Ўқув жараёнини кредит-модуль тизими асосида ташкил этиш Молия ва бухгалтерия ҳисоби факультети декани А. Бурханов


Download 21.54 Kb.
bet4/4
Sana03.11.2023
Hajmi21.54 Kb.
#1744904
1   2   3   4
Bog'liq
КРЕДИТ тизими. А.Бурханов

Оралиқ назорат – семестр давомида фан дастури (силлабус)нинг тегишли (фаннинг бир неча мавзуларини ўз ичига олган) бўлими тугаллангандан кейин талабанинг билим ва амалий кўникмалари даражасини аниқлаш ва баҳолаш мақсадида ўқув машғулотлари давомида ўтказилади. Оралиқ назорат сони (бир семестрда икки мартадан кўп ўтказилмаслиги лозим) ва фанга ажратилган умумий соатлар ҳажмидан келиб чиққан ҳолда белгиланади. Оралиқ назорат тури ҳар бир фан бўйича фаннинг хусусиятидан келиб чиққан ҳолда 2 мартагача ўтказилиши мумкин. Бунда оралиқ назорат учун ажратилган балл миқдори 20 % ни ташкил этади.
Оралиқ назорат турини ўтказиш шакли ва муддати фаннинг хусусияти ва фанга ажратилган соатлардан келиб чиқиб, тегишли фан ўқитувчиси томонидан белгиланиб, ўқув дастури (силлабус)да кўрсатиб ўтилиши лозим.
Оралиқ назорат топшириқлари тегишли фан учун масъул профессор-ўқитувчилар томонидан ишлаб чиқилади ва кафедра мудири томонидан тасдиқланади.
Жорий назорат – талабанинг фан мавзулари бўйича билим ва амалий кўникма даражасини аниқлаш ва баҳолаш усули. Жорий назорат фаннинг хусусиятидан келиб чиққан ҳолда, семинар, лаборатория ва амалий машғулотларда оғзаки сўров, тест ўтказиш, суҳбат, назорат иши ва шу каби бошқа шаклларда ўтказилиши мумкин. Бунда жорий назорат учун ажратилган балл миқдори 20 %ни ташкил этади.
Якуний назорат тури семестр якунида фан бўйича талабанинг назарий билим ва амалий кўникмаларини ўзлаштириш даражасини аниқлаш мақсадида ўтказилади. Якуний назорат асосан “ёзма иш”, “тест”, “оғзаки” ёки фаннинг хусусиятидан келиб чиққан ҳолда бошқа шаклларда ўтказилиши мумкин. Якуний назорат турини ўтказиш шакли тегишли фан учун масъул профессор-ўқитувчилар томонидан белгиланади. Бунда якуний назорат учун ажратилган балл миқдори 50 %ни ташкил этади.
Дарс машғулотларидаги иштироки, жорий назорат ва оралиқ назорат учун ажратилган жами баллар (50 балл)нинг камида 60 % тўплай олмаган талабага якуний назоратга киришга рухсат берилмайди.
Назоратларга ўз вақтида келмаган ва назоратчиларнинг кўрсатмаларига жавоб бермаган талабалар назоратларга қўйилмайди ва улар учун қайта назорат ташкил қилинмайди.
Узрли сабабларга кўра якуний назоратларга келмаган талабаларга, узрли сабабларни тасдиқловчи ҳужжатлари бўлган тақдирда қўшимча равишда якуний назоратга киришга рухсат берилади.
Касаллиги сабабли дарсларга қатнашмаган ҳамда белгиланган муддатларда жорий, оралиқ ва якуний назоратларни топшира олмаган талабаларга факультет декани фармойиши асосида, талаба ўқишни бошлаганидан сўнг икки ҳафта муддатда топширишга рухсат берилади.
Якуний назорат давомида назоратчи рухсати ва кузатувисиз ўзаро гаплашиш, ўрнидан туриш, аудиториядан чиқиш, телефон ишлатиш қатъиян ман этилади, акс ҳолда талаба якуний назоратдан четлаштирилади.
Якуний назорат ўтказиладиган аудиторияга уяли телефон, ҳар хил кўринишдаги электрон қурилмалар, рухсат этилмаган китоб, дафтар, қоғозлар олиб кириш қатъиян ман этилади.
Якуний назорат натижасидан норози талаба натижалар эълон қилинганидан кейин бир ҳафтадан кўп бўлмаган муддат ичида ўз эътирозини ёзма шаклда билдириши мумкин.
Бир босқичдан кейинги босқичга ўтиш учун ўқув йили якунида талабанинг GPAси 5 баллик шкалада 2,7 га тенг ёки ундан юқори бўлиши шарт.
Қайта ўқиш билан боғлиқ харажатлар университет тегишли масьул бўлимлари томонидан ҳисоблаб чиқилиб, талабага маълум қилинади. Қайта ўқишга қолган талабанинг олдинги ўтган имтиҳон натижалари сақлаб қолинади ва улар фақат ўзлаштиролмаган фанларидан дарсларга қатнашадилар ва имтиҳон топширадилар.
Фанлар бўйича қайта таълим олиш учун тўлов қиймати бутун ўқув йилининг стипендиясиз контракт суммасидан келиб чиққан ҳолда қуйидаги формула орқали аниқланади:

 
Йўналиш (мутахассислик) номи

Бир йиллик контракт миқдори (стипендиясиз)

Битта фанга ажратилган кредит миқдори (мисол учун Амалий
математика1 фани)

 Ёзги семестр учун тўланадиган пул миқдори

Молия ва молиявий технологиялар

 
9 129 930 сўм

 
6

Ё = (9129930 : 60) * 6 = 912993 сўм

ЭЪТИБОРИНГИЗ УЧУН РАҲМАТ!! савол-жавоблар


Download 21.54 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling