Усмонов Мансурбекнинг фуқаролик ҳУҚУҚи фанидан


Битирув малакавий ишининг долзарблиги


Download 0.74 Mb.
bet2/12
Sana09.06.2023
Hajmi0.74 Mb.
#1472569
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   12
Bog'liq
Усмонов Мансур

Битирув малакавий ишининг долзарблиги. Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик Кодексида фуқароликка оид мулкий муносабатлар алоҳида институт сифатида киритилган. Ўзбекистон Мустақилликка эришилган кейин мулкчиликка, юридик шахсларга, яъни уларнинг турларига, вужудга келишига, уларнинг мулкий муносабатларига жуда катта эътибор қаратилди ва қабул қилинган барча қонунларда асослантирилди.
Битирув малакавий ишининг мавзуси ҳозирги жамият тараққиёти даврида алоҳида хусусиятга эгадир. Ўзбекистон Республикаси мулкчиликка оид муносабатлар ўзига хос ўрни мавжуд. Битирув малакавий ишининг Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик Кодексининг умумий қисми 4-бобида 39-57-моддаларида юридлик шахс тушунчалари, уларнинг турлари, юридик шахсларнинг лаёқатлари, вужудга келиши, таъсис ҳужжатлари, давлат рўйхатидан ўтиш тартиби, уларнинг жавобгарлиги, қайта ташкил этилиши тугатилиш тартиблари ёритиб берилган. Изланиш даражаси шундан иборатки, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик Кодексининг Асосий бўлим ва бобларида юридик шахсларнинг ҳуқуқий муносабатлари атрофлича асослаб берилган.
Ўзбекистон Республикаси Президенти И.А.Каримов таъкидлаганидек ижтимоий йўналтирилган маданий-маърифий бозор хўжалигини тегишли равишда ҳуқуқий жиҳатдан таъминламасдан туриб, бундай хўжаликни шакллантиришни тасаввур қилиб бўлмайди. Бозор муносабатларининг бутун механизми давлат томонидан кўрсатиладиган ва қонун билан белгиланадиган бозор шарт — шароитлари доирасидагина амалга оширилади. Ишлаб чиқилган қонунлар ҳаётий, амалиёт билан узвий боғлиқ бўлиши ва ундан келиб чиқмоғи керак.1
Мавзунинг ўрганганлик даражаси: Ўзбекистон мустақилликка эришгандан сўнг қонунчилигимизда Қонунчиликка асосланган бозор муносабатларига ўтиш даврида Ўзбекистон Республикаси Конституциясида Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик Кодексида, Кодексига шарҳларида батафсил ёритилган.
Маъмулотлар асосида юридик фанлари доктори, профессор Х.Р.Рахмонқулов, О.О.Оқюлов, Х.Б.Бобоев, юридик фанлари доктори профессор И.Анортаев, Ш.Асьянов, В.Эргашев, Н.Жўраев, Е.Каньязов, А.Х.Саидов, юридик фанлари доктори М.Мирхамидов ва З.Исломовлар томонидан батафсил ўрганилган.

Download 0.74 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   12




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling