Ўқув адабиётлари


Бозорга кириш ва чиқиш стратегияси


Download 0.58 Mb.
bet56/58
Sana05.04.2023
Hajmi0.58 Mb.
#1275179
1   ...   50   51   52   53   54   55   56   57   58
Bog'liq
маъруза матни

6. Бозорга кириш ва чиқиш стратегияси

Бизнеснинг янги сохасига киришнинг қуйидаги асосий стратегияларини куриб чиқиш мумкин:


- харид қилиш;
- янги ички корхона;
- хамкорликдаги тадбиркорлик.
Харид қилишда ривожланган, яхши жихозланган ва керакли ходимларга эаг булган компанияни харид қилиш мумкин. Янги ички корхона бирор нарсанинг (бинолар, асбоб-ускуналар, ходимлар, тақсимот каналларининг) йуқлигидан ёки бошқача қилиб айтганда «бир варақ тоза қоғоздан» бошланади. Бирор стратегияни танлаш бир қатор омилларга боғлиқдир:
- кириш тусиқлари (улар махсулотларнинг дифференциация даражасига, қиймат устунликларига ва ишлаб чиқариш куламидан тежаш имкониятларига боғлиқ булади; улар қанчалик катта булса, харид шунчалик фойдали булади);
- янги бизнеснинг компаниядаги мавжуд бизнеслар билан боғлиқлик даражасига (улар қанчалик катта булса, кириш тусиқлари шунчалик паст булади);
- капитал қўйилмаларнинг узини оқлаш тезлигига (шунда харид янада фойдалироқ булиши мумкин).
- киришнинг муайян моделига хос хатарга;
- тармоқнинг хаёт цикли билан боғлиқ омилларга.
Умуман олганда, янги ички корхона қуйидаги шароитларда энг мақбул булиши мумкин:
- тармоқ туғилиш ёки усиш босқичларида булса;
- кириш тусиқлари паст булганда;
- янги урта корхоналарнинг мавжуд бизнеси билан яқиндан боғлиқ булганда;
- компания инвестицияларни қайтариш ва хатарлар билан боғлиқ ташвишларга рози булса.
Харид қуйидаги холларда мақбул булади:
- етуклик босқичидаги тармоқда;
- кириш тусиқлари юқори булганда;
- янги бизнес мавжуд урта корхоналарга боғлиқ булмаганда (компания боғлиқ булмаган диверсификация стратегиясига риоя қилганда);
- компанияда инвестицияларни қайтариш ва янги тадбиркорлик хатари хақида ортиқча ташвишланишни истамаганда.
Портфель тахлилига оид атамаларда портфелига «суроқ белгилари» купроқ керак булган компаниялар учун янги ички корхона жуда мос келади. Компанияга «ривожланган ғолиблар» ёки «даромад ишлаб чиқарувчилар» керак булганда ҳам харидлар мақсадга мувофиқдир
Шуни ҳам назарда тутиш керакки, сотиб олиш стратегияси етарлича ишлаб чиқилмаса, «ғолиблар»ни ёки «даромад ишлаб чиқарувчи»ларнинг урнига портфелда «кучуклар» пайдо булиб қолиши мумкин. Бунга қуйидагилар сабаб булиши мумкин:
- компания турли корпоратив маданиятларни интеграциялашга уринганда купинча қийинчиликларга дуч келади;
- компания синергизмнинг потенциал самарасига ортиқча бахо берадилар;
- сотиб олиш катта харажатларга сабаб булади;
- компаниялар купинча сотиб олишдан кузланаётган мақсадларни аниқ тасаввур қила олмайдилар.
Юқорида айтиб утилганидек, портфелни бошқариш техникасига оид атамаларда янги ички корхоналар «суроқ белгилари» сифатида иштирок этади. Қуйидаги типик хатоларни хисобга олиш хатолар эхтимолини камайтиришга имкон бериши мумкин:
- киришнинг кулами кичик;
- янги тадбиркорлик ёмон тижорийлаштирилади;
- корпорация менежери тадбиркорлик жараёнини ёмон бошқаради.
Бизнес кичик ёки катта булганда бозорга кириш хҳажми, даромад ва пул оқимлари уртасидаги мутаносибликларни қуйидаги график орқали ифодалаш мумкин.
Бизнес кичик булганда зарарлар ҳам кичик булади, бироқ узоқ муддатли истиқболда катта хажмлар қайтиш тезлигининг катта булишига сабаб булади.
Баъзи холларда компаниялар сотиб олиш стратегиясининг ички янги тадбиркорлигини афзал курадилар, бироқ улар янги инвестициялар зарурлигидан, янги хатарлардан хавфсирайдилар (масалан, «ривожланаётган ғолиб»ларнинг туғилиш ва усиш босқичларида). Бу уларнинг хамкорликда тадбиркорлик қилишларига олиб келади ва янги лойихаларнинг инвестициялари ва хавфини суғурталашга имкон беради.
Аммо ушбу кириш усулининг қуйидаги камчиликлари борлигини ҳам айтиб утиш керак:
- инвестицияларни ва хатарларни суғурталашдан ташқари, янги ишнинг етарлича даромадли булиши ҳам кафолатланишини талаб қилади;
- бундай хамкорликка киришаётган компаниялар «ноу-хау»даги устунликни қўлдан бой бериб қўйишлари ҳам мумкин;
- хамкорлар, айниқса, бизнес фалсафалари, режалаштириш истиқболлари, инвестициянинг устивор йуналишлари турлича булганда бир-бирини назорат қилишлари лозим, акс холда зиддиятлар вужудга келади.
Одатда, компанияда «ютқазувчилар» ёки «суроқ белгилари» куп булса, баъзида эса «ривожланаётган ғолиблар» куп булганда ҳам кетиш талаб қилинади. Компания бу холда уч хил стратегияга эга булади:
- «ечинтириш»;
- «ҳосилни йиғиб олиш»;
- «тугатиш».
«Ечинтириш» бизнесни бошқа компанияга сотишни ёки компаниянинг ичкаридан туриб бошқарилишини уз ичига олади. «Ривожланаётган ғолиблар» ёки баъзи ҳолларда «суроқ белгилари» осон сотилади, «ютқазувчилар»ни сотиш эса жуда қийин кечади.
«Хосилни йиғиб олиш» компания ушбу тармоқдан чиқаётганда пул оқимларини оқиллаштириш учун сармояларни қайтариб олишни назарда тутади. Ички пул оқимларини кўпайтириш учун фирма бошқаруви янги сармояларни бартараф қилади ёки чеклайди, фойдаланиш харажатларини чеклайди. ИТТКИ харажатларини пасайтиради. Ўтган омадли даврлар фойдасини сарфлайди. Бунинг самараси 14-расмда келтирилган.
Хўжаликнинг ўрта бўғинлари сотувлар хажми бўйича бозорни йўқотади, бироқ пул тушумлари хажми вақтинча кўпаяди. Бу маблағлар корпорациянинг бошқа ўрта корхоналарини ривожлантиришга сарфланади. Пул тушимлари камайса ўрта корхоналар фаолияти тугатилади.
Кетиш стратегияси ўрта корхоналар таърифи ва тармоқда рақобатнинг жадаллигига қараб танланади.

Download 0.58 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   50   51   52   53   54   55   56   57   58




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling