8-мавзу. Диверсияланган компанияларнинг стратегик тахлили.
Режа:
1.Компаниянинг жорий стратегиясини белгилаш.
Матрицали тахлил ёрдамида диверсияланган портфелни бахолаш.
Урта корхоналар эволюциясининг матрицаси.
Диверсияланган фирманинг стратегиясини аниқлаш.
Корпоратив стратегияни ишлаб чиқиш.
Бозорга кириш ва чиқиш стратегияси.
1.Компаниянинг жорий стратегиясини белгилаш
Диверсияланган компаниянинг стратегик тахлили ташкилотнинг мавжуд стратегиясини ва унинг ишбоп фаоллигини бахолашдан бошланади. Диверцияланган компаниянинг корпоратив стратегияси истикболлари тугрисида куйидаги маълумотлар асосида хулоса чикариш мумкин:
Фирманинг диверсияланганлик даражаси кандай?
Фирма портфели богланган ёки богланмаган диверсиялаш асосида шакллантирилганми ёки бу икки турни уйгунлаштириш асосидами?
Компания операцияларни асосан мамлакат ичида олиб борадими ёки улар купмиллатли ёки глобал характерга эгами?
Асосий хўжалик бирликларини ривожлантириш ёки мавжуд позицияларни кучайтиришга каратилган чоралар кандай характерга эга?
Портфелни кенгайтиришга ва янги тармокларни эгаллашга доир кадамлар куйилмокдами?
Зарарга ишлаётган ёки жозибасиз хўжалик бирликларидан кутулиш учун харакатлар килинмокдами?
Корпоратив бошкарув стратегик узаро богликлардан манфаат олишга каратилган кандай харакатларни амалга оширмокда ва ракобат устунлигини вужудга келтириш учун диверсиялашдан кандай фойдаланилмокда?
Хар бир хўжалик бирликларига куйилган капитал маблаглар кандай нисбатга эга?
Жорий корпоратив стратегияни белгилаш уни объектив тахлил килиш ва кейинчалик унга аникликлар киритиш, хамда рахбарият фикрига макбул булган узгартиришлар киритиш учун асос яратади.
Do'stlaringiz bilan baham: |