ЎҚув-методик қЎлланма ўзсср халқ таълими вазирлиги


«Катта Француз хроникаси»


Download 1.44 Mb.
bet46/85
Sana15.09.2023
Hajmi1.44 Mb.
#1678555
1   ...   42   43   44   45   46   47   48   49   ...   85
Bog'liq
Roza Qurbongaliyeva O\'rta asrlar tarixi

«Катта Француз хроникаси»128 дан

а) Бовэзида ёвуз Жакериянинг биринчи йиғини ва бошланиши ҳақида. 28 май душанба куни Бовэзининг Сен-Ле, де Серан, Нуаитель Крамуази деган жойларида ва унинг атрофларида майда кишилар исён кўтардилар. Улар дворяпларга ҳужум қилиб, тўрт рицарь ва бешта қуролбардорларии ўлдирдилар. Шундан кейин... Бовэзи округида улариинг сони кундан-кун кўпайиб борди. Улар йўлларида учраган эркак зодагонлар ва улариинг хотинларини қириб борардилар, кўплаб болаларии ҳам ўлдпрдилар. Дворянларнинг уйларини, қаср- ларини бузиб, ўт қўйдилар. Гильом Каль исмли бир кишини ўзларига раҳбар қилиб қўйдилар. Улар Компьен шаҳрига яқинлашиб келдилар, лекин бу шаҳар аҳолиси уларни шаҳарга киритмади. Кейин улар Санли


шаҳрига қараб юрдилар ва бу шаҳар аҳолисини ўзлари билан бирлашишга чақирдилар...
б) Бовэзи одамларининг газаби ва регент қандай килиб Модан Сансга жўнаганлиги ҳақида. Ўша вақтда Бовэзида бу одамларнинг исёни қизиб борди... Мульсендан бошқа чекка жойларда ҳам бундай одамларнинг йиғинлари бўлди. Бу катта йиғинларни кўпчилигини ғаллакор деҳқонлар ташкил қилиб, улар орасида бадавлат кишилар, шаҳарликлар ва бошқалар ҳам бор эди... Бу вақтда тайинланган регент Мо бозорида бўлиб, у шаҳарни мустаҳкамлаш ҳақида буйруқ бериб, у ердан... Санс шаҳрига ўтади... Шаҳарликлар томонидан муносиб ҳолда ҳурмат билан қабул қилинади...
в) Дворянлар томонидан ўлдирилган жакларнинг сони ҳақида. Дворянлар илгари жаклар билан бирга бўлган, уларнинг хотинларини болаларини ўлдирган қишлоқ аҳолисидан кимни топсалар ҳаммасини ўлдирганлар, уйларини хонавайрон қилганлар. Муқаддас Иоанн Крсстител куни улар 20 000 дан ортиқ жакларни ўлдирганлар.


«Биринчи тўртта валуа хроникаси»дан129

Ўша пайтда Бовэзи округида жакларнинг исёпи аланга олиб, ҳаракат Сен-Ле де-Серан ва Клермонда бошланди. Улар орасида кўриниши кўримли, яхши нотиқ, қадди-қомати келишгаи, юзи чиройли бир киши бор эди. Унинг исми Гильом Шарль эди. Худди уни жаклар ўз бошлиқлари қилиб сайлайдилар. Бироқ у бу одамларнинг ишга яхши ярамасликларини кўриб, уларга раҳбарлик қилишдан воз кечди. Лекин жаклар уни зўрлик билан ўз бошлиқлари бўлишга мажбур этдилар ва илгари урушни кўрган собиқ бир соллат билан бирга бошлиқ қилиб кўтардилар. Урушни Гильом Шарль ҳам кўрган эди, у жакларга биргаликда туриб ҳаракат қилишни айтди. Қачонки жаклар кўпчилик бўлиб тйрежасишгач, дворянларнинг г.ўпчилигини ўлдирдилар. Бу кам тушунчали, онгсиз кишилар шунинг билан яна жуда ёмон иш қнлишдики, Гильом Шарльнинг бир неча марта ўзингизга жуда кўп нарса қилишга йўл қўймоқдасиз, деб огоҳлантириитга қарамай, кўплаб зодагоп аёлларни ва болаларини ўлдиришди. Иш-


нинг бундай давом этиши мумкин эмаслигини кўрган Гильом Шарль, агар қўзғолончилар бўлиниб ҳаракат килсалар, дворянлар осонлик билан уларни енгишини билиб, шу сабабли анча тушунчали ва ҳурматга сазо вор кишиларни Париж савдогарлари оқсоқоли ҳузурига жўнатди. Улар орқали юборилган мактубда, агар зарур пайтда Шарльга ёрдам беришса уларга ёрдам беришлари ҳақида ёзилган эди. Бундай мазмундаги мактуб учта табақа вакилларининг130 раҳбарларини жуда хурсанд қилди. Улар Гильом Шарльга ёрдам беришга тўла тайёр эканликларини билдириб жавоб юбордилар. Жаклар Геллефонтенга келишди. Бу ерда яшовчи графиня Валуа улардан қўрқиб ёлғондакам очиқ чеҳра билан уларни қабул қилди ва уларни озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминлаш ҳақида буйруқ берди. Уларда шу нарса одат тусига қириб қолган эдики, яъни улар ўтаётган йўлдаги мустаҳкамланмаган шаҳарлар аҳолиси (эркак ва хотинлар) кўчаларга столлар қўйиб, дастурхон безаб, жакларни меҳмон қилишлари шарт бўлган, улар (жаклар) эса, ўз навбатида юришларини давом эттириб дворянларнинг уйларига ўт қўйиб борганлар. Жаклардан қочиб Наварра қироли ҳузурига бошпана излаб келган дворянлар қиролдан қатъий туриб, уларни жаклардан ҳимоя қилишии ва уларга қақшатқич зарба беришни талаб қилдилар. «Ҳукмдоримиз, Сиз дунёда энг улуғ дворян бўла туриб дворянлар зотининг ҳалок бўлишига йўл қўймайсиз-ку, дейди улар қиролга. Агар ўзини жаклар деб номлаган бу кишилар узоқ вақт сақланиб, шаҳарлар ҳам уларга ёрдам қилиб турсалар, у ҳолда дворянлар зоти улар томонидан бутунлай йўқ қилинади», Сўнгра Наварра қироли Карл уларга жакларга қарши курашда ёрдам кўрсатишга розилик берди.


Наварра қироли дворянлардан келгусида унинг ишларига қарши турмаслик ҳақида қасам ичдириб ваъда олгач, Лонгвилдан рицарлар ва инглиз, ёлланма аскарларидан иборат 400 кишилик қўшин билан шошилинч ҳолда Бовэзи ва Клермон остонасида жакларга қарши иулга чиқади. Бовэзида жаклар рўпарасида лагерь қуради. У ерда француз дворянларининг иккита отряди бўлиб, биттасига қиролнинг ўзи қўмондонлик қилган
бўлса, иккинчисига Сир Пекиньи ва Виконт де Кен қўмондонлик қилдилар. Бундан ташқари Роберт Серкот инглиз ёлланма аскарларига қўмондонлик қиларди.
Наварра қироли ва дворянларнинг уларга қарши келаётганликларини жаклар яхши билишарди. Улар олдида Гильом Шарль нутқ сўзлаб: «Азиз сеньорлар, дворянларнинг бизга қарши келаётганини Сиз яхши биласиз, улар — катта одамлар, ҳарбий ишда катта тажрибага эгалар. Агар Сизлар менга ишонсангизлар Парижга қараб борамиз, у ерда қулай мустаҳ-камланган жойни эгаллаймиз, шунда биз шаҳарликларнипг ёрдамига ва мададига эга бўламиз», дейди. Шунда жаклар баланд овоз билан «биз ҳеч қаёққа чекинмаймиз, дворянларни батамом тор-мор қилишга қудратимиз етарли деб қичқирдилар. Уларнинг кўпчилик экаплигини ва ўзларига ниҳоятда ишончлари катта эканлигини кўриб, Гильом Шарль ва упинг ёрдамчиси жакларни сафга тортиб (жанговар сафга) улардан ҳар бири 3 000 кишидан иборат бўлган икки отряд ташкил қилди. Ей ва камонга эга бўлганлар олдинги қаторга қўйилиб, уларнинг олдига эса арава-лар қўйилди. Улар яна ўзларининг отлиқ аскарларидан битта отряд ташкил қилишди. Унда 600 кншн бўлиб, улардан кўпчи-лиги қуролга эга эдплар. Улар шупдай тартибда саф тортиб икки кун турдилар. Наварра қироли ва дворянлар ҳаммасн бўлиб, 1000 та қуролланган киши. жаклар лагери рўпарасига жойлашдилар... улар ўзларини салобатли кўринишда ушлаб, карнайларини чалиб... «монжуа»131 деб балаид овоз билан қичқириб турдилар. Улар нилуфар гули тасвирланган кўплаб байроқларга эга эдилар.
Наварра қироли жакларнинг қиролидан битим тузишни сўраб, унинг билан музокара олиб бориш истагини билдирди. Гильом Шарль эса ҳеч қандай гаров талаб қилмай бемалол бунга рози бўлди... Шундай қилнб жаклар раҳбарсиз қолдилар. Роберт Серкот ўзининг ҳамма одамлари билан ён томондан ўраб олиб уларга зарба берди, яна битта отрядини қилич билап қуролланган аскарлари тор-мор қилдилар, отлари оёқлари билан жакларни топтадилар. Шундай қилиб, жаклар улоқтириб ташланди. Жаклар раҳбарсиз қолир аралашиб кетдилар, бир-бирларини ўлдира боШладилар. Уларнинг кўнчилиги инглизлар томонидан ўлдирилди.
Б овэзи ва унинг чеккаларидаги жаклар шундай тор-мор қилинди ва енгилди. Бри графи деб Русси уларнинг жуда кўпчилигини қириб ташлади ва тирик қолганларини ўз эшикларига осишга буйруқ берди.



Download 1.44 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   42   43   44   45   46   47   48   49   ...   85




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling