Ўқув адабиётлари


Матрицали тахлил ёрдамида диверсияланган портфелни бахолаш


Download 0.58 Mb.
bet52/58
Sana05.04.2023
Hajmi0.58 Mb.
#1275179
1   ...   48   49   50   51   52   53   54   55   ...   58
Bog'liq
маъруза матни

Матрицали тахлил ёрдамида диверсияланган портфелни бахолаш

Диверсияланган компания фаолияти турлари сифатини бахолашнинг энг кенг таркалган усулларидан бири унинг хўжалик портфелини матрицали тахлил килиш хисобланади. Хўжалик портфели матрицаси диверсияланган компанияни хар бир таркибий бирлигининг стратегик позициялари таккосланган жадвал куринишида булади. Матрица, стратегик тахлил позицияларни тавсифловчи хар кандай иккита курсаткич асосида тузилиши мумкин. Энг ахамиятли курсаткичлар булиб, тармокнинг усиш суръатлари, бирор улуши, тармокнинг узок муддатли жозибалилиги, ракобатбардошлик ва у ёки бу махсулот ва бозорнинг ривожланиш боскичи кабилар хисобланадилар. Одатда матрицанинг бир чизиги тармокнинг жозибалилигини курсатса, бошкаси ундаги аник фаолият турларининг ахволини курсатади. Хўжалик портфели матрицаларининг қуйидаги хиллари энг куп кулланилади:



  • « усиш / улуш» матрицаси;

  • «тармокнинг жозибалилиги / ракобатдаги ахволи» матрицаси;

  • тармокнинг хаётий цикли матрицаси;

  • Мак Кинсей матрицаси.

Энг кенг кулланиладиган биринчи матрица - ишбоп фаоллик портфели матрицаси туртта квадрантдан иборат булиб, етакчи консалтинг компанияси «Бостон Консалтинг Гроуп» (БКГ 12-расм) томонидан ишлаб чикилган. Ук чизикларда тармокнинг усиш суръатлари ва бозорнинг нисбий улуши кайд килинади. Хар бир хўжалик кисми доира шаклида ифодаланган булиб, унинг хажми корпорациянинг барча турдаги фаолиятидан олинган умумий фойдасида мазкур кисм фойдасининг улуши билан белгиланади. Мазкур хўжалик бирлиги бозор улушини долларда эмас, нисбий бирликда ифодаланган ва асосий ракобатчининг назоратидаги бозор улушига булган нисбати бозорнинг нисбий улуши хисобланади. Масалан, агар «А» бизнес бозорнинг умумий хажмини 15 % ни эгаллаган булса, йирик бизнес «В» нинг улуши 30 % булса унда «А» бизнеснинг бозордаги нисбий улуши 0,5 фоизни ташкил этади. Агар, «А» бизнес бозорда энг катта - 40 % улушга эга булиб, асосий ракобатчи 30 % улушга эга булса, унда «В» бизнес учун бозорнинг нисбий улуши 1,33 га тенг булади. Шундай килиб, факатгина мос сохаларда бозор улуши буйича илгор булган тармокларда бозорнинг рисбий улуши 10 дан юкори булади ва аксинча улардан устун хисобланган битта ёки бир нечта ракобатчиларга булган кисмларда 1,0 дан паст булади.
Сўров белгилари ёки «мураккаб болалар» матрицанинг юкоридан унг катагига тушган компанияларни БКГ «суров белгилари» ёки мураккаб болалар деб атайди. Юкори усиш суръатлари уларни тармок нуктаи назаридан жозибали килади. Лекин, бозорнинг нисбий улушини пастлиги бу тармоклар фаолият олиб бораётган ракиблар билан муваффакиятли ракобат кила оладиларми деган саволни куяди. «Суров белгилари» ёки «мураккаб болалар» нинг кисмати шундай.
Юлдузлар. Тез усаётган тармоклардаги юкори нисбий бозор улушига эга булган компаниялар жадвалида юлдузлар деб номланган. Чунки улар энг куп фойда олиш ва усиш истикболига эга буладилар.
Согин сигирлар. Секин усаётган тармокларда юкори нисбий бозор улушига эга булган компаниялар БКГ жадвалида согин сигирлар деб аталган.
Итлар. Секин усаётган тармоклардаги паст нисбий бозор улушига эга булган компаниялар. Буларнинг усиш истикболлари заиф булиб, бозорда колок позицияларни эгаллайдилар. Тажриба эгри чизигида илгорлардан кейинда туришлари улар оладиган фойданинг хажмини чеклайди.
«Усиш- улуш» матрицасининг асосий устунлиги шундан иборатки, у накд пулларнинг харакати ва хар бир бизнеснинг инвестицион таъсиридаги диккатини каратади. Корпорациянинг молиявий ресурсларини хўжалик бирликлари ўртасидаги кандай килиб окилона таксимлаш мумкин деган саволга жавоб беради.
«Жозибалик - позиция» матрицасида хар бир хўжалик бирлигининг ахволи тармокнинг узок муддатли жозибалигини кучини кисмининг ракобатдаги позициясини сон жихатдан бахолаш асосида аникланади. Тармокнинг жозибалиги - ракобатдаги позиция матрицаси «усиш- улуш» матрицасига караганда анча кучли концептуал асосга эгадир.
Хаётий цикл матрицаси диверсияланган компаниянинг турли хўжалик бирликларини тармокнинг хаётий цикли боскичлари буйича таксимланишини курсатади.
Ушбу матрица «Менежмент асослари» курсида батафсил куриб чиқилган. Ундан фойдаланишдан асосий мақсад менежерга фирма портфелидаги урта корхоналар уртасидаги молиявий оқимларга булган талабларни аниқлашда ёрдам беришдир. БКГ ёндашув учта асосий босқичдан иборат:
- фирма фаолият сохасини урта корхоналарга булиш ва уларнинг узоқ муддатли истиқболларини бахолаш;
- урта корхоналарларни матрица ёрдамида узаро таққослаш;
-хар бир урта корхоналарга нисбатан стратегик мақсадларни ишлаб чиқиш.
БКГнинг асосий тавсиялари:
1. «Соғин сигирлар»дан тушган даромадларнинг ортиқча қисми танланган «ёввойи мушуклар»ни ривожлантириш ва ривожланаётган «юлдуз»ларни тарбиялашга сарфланиши керак. Узоқ муддатли мақсадлар «юлдузлар»нинг позицияларини мустаҳкамлаш ва «ёввойи мушукларни» «юлдузлар»га айлантиришдан иборат булиб, бу компания портфелининг жалб қилувчанлигини янада кучайтиради.
2. Узоқ муддатли истиқболлари заиф ёки мавхум булган «ёввойи мушуклар»ни шундай ечинтириш керакки, компаниядаги молиявий ресурсларга булган талабнинг камайишига эришиш лозим.
3. Тармоқдаги урта корхоналар «кучук»ларга айланиб қолганда компания «хосилни йиғиб олиш», «ечинтириш» ёки тугатиш ёрдамида сохани тарк этиши керак.
4. Агар компанияга «соғин сигирлар», «юлдузлар» ёки «ёввойи мушуклар» етишмаётган булса, у холда портфелни мувозанатлаш учун ён босиб, «ечинтириш» керак булади. Портфелда компаниянинг соғлом усишини таъминлаш учун етарли миқдорда «юлдузлар» ва «ёввойи мушуклар» булиши хамда уларни инвестициялар билан таъминлаш учун «соғин сигирлар» мавжуд булиши керак.
БКГ матрицасининг асосий афзаллиги турли урта корхоналар учун молиявий маблағларни оқимларига қаратилиши ва ушбу оқимлардан корпорация портфелини оптималлаштириш учун фойдаланилишидир. Аммо БКГ матрицасида бир қатор камчиликлар ҳам бор. Бу икки улчамли соддалаштирилган модель булиб, бир қатор мухим омилларни хисобга олмайди. Бозорнинг кичик қисмини эгаллаган бизнес ҳам жуда катта даромад келтириши ва кучли рақобатли позицияни эгаллаши мумкин. Худди шунингдек, урта корхоналарнинг жалб қилувчанлигини белгиловчи ягона омил эмас.
Мак Кинсей матрицаси Ушбу матрица хам, БКГ матрицаси каби, икки улчамлидир, бироқ ушбу узгарувчилар куплаб омилларга боғлиқ булади.
Урта корхоналарнинг жалб қилувчанлиги қуйидаги турт боскичда бахоланади:
- менежерлар урта корхоналарнинг жалб қилувчанлик мезонларини аниқлаши орқали;
- алохида омилларнинг нисбий ахамиятларини аниқлаб;
- менежерлар айрим тармоқларнинг жалб қилувчанлигини корпорация портфелига қайд қилиши орқали;
- хар бир урта корхоналар учун умумий бахоларни белгилаш орқали.
Фирманинг рақобатчилик мавқеи ҳам шунга ухшаш тарзда бахоланади:
- стратегик менежер компания рақобатлашаётган хар бир сохадаги муваффақият омилларини аниқлайди;
- муваффақиятнинг хар бир ҳал қилувчи омилига унинг узига тегишли булган ва рақобатли позициядаги нисбий ахамиятига боғлиқ булган мавқе белгиланади;
- сунгра муваффақият омилининг тармоқ учун нисбий ахамиятига мос холда хар бир урта корхоналардаги рақобат кучининг даражаси аниқланади;
Урта корхоналарлар БКГ матрицасига ухшаган МакКинсей матрицаси ёрдамида таққосланади.
МакКинсей матрицаси туққизта катакка булинган. Уларнинг учтасида урта корхоналар «ғолиб» ҳисобланади ёки бизнеснинг энг қулай соҳаси саналади. Учта катак эса ютқазувчи ҳисобланиб, улар бизнес учун энг ноқулай булади.
Битта катак «сўроқ белгиси» деб белгиланган (БКГ матрицасидаги «ёввойи мушук» каби). Бу бизнесдаги мавхум, бироқ истиқболли холатдир. Ушбу урта корхоналар қўллаб-қувватланса, «ғолиблар»га айланади, бироқ уларнинг «ютқазувчиларга» айланиб қолиш хавфи хам бор. Катакчалардан бири «даромад ишлаб чиқарувчи» деб аталади (БКГ матрицасидаги «соғин сигир» каби).
МакКинсей матрицаси асосидаги тахлилдан қуйидаги стратегик хулосалар келиб чиқади:
- «ютқазувчилар» тугатилиши ёки уларда хосил йиғиб олиниши лозим;
- «ғолиблар»нинг ва ривожланаётган «ғолиблар»нинг позициялари мустаҳкамланиши (шу жумладан, керак булса молиявий инвестициялар билан хам) керак;
- «даромад ишлаб чиқарувчилар»нинг кучли рақобатли позицияларини хисобга олган холда, улардан даромадларни «ғолибларга» ёки танлаб олинган «суроқ белгиларига» қайта инвестициялашда фойдаланиш лозим;
- «ўрта бизнес»ни «ғолиблар»га айлантиришга ёки агар келгусида истиқболли булмаса, «хосилни йиғиб олиш»га уриниб куриш керак.
Урта корхоналарнинг мувозанатлашган портфелида асосан «ғолиблар» ва ривожланаётган «ғолиблар», бир нечта «даромад ишлаб чиқарувчилар» ва «ғолиблар»га айлана оладиган, бирозгина кичик «суроқ белгилари» булиши керак.
Бироқ, купинча компанияларнинг портфеллари мувозанатлашмаган булади. Бундай мувозанатлашмаганликнинг турли куринишлари МакКинсей матрицасининг катта афзалликларидан бири унинг мослашувчанлигидир. Ушбу ёндашув турли тармоқларнинг рақобатли муваффақиятнинг турли омиллари билан характерланишини хисобга олади. Айни пайтда унда БКГ ёндашувларидагига қараганда купроқ стратегик мухим узгарувчилар хисобга олинади. Аммо ушбу ёндашув хар томонлама мукаммал эмас. Асосий қийинчиликлардан бири шуки, у бир қатор мухим стратегик ечимларни беради, бироқ уларнинг қайси бири афзал эканлигини курсатиб бермайди. Демак, стратегик менежер ушбу тахлилга субъектив фикрларни қўшимча қилиши керак. Фирманинг бозордаги холатини акс эттиришнинг барқарорлиги ҳам яна бир муаммодир.




  1. Download 0.58 Mb.

    Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   48   49   50   51   52   53   54   55   ...   58




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling