Қурултойида сўзлаган нутқи, "Халқ сўзи" газетаси 1 июль 2017


Т аълим жараёнида мобил телефонлардан фойдаланиш технологиялари


Download 161.95 Kb.
bet6/12
Sana04.02.2023
Hajmi161.95 Kb.
#1162689
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   12
Bog'liq
222 qism

Т аълим жараёнида мобил телефонлардан фойдаланиш технологиялари

Ўқувчилар ўртасида ахборот алмашув учун коммуникатор сифатида.

Илмий тадқиқот синов-тажри- баларда вақтни ўлчаш (секундомер).

Ташкил отчи-бошқарувчилик.

Фотокамера ҳисобида тасвирга тушириш (модел, чизма, спорт иншоотлари, маъруза матнлари ва ҳ.к.).

Турли ахборотларни сайтга олишда мобил браузер сифатида қўллаш.

Диктофон сифатида ўқитувчи, ҳакамлар овозини ёзиб олиш.

Чет тилидаги товуш-овозларни эшитиш учун аудиплейр сифатида ишга солиш.

Уқув муассасаси электрон почта сервисига уланишга кириш.


Чизма 7. Таълим муассасаларида мобил телефонлар хизматини
жисмоний тарбия ва спорт тадбирларига
йўналтириш асослари

Бошда таъкидланганидек, жисмоний тарбия ва спортда техник воситалардан ахборот технология сифатида фойдаланишнинг кўлами ва муҳим тармоқлари деярлик чексиздир (кўп). Бунда мобил телефонларидан мақсадли фойдаланишнинг ҳам йўналишлари оз эмас. Ўқув муассасалариди, айниқса жисмоний тарбия ва спорт соҳасидаги таълим жараёнларида талаба ёшларга ахборот технологияларидан фойдаланишни ўргатишда мобил телефонларнинг ўрни ва моҳиятини (мақсадли алоқа боғлаш, иловалар олиш. лойиҳалар ишлаб чиқиш) дарс ва мусобақаларда татбиқ этпш технологияларини чуқурроқ сингдириш давр талабига мос келади.
Ахборот-коммуникацион технологиялар соҳасидаги манбаъларниш исбот этишича “Таълимда мобилли ўқитиш ва мобилли иловалар” Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги (МДҲ-СНГ) доирасида (Россия Федерацияси. Қозоғистон Республикаси) кенг тармоқ ортмоқда. Бу йўлда жисмоний тарбии (ЖТТ) ўзига хос хусусиятлари билан эътиборни жалб этмоқда.
ЖТТда мобилли ўқитиш - ҳар қандай фаол ўқитишдан қолишмайди Бунда портатив ускуналар (тузилмалар) - телефонлар, смартфонлар, планшетлар, баъзан ноутбуклардан,оддий стол компьютерларидан (IADIS, International Conference Mobile Learning)3Mac, албатта, фойдаланилмоқдп. Бунда асосан восита сифатида овоз-товуш орқали боғланиш, ахборотлашунни алмашуви, чизмаларни (график) алмаштириш, интернет-браузерлар ҳисобланади.
Уқувчиларнинг мобил тузилмаларидан мобил ўқишида (таълим олиши) қуйидаги таълим вазифаларини бажаришлари (ҳал этиш) мумкин, яъни:
Уқувчи, спортчи ва уларнинг устозларига маъмурий (админстрацпя) ахборотларини (жадваллар, спорт тадбирлари, тўловлар ва ҳ.к.) етказиш;
Электрон таълим ресурслари бўйича шахсий медиатека, шуғулланувчилар билан ишлаш континентлар (дарслик, справочник, луғ;п, аудиовизуал ахборотлар);
Шуғулланувчилар билан дастур, изланиш тизимлари ва интерне I ресурслари, жамоавий равишда (гуруҳ, синф) ва ўқитувчи-мураббийлар. қўшимча сервисларни (глобал жойлаштириш-позициялаш) тренинг равишди (ўргатиш, бошқариш) ташкил қилиш;
Маслаҳат, йўл-йўриқ бериш, тушунтириш (консультация);
Лаҳзада маълумотлар билан алмашиш, ахборотларни турли томонлар! n узатиш-етказиш;
Вебинарлар, ижтимоий тармоқлар;
Тест синовлари ва ўзлаштиришни (спорт тайёргарлиги) назорат қилиш бошқа турлари.
Мобилли ўқитиш (таълим бериш) аниқ вақтларда долзарб ахборт материаллари асосида олиб борилади. Бу масаланинг бир томони бўлса, иккинчидан эса якка (индивидуал) тартибда ҳамкорлик, ўқишда биргаликдц олиб боришга асосланади. Шу тариқа мобилли таълимда (ўқитиш, ўргатиш) шуғулланувчиларнинг ижтимоийлашини юқори даражага кўтаришг! эришишлари ва уларнинг коммуникатив ва компетентлик, жамоада ишлаш кўникмаларини ривожлантирилади.
Мобил асосида (мобиллик) ўқитишнинг ижобий, манфаатли ва камчиликлари ҳам мавжуд. Мобил ўқуви - бу аниқ мавжудлик, лекин назарий жиҳатдан мумкин бўлмаган жараёндир.
Халқаро маданият, таълим, ёшлар фаолияти билан шуғулланувчи нуфузли ташкилотнинг (ЮНЕСКО) мобил ўқуви ҳақидаги эътирофи муҳим аҳамиятга эга, яъни:
Узатувчилик (мобильность). Мобил тузилма - ускуналари ҳар қандай шароитда ҳам ўқув жараёнларини ташкил қилишга имкон беради. Бунда икки йўналиш (аспект) мавжуд: биринчиси, юқори малакали мутахассислар ўқув дастурларини амалга оширишдан иборат. Иккинчидан эса, замонавий технологиялар, хусусан, маълумотларни ёпиқ сақлаш тизими аниқ бир тузилмага алоқадор бўлмасдан амалга ошириш ҳисобланади. Ўқувчи-талаба мобил телефонии алмаштириши мумкин. Лекин, бунда унинг барча ўқув материаллари қулай ҳолатда бўлади. Шунингдек, берилган турли вазифаларни турли тузилма (мосламалар) орқали амалга ошириши мумкин.

  • Узлуксиз таълим. Мобил тузилмалари ҳар бир шугулланувчининг (ўқувчи ёшлар) шахсий таълим (ўқув) воситаси сифатида узлуксизликни ифодалайди. Яъни, ўқувчи вазифа ва топшириқларни исталган вақтда (турли вақт) бажариши мумкин. Ўқитувчи дасрдан ташқари пайтларда ҳатто ўқув муассасасидан ташқарида (масофали) бўлганда ҳам мобилли мулоқот- ўқитиш билан ўқувчиларнинг ижтимоий кўникмаларини ривожлантиради.

Ўз навбатида эса, ўқувчи-талабалар дарсдан, таълим муассасасидан ташқарида вазифаларни қачон (вақт) бажаришни танлайди. Узлуксиз таълим яна: мобил телефонлар орқали фалокат юз берган, турли вазият жойларида хам давом эттиришни таъминлайди. Бу жараёнлар вазият юз берган жойларда қайта тиклаш ва шароитларни яхшилашда ҳам хизмат вазифасини бажаради (зарурият тақозо этганда унга ўқувчи ёшларни хам жалб этиш мумкин).
Алохида (шахсий) таълим боришлик, Мобил тузилмалари ўқувчиларга мустақил равишда мураккаб вазифаларни танлаб олиш ва ўз шахсий ҳолати асосида (ритм) уларни бажаришни олга суришга имкон беради. Шунингдек, ўқувчилар мобил телефон орқали машғул бўлган материалларни ўзига лойиқ ва қулайлигига эришади. Шу сабабли ишловчи, лойиҳалаштирувчилар матн (текст), чизма (график), тасвир, видеоларни ахборотлаштиришда барча жараёнларни эътиборга олишлари шарт. Ўқувчиларнинг мобил лойиҳаларидан фойдаланиш йўлларини осонлаштириш энг муҳим тадбирлардан биридир.
Коммуникация сифатини ошириш.Мобил тузилмалари ўқувчи ва ўқитувчи ўртасида коммуникация сифатлари ва тезликда боғланишга имкон беради. Ҳар бир ўқувчи билан боғланиш ва уларнинг ахборотлари даражасини (ўзлаштириш) билишда ўқитувчига осонлик яратилади. Бу эса таълимнинг узлуксизлигига сабаб бўлади. Таълим беришнинг замонавий ривожланишида бу технологиялар (имкониятлар) билан чегараланиб қолинмайди, балки:

  • Янги технологиялар билан таълимни (ўқитиш) қўллаш;

Ўқитишда енгил, яқинлик (боғлиқ), портатив ускуналарлпн фойдаланиш; Оддий ва мураккаб ўқитиш турларида мобил яқин ёрдам бериши;
Турли шакл ва йўналишларни (спортдаги техник-тактик амалппр! ўргатиш сифатини мобил орқали бажариш;
Мобилли ўқитиш ёшларга хос ва яқинлиги;
Турли харажатларни (вақт, ўқув ва спорт буюмларини харид килиип камайтириши;
Уқув жараёнлари учун тегишли материалларни тайёрлашда(контипси| | кўмаклашуви;
- Уқитишнинг узлуксизлиги, мақсадли яхлитлигини қувватлаши;
Қизиқарли, жалб этувчи ва қулай ўқув тажрибаларни яратиши муммш бўлади.
Аммо мобилли ўқитишда ижобий жараёнлар қанчалик кўп, юксак nn фойдали бўлмасин, бунда салбий хусусиятлар ҳам мавжудлиги ҳакиқагди|' Бунда эса:

  1. Техник муаммолар:

Мобил тузилмаларида экран ҳажми ва клавишларнинг кичиклиги;
Интернетга қулайлик билан кириш муаммоси (қийинчилик);
Мобил тузилмаларнинг фақат батареяда ишлаши;
Мобил тузилмаларига кулайлик билан киришда хотиранинг каттали! и, Ахборот хавфсизлиги муаммолари;
Мобил платформалари (жойлашиш манзили), тузилмалар хусусиятларида ягона тизимнинг йўқлиги;
Мобил тузилмалари учун оддий электрон континентларни қайтЦан ишлаб чиқиш;
Мобил тузилмаларида алоқалар узилишидаги таваккалчилик билан HIII тутиш.

  1. Ижтимоийлик ва таълим беришдаги муаммолар:

Барча ўқувчи-талабалар ҳам мобил тузилмаларига эга бўлмаслип! мумкин;
Уқув жараёни натижаларини баҳолаш билан боғлиқ муаммолар;
Ўқув континента хавфсизлиги билан боғлиқ муаммолар;
Мобил технологияларининг ўта тезлик билан ривожланиб бориши;
Мобил таълими (ўқитиш) бўйича педагогик назариясини ишлаб чиқилмаганлиги;
Электрон ўқитиш ва мобилли ўқитиш ўртасидаги концептуал фарқлар;
Шахсий ахборот хавфсизлиги билан боғлиқ муаммолар.
Мобил иловалари.
Мобил иловалари у ёки бу платформанинг муайян функцияларида хилма-хил фаолиятларни (функциялар) бажаришга имконият берувчи дастур ҳисобланади.
Мобил иловаларнинг таълим (ўқув) учун моҳиятининг ўсиши (ривожи) янги технологияларнинг қулайлиги ва диққатни жалб этиши билангина эмас, балки берадиган имкониятлари асосида ахамиятга зга, яъни, вазифа устида ўқувчиларнинг биргаликда ишлаши, ўқишни мактабдан (таълим муассасасидан) ташқарига чиқариш, ҳар кимнинг ўз мулохазасини билдириши, қўлни кўтармасдан (телефон орқали) ўзини билдириши (уланиши) амалга оширилади.
Мобил иловаларидан таълимда фойдаланишда қуйидаги имкониятларни яратади:
Ўқувчи талабаларнинг билим даражаларини қисқартирилган назорат қилиш асосида амалга ошриш;
Ҳисоб ва назорат қилишни қисқартириш;
Ўқув жараёнларида талаба-ўқувчилар орасида ахборотлашишни
енгиллаштириш;
Ўқув жараёнларини тезлаштириш ва модернизациялашни олиб бориш;
Таълим ресурсларини (бўлим, йиғилган материаллар) тақсимлашни ташкил этиш;
Шуғулланувчиларнинг биргаликдаги фаолиятларини турар жойларини мажбурламасдан таъмин этиш;
Мобил тузилмаларидан шахсий ўқув медиатек, услубий ва луғатлар сифатида фойдаланиш;
Мобил тузилмаларини ўқув муассасаларида таълим (ўқиш, ўқитиш) ва тадқиқотлар мақсадида очиш, ишга тушириш;
Мобил иловалар ва очилган ўлчовлар ёрдамида атрофни ўраб олган таълим ва тадқиқот мақсадидаги ахборотларни йиғиш.
Мобил иловалардаги таълим хақида сўз юритилганда айтиш жоизки, унинг ёпиқ сервис ўқувчи ва ўқитувчилар хақидаги, яъни ахборотларини сақлашда қулай имкониятлар мавжуд бўлади.
Мобил иловаларининг турлари, Мобил иловаларини дарслар, дарсдан ташқари фаолиятлар, ота-оналар билан ўзаро ҳамкорлик, шунингдек мобил таълимида қўллаш мумкин.
Ўзбекистондаги жисмоний тарбия ва спорт соҳасидаги ўқув муассасаларида, хусусан, А.Қодирий номидаги Жиззах ДПИ “Жисмоний тарбия” факультетининг ўқув режаси ва бошқа факультетларда ўтказиладиган “Жисмоний тарбия” дарсларининг (Билим соҳаси - 100000 гуманитар, таълим соҳаси - 110000, таълим йўналиши - 5112000 - жисмоний маданият) “Жисмоний маданиятни ўқитиш технологиялари ва лойиҳалаштириш” фан дастури (Тошкент ДПУ ишлаб чиққан ва 2014 й.да тавсия қилинган) мазмунида мобил иловаларига доир материаллари ифода этилган. Шу асосда “Жисмоний тарбия назарияси ва услубияти” фанини ўқитишда, шунинг “Жисмоний маданият” дастури бўлимидаги спорт турларини ўқитишда мобил иловалар шаклида ишлаб чиқилган энг муҳим лойихалар ушбу бобнинг 4.3 бўлимида яхлит равишда тўла мазмун билан берилди. Уларни жисмоний тарбия назарияси ва услубияти ҳамда спорт фанларидаги назарий-тарихий матнларда илова шаклида ишлатиш лозим бўлади. Чунки, жисмоний тарбия ва спорт соҳасидаги мутахассислар миллий
анъаналаримиз, қадриятлар, оммавий соғломлаштириш тадбирларини стук даражада билган ҳолда уларнинг мазмуни, моҳияти ва мухими эса ташкилиП бошқарув технологияларини амалга оширишлари, Узбекистон спортинп ривожлантириш ҳаракат стратегияларига риоя қилишни талаб этади. II h боисдан ҳам бўлажак мутахассислар фанларни ўзлаштириш хамдп индивидуал тафаккур доираларини кенгайтириш, ўзларининг жамиятдш и компитентлигини ошириш йўлида инновацион технологиялар қаториди мобил иловалардан самарали фойдаланишлари лозим деган хулосага келиш мақсадга мувофикдир.

  1. Жисмоний тарбия ўқитувчисининг касбий комиитентлиги (нуфу ш)
    ва уларии талабаларда шакллантириш технологияларн


Мамлакатимизда кечаётган ижтимоий-маданий турмуш, асосан таълим жараёнларида барча фанлар каби жисмоний тарбия фанлари бўйичп ўқитувчи, мураббий устозларнинг обрў-эътибори, касбий малакавпй салоҳиятлари муҳим ўринда туради. Бу эса уларнинг касбий компитентларини ташкил этиш билан бир қаторда уларни ўқувчи, талаЬи ёшларда ўқув жараёнларида шакллантириш хаётий зарурият хамдп масъулиятли педагогик фаолият ҳисобланади.
УзР Президентининг “Педагог кадрларни тайёрлаш, халқ таълими ходимларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш тизимиип янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорида (2ft сентябрь 2017 й.) “Инновацион илмий ютуқларни, замонавий педагогик на ахборот-коммуникация технологияларини қўллаши, масофадан ўқитишни, мустақил таълим олишни кенгайтиришни назарда тутувчи техника ни технологияларни таълим тизимига жорий этиш”ни вазифа қилиб қўйилган.
Бу муаммо жисмоний тарбия таълимида ҳам талаб этиладиган яш и йўналишлар, педагогик технология ва маҳоратларнинг ўзига хос бўлгии хусусиятларини юзага чиқариш ва уларни жисмоний тарбия таълим иди тобора кенгайтириб бориш, шу асосда ўқитувчи хамда мураббий устозларнинг компитентлик фаолиятларига алоҳида эътибор беришни дайр тақозо этмокда. Бу эса бўлажак мутахассисларда инновацион технологияларни чу кур ўрганиш, назарий билим ва амалий кўникма хамдп етук малакаларни меъёрига етказиш, шу асосда ўқитувчилик, мураббийлик компитентларни шакллантиришга асос бўлади.
Утган боблар ва бўлимларда зикр этилганидек, жисмоний тарбия таълимида, хусусан, бу сохадаги ўқув муассасаларида “Информатика ни ахборот технологияларн” фанининг ўқнтилиши, ундаги техник воситалар ни мобил иловалардан фойдаланиш усуллари спорт фанлари, шунингден. “Жисмоний тарбия назарияси ва услубияти” фанида хам узлуксиз таълим тамойиллари асосида амалга оширишни талаб этмокда.
Бу улуғвор ва ўта мураккаб масъулиятли таълимни амалда жорий этишда ўқитувчи ва АКТ марказлари (бўлим) ходимлари бошқа технологии воситалар қаторида мобил иловалар орқали ўқитишни таъмин этишда улардан катта салоҳиятлилик, журъатлиликни ўзида мужассам этган компитентлик хусусиятлар муҳим ўринда туради. Бурча фанлар каби жисмоний тарбия назарияси ва услубияти фанида мобил иловалари асосида ўқитишда ўқитувчи ва ёрдамчи техник ходим (АКТ маркази, бўлими) тегишли мавзулар (машғулотлардаги техник-тактик амаллар) бўйича илова (ахборот, матн, чизма ва ҳ.к.) лойиҳаларини спорт турлари, назариясининг тегишли боб-мавзуларидан мақсадли ҳамда самарали фойдаланиш билан бир қаторда ўзларининг педагогик касбий компитентлилигини ҳам кўрсата олиши, бу фаолиятларни ўқувчилар онгига сингдириши (шакллантириши) энг олий маҳорат ҳисобланади.
Бу борада “Ўқувчиларда шакллантириладиган таянч компитенциялари элементлари”дан фойдаланиш мақсадга мувофиқ келади:
Коммуникатив компитенцияси мавзусидан келиб чиқиб тўғри жавоб бера олади;
Ахборотлар билан ишлаш компитенцияси мавжуд ахборот манбаларидан (интернет, телевизор, радио (аудио-видео ёзув), телефон, компьютер, электрон почта ва бошқ.) фойдалана олади;
Узини-ўзи ривожлантириш компитенцияси шахе сифатида доимий равишда ўзини-ўзи ривожлантириб, жисмоний, маънавий, руҳий ва интеллектуал камолотга интила олади;
Ижтимоий фаол фукаролик компитенцияси меҳнат қонунчилигида ўз ҳақ- ҳуқуқларини билади, жамият ва оиласи манфаатлари учун хизмат қила олади;
Миллий ва умуммаданий компитенцияси Ватанга садоқатли, инсонларга меҳр- оқибатли ҳамда умуминсоний ва миллий қадриятларга эътиқодли бўла олади;
Математик саводхонлик, фан ва техника янгиликларидан хабардор бўлиш ҳамда фойдаланиш компитенцияси аниқ ҳисоб-китобларга асосланган ҳолда шахсий, оилавий режаларини туза олади.
Коммуникатив компитенция:
Оғзаки ва ёзма нутқда адабий тил нормаларига риоя қилиш ва хорижий тилларнинг бирида эркин суҳбатлаша олиш,мавзудан келиб чиқиб саволларни мантиқан тўғри қўя олиш ва жавоб бериш; ўзаро мулоқотда муомала маданиятига амал қилган ҳолда суҳбатдош фикрини ҳурмат қилиш ҳамда ўз ғоясини ҳимоя қилиш ва унга ишонтириш; турли зиддиятли вазиятларда ўзини тута олиш, муаммоларни ҳал этишда зарур қарорларни қабул қилиш;
Она тили ва хорижий тиллардан бирида мулоқотга киришиш; мавзудан келиб чиқиб саволларни мантиқан тўғри қўя олиш ва жавоб бериш; ўзаро мулоқотда муомала маданиятига амал қилиш, жамоавий ҳамкорликда ишлай олиш, суҳбатдош фикрини тахдил қилган ҳолда ўз позициясини ҳимоя қилиш ва унга ишонтириш; турли зиддиятли вазиятларда ўз эҳтиросларини бошқариш, келишмовчиликлар одилона, ҳаққоний ва ижобий ёндашган ҳолдп муносабат билдириш ва зарур бўлган қарорларни қабул қилиш.
Ахборотлар билан ишлаш компитенцияси:
Мавжуд ахборот манбаларидан (интернет, телевизор, радио (аудио видео ёзув), телефон, компьютер, электрон почта орқали маълумот алмашиш) фойдаланиш; медиа восигаларидан зарур бўлган ахборотларни излаб топи олиш, саралаш, қайта ишлашда медиа саводхонлигини шакллантирнш, кундалик фаолиятда учрайдиган ҳужжатлар билан ишлай олиш (анкеталарпп тўлдириш, ўзи тўғрисидаги маълумотларни қайд эта олиш);
Мавжуд ахборот манбаларидан (интернет, телевизор, радио (аудио видео ёзув), телефон, компьютер, электрон почта орқали хабар жўнатиш) фойдалана олиш; медиа воситаларидан зарур бўлган ахборотларни излаб топиш, саралаш, қайта ишлаш, узатиш, сақлаш хавфсизлигини таъминлаш на фойдаланишда медиа- маданиятга риоя қилиш; ЕХСЕЬда маълумотлар базасини яратиш, асосийларини танлай олиш ва уларни таҳлил қила билиш, кундалик фаолиятда учрайдиган ҳужжатлар билан ишлай олиш (тавсифнома ёзиш, ариза, шахсий маълумотнома).
Узини-ўзи ривожлантириш компитенцияси:
Билимини мустақил равишда ошириб бориш, ўқиб ўрганганларини ўртоқлари билан муҳокама қилиш; ўқиб-ўрганганларини амалиётда қўллай олиш, ўзининг қобилиятларини намоён қила олиш (билимлар беллашуви, турли кўрик-танловларда иштирок этиш); спорт билан мунтазам шуғулланиш, мактабда, маҳаллада, жамоат жойларида катта ва кичикларга тўғри ва дўстона муносабатда бўлиш, зарур ҳолларда ёрдам бериш; ҳалол ва тўғри сўз бўлиш, ўз ҳатти-ҳаракатларини назорат қилиш; дўстона танқиддаи хулоса чиқариш; шахсий гигиена ва техника хавфсизлиги қоидаларига мунтазам риоя қилиш;
Шахе сифатида доимий равишда ўз-ўзини ривожлантириш; гурухларда ишлашда масъулиятни ўзига олиш, лидер бўла олиш, турли муаммоли вазиятларда тўғри қарор қабул қила олиш; конституцион ҳуқуқ ва бурчларидан тўғри фойдалана олиш; жисмоний, маънавий, руҳий ва интеллектуал камолотга интилиш; ўзининг қизиқишларига қараб қобилиятларини намоён кила олиш, фан олимпиадаларида, турли мусобақалар, кўрик танловларда иштирок этиш; ҳалоллик, тўғрилик каби инсоний фазилатларга эга бўлиш.
Ижтимоий фаол фуқаролик компитенцияси:
Асосий тамойиллар, Ватан равнақи, юрт тинчлиги, халқ фаровонлиги, ижтимоий ҳамкорлик, миллатлараро ҳамжиҳатлик тушунчаларини билиш; Узбекистондаги демократик ўзгаришлар ва мафкуравий жараёнларни билиш; меҳнат ва фуқаролик муносабатларида муомала, иқтисодий, экологик, хукуқий маданиятга эга бўлиш; жамият ва оиласи манфаатлари учун хизмат қилиш;
Соғлом эътиқод ва дунёқараш тушунчаларини билиш; жамиятда бўлаётган воқеа-ҳодисаларга бефарқ бўлмаслик, ўз муносабатини билдириш;
Ватан олдидаги масъулиятни ҳис қилиш; касбларнинг моҳиятини тушуниш ва онгли равишда танлаш, инсон ва фуқароларнииг хуқуқлари, эркинликлари ва бурчларини билиш ва унга амал қилиш; меҳнат ҳамда фуқаролик муносабатларида муомала, иқтисодий, экологик, ҳуқуқий маданиятига риоя
қилиш.
Миллий ва умуммаданий компитенция:
Узгаларга нисбатан меҳр-мурувват, сахийлик, ўзгаларнинг дунёқараши, диний эътиқоди, миллий ва этник хусусиятларини ҳурмат қилиш; миллий урф- одатларимиз ва уларнинг замирида мужассам бўлган меҳр-оқибат, инсонни улуғлаш, тинч ва осойишта ҳаёт, дўстлик ва тотувликни қадрлаш тушунчаларини англаш; миллий мафкуранинг миллий, тамойилларини ва вазифаларуимнуимбиинлсиошни; й миллий ва қадриятларни ажрата билиш; умуминсоний
Халқининг тарихий, маънавий ва маданий меросини ава
йлаб асраш, анъана ва маросимларини ҳурмат қилиш; миллий мафкуранинг миллий, умуминсоний тамойилларини ва вазифаларини билиш; умумбашарий аҳамиятга эга бўлган қадриятларни (урф-одатлар, маросимлар, миллий- маданий анъаналар) билиш ва унга ҳурмат билан муносабатда бўлиш.
Математик саводхонлик, фан ва техника янгиликларидан хабардор бўлиш ҳамда фойдаланиш компитенцияси:
Кундалик фаолиятида турли формула, модел, чизма, график ва диаграммалардан фойдалана олиш; аниқ ҳисоб-китобларга асосланган ҳолда шахсий, оилавий, иқтисодий режаларини туза олиш; ўз фаолиятини режалаштира олиш, тахлил қила олиш, ўз-ўзини баҳолай олиш, инсон меҳнатини енгиллаштирадиган фан ва техника янгиликларидан хабардор бўлиш ҳамда фойдалана олиш;
Инсон меҳнатини енгиллаштирадиган, меҳнат унумдорлигини оширадиган ва қулай шарт-шароитга олиб келадиган фан ва техника янгиликларидан хабардор бўлиш ҳамда фойдалана олиш, тараққиётни ислоҳ қилишнинг беш тамойили ва етти устувор йўналишини шарҳлай олиш; мамлакатимизнинг дунё ҳамжамиятида тутган ўрни ва тарихий шаклланиш даври ҳақида айтиб бера олиш, мустақиллик йилларида мамлакатимиздаги барча сохаларда ўсиш суръатларини билиш; кундалик фаолиятда турли формула, модел, чизма, график ва диаграммаларни ўқий олиш ва фойдаланиш.
Жисмоний тарбия ўқитувчилари, спорт турлари бўйича мураббийлар, жисмоний тарбия ва спорт фаолиятида хизмат қилувчи мутасадди ташкилотчи, ёрдамчи ходимлар (спорт ташкилотлари, уюшмалари, спорт клублар, спорт иншоотлари, согломлаштириш марказлари, давлат идораларидаги махсус ходимлар, жамоатчи фаоллар-хакамлар, таргиботчи нотиқлар ва ҳ.к.) нафақат ўз соҳаси, ҳатто маданият-спортнинг бошқа соҳалари, ижтимоий тармоқлардаги тегишли тадбирларда ҳам истеъдод, лаёқат, донишманд, уддабурон, ҳар ишга қодир, ҳуқуқ ва кафолатга эга бўлишлари (компитенция) лозим (чизма).

Ўқитувчи ва мураббийнинг таянч компетенциялари

Назарий билим, амалий кўникма ва малаканинг юқори даражадаги мужассамлиги

Ўқувчи ва талаба ёшлар, айниқса махаллий миллат қизлари билан индивидуал мулоқотлар ўтказиш

Инновацион педагогик технология ва маҳорат эгаси бўлиш.

Г уруҳ машғулотларида маънавий, педагогик тамойилларга алоҳида эътиборлилик.

Жисмоний тарбия ва спорт бўйича ҳуқуқий ва меъёрий манбаларни билиш хамда уларга тўла амал
ҚИЛИШ.

Мобил иловаларда миллий ҳаракатли ўйинларни кўпайтириш.

Нуфузли спорт мусобақаларида якка ва жамоада ўқувчи ёшлар вазифаси, масъулиятини сингдириш.


Download 161.95 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   12




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling