ЎҚув-методик қЎлланма ўзсср халқ таълими вазирлиги
Жакерия. Жана Де Венетт «Хроника»сидан
Download 1.44 Mb.
|
Roza Qurbongaliyeva O\'rta asrlar tarixi
Жакерия. Жана Де Венетт «Хроника»сидан126
1358 йилда унча мустаҳкам бўлмаган қишлоқлар ўзларини душман ҳужумидан ҳимоя қилиш учун черковларни ҳақиқий қасрларга айлантирдилар. Атрофини ҳандақ билаи ўраб, қўнғироқ минораларига ҳарбий ма- шиналар, тош ва ўқлар ўрнатдилар. Кечалари бу минораларнииг энг юқорисида қўриқчилар туради. Душманнинг яқинлашаётганипи хабар қилиш учун у ерда болалар туриб улар узоқдан душманнинг келаётганини сезишлари биланок карнай чалиб ва бонг уриб хабар беришади. Бу сигнални эшитган деҳқонлар ўз уйлари ва ерларини ташлаб, мумкин қадар тезлик билан черковда ўзларига яшириниш жойи излашади. Луара қирғоғида бошқа аҳоли кечаларни ўз оила аъзолари ва моллари билан биргаликда ўз ертўлаларидан анча узоқда — дарёдаги оролларда ёки сувда оқим ўртасига мустаҳкамланиб қўйилган қайиқларда ўтказишади. Бу (1358) йили токлар — одамларнинг ичимлик манбалари парвариш қилинмади, далалар чопилмади ва уруғлик сепилмади, буқа ва қўйлар яйловларда юритилмади; черков ва уйлар... ҳаммани ямлаб кетаётгандек емирилган, ўт тушиб тутун чиқиб ётарди. Илгари кўм-кўк яйлов ва экинзорлар ўрнида қараб, та- ниб бўлмаслик даражада ёввойи ўтлар ўсиб. ёки тап-тақир ер кўрипиб ётарди. Бонглар хурсандчилик билан содиқ деҳқонларни диний эътиқодга чақириш учун эмас, балки душманнинг яқинлашиб келаётганлиги ҳақида хабар қилиб, деҳқонларнинг қочиши учун сигнал берарди. Мен яна нима дейишим мумкии? Ҳамма жойда жуда оғир, мушкул аҳвол ҳукм сурарди. Айниқса, деҳқонлар орасида, аҳвол ҳаддан ташқари ёмон эди, чунки сеньорлар уларнинг мол-мулклариии олиб, ҳаётларини ғам-ғусса билан тўлдирган эдилар. Эндиликда деҳқонлар қўлида қолган майда ва йирик қора моллар жуда оз бўлса-да, сеньорлар ҳамоп ҳар бир бош мол учун: буқага 10 солид, қўйга 4 ёки 5 солид солиқ талаб қилардилар. Юқоридаги воқеаларга қарамай, улар ўзларининг вассалларини душман ҳужумидан ҳимоя қилиш учун ташвишланмасдилар. Худди шундай пайтда, бошқа шаҳарлар билан бирга Париж шаҳри ҳам халқни душман ҳужумидан сақлаш ўрнига уларни яна ҳам сиқиб борди. Кутилмаганда унга яқин жойда бир воқеа содир бўлди. 1358 йил ёзида Сен-Лу де Шерен, Клермон чеккасидаги Бова диоцезида127 яшовчи деҳқонлар ҳамма томондан қаш- шоқлик ва зулмнинг кучайишини кўриб, қўлларига қурол олиб Франция зодагонларига қарши кўтарилдилар. Чунки маҳаллий дворяплар уларпи мудофаа қилиш орнига аксинча душман сингари азоблардилар. Қўзғолончплар ўз ораларидан нотиқлиги ва ақллилиги билан ажралиб турган Мело қишлоғидан чиққан Гильом Каль исмли деҳқонни бошлиқ қилиб белгиладилар. Шундай қилиб, қуролланган ва байроқлар кўтариб олган деҳ- қонлар барча округларга тарқалиб, йўлларида учраган эркак зодагонларни, ҳатто шахсий сеньорлариии шафқатсиз равишда ўлдирдилар, йўқ қилдилар. Қўзғолончилар бу билан қаноат қилмай, зодагопларнинг уй ва қасрларини ер билан яксон қилиб, текислаб ташладилар. Уларнинг хотинларини, ёш болаларини азоб бериб ўлдирдилар... Дворянлар анча вақтгача ўзларини ўнглай олмадилар. Деҳқонларнинг ҳаракатлари узоққа бормай тугади ва барча ҳаракатлари бошқача тус олди. Агар дастлаб улар сеньорларнинг зулм ва сиқпғига қарши ақл билан, ҳаққоният учун кураш қилган бўлсалар, лекин кейинчалик уларнинг иши даҳшатли мудҳиш тус олди... Дворянлар уларнинг ҳаммасини кузатиб борди, ақл билан уларга қарши секин-аста куч тўплади. Тезликда Наварра қироли уларпинг баъзи қўшин бошлиқларини алдаб қўлга туширди ва ўлдирди. Download 1.44 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling