ЎҚув-методик қЎлланма ўзсср халқ таълими вазирлиги
«Француз қиролларининг «хронографи»дан
Download 1.44 Mb.
|
Roza Qurbongaliyeva O\'rta asrlar tarixi
«Француз қиролларининг «хронографи»дан133
Савдогарлар оқсоқолига деҳқонларнинг исёни ҳақидаги хабар бориб етгач Париждаги шаҳарликларни юришга бошлаб. Гурнэ минорасини, Плэзель, Трапп қасрини... Париж чеккасндаги бошқа кўп жойларни ер билап баробар текисладилар. Сўнгра Бовэзининг 50 мингта яқин деҳқонлари Компьен шаҳрига яқинлашиб келиб, шаҳарликлардан уларда яширинган дворянлар- ни талаб қилдилар. Шаҳарликлар уларнинг гапига қулоқ солган-дан кўра тезроқ ўлишга рози эканликлари ҳақида жавоб қили-шиб, фақат Франция регентининг буйруғига бўйсунишларини билдирдилар. Наварра қироли Клермон лагерига кўплаб наварраликлар, инглиз ва нормандлар билан келгач, деҳқон бошлиқларидан бирини ўз ҳузурига чақирди, муғамбирлик қилиб қўзғолончи-ларга ёрдам бериш ниятида эканлигини айтди. Лекин уни кўриши билан калласини олиш ҳақида буйруқ берди. Ундан ёрдам кутиб турган деҳқонлардан 800 дан ортиғини ўлдирди. Шу пайтда парижликлар Эрменонвилга келиб ҳужум билан қасрни эгалладилар, у ерда бўлган Роберт ле Лорри, рицарь, қўрққанидан ҳамма дворянлардан юз ўгирди, у парижликларга кўпроқ муҳаб-бат билан қарашини маълум қилиб, хотини ва кичик ёшдаги ўғиллари билан ўлимдан қочиб қутилди. Шунга қарамай, париж-ликлар қасрни таладилар (кейин) ўз шаҳарларига қайтиб кетдилар. Бу вақтда Франция регенти ўз рицарларини тўплаш учун Компьен шаҳрига келди, ўзининг хотииини рицарлар билан Мода қолдирди... Сўнгра қўрқиб қолган Мо аҳолиси парижликларга ёрдам сўраб мурожаат қилишди. Савдогарлар оқсоқоли уларга 1400 киши жўнатди. Улар Мога келиб, бозорга киришди, ҳужумга ўтишди, лекин ичкаридаги дворянлар жасорат билан мудофааланишди; бунда Луи де Шамбли ўлдирилди. Унга регентнинг хотини герцогиня ва унинг мулозимлари узоқ мотам тутдилар. Умуман дворянлар жуда кучли мудофаа уюштирдилар, натнжада парижликлар ҳеч нарсасиз ўз уйларнга жўнаб кетдилар. Сўнгра дворянлар оозордан чиқиб, шаҳарга бостириб кирдилар, уни талаб, ўт қўйдилар. Бу пайтда турли жойлардан жуда кўп дворянлар тўпланишди. Улар Бовэзи областини талаб, ўт қўйдилар, аҳолининг бир қисми қириб ташланди, бир қисмн қочиб қутулди. Уларнинг мол-мулки талон-тарож қилинди. Download 1.44 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling