Усмонов Мансурбекнинг фуқаролик ҳУҚУҚи фанидан
ЮРИДИК ШАХСЛАРНИ ДАВЛАТ РЎЙХАТИДАН
Download 0.74 Mb.
|
Усмонов Мансур
1.2. ЮРИДИК ШАХСЛАРНИ ДАВЛАТ РЎЙХАТИДАН
ЎТКАЗИШ Юридик шахс қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда давлат рўйхатидан ўтказилиши лозим. Давлат рўйхатидан ўтказиш хақидаги маълумотлар барчанинг танишиб чиқиши учун очиқ бўлган юридик шахсларнинг ягона давлат реестрига киритилади. Юридик шахсни ташкил этишнинг қонунда белгилаб қўйилган тартибини бузиш ёки унинг таъсис ҳужжатлари қонунга мос келмаслиги юридик шахсни давлат рўйхатидан ўтказишнинг рад этилишига сабаб бўлади. Давлат рўйхатидан ўтказишнинг хабардор қилиш тартиби белгиланган юридик шахсларни рўйхатдан ўтказишни рад этиш қонун ҳужжатларига мувофиқ амалга оширилади. Юридик шахсни ташкил этиш мақсадга мувофиқ эмас деган важ билан уни рўйхатдан ўтказишни рад этишга йўл қўйилмайди.1 Давлат рўйхатидан ўтказишни рад этиш, шунингдек, рўйхатдан ўтказиш муддатини бузиш устидан судга шикоят қилиниши мумкин. Юридик шахс давлат рўйхатидан ўтказилган пайтдан бошлаб ташкил этилган ҳисобланади. Юридик шахс қонунда белгиланган ҳоллардагина қайта рўйхатдан ўтказилиши лозим. Юридик шахсни ташкил этишнинг якунловчи босқичини тартибга солади, бунда ваколатли давлат органи ташкилотни ҳуқуқ субъекти сифатида эътироф этиш тўғрисида қарор қабул қилади. Юридик шахсларнинг давлат рўйхатидан ўтказилиши уларнинг вужудга келиши ва фаолиятининг қонун ҳужжатлари ва таъсис ҳужжатларида белгиланган доирада легаллашувини билдиради. Ўзбекистон Республикасида юридик шахсларни ҳисобга олиш ягона давлат реестри Ўзбекистон Республикасининг Статистика давлат қўмитаси томонидан жойлардаги сатистика органларида тўлдириладиган рўйхатга олиш варақалари асосида юритилади. Бугунги кунда Ўзбекистон Рсепубликаси қонунчилигига мувофиқ юридик шахсларни рўйхатдан ўтказиш тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказиш, юридик шахсни унинг ташкилий-ҳуқуқий мақомига уйғун ҳолда тадбиркорлик фаолияти субъекти сифатида эътироф этиш ёки эътироф этмаслик билан боғлиқ равишда ўтказилади. Тадбиркорлик субъектларини рўйхатдан ўтказиш тартиби Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 20 августдаги Қарори билан тасдиқланган «Тадбиркорлик субъектларини рўйхатдан ўтказиш ва ҳисобга кўйиш ва рухсат берувчи ҳужжатларни расмийлаштириш тартиби тўғрисида»ги Низомда1, шунингдск, Ўзбекистон Республикаси Президентининг Қарори билан тасдиқланган 2003 йил 24 майдаги «Тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатига олиш ва ҳисобга кўйишнинг хабардор қилиш тартиби тўғрисида»ги Низомда белгиланган.2 Мазкур низомларнинг меъёрларига мувофиқ, аудиторлик ташкилотлари, суғурталовчилар ва сугурта брокерлари, биржалар, Узбекистон Республикаси Президенти ва Ҳукумати Қарорлари билан ташкил этиладиган акциядорлик компаниялари шаклидаги хўжалик бошқаруви органлари (шу жумладан, давлат акциядорлик компаниялари ва холдинглар), шунингдек, хорижий инвестиция иштирокидаги корхоналар ва Тошкент шаҳрида ташкил этилаётган бозорлар ва қонунда назарда тутилган бошқа ҳолатларда рўйхатдан ўтказиш Узбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан, айни вақтда солиқ ва статистика органларида ҳисобга қўйиш орқали амалга оширилади. Хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналар ва тегишли равишда Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларда ташкил этиладиган бозорлар ва қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳолларда бошқа ташкилотлар-Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги, вилоятлар адлия бошқармалари томонидан давлат рўйхатидан ўтказилади. Бошқа барча тадбиркорлик субъектлари, шу жумладан, хорижий сармоя иштирокидаги корхоналар, юқорида санаб ўтилганлардан ташқари туманлар ва шаҳарлар ҳокимликлари ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларини рўйхатдан ўтказиш инспекциялари (кейинги ўринларда матнда Инспекция деб юритилади) томонидан амалга оширилади. Қонунчиликка мувофиқ Давлат рўйхатидан ўтказиш учун зарур ҳужжатларни тайёрлаш муассисларнинг ихтиёрига кўра муассисларнинг ўзлари томонидан ёки шартнома асосида Савдо-саноат палатаси ёхуд бошқа консалтинг фирмалари, бошқа шахслар томонидан амалга оширилади. Тадбиркорлик субъекти давлат рўйхатидан ўтказилганлиги учун давлат божи тўланади. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида, Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлигида ва вилоятлар адлия бошқар-маларида давлат рўйхатидан ўтказилганлик учун: - хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналар учун энг кам ойлик иш ҳақининг беш баравари, шунингдек, 500 АҚШ доллари; - суғурта ва аудиторлик ташкилотлари, биржалар, Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Ҳукуматининг тегишли қарорлари билан акциядорлик компаниялари (шу жумладан, давлат-акциядор-лик компаниялар ва холдинглар) шаклида ташкил этилаётган хўжалик бошқаруви органлари ва бозорлар учун-энг кам ойлик иш ҳақининг тўрт баравари миқдорида давлат божи тўланади. Давлат божининг 20 фоизи Судлар ва адлия органларини ривожлантириш жамғармасига, қолган сумма тегишли равишда республика бюджетига, Қорақалпоғистон Республикаси бюджетига ва маҳаллий бюджетларга ўтказилади. Тадбиркорлик субъектлари давлат рўйхатидан ўтказилганлиги учун Инспекцияларда давлат божи ундирилади, унинг ставкалари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланади. Олинган маблағларнинг 60 % Инспекцияларда уларни молиялаштириш манбалари сифатида қолади ва уларнинг моддий-техника базасини мустаҳкамлашга ҳамда ходимларни рағбатлантиришга йўналтирилади, қолган маблағлар маҳаллий бюджетга ўтказилади. Қонунчиликда шунингдек, тадбиркорликнинг айрим субъектлари учун имтиёзли ставкалар назарда тутилган. Масалан, Давлат рўйхатидан ўтказилганлик учун деҳқон хўжаликлари, шунингдек, давлат корхоналари негизида ташкил қилинадиган акциядорлик жамиятларидан давлат божи олинмайди. Бориш қийин бўлган ва тоғли туманларда ташкил этиладиган тадбиркорлик субъектларидан давлат божи белгиланган миқдорнинг 20 фоизи миқдорида ундирилади, бориш қийин бўлган ва тоғли туманларда ташкил этиладиган савдо корхоналаридан рўйхатдан ўтказиш йиғими энг кам ойлик иш ҳақининг бир баравари миқдорида олинади. Нотижорат ташкилотларини рўйхатдан ўтказиш ҳам, шунингдек, адлия органлари томонидан ўтказилади. Хусусан, бунда нотижорат ташкилотларини давлат рўйхатидан ўтказиш учун талаб этиладиган таъсис ҳужжатлари, давлат божининг миқдори, рўйхатга олиш муддати ва бошқалар ўзига хосликларга эга. Агар тадбиркорлик субъекталрини рўйхатдан ўтказиш икки кун ичида бажарилса (давлат рўйхатига олиниши хабардор қилиш тартибида ўтказилмайдиган субъектлардан ташқари), нотижорат ташкилотлари учун қонунчиликда икки ойлик муддат кўзда тутилган. Юридик шахсни давлат рўйхатига олишни рад этиш асосларини белгиловчи меъёрларни ҳам кўзда тутади. Умумий қоидага кўра, рўйхатдан ўтказиш учун қонун томонидан белгиланган ҳужжатларни тақдим этмаслик, ёки уларни тўлиқ ҳажмда тақдим этмаслик, ёхуд ҳужжатлар тегишли бўлмаган рўйхатга олиш органига тақдим этилганда, шунингдек, ташкил этилаётган юридик шахс муассисларидан бири тугатиш жараёнидаги ташкилот бўлган ҳолатларда рад этиш мумкин. Давлат рўйхатидан ўтказишни рад этиш учун шунингдек, таъсис ҳужжатларида, муҳр ва штамп эскизларида кўрсатилган фирма номининг бир хил ёки адаштириш даражасида ўхшаш бўлган фирма номи мавжуд эмаслиги ҳақидаги маълумотномада кўрсатилган ном билан номутаносиблиги; таъсис ҳужжатларида, муҳр ва штамп эскизларида кўрсатилган ташкилий-ҳуқуқий шаклнинг Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларида назарда тутилган ташкилий-ҳукуқий шакллларга мос келмаслиги, шунингдек, таъсис ҳужжатларида Ўзбекистон Рспубликасида тақиқланган фаолият турларининг кўрсатилганлиги асос бўлиши мумкин. Буларга қўшимча равишда, қонун томонидан рўйхатга олиш чоғида устав жамғармасининг энг кам миқдорини шакллантириш белгилаб қўйилган юридик шахсларни рўйхатдан ўтказишни рад этиш учун, таъсис ҳужжатларида кўзда тутилган устав жамғармасининг Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларида белгилаб қўйилган миқдорга мос эмаслиги асос бўла олади. Хорижий инвестиция иштирокидаги корхоналарни рўйхатга олишни рад этишга хорижий инвестиция улушининг миқдори Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларида ана шу турдаги корхоналар учун белгиланган миқдоргамос эмаслиги, шунингдек, корхона муассислари таркибида хорижий юридик шахснинг мавжуд эмаслиги асос бўлади. Юридик шахсни тузиш мақсадга мувофиқ эмаслигини важ қилиб рўйхатдан ўтказишдан бош тортишга йўл қўйилмаслиги тўғрисидаги меъёр белгилаб қўйилган. Бунинг маъноси шуки, қонун чиқарувчи бу қисмда юридик шахсларни ташкил этишнинг «мурожаат этиш» деб аталувчи тартибини ўрнатган. Рўйхатга олувчи орган фақат тақдим этилган таъсис ҳужжатларининг ва таъсисчилар ҳаракатининг қонунчилик меъёрларига мослигини текширади, ташкил этилаётган юридик шахснинг мақсадга муво-фиқлиги ёки фойдали эканлиги масаласини олдиндан ҳал этишга ҳақли эмас. Юридик шахсни ташкил этиш тартиби ва таъсисчиларнинг ҳатти-ҳаракати асосланиши зарур бўлган талаблар, шунингдек, таъсис ҳужжатларига мажбурий тартибда қўйиладиган талаблар юридик шахсларнинг алоҳида турлари тўғрисидаги қонунларда ёки ташкилий-ҳуқуқий меъёрларда белгилаб қўйилади. Ташкилий-ҳуқуқий шаклидан қатъий назар, юридик шахсни ташкил этаётган шахслар давлат рўйхатидан ўтказишни рад этиш, шунингдек, рўйхатдан ўтказиш муддатини бузиш устидан судга шикоят қилиши мумкин. Таасуфки, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик Кодексида бундай шикоятни кўриб чиқиш қайси суднинг юрисдикциясига кириши кўрсатилмаган. Хўжалик процессуал қонунчилигининг меъёрларига мувофиқ, бундай турдаги шикоятларни кўриб чиқиш хўжалик судлари томонидан бажарилади.1 Юридик шахс рўйхатдан ўтказилган пайтдан ташкил этилган ҳисобланиши тўғрисидаги императив меъёр жой олган, бу эса унга берилган давлат рўйхатидан ўтказиш гувоҳномаси билан тасдиқланади. Рўйхатга олиш гувоҳномалари юридик шахснинг рўйхат рақамини, ташкилий-ҳуқуқий шаклини, мулкчилик шаклини, почта манзилини, юридик шахсга тегишли кодни, тармоқ кодини ва солиқ тўловчининг алоҳида идентификация рақамини кўрсатилган ҳолда берилади. Гувоҳнома билан бирга рўйхатга олинган юридик шахсга «Рўйхатга олинди» белгиси туширилган, рўйхатдан ўтказувчи органнинг муҳри билан тасдиқланган таъсис ҳужжатлари ҳамда эскизи билан бирга муҳр ва штамп тайёрлаш учун рухсатнома берилади. Юридик шахсни қайта рўйхатдан ўтказиш бевосита қонунда белгиланган ҳолатлардагина амалга оширилиши тўғрисидаги императив қоида белгиланган. Масалан, юридик шахслар бир юридик шахснинг иккинчи юридик шахсга қўшилиши орқали қайта ташкил этилганда, қайта рўйхатдан ўтказиш алоҳида турдаги юридик шахсларнинг устав жамғармаси ўзгартирилиши тўғрисидаги меъёр кучга кирган ҳолат билан боғлиқ бўлиши мумкин. Хусусан, бугунги кунда Узбекистон Республикаси Президентининг Қарорига1 мувофиқ 2010 йилнинг бошидан АҚШ доллари эквивалентидан Еврога ўтказилиши сабабли устав жамғар-малари қайта шакллантирилаётган суғурта компанияларини қайта рўйхатдан ўтказиш талаб этилиши мумкин. Ҳамма ҳолатларда ҳам юридик шахсларни қайта рўйхатдан ўтказиш уларнинг таъсис ҳужжатларига ўзгартиришлар ва қўшимчалар киритилиши орқали ўтказилади, бу юридик шахс номининг ўзгариши, устав фондининг камайтирилиши ёки кўпайтирилиши, муассислар таркибининг ўзгариши, юридик манзилининг ўзгариши, раҳбарият таркибининг ўзгариши ва бошқалар бўлиши мумкин. Қонунчиликда юридик шахсни қайта рўйхатдан ўтказганлик учун давлат божининг ундирилиши кўзда тутилган. Хусусан, тадбиркорлик субъектларига нисбатан бу ўрнатилган давлат божи миқдорининг ёки рўйхатга олиш йиғимларининг 50 фоизи ҳажмида белгиланган. Юридик шахс қонунларга ва таъсис ҳужжатларига мувофиқ иш олиб борадиган ўз органлари орқали фуқаролик ҳуқуқларига эга бўлади ва ўз зиммасига фуқаролик бурчларини олади. Юридик шахс органларини тайинлаш ёки сайлаш тартиби қонун ҳужжатлари ва таъсис ҳужжатлари билан белгиланади. Қонунда назарда тутилган ҳолларда юридик шахс ўз иштиро-кчилари орқали фуқаролик ҳуқуқларига эга бўлиши ва фуқаролик бурчларини ўз зиммасига олиши мумкин. Қонунга ёки юридик шахснинг таъсис ҳужжатларига мувофиқ юридик шахс номидан иш олиб борадиган шахс ўзи вакили бўлган юридик шахс манфаатлари йўлида ҳалол ва оқилона иш олиб бориши керак. У юридик шахс муассислари (иштирокчилари, аъзолари) талаби билан, агар конунда ёки шартномада бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, юридик шахсга етказган зарарини тўлаши шарт. Юридик шахс белгилари ким ёки нима юридик шахснинг хатти-ҳаракатини йўналтириб туради, юридик шахснинг яхлитлигини таъминлайди, унинг мол-мулкини тасарруф этади, фуқаролик муомаласида ва судда унинг номидан иш кўради ва ш.к. саволларга жавоб бермайди. Шарҳланаётган модданинг биринчи қисми Фуқаролик Кодекси 39-моддасининг қоидаларини аниқлаштириб, юридик шахс фуқаролик муносабатларида ўзининг ички ташкилий тузилмасига кирувчи органлар орқали иштирок этишини назарда тутади.1 Ҳуқуқни қўллаш маъносида моддадаги матн мазмунига кўра, органлар тушунчасини ташкилотнинг манфаатларини бошқа ҳуқуқ субъектлари билан бўладиган муносабатларда алоҳида махсус ваколатларсиз, яъни ишончномасиз ифодалайдиган шахсни (якка-бошчи органни) ёки шахслар гуруҳини (коллегиал органини) англатувчи ҳуқуқий атама маъносида англаш лозим. Юридик шахснинг фуқаролик муносабатида иштирок этиши махсус ҳуқуқий восита-вакиллик институтлари орқали таъминланади. Юридик шахс битта органга ҳудди шу каби бир вақтнинг ўзида бир неча органга (масалан, директор ва дирекция, бошқарув ва бошқарув раиси) эга бўлиши мумкин. Агарда юридик шахс таъсисчи битта бўлса орган тайинланади, агарда иштирокчилар (таъсисчилар) бир нечта бўлса, орган сайланади. Юридик шахснинг ижро органлари тўгрисида гап кетар экан, айнан унинг кундалик (жорий) ишларини бошқарувчи, кўпгина юридик шахсларда (масалан, хўжалик жамиятлари-МЧЖ, АЖ ва бошқалар) мустақил ваколат бериб қўйилган орган тўғрисида сўз юритилаётганини тушуниш тўғри бўлади. Улар қонунда ва таъсис ҳужжатларида кўрсатилганидан ташқари, юридик шахсларнинг иродасини таркиб топтирувчи органлар жумласига кирмайди. Булар жумласига юридик шахслар аъзоларининг (иштирокчиларининг) умумий йиғилишлари, айрим турдаги юридик шахсларда эса, шунингдек, уларнинг аъзолари (иш-тирокчилари) томонидан сайланадиган кузатув кенгаши (бошқарув) киритилади. Таъкидлаш керакки, юридик шахслар билан бир қаторда, алоҳида турдаги шундай юридик шахслар ҳам борки, уларда иродани таркиб топтирувчи вазифалар билан фуқаролик ҳуқуқ муносабатларида ижро вазифаларида иштирок этиш бир-биридан ажратилмайди. Булар юридик шахсларни бошқаришнинг битта органи ваколатига киритилган. Хусусан, хўжалик ширкатларида унинг аъзоларининг (иштирокчиларининг) умумий йиғилиши, унитар корхоналар ва муассасаларда-уларнинг раҳбарлари ана шундай орган бўлиб ҳисобланади. Юридик шахслар ўз органларини четлаб ўтиб иштирокчилари орқали фуқаролик ҳуқуқларга эга бўлиши ва ўз зиммасига фуқаролик мажбуриятларни олиши мумкинлиги тўғрисидаги меъёрлар ўрнатилган. Бундай ҳолатлар, хусусан, уларнинг номидан ишончнома асосида иш кўрувчи хўжалик ширкатлари, шунингдек, акциядорлик жамиятларидаги аффилланган шахслар учун қўлланилади.1 Юридик шахснинг таъсис ҳужжатларига мувофиқ юридик шахс номидан иш олиб борадиган шахс ўзи вакил бўлган юридик шахс манфаатлари йўлида ҳалол ва оқилона иш олиб бориши, ўз имконияти даражасида ва қонуний усуллар ва воситалар ёрдамида ўзи вакиллик қилаётган юридик шахснинг мақсадига эришиши учун ва унинг манфаатларини ҳимоя этиш учун ҳаракат қилиши лозимлиги тўғрисидаги меъёрлар белгилаб берилган. Меъёрларга мувофиқ у бу талабларнинг бузилганлиги учун жавобгарликка тортилади, бу жавобгарлик юридик шахсга етказилган зарарни тўлаш мажбуриятида ифодаланган. Айтиш мумкинки, зарарни ундиришга оид меъёрлари диспозитив хусусиятга эга бўлиб, улар нафақат қонун ҳужжатлари томонидан, балки шартнома томонидан ҳам ўзгартирилиши ёки тўлиқ бекор қилиниши мумкин. Агар юридик шахс ва унинг номидан иш кўраётган жисмоний шахс ўртасида меҳнат шартномаси тузилган бўлса, жисмоний шахс меҳнат ҳуқуқлари асосида жавобгарликка эга бўлади. Шунингдек, таъкидлаш жоизки, мазкур қисм таҳририда кўзда тутилган жавобгарлик айбдорлик тамойилига асосланганлигига шубҳа қилмаса ҳам бўлади. Download 0.74 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling