро спорт мусобақаларида эришган натижалари.

  9. АКТ бўйича мураббий-устозларнинг бурчи ва масъулиятлари, уларнинг малакасини ошириш усуллари.

Адабиётлар рўйхати

  1. ЎзР Президентининг “Жисмоний тарбия ва оммавий спортни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори, 3 июнь 2017.

  2. ЎзР Президентининг “Республикада ахборот технологиялари соҳасини ривожлантириш учун шарт-шароитларни тубдан яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида'Ти қарори, 30 июнь 2017.

  3. ЎзР Президентининг “Олий спорт маҳорати мактабларини ташкил қилиш тўғрисида”ги қарори, сентябрь, 2015.

  4. Каримов И.А. Биздан озод ва обод Ватан қолсин. Т., “Ўзбекистон”, 1994.

  5. Мирзиёев Ш. “Жисмоний ва маънавий етук ёшлар - эзгу мақсадларимизга етишда таянчимиз ва суянчимиз”, Республика “Камолот”

ёшлар ижтимоий ҳаракати IV қурултойидаги (30 июнь 2017) нутқи, “X«ui> сўзи” газетаси, I июль 2017.

  1. Алдашина Е.А. Инновационная педагогическая технология мобильно! и обучения залог успешного развития физической культуры, статья. Орловский Государственный аграрный университет, 2017.

  2. Воронов И.А. Электронный учебник. Информационные технологии и физической культуре и спорте. Санкт-Петербург, 2006.

  3. “Кўпкари” илмий-оммабоп китоб. Т., ЎзДЖТУ, 1997, 118 6.

  4. Обидов Тўлқин. “Узбек полвонлари” очерклар. Т., Ғофур Гулом номидаги Адабиёт ва санъат нашриёти, 1979, 8, 22 бетлар.

  5. Рязанова З.Г., Янов В.В. Информационные технологии в физической культуре и спорте, учебное пособие. Электронное издание, Красноярск, 2015, с. 112.

  6. “Спорт” газетаси, 24 август 2016 й.

  7. “Халқ сўзи” газетаси, 29 август 2014.

  8. “Халқ сўзи” газетаси, 1 сентябрь 2014.

  9. “Халқ сўзи” газетаси, 8 октябрь 2014.

  10. “Халқ сўзи” газетаси, 8 декабрь 2016.

  11. “Халқ сўзи” газетаси, 2017 й. 21, 22 ва 26 сентябрдаги сонлари.

  12. “Халқ сўзи” газетаси, 27 сентябрь 2017.

  13. “Халқ сўзи” газетаси, 10 октябрь 2017.

  14. Қорабоев Усмон. Узбек халқ ўйинлари, рисола. Т., “Санъат” нашриёти, 2001,-3-4 б.

  15. Қудратов Р., Абдумаликов Р., Холдоров Т.Х. Соглом авлод тарбиясида жисмоний тарбия ва спорт, ўқув-услубий қўлланма. Т., ЎзДЖТУ, 2003, 71 б.

  16. УПМеждународный научный конгресс «Современный Олимпийский спорт и спорт для всех», материалы конференции. Том 111. М., 2003.

ХУЛОСА
Ўзбекистон истиқлолида жамият тараққиётининг барча жабҳалари таркибида жисмоний тарбия ва спорт фаолияти давр тақозо этаётган турли поғоналарда мазмун, мақсад ҳамда моҳият жиҳатдан мақсаддагидек ривож топмоқда. Бунда давом этаётган давлат сиёсати ва туб ислоҳотларнинг ижобий таъсири муҳим аҳамият касб этмоқда.
“Жисмоний тарбия ва спорт тўғрисида”ги қонуннинг янги таҳрирда (сентябрь 2015 й.) амалда жорий этилиши, янгидан қабул қилинган “Жисмоний тарбия ва оммавий спортни янада ривожлантириш тўғрисида” Президент қарори (3 июнь 2017 й.), “Педагог кадрларни тайёрлаш, халқ таълими ходимларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорлар аҳоли ўртасида жисмоний тарбия ва спортни кенгайтириш асосида уларнинг соглигини яхшилаш, меҳнат ва яшаш қобилиятларини барқарорлаштиришда хизмат қилмоқда.
Бу умумий ва муайян йўналишдаги (таълим-тарбия муассасалари, спорт мактаблари ва ҳ.к.) ташкилий бошқарув фаолиятларни мақсад ва вазифалар асосида амалга оширишда мутахассис кадрларни тайёрлаш жараёнларини янги изга солиш давр талаби ва эҳтиёжига айланмоқда.
ЎзР Президентининг “Республикада ахборот технологиялари соҳасини ривожлантириш учун шарт-шароитларни тубдан яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори (30 июнь 2017 й.) таълим муассасалари, айниқса, спорт таълими соҳасидаги ўқув муассасаларида дарслар, спорт машгулотлари, оммавий согломлаштириш ва спорт тадбирларини мазмунан бойитишда ахборот технологияларини ишга солиш, барча фаолиятларнинг самарадорлигини таъминлашни бош вазифа қилиб қўймоқда. Шу асосда спортдаги иқтидорли ўғил ва қиз болаларни танлаш, саралаш, тажриба- синовлардан ўз вақтида ўтказиш, уларни тарбиялаб маҳоратини ошириш ва нуфузли мусобақаларга (Республика, Осиё ва жаҳон миқёсида) тайёрлаш, иштирокини таъминлаш жараёнларини инновацион технологиялар, илгор педагогик тажрибалардан мақсадли ҳамда самарали фойдаланишни замонавий таълим асосида талаб даражасига кўтармоқда.
Жисмоний тарбия ва спорт соҳаси бўйича кадрлар тайёрлашда замонавий таълимнинг педагогик махорат ва технологияларига янги талаблар қўйилмоқда. Бунда профессор-ўқитувчи ва спорт мураббийларининг касбий нуфузини (компетенция) юқори кўтариш, уларни бўлажак мутахассисларда шакллантириш долзарб масалага айланмокда. Бу сохада спорт фанлари, айниқса, жисмоний тарбия назарияси ва услубияти фанида мобил иловалардан мақсадли ва самарали фойдаланишни давр тақозо этмоқда. Бугунги ўқувчи ва талаба компьютер-интернет тизими воситалари, хусусан, мобил телефонларидан ўқув жараёнлари бўйича фойдаланишни тўла ўзлаштирса, келажакда уларнинг билим, фикр доиралари юксак бўлади ва ўз нуфузини (компетенция) янада мустаҳкамлайди.
Маълумки, болалар, ўқувчи, талаба, ишчи-хизматчи ёшларнинг х,пр томонлама камолотга етишишида дарсларда, дарсдан ва ишдан ташкпри спорт тўгараклари, секцияларида машғулотлар, соғломлаштириш cnopi тадбирларини (саёҳатлар, байрам, таътил пайтларида халқ миллий ўйинлари бўйича баҳслашиш ва ҳ.к.) доимий равишда ўтказиб бориш ақлий nu жисмоний жихатдан интеллектуал салоҳиятларга эта бўлиш мумкин. Illy жиҳатдан қаралса, барча спорт мусобақалари каби “Наврўз”, Мустақиллнк куни, касб куни байрамлари, тўй маросимларни тасвирга олиш ва уларни таълим-тарбия тадбирларида намойиш этиш яхши самаралар бериши кузатилмокда. Шу сабабдан, ўқувчи ёшларга “Информатика”, “Ахборт технологиялари” таълимини ўргатишда янги техник воситаларни ишлатн билиш, ахборот технологияларида маълумотларни йиғиш ва уларни мақсад йўлида ишлатишни асосий фаолиятларга айлантириш давр талабидир.
БИБЛИОГРАФИК МАНБАЛАР
Расмий манбаълар

  1. Узбекистан Республикасининг Конституцияси, Т., “Узбекистан”, 2014.

  2. ЎзРнинг “Таълим тўғрисида”ги қонуни, 29 август 1997.

  3. ЎзРнинг “Жисмоний тарбия ва спорт тўғрисида”ги қонуни, янги таҳрир 6 сентябрь 2015.

  4. ЎзРнинг “Ёшларга оид давлат сиёсати тўғрисида”ги қонуни, 2016.

  5. ЎзРнинг “Меҳнатни мухофаза қилиш тўғрисида”ги қонуни, 2016.

  6. ЎзР Президентининг “Олий таълим тизимини янада ривожлантириш чора- тадбирлари тўғрисида”ги қарори, 24 апрель 2017.

  7. ЎзР Президентинииг “Жисмоний тарбия ва оммавий спортни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори, 3 июнь 2017.

  8. ЎзР Президентининг “Педагог кадрларни тайёрлаш, халқ таълими ходимларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори, 26 сентябрь 2017.

  9. ЎзР Президентининг “Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори, 14 март 2017.

  10. ЎзР Президентининг “Республикада ахборот технологиялари соҳасини ривожлантириш учун шарт-шароитларни тубдан яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори, 30 июнь 2017.

  11. ЎзР Президентининг “Ахборот технологиялари ва коммуникациялари сохасини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармони, 19 февраль 2018.

  12. Каримов И.А. Биздан озод ва обод Ватан қолсин. Т., 1994.

  13. Каримов И.А. Мамлакатни модернизация қилиш ва иқтисодиётимизни барқарор ривожлантириш йўлида. 2008.

  14. Каримов И.А. Юксак маънавият - енгилмас куч. 2008.

  15. Каримов И.А. Она юртимиз бахту иқболи ва буюк келажаги йўлида хизмат қилиш - энг олий саодатдир. 2015.

  16. Мирзиёев Ш. Қонун устуворлиги ва инсои манфаатларини таъминлаш - юрт тараққиёти ва халқ фаровонлигининг гарови, Республика Конституцияси қабул қилинганлигининг 24 йиллиги муносабати билан ўтказилган тантанали маросимдаги (7 декабрь 2016) маърузаси, “Халқ сўзи” газетаси, 8 декабрь 2016.

  17. Мирзиёев Ш. Танқидий тахдил, қатъий тартиб-интизом ва шахсий жавобгарлик - ҳар бир рахбар фаолиятининг кундалик қоидаси бўлиши керак, ЎзРВМ кенгайтирилган мажлисидаги (14 январь 2017) маърузаси, “Халқ сўзи” газетаси, 16 январь 2017.

  18. Мирзиёев Ш. Жисмоний ва маънавий етук ёшлар - эзгу мақсадларимизга етишда таянчимиз ва суянчимиз, Республика “Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракати IV қурултойидаги (30 июнь 2017) нутқи, “Халк сўзи” газетаси, 1 июль 2017.

  19. Мирзиёев 111. “Таълим соҳасини ислох қилиш, касб-хунар тизимини янада ривожлантириш ва олий таълимнинг бакалавр йўналишига қабул бўйича тест синовларини такомиллаштириш масалалари”га бағишлаш ан йиғилиши, “Халқ сўзи” газетаси, 10 октябрь 2017.

  20. Мирзиёев Ш. Мактабгача таълим соҳасида замонавий тизим яратилади, 2017 й. 19 октябрда мактабгача таълим тизимини тубдан такомиллаштириш масалаларига бағишланган йиғилиш ўтказилди. “Халқ сўзи” газетаси, 20 октябрь 2017.

Асосий адабиётлар

  1. Абдуллаев А., Хонкелдиев Ш. Жисмоний тарбия назарияси ва усулияти, дарслик. Т., ЎзДЖТУ, 2005. -236 б.

  2. Абдумаликов Р. Жисмоний тарбия ва спорт ихтисослигидаги талабаларни бошқарувчилик фаолиятларга тайёрлашнинг назарий ва амалий асослари, монография. Т., ЎзДЖТУ, 1994. -262 б.

  3. Абдумаликов У.Р., Абдурахмонова А.А., Ходжаев А.З. Ўзбекистонда узлуксиз таълим тармоқларида жисмоний тарбия тизимини ривожлантириш, монография. Т., ЎзДЖТУ, 2015.

  4. Воронов И.А. «Электронный учебник»: информационные технологии в физической культуре и спорте. Санкт-Петербург, 2006, -106 с.

  5. Козлова С.Ж. Эффективность информационных технологий в

профессиональной подготовке студентов высших учебных заведений физической культуры, дисс на соис. уч. ст. к.п.н., Челябинск, 1999.

  1. Лазаренко Г.В. Повышение уровня профессиональной компетентности учителя физической культуры на основе применения информационных средств обучения, учебное пособие. М., 2004.

  2. Нуримов Р.Э. Ёш футболчиларни техник ва тактик тайёрлаш, ўқув қўлланма. Т„ ЎзДЖТУ, 2005. -107 б.

  3. Петров П.К. Информационные технологии в физической культуре и спорте, учебник. 3-е изд. М., «Академик», 2013, -288 с.

  4. Саломов Р.С. Жисмоний тарбия назарияси ва усулияти, дарслик. Т., 2015.

  5. Степанова Т.А. Научно-методические основы исследования компьютерных

технологий в процессе профессиональной подготовке студентов института физической культуры, дисс на соис. уч. ст. к.п.н., Ростов-на-Дону, 2001.

  1. Тарасов А.В. Подготовка студентов в области физической культуры на основе информационно-компьютерного обеспечения.

  2. Ярашев К.Д. Жисмоний тарбия ва спортни бошқариш, дарслик. Т., Ибн Сино, 2002. -223 б.

  3. Қудратов Р., Абдумаликов Р., Холдоров Т.Х. Соғлом авлод тарбиясида жисмоний тарбия ва спорт, услубий қўлланма. Т., ЎзДЖТУ, 2003. 90 б.

Қўшимча адабиётлар

  1. Азизходжаева Н.Н. Педагогическая технология, педагогическое мастерство, уч. пос. Т., «Молия», 2002.

  2. Усмонхўжаев Т.С., Мелиев Ҳ.А. Миллий ҳаракатли ўйинлар, қўлланма. Т., “Ўқитувчи”, 2000.

  3. Шакиржанова К.Т., Абдумаликов У.Р., Шокиржонов Т.А. Жисмоний тарбия ва спортдаги узлуксиз таълимни ташкил қилиш, ўқув қўлланма. Т., ЎзДЖТУ, 2012.

  4. Қорабоев Ў. Ўзбек халқ ўйинлари, қўлланма. Т., “Санъат”, 2000.

  5. Қосимова Р.А. Туризм ва уни ўқитиш методикаси, ўқув қўлланма. Т., “Алоқачи”, 2008. -263 б.

  6. Хамроқулов А.Қ., Юнусов Т.Т. Олимпия билимлари асослари, қўлланма. Т., 2002.

  7. Ярашев К.Д., Абдумаликов Р. Жисмоний маданият тарбиясининг назарий ва услубий асослари, ўқув қўлланма. Т., ЎзДЖТУ, 2003.

  8. VII Международный научный конгресс «Современный Олимпийский спорт и спорт для всех» том III, XIV науч, направление «Информационные и коммуникационные технологии в спорте» (313-340 с.), М., 2003.


Download 161.95 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   12




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling