Ўқув адабиётлари
Диверсияланган фирманинг стратегиясини аниқлаш
Download 0.58 Mb.
|
маъруза матни
Диверсияланган фирманинг стратегиясини аниқлаш
Диверсияланган компания стратегиясини бахолашдаги асосий масала, у кириб бораётган тармокнинг жозибалилик масаласи хисобланади. Тармок канчалик жозибали булса, фирма олдида фойда олишнинг шунчалик яхши узок муддатли истикболлари очилади. Тармокнинг жозибадорлигини учта йуналиш буйича бахолаш мумкин: 1. Портфелдаги хар бир тармокнинг жозибадорлиги. Бунда куйидаги савол уринли булади: «Бу тармок компания ва унда ишлаши учун етарли даражада яхшими?» Компанияга уз маблагини куйган хар бир тармок жозибалилик даражаси буйича тест синовидан утиши мумкин. Хар бир тармокнинг бошкаларга нисбатан жозибадорлиги. Бу холда жавоб берилиши керак булган савол, « Портфелнинг кайси тармоги жозибалирок, кайси бири жозибасизрок?» Тармокларни шу курсаткич буйича турларга булиш корпорация ресурсларини жойлаштириш тугрисида карор кабул килиш учун дастлабки шароит хисобланади. Барча тармокларнинг ягона гурух сифатидаги жозибадорлиги. Бунда куйидаги савол куйилади: «Тармоклар йигиндиси канчалар жозибали ?» Даромадларнинг ва фойдаси асосан жозибасиз тармоклардаги фаолият турлари хисобига шаклланаётган компаниялар, балки узининг ишбоп фаоллик портфелини кайта таркиблаш масаласини куриб чиқиши зарур булади. Диверсификацияланган компанияларнинг купчилигини амалда қуйидагича таснифлаш мумкин: - боғлиқ ва боғлиқ булмаган бизнеснинг камроқ табақаланган қисми билан асосий бизнес билан савдо хажми буйича тадбиркорлик қилиш (корпорациянинг тулиқ савдо хажмининг тахминан учдан бир ёки ундан камроқ); - боғлиқ урта корхоналарнинг камроқ миқдори (2-5та) билан тор диверсияланган тадбиркорлик; - куплаб боғлиқ урта корхоналар билан қатъий табақаланган холда иш олиб бориш; - боғлиқ булмаган тармоқларда бир неча урта корхоналар билан тор диверсияланган холда иш олиб бориш; - купгина боғлиқ булмаган сохаларда куплаб урта корхоналар билан қатъий дифференцияланган холда иш олиб бориш; - боғлиқ булмаган тармоқлардаги куплаб урта корхоналар билан ишлаш (бироқ хар бир сохадаги урта корхоналар гурухларга бирлаштирилган); Корпорация томонидан қабул қилинган стратегияни бахолаш қуйидаги босқичларни уз ичига олиши лозим: - мавжуд стратегияни идентификациялаш; - урта корхоналар портфелини тахлил қилиш учун унинг бир ёки бир неча матрицасини ясаш; - хар бир урта корхонанинг узоқ муддатли жалб қилувчанлигини бахолаш ва таққослаш; - уларнинг қайси бири тармоқдаги шароитларга энг яхши мос келишини аниқлаш мақсадида компаниянинг хар бир урта корхонасидаги рақобат кучини бахолаш ва таққослаш; - урта корхоналарни уларнинг фаолият тарихи (эволюция босқичлари) ва истиқболлари буйича саралаш; - хар бир урта корхонани корпоратив стратегияга мос келиши жихатидан бахолаш ва уларнинг корпорация учун нисбий стратегик ахамиятини аниқлаш; - урта корхоналарни янги инвестиция учун имтиёзлари буйича саралаш, хар бир урта корхона учун асосий тараққиёт ва стратегик йуналишларни белгилаш (агресив ривожланиш, эришилган ютуқларни химоялаш, «ечинтириш», «хосилни йиғиб олиш», тугатиш); - корпорациядаги умумий диверсификация холатини аниқлаш (урта корхоналардаги савдо хажмларининг нисбати, корпорация буйича, улардаги жорий даромад буйича); - диверсификация базасини кенгайтириш ёки қисқартиришнинг корпорация учун ахамиятини бахолаш; - боғлиқ ва боғлиқ булмаган урта корхоналарнинг фирма портфелидаги нисбатини бахолаш; - корпорациянинг миллий миқёсдаги ва бизнесни байналмилаллаштиришдаги ривожланиш тенденциялари; - асосий урта корхоналар ва бизнесдаги мавжуд позицияларни кучайтириш буйича сунгги ҳатти‑ҳаракатларнинг натижалари; - портфелни янги урта корхоналар билан тулдириш буйича ҳатти‑ҳаракатлар; - заиф ва буш урта корхоналарни қисқартириш; - урта корхоналардаги инвестицияларнинг нисбатини бахолаш; - стратегик мақсадларни амалга ошириш ва рақобатли устунликларни устириш буйича корпорацияни бошқариш самарадорлигини бахолаш; Тахлил натижасида ушбу йуналишлар буйича қуйидаги саволларга жавоб топиш лозим: - фирманинг портфелида керакли урта корхоналар борми? - портфелда даромадли урта корхоналар сони етарлими? - ривожланаётган ва суниб бораётган урта корхоналар уртасида мувозанат борми? - «ривожланаётган ғолиблар»ни ва «суроқ белгилари»ни молиявий таъминлаш учун «даромад ишлаб чиқарувчи»лар етарлими? - компаниянинг асосий бизнеси етарлича даромадли ва истиқболлими ёки у «соғин сигир»ми? - фирмага шунча урта корхона хақиқатдан ҳам керакми ёки уларни қисқартириш керакми? - фирмада корпорация миқёсида катта улушга эга булган тармоқ пешқадами борми ёки фирма уртача-заиф позициялардаги куплаб урта корхоналардан иборатми? - корпорациянинг умумий позициясини яхшилаш учун қайси урта корхона фаолиятини тугатиш керак? Download 0.58 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling