Усмонов Мансурбекнинг фуқаролик ҳУҚУҚи фанидан
Юридик шахсларни қайта ташкил этишда ҳуқуқий ворислик
Download 0.74 Mb.
|
Усмонов Мансур
Юридик шахсларни қайта ташкил этишда ҳуқуқий ворислик
Юридик шахслар қўшиб юборилганида улардан ҳар бирининг ҳуқуқ ва бурчлари топшириш ҳужжатига мувофиқ янгидан вужудга келган юридик шахсга ўтади. Юридик шахс бошқа юридик шахсга қўшилганида, бу юридик шахсга қўшилган юридик шахснинг ҳуқуқ ва бурчлари топшириш хужжатига мувофиқ ўтади. Юридик шахс бўлинган тақдирда унинг ҳуқуқ ва бурчлари тақсимлаш балансига мувофиқ янгидан вужудга келган юридик шахсларга ўтади. Юридик шахс таркибидан бир ёки бир неча юридик шахс ажралиб чиққанида қайта ташкил этилган юридик шахснинг хуқук ва бурчлари тақсимлаш балансига мувофиқ уларнинг ҳар бирига ўтади. Бир турдаги юридик шахс бошқа турдаги юридик шахсга айлан-тирилганида (ташкилий-ҳуқуқий шакли ўзгартирилганида), қайта ташкил этилган юридик шахснинг ҳуқук ва бурчлари топшириш ҳужжатига мувофиқ янгидан вужудга келган юридик шахсга ўтади. Юридик шахслар қайта ташкил этилганда ҳуқуқий ворисликни ҳужжатли расмийлаштириш масалаларига бағишланган. Қайта ташкил этиш натижаларини расмийлаштиришнинг асосий ҳужжатлари сифатида қайта ташкил этишнинг шаклига боғлиқ равишда тақсимлаш баланси ва тошпириш далолатномаси қўлланилади.1 Аммо таъкидлаш жоизки, қайта ташкил этганда қайта ташкил этилаётган юридик шахснинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари муқаддам мавжуд бўлган ва ёки янги ташкил этилаётган ҳукуқ субъектларига универсал ҳуқуқий ворислик тартибида ўтади, чунки улар ҳуқуқий ворисга ягона муштаракликда, яъни улар қайта ташкил этилаётган юридик шахсга қайта ташкил этиш пайтида қандай кўринишда, ҳажмда ва ҳолатда тегишли бўлган бўлса, ҳудди ўшандайлигича ўтказилади. Бўлиш шаклида қайта ташкил этилган ҳолатлар бундан истисно этилиши мумкин, чунки бунинг натижасида янги ташкил этилган юридик шахслардан бирига фақат мажбуриятлар, иккинчисига фақат ҳуқуқлар ўтказилади. Фуқаролик ҳуқуқий хусусиятдаги балки маъмурий ҳуқуқий муносабатлар бўйича мол-мулкка нисбатан ҳуқуқларнинг ҳам ворисга ўтказилишини назарда тутади. Жумладан, солиқ қонунчилигига кўра қайта ташкил этилган юридик шахснинг солиқларни тўлаш ва бошқа мажбурий тўловлар бўйича мажбуриятлари, мазкур мажбуриятлар бажарилмаган ёки лозим даражада бажарилмагани тўғрисида қайта ташкил этишдан аввал ҳуқуқий ворис хабардор бўлганми ёки бўлмаганми эканидан қатъий назар, унинг ҳуқуқий вориси (ҳуқуқий ворислари) томонидан ижро этилади1. Топшириш ҳужжати ва тақсимлаш баланси қайта ташкил этилган юридик шахснинг барча кредиторлари ва қарздорларига нисбатан барча мажбуриятлари бўйича, шу жумладан, тарафлар баҳслашаётган мажбуриятлар бўйича ҳам, ҳуқуқий ворислик тўғрисидаги қоидаларни ўз ичига олган бўлиши керак. Топшириш ҳужжати ва тақсимлаш баланси юридик шахс муассислари (иштирокчилари) томонидан ёки юридик шахсларни қайта ташкил этиш тўғрисида қарор қабул қилган орган томонидан тасдиқланади ҳамда таъсис ҳужжатлари билан бирга янгидан вужудга келган юридик шахсларни давлат рўйхатидан ўтказиш ёки мавжуд юридик шахсларнинг таъсис ҳужжатларига ўзгартиришлар киритиш учун тақдим этилади. Таъсис ҳужжатлари билан бирга тегишлича топшириш хужжатини ёки тақсимлаш балансини тақдим этмаслик, шунингдек, уларда қайта ташкил этилган юридик шахснинг мажбуриятлари бўйича ҳуқуқий ворислик тўғрисидаги қоидаларнинг йўқлиги янгидан вужудга келган юридик шахсларни давлат рўйхатидан ўтказишнинг рад этилишига олиб келади. Юридик шахсдан унинг ҳуқуқий ворисга (ҳуқуқий ворисларига) ўтказиб берилиши тан олинган ва баҳсли ҳисобланган ҳуқуқ ва мажбуриятларнинг таркибини белгиловчи ҳужжатлар сифатида муҳим аҳамият берилади. Аммо, айтиш керакки, айнан шу қисмида, қонун чиқарувчи мазкур ҳужжатларга ҳукуқ ўрнатувчи хусусият, яъни бу ҳужжатларсиз тегишли ҳуқуқ ва мажбуриятларнинг ўтказилишининг имкони бўлмайдиган хусусият бермаган. Қонун чиқарувчи кўпроқ бу ҳужжатлар воситасида қайта ташкил этилаётган юридик шахснинг ўз ҳуқуқлари ва мажбуриятларининг тақсимланишига розилигини тасдиқлашни кўзда тутади, чунки ҳуқуқий ворисга бу ҳужжатларда ўз аксини топмаган, ва ҳатто қайта ташкил этилган аввалги ҳуқуқ эгаларининг қайта ташкил этиш пайтида аниқланмаган ҳуқуқ ва мажбуриятлари ҳам ўтиши мумкин. Қонун ҳужжатларига1 мувофиқ қайта ташкил этилаётган юридик шахснинг топшириш ҳужжати ёки тақсимлаш баланси қуйидаги иловаларни ўз ичига олиши шарт: а) қайта ташкил этилаётган корхона активлари ва мажбуриятлари таркиби, шунингдек, қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда активлар ва мажбуриятларни топширишни расмийлаштириш санаси-дан олдинги охирги ҳисобот санасига бўлган уларнинг баҳоси акс эттирилган, Узбекистон Республикасининг 1996 йил 30 августдаги «Бухгалтерия ҳисоби тўғрисида»ги Қонуни2 да назарда тутилган таркибда молиявий ҳисобот; б) топшириш далолатномаси ёки тақсимлаш балансини тузиш олдидан қонун ҳужжатларига3 мувофиқ ўтказилган ва уларнинг тўғрилигини (активлар ва мажбуриятларнинг мавжудлиги, ҳолати ва баҳосини) тасдиқловчи, қайта ташкил этилаётган корхонанинг активлари ва мажбуриятларини инвентаризация қилиш далолат- номалари (хатлаш ҳужжатлари); в) моддий ва номоддий активлар бўйича бошланғич ҳужжатлар (асосий воситалар, номоддий активлар, товар-моддий захиралар ва бошқаларни қабул қилиш-топшириш далолатномалари (юкхатлари), корхоналарни қайта ташкил этишда қабул қилиниши-топширилиши лозим бўлган бошқа активларнинг рўйхатлари (хатлаш ҳужжатлари); г) қайта ташкил этилаётган корхоналар давлат рўйхатидан ўтган пайтдан бошлаб мол-мулки ва тегишли шартномалар ва контрактлар бўйича мажбуриятлари, тегишли бюджетлар, давлат мақсадли жамғармалари ва бошқалар билан ҳисоб-китоблар ҳуқуқий ворисга ўтганлиги ҳақида уларнинг кредиторлари ва дебиторларига белгиланган муддатда (қайта ташкил этиш ҳақида қарор қабул қилинган санадан эътиборан 30 кундан кечиктирмай) ёзма равишда хабардор этганлиги тўғрисидаги ахборот кўрсатилган кредиторлик ва дебиторлик қарзлари бўйича изоҳлар (уларни хатлаш ҳужжатлари) ва бошқалар. Тегишли бюджетлар, давлат мақсадли жамғармалари билан ҳисоб-китоблар изоҳи. Бўлиш чоғида тақсимлаш баланси аввал фаолият кўрсатган юридик шахс бўйича умумий балансдан ва илгари аввалги юридик шахснинг таркибига кирган тузилмалар асосида ташкил топган ҳар бир янги юридик шахснинг балансларидан иборат бўлади. Бюджет ташкилотлари қайта ташкил этилганда, қонун ҳужжат-ларига мувофиқ, қайта ташкил этишни маблағларни тасарруф этувчи билан келишиб олиш зарур, шу сабабли топшириш ҳужжатидан ташқари даромадлар ва ҳаражатлар сметасини бажариш бўйича белгиланади. Download 0.74 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling