Сервларнинг озод қилиниши ва тутқунликнинг янги формалари113 (Сервларнинг озод қилиниши) (1185 й.)
1.... Аббат Арнульф ва бутун Ферриер монастири, сервларни — аёлларни ҳам. эркакларни ҳам, ҳаммасини, монахларпинг хизматкорларипи — уларнинг болаларини ва келгусидаги авлодларини умрбод сервликдан озод қилади ва бўшатиб юборади...
2. Озод қилинганлиги учун ҳар бир уй эгаси ҳар йили черковга 5 су ценз тўлаши керак. Агар кимдир бир неча уйга эгалик қилса, уидай ҳолда уиинг биттаси житница114 бўлиши мумкин, бунинг учун 6 денье115 тўлаши лозим, қолган уйларнинг ҳар бири учун 5 су дан тўлайди.
12. Бизда қандай бўлмасин қарам бўлган бизнипг сервларимиздан госпитлардан ва бу жойнинг аҳолисидан ҳеч ким бизнинг рухсатимизсиз юқорида ёзилган эркинликлардан фойдаланиши мумкин эмас. Бу эркинликни ким олган бўлса, ҳаммаси уруш бўлиб қолган
тақдирда бизга ёрдам бериб, бизнинг мулкимизни қўриқлаши лозим.
13. Худди шулар муқаддас Рёмигия байрами арафасида фақат Шато-Ландон превосига116 15 ливрга117 тенг суммада талья118 солиғи тўлаши лозим.
Деҳқон чек ерларига флавиньи черковининг ҳуқуқи (1232 й.)119
Мен, Гуго, Бургундиянинг герцоги. Ушбу ёрлиқни ким кўрса маълум қиламизки, Бургуидиянинг ҳамма томонида мавжуд, одатга биноан талья солиғи тўлончилар қаерда ва қайси сеньорники бўлмасинлар озод қилиниб, талья солиғи олувчи ссньоридан кетишлари мумкин.
...Бундай одамларнинг манслари ва ундаги мулклари... сеньорларга қолиб, улар эса эркин ҳолда ўз ҳоҳишларича бошқаришлари лозим. Биз Бургундияда олиб борилган шу одатларга асосланибўзимизнингеримизга ҳам Фланиньи черкови ва аббатимизнинг муҳри босилган ушбу ёрлиқни шунинг учун тарқатдикки, юқорида айтилган одамлар ҳам манс ва мулкларидан ёрлиқда нзоҳлангандек фойдалансинлар....
Қирол Людовик IX ёрлиғи (1246 й... октябрь)120
Муқаддас ва айрилмас троицлар исмидан Омин. Франкларнипг марҳаматли қироли Людовик ҳозир ва келгусида ушбу ёрлиқни кўрган ҳаммага Париж яқинидаги қишлогимизнинг қуйида келтирилган эркак ва аслларига, бизга шахсий қарам сервларга ўзимизнинг шафқат па марҳаматимиз билан уларнинг ҳозирги ва келгусидаги меросхўрларига ҳам эркинлик ато этдик, лекин биз ва бизнинг меросхўрларимиз учун аввалги одат бўйича тўлов ва маьбуриятларни ўташлари ло-
зим. Истаймиз ва қарор қиламнзки, эркинликка чиқарилган қуйидаги номи келтирилганлардан бирор киши ёки уларнинг авлодлари қачон бўлмасин крепостной ҳолатдаги шахс билан иикоҳга ўтса аввалги тутқинлик ҳолатига қайтарилади, унинг ҳамма мулки бизнинг қўлимизга ўтади. Уларнинг исми қуйида келтирилади. (300 дан ортиқ эркак ва аёл номи бор.)
Do'stlaringiz bilan baham: |