Ўқув йили. Кузги семестр (5 семестр). “Озиқ-овқат инжиниринги жараён ва қурилмалари”
Download 0.94 Mb.
|
Маъруза - 19 - ООИЖ ва Қ — копия
- Bu sahifa navigatsiya:
- Цилиндрик деворнинг иссиқлик ўтказиши.
- Иссиқлик алмашиниш жараёнларини ҳаракатга келтирувчи куч
19-1 жадвал
rифл. нинг таҳминий қийматлари
Цилиндрик деворнинг иссиқлик ўтказиши. Маълумки, саноатнинг турли соҳаларида иссиқлик алмашиниш труба орқали ўтади . Трубадан температураси t1 бўлган суюқлик ҳаракат қилса, ташқарисидан эса – t2 температурали суюқлик оқиб ўтсин, яъни t1>t2 дан. Температураси юқори суюқликдан труба ички деворига иссиқлик бериш коэффициенти 1, ташқи юзасидан совуқ суюқликка иссиқлик бериш коэффициенти - 2, труба баландлиги L, ички радиуси r1 ва ташқи радиуси r2 бўлса, цилиндрик юзадан узатилган иссиқлик миқдори қуйидагича аниқланади: (19.11) Иссиқлик ўтказиш коэффициенти К ни эса ушбу тенгламадан топилади: (19.12) бу ерда KR – иссиқлик ўтказишнинг чизиқли коэффициенти, Вт/(м2К). К нинг KR дан фарқи шундаки, К деворнинг юза бирлигига нисбатан олинса, иккинчиси KR - труба узунлигининг бирлигига нисбатан олинади. Иссиқлик алмашиниш жараёнларини ҳаракатга келтирувчи куч Иссиқлик алмашиниш жараёнларини ҳаракатга келтирувчи кучи – иссиқлик элткичларнинг температуралар фарқи. Ушбу фарқ таъсири остида иссиқлик температураси юқори муҳитдан температураси паст муҳитга ўтади. Ўзгармас температурада иссиқлик ўтказиш жараёни жуда кам тарқалган. Бундай жараёнлар, бир томонида буғ конденсацияланса, иккинчисида эса, суюқлик қайнаши рўй беради. Лекин, саноатда кўпчилик жараёнлар иссиқлик элткичларнинг ўзгарувчи температураларида содир бўлади. Одатда температура иссиқлик элткичларни ажратиб турувчи девор юзаси F бўйлаб ўзгаради. Лекин, вақт ўтиши билан иссиқлик элткичнинг температураси ўзгармаслиги мумкин ва у t = f(F) функция билан ифодаланади. Бундай ҳол турғун иссиқлик алмашиниш жараёнини характерлайди. Нотурғун иссиқлик алмашиниш жараёнларида 2 ҳолат бўлиши мумкин: - девор юзасининг ҳар бир нуқтасида температура фақат вақт ўтиши билан ўзгаради, яъни t = f() ; иссиқлик элткичнинг температураси вақт ўтиши ва девор юзаси бўйлаб ўзгаради, яъни t > f(,F). Ўзгарувчан температурада иссиқлик ўтказиш суюқликларнинг ҳаракат йўналишига боғлиқдир. Узлуксиз ишлайдиган қурилмаларда иссиқлик алмашиниш жараёнида суюқликлар ҳаракати параллел, қарама-қарши, кесишиб ўтган ва мураккаб (аралаш) йўналишли бўлиши мумкин (19.2-расм). Ажратиб турувчи девор бўйлаб бир-бирига нисбатан суюқликлар ҳаракатининг қуйи-даги вариантлари бўлиши мумкин: параллел ҳаракатда (19.2а-расм) иккала иссиқлик элткичлар ҳам бир хил йўналишда ҳаракат қилади; қарама-қарши ҳаракат-да (19.2б-расм) иссиқлик элткичлар бир-бирига қарши йўналишда ҳаракат қилади; 3) кесишиб ўтувчи ҳа-ракатда (19.26-расм) иссиқлик элткичлар бир-бирига нисбатан перпендикуляр йўналишда ҳара-кат қилади; 4) мураккаб ёки аралаш ҳаракатда (19.2г, д-расм) биринчи иссиқлик элткич бир йўналишда ҳаракат қилса, иккинчиси ҳам тўғри, ҳам тескари йўналишда ҳаракат қилади. Ўзгарувчан температурали жараёнларда иссиқлик элткичларнинг ўзаро ҳаракат йўналишига қараб, иссиқлик алмашиниш жараёнининг ҳаракатга келтирувчи кучи ўзгаради. Шунинг учун, иссиқлик ўтказишнинг асосий тенгламасидаги ўртача ҳаракатга келтирувчи куч суюқликларнинг бир-бирига нисбатан ҳаракат йўналишига ва жараённи ташкил этилишига боғлиқ бўлади. 19.3-расмда параллел ва қарама-карши йўналишли ҳаракатлар пайтида иссиқлик элткичлар температураларининг ўзгариши тасвирланган. Иссиқлик элткичлардан бири G1 совутилганда температураси дан гача пасаймоқда, иккинчиси эса G2, иситилганда дан гача кўтарилмоқда. 19.2-расмда қобиқ - трубали иссиқлик алмашиниш қурилмаларида тез-тез учраб турадиган аралаш йўналишли суюқликлар ҳаракат схемалари келтирилган. 19.3-расмдан кўриниб турибдики, иссиқлик алмашиниш жараёнида икки иссиқлик элткичлар орасидаги ҳаракатга келтирувчи куч миқдори девор юзаси бўйлаб ўзгармоқда. Масалан, иссиқлик элткичларнинг қурилмага киришда, параллел йўналишда (19.3а-расм) локал ҳаракатга келтирувчи куч максимал қийматга эга: tmax = t1- t2, қурилмадан чиқишда эса, минимал tmin= t1- t2. Қарама-қарши йўналишли ҳаракатда ҳам худди шундай натижага эга бўламиз. Шунинг учун иссиқлик алмашиниш жараёнларини ҳисоблашда ўртача ҳаракатга келтирувчи кучдан фойдаланилади. Иссиқлик алмашиниш юзасининг чексиз кичик элементида вақт бирлигида иссиқ элткичдан совуқ элткичга узатилаётган иссиқлик миқдори (19.3а-расм) ушбу тенгламадан аниқланади: dQ = К(t1 - t2)dF. Иссиқлик алмашиниш оқибатида иссиқ элткичнинг температураси dt1 = -dQ/(G1.с1) га пасаяди. Совуқ элткичнинг температураси эса dt2 = dQ/(G2.с2) га кўтарилади. Бу ерда G1 ва G2 - иссиқ ва совуқ элткичларнинг массавий сарфи; с1 ва с2 - иссиқ ва совуқ элткичларнинг солиштирма иссиқлик сиғимлари. Иссиқлик элткичлар температурасининг ўзгаришини топиш учун биринчи тенгламадан иккинчисини айириш керак: (19.13) Агар, иссиқлик ўтказишнинг асосий тенгламасининг dQ қийматини (19.13)га қўйсак ушбу ифодага эга бўламиз: (19.13а) Download 0.94 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling