ЎҚув-методик қЎлланма ўзсср халқ таълими вазирлиги


Этьен Марселнинг Фландрия шаҳарларига 1358 йил


Download 1.44 Mb.
bet49/85
Sana15.09.2023
Hajmi1.44 Mb.
#1678555
1   ...   45   46   47   48   49   50   51   52   ...   85
Bog'liq
Roza Qurbongaliyeva O\'rta asrlar tarixi

Этьен Марселнинг Фландрия шаҳарларига 1358 йил
11 июлдаги мактубидан134

Азиз сеньорлар ва қадрдон дўстлар. Бизга маълум- ки, снзнииг областларингиз: Фландрия, Артуа, Булони, Чингур, Понтье, Геннегау, Корби, Бовэзи, Вермандуа ва бошқа жойларда дворян табақалари дворян бўлма- ганларни ҳар томонлама сиқиб қўйганликларини сиз яхши биласиз... Дворянлар қўлларига қурол ушлаб, уруш, талаш ва ўлдириш мақсадида Сомм ва Уаз томонида пайдо бўлдилар. Ваҳоланки, уларнинг кўпларига ҳеч қандай ёмонлик қилинмаган бўлса-да, барибир улар шафқатсизлик билан қўлга тушган барча мулкларни таладилар, йўқ қилдилар, шаҳарларга ўт қўйдилар ва бу жойлардаги яхши кишиларни раҳмсизлик билан дўппосладилар... ҳали ҳозиргача улар қатъийлик билан ўз ваҳшийликларидан қайтмаяптилар; йўлда учраган савдогарларнинг мол-мулкларини тортиб олиб, ўзларини ўлдирмоқдалар ёки катта тўлов эвазига бўшатмоқдалар. Ҳар бир дворян бўлмаган шаҳар аҳолисини ёки қўшни мамлакат аҳолисини, ёки деҳқонларнм ўлдирмоқдалар ва охирги нарсасигача талаб олмоқдалар.


Кимки худонинг ва диннинг ашаддий душманлари бўлмвш бу қотил ва талончиларга қарши курашда мурувватли халқимизга, деҳқонларга ва савдогарларга ёрдам берса, худо олдида сарацинларга (арабларга) қарши салб юришида қатнашгандек ҳурматга сазовор бўлади.
Азиз сеньорлар ва қадрдон дўстлар. Баъзи бир дворянлар ва уларнннг тарафдорлари бу золимларнинг Бовэзидаги бизнинг устимиздан қилган вахшийликларини оқламоқчи бўладилар. Бунга сабаб қилиб шуни кўрсатадилар, яъни Бовэзи ва унинг чекка ўлкаларидаги айрим кишилар дворянларнинг мол-мулкини талаб, уйларига ўт қўйиб, болаларини, хотинларини ўлдирганлар.

Бу ишда уларга биз, шаҳарликлар ёрдам берган эмишмиз. Бу иш юзасидан шуни маълум қилишга рухсат этгайсиз: Бовэзидаги юқорида номланган ишлар бизнинг иштирокимизсиз ва хоҳишимизсиз бошланган, биз Бовэзи чеккасидаги айрим кишиларнинг бу номаъқул ишига қўшилишдан кўра, ўлишни афзал кўрганмиз. Аксинча, биз бу хунрезликка чек қўйиш учун ишонч ёрлиқлари билан 300 аскаримизни юборганмиз. Бизнинг бу номаъқулчиликларни тўхтатиш ҳақидаги таклифларимизга кўнмагапликлари ва ишларини давом қилдирганликлари учун уларнинг бу ишларига қарши қаратилган, яъни 60 қишлоқда ўлдириш, ўт қўйиш, талон-торожни ман қилувчи, яъни дворян ои-лалари хотин ва болаларининг хавфсизлигини таъминловчи буй-руғимизга асосан бизнинг кишиларимиз уларни тарк қилдилар.





Download 1.44 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   45   46   47   48   49   50   51   52   ...   85




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling